54
3.Бошқарув назоратининг муҳим функцияси
ҳисоботлилик
тизими, бу ҳисоботларни текшириш ҳамда бутун ташкилот ва ҳар
битта бошқарув аппарати бўлинмасининг фаолият натижалари
бўйича таҳлил қилиш ҳисобланади. Шунинг учун бошқарув
назоратини
амалга
ошириш
биринчи
навбатда
ташкилот
фаолиятининг молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини қамраб
олувчи ҳисоб ва ҳисобот тизимини ташкил қилиш ҳамда уларни
таҳлил қилишга таянади.
Ташкилотлар бошқарув назоратининг икки шакли – молиявий ва
маъмурий назоратдан кенг фойдаланади.
Молиявий назорат ҳар бир
таркибий
бўлинмадан
фаолиятнинг
энг
муҳим
иқтисодий
кўрсаткичлари бўйича стандарт шаклда ҳисобот олиш йўли билан
амалга оширилади. Диққат-эътибор марказида фойда даражаси,
ишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг соф сотувга нисбати,
капитал қўйилмалар самарадорлиги, молиявий аҳвол каби
кўрсаткичлар
туради.
Бошқарув
ва
назоратда
шахсий
компьютерларни қўллаш ахборотни ўз вақтида ва аниқ узатиш, уни
қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, белгиланган кўрсаткичлардан
узоқлашишни аниқлаш ва шу аснода тезкор қарорлар қабул қилишга
имкон беради.
Ташкилотнинг барча бўлинмалари ишлаб чиқариш ва сотув
фаолиятини
систематик
назорат
қилишга
имкон
берувчи
Достарыңызбен бөлісу: