Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет68/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   124
Menejment

 
 
44-савол. Коммуникация турлари ва узатилаётган ахборот 
олдидаги тўсиқлар 
 
1. Ташкилий коммуникациялар 
2. Шахслараро коммуникациялар 
 
1.Менежмент 
функцияси  сифатида  ташкилот  бошқарув 
фаолиятининг  таркибий  қисми  бўлиб,  унинг  моҳияти  қўл  остидаги 
ходимлар  ва  бўлинмалар  ҳаракатларини  мувофиқлаштириш, 
бошқарувчи ва бошқарилаётган тизим ўртасида ўзаро мувофиқликка 
эришишдан  иборат.  Ташкилий  функцияни  бажариш  жараёнида 
ахборотнинг  ишлаб  чиқариш  ва  бошқарув  даражалари  бўйича 
ҳаракатланиши  бузиб  кўрсатишга  (тўсиқ)  дуч  келиб,  улар  қасддан 
қилинмаган ёки атайин қилинган бўлиши мумкин. 
қасддан 
қилинмаган 
бузиб 
кўрсатишлар 
бошқарув 
тузилмасининг  яхши  ўйлаб  чиқилмаганлиги,  ахборот  билан  ортиқча 
юкланганлик,  шахслараро  мулоқотлардаги  қийинчиликлар,  хатолар 
ва ҳоказолар билан изоҳланади. 
Атайин  қилинган  бузиб  кўрсатишлар  одатда  ахборотни 
фильтрлаш  –  фақат  яхши  янгилик  ва  маълумотларни  хабар  қилиш,  
жазодан қўрқиш билан боғлиқ. 
Коммуникациялар  жараёнига  шунингдек,  айрим  бўлинмалар 
ўртасидаги  ёмон  муносабатлар,  айрим  ходимлар  ва  раҳбарлар 
ўртасида можароли вазиятлар ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 


66 
 
2.Шахслараро коммуникациялар раҳбарнинг кўп вақтини олади. 
Гап  суҳбат  қуриш  йўли  билан  тўғридан-тўғри  шахслараро  ахборот 
алмашиниш ҳақида кетмоқда. 
Шахслараро 
коммуникациялар 
самарадорлиги 
йўлида 
ахборотни  қабул  қилишда  бузиб  кўрсатишлар,  семантик  тўсиқлар, 
сифатсиз қайтувчан алоқа каби тўсиқлар вужудга келади. 
Одамлар  билими,  тажрибаси,  эътиқоди,  руҳий  ҳолати  ҳар 
хиллиги  туфайли  бир  хил  ахборотни  турлича  ўзлаштирадилар.  Бу 
ахборот танлаб қабул қилишнинг сабаби ҳисобланади. Коммуникатив 
жараёнга очиқлик даражаси, қўл остидаги ходимга ишонч даражаси, 
холис эмаслик, адолатсизлик таъсир кўрсатади. 
Шахслараро  коммуникацияларда  тўсиқ  сифатида  кўпинча 
семантик  ноаниқликлар  —  сўзларни  (белгиларни)  бир  маънода 
тушунмаслик,  шунингдек,  новербал  ахборот  (нутқ  оҳанги,  мимика, 
имо-ишоралар, поза) намоён бўлади. 
Коммуникацияларнинг самарасиз бўлишига йўл қўймаслик учун 
ахборот  алмашинишга  киришувчи  шахслар  қуйидаги  тавсияларга 
риоя қилишлари лозим: 
 узатиш учун мўлжалланган ахборот мазмунини ўйлаб чиқиш; 
 танлаб  олинган  сўз,  фойдаланилаётган  интонация,  поза  ва 
имо-ишораларнинг аниқлигига эътибор қаратиш
 ҳамсуҳбат,  хабар  олувчининг  ҳиссиётларига  ёки  ижро  учун 
кўрсатмаларга эътиборли бўлиш; 
 қайтувчан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилиш. 
Ходимнинг, хабар олувчининг, қўл остидаги ходимнинг ижобий 
реакцияси  бошқарув  ахбороти  алмашиниш  самарадорлигини 
оширишга сезиларли таъсир кўрсатади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет