Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкил қилиш менежмент функцияси сифатида



Pdf көрінісі
бет49/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   124
Menejment

 
33-савол. Ташкил қилиш менежмент функцияси сифатида 
 
1. «Ташкил қилиш» функциясининг моҳияти ва мазмуни 
2. «Ташкил қилиш» функциясини бажариш тамойиллари 
 
1.Ташкил  қилиш  бошқарув  функцияси  сифатида  бошқарув 
объектининг  самарали  фаолият  кўрсатишини  қўллаб-қувватлаш 
мақсадида  раҳбарият  томонидан  айрим  ходимлар  ва  ижтимоий 
гуруҳлар  хулқ-атворига  таъсир  кўрсатишни  назарда  тутади. 
Кўрсатиладиган  таъсир  мазмуни  ишлаб  чиқариш  ва  ташкилий 
тузилмалар  ўртасида  ҳам  вертикал  бўйича,  ҳам  горизонтал  бўйича 
ўзаро  алоқалар  ярантиш  ва  такомиллаштиришга  йўналтирилган 
усуллар йиғиндиси ҳисобланади. 
Ташкилий  функцияни  амалга  оширишнинг  икки  йўли  мавжуд: 
маъмурий-буйруқбозлик  бошқарув  орқали  ва  тезкор  бошқарув 
орқали. 
Маъмурий-буйруқбозлик 
бошқарув 
орқали 
тузилма 
ангиқланиб,  ўзаро  алоқалар  ўрнатилади,  функциялар  бўлинмалар 
ўртасида  тақсимланади,  ваколатлар  берилади  ва  бошқарув  аппарати 
персонали  ўртасида  жавобгарликлар  белгиланади.  Тезкор  бошқарув 
олинадиган иш натижаларини жорий режа ечимлари билан мунтазам 


51 
 
таққослаб  бориш  ва  қўйилган  вазифаларни  бажариш  учун  мос 
келувчи бошқарув қарорлари қабул қилишдан иборат. 
2.«Такил қилиш» функциясини бажариш жараёнида амал қилиш 
лозим бўлган қатор тамойиллар мавжуд: 
 режалаштириш  давомида  ишлаб  чиқилган  мақсадларни 
аниқлаш ва тузилмалаш (деталлаштириш); 
 белгиланган  мақсад  ва  вазифаларга  эришиш  бўйича  фаолият 
усулларини аниқлаш; 
 вазифаларни  меҳнат  тақсимоти  тартибида  алоҳида  олинган 
ходимлар  ўртасида  тақсимлаш  ва  уларни  ягона  раҳбар  қўли 
остида  бирлашиш  тамойилини  ҳисобга  олган  ҳолда 
бошқариладиган таркибий бўлинмаларга бирлаштириш; 
 умумий  мақсадга  эришиш  бўйича  алоҳида  ходимлар  ва 
таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш; 
 централизм  ва  мустақиллик,  ходимлар  ҳаракатининг 
эркинлиги ва маъмурий кўрсатмалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
мувозанатининг оптимал уйғунлашувини таъминлаш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет