Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет76/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   124
Menejment

 
 
51-савол. Можаролар турлари, сабаблари ва оқибатлари 
 
1. Можаролар турлари 
2. Можароларнинг сабаб ва оқибатлари 
 
1.Менежмент  тадқиқотчилари  можароларнинг  тўрт  хил  турини 
ажратиб кўрсатадилар: 
 ички  шахсий  можаро  —  бурч  ва  виждон  ўртасидаги,  ишлаб 
чиқариш  талаблари  ва  шахсий  эҳтиёжлар  ўртасидаги  фарқ 
натижаси ҳисобланадиган можаро; 
 шахслараро  можаро  —  ишлаб  чиқаришда  кенг  тарқалган 
можаро  тури.  Унинг  моҳияти  ресурсларни  (моддий, 
молиявий, 
меҳнат) 
тақсимлашда 
раҳбарият 
олдида 
бўлинманинг  манфаатларини  ҳимоя  қилишдан  иборат. 
Бундай  можаро  вертикал  можаро  деб  ҳам  аталади. 
Шахслараро  можаро  турли  сабаблар  –  нуқтаи  назарларнинг 
бир-бирига  тўғри  келмаслиги,  характерларнинг  ҳар  хиллиги 
ва  ҳоказолар  туфайли  шахслар  ўртасидаги  тўқнашувларда 
намоён бўлади; 
 гуруҳ  ва  шахс  ўртасида  можаро  —  гуруҳ  хулқ-атвор 
меъёрлари,  қадриятлари  гуруҳ  аъзолар  уларни  қабул 
қилмаган  ҳолатда  бу  аъзоларнинг  ўз  қадриятлари  ва  хулқ-
атвор меъёрлари билан фарқ қилганда вужудга келади


76 
 
 гуруҳлараро  можаро  —  ташкилотнинг  иккита  таркибий 
бўлими  ёки  бўлинма  ичидаги  норасмий  гуруҳлар  ўртасида 
вужудга келиши мумкин бўлган можародир. 
Шунингдек, яширин ва очиқ, табиий ва сунъий, онгли равишда 
яратиладиган можаролар ҳам фарқланади. 
2.Можароларни  вужудга  келтирувчи  сабаблар  турлича  бўлади. 
Бироқ  ишлаб  чиқариш  шароитларида  уларни  системалаштириш  ва 
қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин: 
 айрим  бўлинмалар  ва  ходимларнинг  мақсад  ва  вазифалари 
мувофиқлаштирилмаганлиги 
ва 
бир-бирига 
қарама-
қаршилиги  (раҳбариятнинг  функционал  хизмат  билан, 
масалан, 
меҳнат 
интизомининг 
бузилиши 
сабабли 
тўқнашуви); 
 ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг аниқ чекланмаганлиги; 
 ресурсларнинг  чекланганлиги  (ресурсларни  тақсимлаш 
жараёни учун можароларнинг вужудга келиши характерли); 
 ижрочининг профессионал тайёргарлик даражаси пастлиги
 «арзанда»ларга  асосланмаган  (айниқса,  оммавий)  танбеҳ 
бериш ёки уларни мақташ; 
 хулқ-атвор ва ҳаётий тажрибадаги фарқлар; 
 ўсиш истиқболларининг ноаниқлиги; 
 иш  шароитларининг  ёмонлиги  (бино  ҳарорати,  нотўғри 
жойлаштириш ва ҳ.к.); 
 менежер  томонидан  эътиборнинг  етарли  эмаслиги  (қўл 
остидаги  ходимларнинг  муҳтожликларига  эътиборсизлик, 
айрим  ходимларга  нисбатан  яхшиликни  раво  кўрмаслик, 
танқидни қабул қилмаслик ва б.); 
 бошқа  муваффақиятга  эришган  шахсларга  ҳасад,  ишни 
адолатсиз баҳолашдан хафа бўлиш (психологик феномен). 
Сабаблар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. 
Можаро  оқибатлари  функционал  (ташкилот,  меҳнат  жамоаси, 
ходим учун фойдали, ижобий) ва дисфункционал — салбий ва ҳатто 
вайрон  қиладиган  (меҳнат  маҳсулдорлиги  пасаяди,  ўрнатилган 
ишбиламонлик  алоқалари  бузилади,  ишдан  шахсий  қониққанлик 
пасаяди ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет