Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўқув  фани  сифатида  менежментнинг  предмети



Pdf көрінісі
бет3/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Menejment

Ўқув  фани  сифатида  менежментнинг  предмети  кейинчалик 
амалиётда  қўллаш  учун  умумий  тамойиллар,  усуллар,  ҳар  қандай 
инсон ташкилоти учун яроқли бошқарув шаклларини шакллантириш 
ҳисобланади. 
Менежмент  ва  ташкилот  бир-бири  билан  узвий  ва  чамбарчас 
боғлиқ.  Ташкилот  мавжуд  бўлмаса,  менежмент  ҳам  ўз  маъносини 
йўқотади. 
2.Амалий нуқтаи назардан менежмент бу – замонавий бозор 
шароитларида ушбу ташкилотнинг ҳар қандай хўжалик вазифаларига 
нисбатан  профессионал  амалга  ошириладиган,  моддий  ва  инсон 
ресурсларидан  оқилона  фойдаланиш  йўли  билан  фойда  олишга 
йўналтирилган муайян бошқарув қарорлари ҳисобланади.  
Ҳамма  учун  тушунарли  маънода  менежмент  бу  — 
ташкилотнинг 
мавжуд 
ресурслари, 
одамларнинг 
хулқ-атвор 
мотивлари, меҳнати ва  заковатидан фойдаланиб,  ўз олдига  қўйилган 
мақсадларга эриша олиш қобилиятидир. 
3.Мамлакатимиз  иқтисодий  ривожланишининг  ҳозирги  даври 
эскича  ижтимоий-иқтисодий  тизимнинг  йўқ  бўлиши,  бошқарувнинг 
маъмурий-буйруқбозлик  усулларини  бозор  усулларига  алмаштириш 



 
билан  боғлиқ.  Кўп  жиҳатдан  табиий  эволюция  қонунлари  бўйича 
ривожланаётган  бозор  иқтисодиёти  ўсиш  ва  гуллаб-яшнаш  умумий 
тенденцияларига  эга  бўлсада,  шунингдек,  инқирозли  ҳолатлар  ва 
пасайиш  даврлари  билан  ҳам  тавсифланади.  Жамият  ва  ишлаб 
чиқаришнинг  бундай  шароитларида  мустақиллик,  ишбилармонлик, 
таваккалчилик,  одамлар  билан  ишлаш  қобилияти  билан  ажралиб 
турадиган  бошқарув  меҳнати  (менежмент)  уларнинг  муваффақиятли 
ўсиши ва ривожланишининг барқарорлигини таъминлаши мумкин. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет