5
персоналнинг бошқарувда иштирок этиши; жамоанинг ижтимоий
ривожланиши; ходимларга психологик таъсир кўрсатиш (гуруҳлар
шакллантириш, нормал психологик муҳит яратиш); маънавий
рағбатлантириш; ходимларда ташаббускорлик ва масъулият ҳиссини
ривожлантириш. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари
жамоадаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий эҳтиёжлар каби ижтимоий
механизмлардан фойдаланишга асосланади.
Барча менежмент усуллари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб,
комплексли равишда қўлланади. Муайян ҳолатларда муайян
бошқарув вазифасини ҳал этиш учун бошқарув усулини танлаш
вазифаси қўйилади.
Достарыңызбен бөлісу: