Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет53/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124
Menejment

контроллинг тизими вужудга келди.  
Шахсий 
компьютерлардан 
фойдаланиш 
назоратни 
марказлаштириш ва тезкорликни оширишга, яъни бу функцияларнинг 
бир  қисмини  ташкилотнинг  олий  раҳбариятига  ўтказишга  хизмат 
қилади. 
 
36-савол.
 
Мотивация умумий тавсифномаси 
 
1. Мотивация функциясининг моҳияти 
2. Меҳнат мотивацияси — бошқарувнинг ижтимоий асоси 
 
1.Мотивация  бу  –  инсонни  фаолиятга  ташқи  ёки  ички  ундаш 
усуллари.  Менежмент  функцияси  сифатида  мотивациянинг  моҳияти 
шундан  иборатки,  ташкилот  ходимлари  ўз  манфаатлари  ва 
белгиланган  режаларга  мувофиқ  ўз  мажбуриятларини  самарали  ва 
сифатли бажаришлари лозим. 


55 
 
2.Мамлакатимизда  бозор  иқтисодиётига  ўтиш  босқичи  меҳнат 
мотивациясининг  инқирози  ва  ходимларнинг  катта  қисмида  меҳнат 
фаолияти ҳақида салбий тасаввур мавжудлиги билан тавсифланади. 
Меҳнат мотивациясининг моҳияти амалда меҳнат натижаларига 
бепарво  муносабатда  бўлган  ҳолда  максимал  кафолатланган  иш 
ҳақига  эга  бўлиш  истагига  бориб  тақалади.  Айтилганлар  нафақат 
ишчиларга,  балки  мутахассислар  ва  менежерларга,  хусусан,  ўрта  ва 
қуйи бўғин менежерларига ҳам тааллуқли. 
Меҳнат  инқирози  ижтимоий  муаммосини  ҳал  қилиш 
стратегияси  ва  тактикаси  меҳнат  фаолиятини  мотивлаш  ва 
рағбатлантириш  ҳисобланади.  Ходимнинг  хулқ-атворида  ундовчи 
мотивлар  механизми  ҳақида  тушунча  берадиган  мотвация  назарияси 
баёнига тўхталиб ўтирмасдан, самарали ва сифатли меҳнатга ундовчи 
айрим усуллар ҳақида тўхталиб ўтамиз: 
 асосий  натижаси  моддий  мукофотлаш  ва  бошқа  моддий 
стимуллар (иш ҳақи, фойдада иштирок этиш, акциялар сотиш 
ва б.) ҳисобланган усуллар; 
 асосий  натижаси  психологик  рағбатлантириш  ёки  стимуллар 
бўлган 
усуллар 
(ишдан 
қониққанлик, 
жамоатчилик 
томонидан  тан  олиниш,  раҳбарият  билан  шахсан  мулоқотда 
бўлиш ва ҳ.к.); 
 салбий  стимуллар  (хизмат  пиллапояси  бўйлаб  ўсишда 
имкониятларнинг  тенг  эмаслиги,  адолатсизлик,  ноҳақлик  ва 
ҳ.к.); 
 маъмурий  (интизомий)  усуллар  (танбеҳ  бериш,  оммавий 
огоҳлантириш,  имтиёзлардан  маҳрум  этиш,  ҳайфсан,  ишдан 
бўшатиш ва ҳ.к.). 
Номоддий  стимулларнинг  (раҳбарият  ишончи,  ходимнинг 
ташкилот  учун  қимматли  эканлигининг  тан  олиниши  ва  б.)  ҳам 
аҳамияти катта. 
Хизмат  пиллапояси  бўйлаб  ўсиш  истиқболининг  аниқлиги, 
айниқса,  ёш  мутахассис,  раҳбарлар  учун  бошқарувда  муҳим  меҳнат 
мотиви ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет