3-савол. Менежмент қонунлари ва қонуниятлари
1.Қонунларнинг турлари ва таснифланиши
2. Менежмент қонунларининг тавсифланиши
1.Менежмент бозор муносабатлари шароитларида иқтисодий
қонунлар, қонуниятлар ва бошқарув тамойиллари тизимига
асосланади. қонун ва қонуниятлар бу – моддий неъматлар ва
хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва муомала (айирбошлаш)
соҳасида иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг объектив мавжуд
бўлган, доимий, такрорланадиган сабаб-оқибат алоқаларидир. Улар
одамларнинг ҳоҳиш-истакларидан қатъи назар амал қилади, бунинг
устига, иқтисодиёт соҳасида одамларнинг хулқ-атворини белгилаб
ҳам беради.
Бошқарувнинг барча қонун ва қонуниятларини икки гуруҳга
ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ таркибига бошқарувга умуман
мақсадли йўналтирилган таъсир кўрсатишга хос бўлган қонунлар,
иккинчи гуруҳга эса – менежмент қонуниятлари киради.
Бошқарув қонунлари қаторига (уларни яна умумий қонунлар деб
ҳам аташади) қуйидагилар киради:
бошқарувни ихтисослаштириш қонуни;
бошқарувни интеграциялаш қонуни;
вақтни тежаш қонуни.
2.Бошқарув умумий қонунларига қисқача тавсиф бериб ўтамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |