56
гуруҳ олдида турган вазифаларни ҳал қилишнинг имкони
борлигига ишончни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
37-савол. Мотивациянинг мазмун назариялари
1. А. Маслоу назарияси
2. К. Альдерфер назарияси
3. Д. Мак-Клелланд назарияси
4. Ф. Герцберг назарияси
Мотивациянинг мазмун назариялари меҳнатга ундовчи
мотивлар сифатида инсоннинг ички дунёсини, унинг эҳтиёжларини
кўриб чиқади.
1.
А.Маслоу (1908—1970йй.) меҳнат қилишга ундайдиган
эҳтиёжларнинг қуйидаги иерархиясини таклиф этди:
физиологик эҳтиёжлар;
шахсий муҳофазага оид эҳтиёжлар (хавфсизлик ва келажакка
ишонч);
ижтимоий эҳтиёжлар (жамоанинг қўллаб-қувватлаши ва ҳ.к.);
ҳурматга бўлган эҳтиёж;
шахсий камол топиш эҳтиёжлари.
А.Маслоуга кўра, қуйи поғонадаги эҳтиёжлар биринчи навбатда
қондиришни талаб қилади (ҳаракатланиш пастдан юқорига бўлади).
Мотивацияланиш олий поғонасига фақат 1% одамларгина эришади.
Достарыңызбен бөлісу: