Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет71/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   124
Menejment

 
 
47-савол. Менежмент услуби 
 
1. «Раҳбарлик услуби» тушунчаси 
2. Услублар типологияси 
3. Менежернинг раҳбарлик услубини танлаши 
 
1.Хилма-хил  бошқарув  усуллари,  раҳбарнинг  қўл  остидаги 
ходимларга  нисбатан  кундалик  хулқ-атвор  йўсинлари  йиғиндиси 
раҳбарлик  услуби  деб  аталади.  Раҳбарлик  услубида  қўл  остидаги 
ходимларга  таъсир  этиш  усуллари  ишлаб  чиқилади.  Раҳбарлик 
услуби  жамоа  олдида  турган  вазифалар  характери,  унинг 
ривожланиш  даражаси,  етакчининг  шахси  билан  изоҳланади.  Айрим 


70 
 
шароитларда  ўзини  оқлаган  раҳбарлик  услуби  бошқа  шароитларга 
тўғри келмаслиги мумкин. 
2.Раҳбарликнинг  қуйидаги  услубларини  ажратиб  кўрсатиш 
мумкин: 
 автократик  услуб  (директив,  авторитар)  —  ҳокимликнинг 
ҳаддан ортиқ марказлашуви, фақат ягона раҳбар қўли остида 
бирлашига  мойиллик  билан  тавсифланади.  қўл  остидаги 
ходимлар  ҳақида  ишлашни  истамайдиган,  масъулиятсиз  ва 
шуҳратпараст эмас, ҳимояга муҳтож кишилар каби тасаввурга 
асосланади; 
 демократик  услуб  (жамоавий,  ҳамкорлик)  —  қўл  остидаги 
ходимларга  ҳурмат,  раҳбарнинг  қарор  қабул  қилишда 
минимал иштирок этиши, қўл остидаги ходимларга имтиёз ва 
енгилликлар  бериш  йўли  билан  обрў-эътибор  қозонишга 
интилиш, 
ишдаги 
муваффақиятсизликлар 
учун 
жавобгарликни 
бошқалар 
зиммасига 
юклаш 
билан 
тавсифланади. 
3.Ҳеч қайси раҳбарлик услуби соф кўринишда бўлмайди. Турли 
услублар  вазиятга  қараб  турли  комбинацияда  фойдаланилиши 
мумкин.  Муайян  раҳбарнинг  ҳар  қандай  реал  услуби  бу  –  доимо 
турли  услублар  комбинацияси  бўлиб,  бунда  улардан  бири  устунлик 
қилади. 
Айтиб  ўтиш  керакки,  «авторитарлик—демократизм»  доирасида 
оптимал  услубни  танлаш  осон  вазифа  эмас.  қўл  остидаги  ходимлар 
ишининг  турли  тавсифномалари  турли  усуллар  билан  тартибга 
солинади:  ташаббус  уйғотиш,  ижодий  муҳит  яратишни  фақат 
демократик  воситалар  билан  уддалаш  мумкин,  интизомни 
мустаҳкамлаш эса – асосан авторитар воситалар билан таъминланади. 
Ҳар  бир  муайян  ҳолатда  юзага  келган  вазиятдан  фойдалана 
оладиган менежер энг яхши ҳисобланади. Бунинг учун қўл остидаги 
ходимларнинг  қобилиятларини  билиш,  ўз  олдида  турган  вазифани 
бажариш имконияти, ўз қобилиятлари ва ваколатларини яхши билиш 
зарур. Вазифани бажариш жараёнида вазият  ўзгариши мумкин ва бу 
қўл  остидаги  ходимларга  таъсир  этиш  усулини,  яъни  раҳбарлик 
услубини  ўзгартиришни  талаб  қилади.  Шу  тариқа,  менежернинг 
етакчилиги маълум маънода санъат ҳисобланади. Зарурат туғилганда 
ўз  раҳбарлик  услубига  тузатиш  кирита  оладиган,  яъни  атроф-муҳит 
ва ишлаб чиқаришнинг реал шароитларига йўнала оладиган менежер 
энг  самарали  бўлиб  чиқади.  Бундай  ёндашув  адаптив  ёндашув


71 
 
муҳитни 
яхшилаш, 
қўйилган 
мақсадларга 
эришиш 
учун 
мослаштириш  мақсадида  унга  фаол  таъсир  кўрсатишга  раҳбарлик 
қилиш деб аталади. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет