67
мақсадларга эришиш сиёсати учун зарур. қўл остидаги ходимлар ҳам
раҳбар устидан маълум бир ҳокимликка эга (ахборот тақдим этиш,
топшрииқларни бажаришда ноформал мулоқотлар ва б.).
Ҳокимликни ваколатлардан ажрата олиш зарур.
Ваколатлар
мансабдор шахс айнан нима қила олиши мумкинлигини белгилаб
беради. Ваколатлар лавозим билан боғлиқ. Ваколатлар масъул
шахснинг иш натижалари учун жавобгарлигини белгилаб беради.
Ҳокимлик қилиш турли шаклларда бўлиши мумкин. Френч ва
Рейвен таснифлашига кўра ҳокимлик қилишнинг асосий шаклларини
санаб ўтамиз: мажбурлашга асосланган ҳокимлик; мукофотлашга
асосланган ҳокимлик; қонуний ҳокимлик (лавозим кучи билан);
эксперт ҳокимлиги (билим, обрў-эътибор кучи билан); эталон
ҳокимлик (менежернинг шахсий хислатларига асосланган — қўл
остидаги ходимга қўшма фаолият бўйича ҳамкор сифатида ҳурмат
билан муносабатда бўлиш).
Бозор муносабатлари шароитларида иқтисодиётда икки хил тен-
денция қайд этилади: ваколатларни қўл остидаги ходимга бериш ва
оғирлик марказини формал ҳокимликдан билимдонлик, мукофотлаш
ҳуқуқи ва ҳоказоларга асосланган ҳокимликка ўтиш йўли билан
ташкилотда ҳокимликни кучайтириш ва кенгайтириш.
2.Раҳбарнинг қўл остидаги ходимга таъсири ҳокимликнинг
зарурий атрибутидир. Таъсир бу — бир кишининг бошқа киши хулқ-
атворига ўзгариш киритадиган хулқ-атворидир.
Бошқарув таъсирининг икки хил гуруҳини ажратиб кўрсатиш
мумкин — мулоҳазали ва эмоционал таъсир.
Таъсир кўрсатишнинг мулоҳазали шакллари қаторига буйруқ
бериш, ишонтириш, таҳдид қилиш, илтимос қилиш, бирон-бир
афзаллик тақдим этиш билан «сотиб олиш»ни киритиш мумкин.
Эмоционал таъсир воситалари гуруҳини «заҳарлаш» ва тақлид
қилиш ташкил этади. «Заҳарлаш» бир кишининг эмоционал ҳолатини
ўзи англамаган ҳолда бошқа кишига узатишга асосланган. Тақлид
қилиш бу — бошқа шахсларнинг хулқ-атвори ва ҳатто фикрлаш
усулларини ўзлаштириш. Тақлид қилиш онгли равишда (энг
яхшисини олиш) ва эмоционал (таассуротлар таъсири остида, қўл
остидаги ходимнинг ирода кучи паст бўлса ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: