Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет15/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Кириш

Мустақил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари ва Ҳукумат қарорларида транспортнинг халқ хўжалигини ривожлантиришдаги асосий йўналишлари. Транспортни, жумладан автомобил транспортини ривожлантириш учун Республика ҳукуматининг олиб борган ва олиб бораётган ислоҳотлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли “Автомобил транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги ” фармони.

Автотранспорт воситаларида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш фанининг мазмуни, ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги, автомобил транспортига кичик мутахассислар тайёрлаш тизимидаги ўрни ва вазифалари.



I-Боб. Ўзбекистон юк ташиш транспорти. Автотранспорт воситаларида юк ташиш.

1-мавзу. Транспорт ва транспорт жараёни ҳақида тушунча

Транспорт – халқ хўжалиги тармоғи ва унинг ишлаб чиқариш жараёнида ва муомаладаги тутган ўрни. Транспорт маҳсулоти ва халқ хўжалигидаги транспорт сарфлари тўғрисидаги тушунчалар. Ўзбекистон Республикасидаги транспорт турлари, уларнинг қисқача тавсифи, ўзаро солиштириш, автомобил транспорти билан бошқа транспортларни боғланиши, унинг транспортлар ичида тутган ўрни, афзаллиги ва камчиликлари.

Автомобилда юк ташиш турлари. Автомобил транспортини бошқариш структураси. Умумий ва тармоқ транспортларининг хўжалик юритишни янги шароитларида ишлашининг асослари. Автомобил транспортнинг ҳаракатланувчи таркиби. Автомобиллар, тягачлар, тиркамалар, автопоездлар ва махсус автомобиллар.

2-мавзу. Юк ва юк оқими

Транспорт жараёнининг объекти. Юкларни тоифалаш: физик хусусиятига қараб, ортиш-тушириш усулига қараб, ўлчами, оғирлиги, юк кўтаришдан фойдаланиши, ташиш, сақлаш усули, шарти ҳамда хавфсизлик даражасига қараб. Тара (идиш), унинг вазифаси, турлари ва қисқача тавсифи. Тарага қўйилган техник ва иқтисодий талаблар, юкларни тамғалаш ва ундан мақсад. Тамғалаш, турлари: товар, юк, транспорт ва махсус тамғалар ва уларни белгилаш тартиби. Штрих кодлар, моҳияти ва уларнинг белгиланиши. Хавфли юкларни тамғалаш. Ташиш ҳажми ва юк айланиши, унинг структураси ва тавсифи, ташишни қайталаниши ва уни қисқартириш, ташиш ҳажми ва юк оқимининг нотекислиги. Ташишнинг нотекислик ва қайталаниш коэффициентлари. Юк ҳосил бўлиш схемаси, юк оқими эпюрасининг усули, тартиби ва улардан ташишни режалаштиришда фойдаланиш.



Машқ: Юк оқими эпюралари ва схемаларини чизиш.

3-мавзу. Ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланишнинг йўл шароитлари

Ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланишнинг транспорт, йўл ва иқлим шароитлари тўғрисида тушунча. Автомобил йўлларини халқ хўжалигидаги аҳамияти ва уларнинг тоифалари. Автомобил йўлларининг категорияси ва уларга қўйиладиган талаблар. Йўлнинг кўндаланг ва бўйлама кесимининг қисмлари. Тишлашиш коэффициенти, критик тезлик ва йўлнинг тиражи.

Автомобил йўлининг қопламаси, унга асосан йўл турлари. Йўлнинг сунъий иншоотлари ва унинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Йўлни сақлаш учун автомобил транспорти хўжаликларининг қўшган ҳиссаси. Йўл ҳолатининг ташиш таннархига таъсири.

4-мавзу. Ҳаркатланувчи таркибнинг техник-эксплуатация кўрсаткичлари

Юк ташишда транспорт жараёни, унинг элементлари. Қатнов ва айланма қатнов тўғрисида тушунча. Ҳаракатланувчи таркибнинг техник-тасарруф кўрсаткичлари ва уларнинг автомобил транспорти ишини ташкил этишда ва режалаштиришда тутган ўрни. Ҳаракатланувчи таркиб корхонаси ва унинг структураси. Автокорхоналар ҳақида тушунча.

Автокорхонанинг техник тайёргарлик, ишга чиқариш коэффициентлари, уларни ҳисоблаш ва унумдорликка таъсири, ҳамда бу кўрсаткичларни ошириш учун тадбирлар. Ҳаракатланувчи таркибнинг юк кўтариш қобилияти ва ундан фойдаланиш. Автокорхонанинг юк кўтариш қобилияти, юк кўтаришдан фойдаланишнинг статик ва динамик коэффициентлари, уларни ҳисоблаш тартиби, таъсир қилувчи омиллар, ҳаракатланувчи таркиб унумдорлигига таъсири ва уларни ошириш тадбирлари.

Бир қатнов, айланма қатнов ва бир кунлик босиб ўтилган йўлдан фойдаланиш коэффициентининг унумдорликка таъсири. Қатновнинг, ташишнинг ўртача узунлиги ва уларни ҳисоблаш тартиби. Ҳаракатланувчи таркибнинг ишлаш вақти, ишда бўлиш вақтини аниқлаш. қатнов ва айланма қатнов вақти, ҳаракат вақти. Автомобиллар ва ҳайдовчиларнинг ишлаш режаси (иш тартиби).

Ҳаракатланувчи таркибнинг ўртача тезликлари, техник ва тасарруф тезликлари, уларни ҳисоблаш, унумдорликка таъсири ва ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тезлик. Ҳаракатланувчи таркибнинг бир кунда бажарган қатновлар ва айланма қатновлари сони.

Ҳаракатланувчи таркибнинг иш унумдорлиги ва уни ўлчов бирликлари. Бир қатновда, бир соатда, бир кунда, бир йилда (даврда)ги унумдорлиги. Айрим кўрсаткичларнинг унумдорликка таъсири.



Машқ: Ҳаракатланувчи таркибнинг техник-тасарруф кўрсаткичларини аниқлаш. Айрим кўрсаткичларни унумдорликка таъсири графигини чизиш. Кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни унумдорликка таъсири бўйича синф назорат иши.

5-мавзу. Ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракатини ташкил этиш

Юк ташиш учун ҳаракатланувчи таркибни танлаш ва уларни таққослаш. Танлашда ҳисобга олинувчи омиллар. Юк ташишда йўналиш турлари. Маятник йўналишлар. Халқасимон йўналишлар. Йиғувчи ва тарқатувчи халқасимон йўналишлар. Уларда ҳаракатланувчи таркибнинг кўрсаткичларини аниқлаш. Ҳар хил йўналишларда керак бўлган ҳаракатланувчи таркиб сонини ҳисоблаш.

Тягачларни алмашинувчи тиркама ва ярим тиркама билан ишлатиш, унинг асосий шартлари. Керакли тягачлар, тиркамалар сонини ҳисоблаш. Автомобилларни соатбай график бўйича ҳаракатини ташкил этиш. Ҳар хил йўналишларда автомобилларнинг ҳаракат графигини тузиш тартиби. Юк ташишда ҳаракат йўналишларини танлаш ва унинг аҳамият.

Машқ: Ҳар хил йўналишларда ҳаракатланувчи таркибнинг кўрсаткичларини аниқлаш бўйича масалалар ечиш. Керакли автомобиллар, тягачлар, тиркамалар ва ярим тиркамалар сонини топиш. Ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракат графигини тузиш.

6-мавзу. Автомобилда юк ташишни режалаштиришнинг иқтисодий

математик усуллари

Иқтисодий математик усуллар тўғрисида асосий тушунчалар ва уларни автомобил транспортида ташишда қўлланилиши. Автомобил транспортида иқтисодий математик усуллар ёрдамида ечиладиган масалалар: юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчиларни қисқа бириктириш (ташиш ҳажми ўзгармаган ҳолда энг кичик тонна-километрга эришиш): ортиш-тушириш пунктлари билан АТКни қисқа йўл билан бириктириш (ноллик йўлни камайтириш). Майда партияли юкларни йиғувчи ва тарқатувчи йўналишларда ташишни ташкил этиш: рационал йўналишлар тузиш (энг кичик салт йўлга эришиш)ва бошқалар. Масалаларни қўлда ва ЭХМ ёрдамида ечиш. ЭХМни қўллаш соҳалари ва шартлари.



Машқ: Рационал йўналишлар тузиш бўйича масалалар ечиш.

7-мавзу. Юк ташишни ташкил этиш ва тижорат ишлари

Юк ташиш ташкилотини ташкил этиш ва унинг юк ташиш жараёнига таъсири. Автомобил транспорти низоми ва унинг моҳияти. У юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчиларни ўзаро муносабатини белгиловчи ҳужжат. Автомобил транспортида юк ташиш қоидалари ва унинг асосий бўлинмалари. Транспорт-технологик схемалари тўғрисида тушунча ва уларни ишлаб чиқариш тартиби. Юк ташиш учун шартнома, унинг моҳияти, ундан келиб чиқадиган мажбуриятлар ва жавобгарликлар. Бозор иқтисодиёти даврида шартнома тузиш қоидалари, тартиблари. Юк ташиш ва бошқа хизматлар учун тарифлар. Шартномавий тарифлар. Даромадни ҳисоблаш. Юк ташишдаги ҳужжатлар. Йўл варақалари, товар-транспорт ҳужжатлари турлари ва уларни тўлдириш тартиби. Марказлаштирилган усулда ташиш, унинг моҳияти, асосий принциплари ва шакллари. Бу усулда ташишнинг самарадорлиги. Ҳайдовчилар ишини ташкил этиш. Уларни ишлаш соатини ҳисоблаб бориш усуллари, ишлаш графигини тузиш тартиби. Автомобилларни ижарага бериш тартиби ва моҳияти. Хусусий автомобиллар ва уларнинг ишини ташкил этиш.



Машқ: Буюртмалар тўлдириш. Йўл варақасини тўлдириш. Товар-транспорт ҳужжатларини тўлдириш. Бажарилган иш ҳақини ҳисоблаш (даромадни топиш). Ҳайдовчиларни ишлаш графигини тузиш.

8-мавзу. Юк ташишда тезкор (оператив) раҳбарлик қилиш

Автотранспорт корхонаси тасарруф хизматининг вазифалари ва уларнинг маъноси. Марказлаштирилган усулда раҳбарлик қилиш, уларнинг моҳияти, афзаллиги ва камчиликлари. Юк ташишда тезкор(оператив) раҳбарлик қилиш. Кунлик тезкор(оператив) режа тузиш. Юк ташиш учун буюртма қабул қилиш, уларни расмийлаштириш. Кунлик-сменали режанинг ишга чиқариш режаси ва ҳақиқий тайёргарлик билан боғлиқлиги. Ҳайдовчиларга сменалик режа тузиш ва уни тузишда ахборот-маълумот материалларидан фойдаланиш (турар жой картаси, кўчаларни номи билан масофалар, унумдорликни ҳисоблаш жадваллар ва бошқалар)ни тушунтириш. Автомобилларни ишга чиқаришни ташкил этиш ва чиқариш графигини тузиш. Ишга чиқиш пайтида бажариладиган тадбирлар (ҳайдовчиларга юк ва уни ташиш тўғрисида хавфсизликни таъминловчи маълумотлар бериш).



Чиқиш тўғрисида нозим маълумотномаси ва унга тезкор(оператив) раҳбарлик қилиш учун тузилмалар. Ҳаракатланувчи таркибни йўналишдаги иши устидан тезкор(оператив) нозим раҳбарлиги ва назорати. Йўналишдаги автомобилларни GPS орқали назорат қилиш. Ҳаракат йўналишларни ўзгартириш, автомобилларни бир йўналишдан иккинчи йўналишга ўтказиш, йўналишда техник қаров ўтказишни ташкил этиш, ортиш - туширишда меъёрдан ортиқ туриб қолишни олдини олиш ёки йўқотиш ва бошқалар.

Нозим алоқасида раҳбарлиги турлари ва унинг аҳамияти. Радио алоқалар, энг замонавий алоқа воситалари ва уларни қисқача техник тавсифи. Нозим раҳбарлигини автоматлаштириш. Юк ташишда нозим раҳбарлигининг автоматик бошқариш тизимлари. Йўл варақаларини тарқатиш ва йиғиш тартиблари. Юк ташишда нозим ҳисоби ва унинг таҳлили; йўл варақалари ва товар-транспорт ҳужжатларини топшириш, ҳайдовчилар томонидан режанинг бажарилиши, шунингдек режаларни сафлар, мижозлар бўйича бажарилиши ва унинг таҳлили.

Юк ташишни ҳисоблашда ва таҳлил этишда компьютерни кўллаш. Маълумотларни механик ва автоматик усулда қайта ҳисоблаш. Нозимлар ва тасарруф бўлими хизматчилари учун автоматлаштирилган иш жойини ташкил этиш уни жиҳозлаш.

Машқ: Ҳайдовчилар учун кунлик режа тузиш. Чиқариш графигини тузиш. Нозим ахборотномасини тузиш. Йўл варақаларини, товар-транспорт ҳужжатларини ҳисоблаш. а)ҳисоблашни қўлда бажариш. б)ҳисоблашни ҳисоблаш техникаси ёрдамида, механик усулда бажариш. Маршрутларда ҳисоблаш, юк ташишни ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш мавзулари бўйича (№ 5,7,8) назорат иши.

9-мавзу. Автомобил транспортида ортиш-тушириш ишларини ташкил этиш ва механизациялаш

Ортиш -тушириш ишлари транспорт жараёнининг асосий қисми. Унинг ҳаракатланувчи таркиб унумдорлигига ва ташиш таннархига таъсири. Ортиш-тушириш ишларини мукаммаллаштириш ва механизациялаш – хўжалик юритишдаги асосий вазифалардан бири. Ортиш-тушириш ишларини бажаришда қўл меҳнати ҳиссаси ва уни камайтириш. Ҳаракатланувчи таркибни ортиш-туширишда бекор туриш вақти меёри ва уни камайтириш тартиби. Ҳар хил ҳаракатланувчи таркибни ортиш -тушириш вақти меъёри, уни ҳисоблаб чиқиш. Ортиш -тушириш пунктлари, тоифалари ва уларга қўйиладиган талаблар. Ортиш-тушириш пости ва уни узунлигини ҳисоблаш. Ортиш-тушириш постлари ва пунктларининг кўрсаткичлари: постлар сони, уларнинг ишлаш ритми ва уни ҳаракат интервали билан ўзаро боғланиши, пунктларнинг унумдорлиги, ўтказувчанлик қобилияти, уларни тўхтаб қолмаслиги учун керак бўлган автомобиллар сони. Ортиш-тушириш ишларини ташкил этиш усуллари: қўлда, механизациялашган, комплекс механизациялашган. Ортиш-тушириш ишларини бажаришнинг асосий воситаларини тоифалари: конвейерлар, экскаваторлар, ҳаракатланувчи ва қўзғалмас кранлар, ўзи юрар юклагичлар ва бошқалар. Уларнинг унумдорлигини ҳисоблаш. Ҳар хил қуюлувчан, суюқ юкларни юклаш-тушириш усуллари ва унда қўлланиладиган механизмлар. Қуюлувчан, суюқ юкларни ташишда ортиш-тушириш вақтини камайтириш усуллари. Ортиш-тушириш ишларини механизациялашнинг иқтисодий самарадорлиги.



Машқ: Ортиш-тушириш постлари сонини ҳисоблаш. Белгиланган ташиш ҳажмини бажариш учун юклаш-тушириш механизмларининг сонини ҳисоблаш ва уларни бекор қолмаслиги учун керак бўлган автомобиллар сонини ҳисоблаш. Мавзу бўйича назорат ишини бажариш.

10- мавзу. Юкларни контейнерларда ва пакет усулида ташиш

Юкларни ортиш-туширишда, истеъмолчиларга олиб боришда пакет усулида ва контейнерларда ташиш транспорт жараёнини механизациялашнинг энг самарадор усулларидан биридир. Контейнерлар ва тагликлар турлари, уларга қўйиладиган стандарт талаблари. Контейнерларга қўйиладиган тамғалар. Контейнерларни сақлаш, ижарага бериш қоидалари. Контейнерларда ва тагликларда ташиш афзалликлари ва камчиликлари. Контейнерларда ташишда ҳаракатланишни ташкил этиш, керакли, айланувчи контейнерларни сонини топиш. Контейнерларда ташишда юритиладиган ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш.

Автомобил транспортида контейнер паркини тузиш ва ундан фойдаланиш. Юкларни пакет усулида ташиш. Тагликларнинг тоифалари ва уларни стандарти. Тагликлар сонини топиш. Тагликсиз пакетлаб ташиш. Контейнерларда ва пакетлаб юк ташишнинг иқтисодий самарадорлиги.

Машқ: Контейнер ва тагликлар сонини ҳисоблаш.

11-мавзу. Шаҳарлараро ва халқаро юк ташиш

Шаҳарлараро ташишнинг моҳияти ва уни қўллаш учун шарт-шароитлар. Ўзбекистонда шаҳарлараро ташишда автомобил транспортининг тутган ўрни. Ташиладиган асосий юклар ва уларнинг муддати. Шаҳарлараро ташишда ҳаракатни ташкил этиш. Тортиш-елка, тўппа-тўғри ва бўлим усулида ташишда ҳаракатни ташкил этиш, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари. Ҳозирги пайтда қўлланиладиган асосий усул, бу усулларда ҳаракатни ташкил этишда ҳайдовчиларнинг ишлаши. Бир айланиш вақти бўлим усулида ташилганда юкларни текшириш ва қабул қилиш. Шаҳарлараро ташишни ташкил этишда керакли автомобиллар сонини топиш. Шаҳарлараро доимий юк ташишни ташкил этиш тамойиллари. Бу ишларни бажаришда Ўзбекистон Автомобил ва Дарё Транспорти Агентлигининг роли. Ўзбекистон Автомобил ва Дарё Транспорти Агентлигидаги шаҳарлараро ташишни ташкил этувчи бўлим структураси. Ўзбекистонда шаҳарлараро ташишни асосий йўналишлари. Терминаллар ҳудудининг режаси, уларни керакли воситалар билан жиҳозлаш. Шаҳарлараро юк ташишда терминаллар, уларнинг турлари, Ўзбекистонда мавжуд терминаллар, уларнинг аҳамияти ва роли. Шаҳарлараро терминаллар орқали ташишда ҳужжатларнинг айланиши, ўзаро ҳисобланиши ва уни тартиби. Бу усулда ташишда қўлланиладиган тарифлар, шаҳарлараро юк ташишда тез айланадиган юкларни, саноат юкларини ва контейнерларни ташишни ўзига хос усуллари. Шаҳарлараро юк ташишда йўл-йўлакай юклаш ва бунда ўзаро ҳисоблашни тартиби.

Халқаро юк ташишни ташкил этиш. Халқаро ташишда ишлатиладиган термин ва атамалар. Халқаро юк ташишни бошқарувчи ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар. Халқаро юк ташишни тартибга солувчи халқаро конвенциялар, дунё сув ҳавзаларига олиб чиқувчи коридорлар, автомобил йўлларининг тоифалари. Халқаро юк ташишда ҳаракатланувчи таркиблар, уларга қўйиладиган конструктив, хавфсизлик ва экологик талаблар. Халқаро юк ташишда транспорт воситасига, юкка, ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатлар. Халқаро юк ташишда ҳайдовчиларни меҳнати ва дам олишини ташкил қилиш ҳақидаги ЕСТР 1970й конвенцияси, тахограф, унинг аҳамияти, тахограммалар. Халқаро юк ташишда МДП китобчасини қўллаш ва божхона тартиботлари ҳақидаги Божхона конвенцияси 1975й (CARNET-TIR). МДП китобчасини қўлланилиш принципи. Конвенциянинг қўлланилиши, ташувчи ва қабул қилувчига афзаллиги ва камчиликлари. Товарни экспорт-импорт шартномасига кўра етказиб бериш шарти, ИНКОТЕРМС 2000. Ўзбекистон Халқаро Автомобилларда Ташувчилар Ассоциацияси(АIRCUZ), Ўзбекистон Халқаро Экспедиторлар Ассоциациялари (UIFA) мақсад ва вазифалари. Божхонада юкларни расмийлаштирилиши. Божхона тарифлари. Ҳозирги кунда олиб чиқиш ва олиб кириш ман этилган юклар рўйхати. Халқаро ташишда юкни, транспорт воситасини, транспорт воситасини эгасини жавобгарлигини суғурталаш масалалари.

Машқ: Тортиш-елка, тўппа-тўғри ва бўлим усулида ташишни ташкил этилганда керакли автомобиллар сонини ҳисоблаш ва уларнинг ҳаракат графигини тузиш.

Шаҳарлааро юк ташишда даромадни ҳисоблаш ва уларни иштирок этувчи ташкилотлар ўртасида тақсимлаш.



12-мавзу. Корхоналарга асосий ТЭХ кўрсатишни ташкил этиш

Логистика тушунчаси, логистиканинг асосий элементлари, мақсад ва вазифалари логистик тизимлар, тизимнинг ташкил этувчи звенолари, Ўзбекистонда мавжуд логистик марказлар, марказлар бошқарув структураси, логистик марказларида турли транспорт турларининг ўзаро боғланиш имкониятлари, бунда транспортнинг асосий вазифалари, уларга қўйиладиган талаблар. Логистик звеноларнинг узвийлигини таьминлаш масалалари. Ахборот оқимлари, юкларни терминалларда сақлаш, қадоқлаш, ортиш-тушириш ишларини ташкил қилиш, электрон ҳужжат алмашиниши, юкни бир йўналишдан иккинчисига узатиш. Логистик марказларнинг шаҳарлараро ва халқаро ташишдаги роли. Юкни логистик марказлардан етказиб бериш.



Юк олиб бориш жараёни ва унинг мазмуни. Автомобил транспортида экспедиция хизмати кўрсатиш - транспорт жараёнининг асосий қисмидир. Бундай хизмат кўрсатишда автомобил транспортининг асосий вазифалари. Транспорт-экспедиция ташкилотларининг турлари ва вазифалари. Транспорт-экспедиция хизмати турлари. Транспорт тугунлари (узел) тўғрисида асосий тушунчалар. Автомобил транспорт экспедицияси технологияси. Темир йўл станцияларига хизмат кўрсатишда транспорт тугунларига юкларни олиб кириш ва олиб чиқишдаги транспорт жараёни. Аралаш алоқа тўғрисида тушунча. Тўғри аралаш алоқа, унинг моҳияти, иштирок этувчи транспортлар, алмашувчи пунктлар ва терминаллар, аралаш алоқада контейнерларда юк ташишнинг транспорт технология жараёни. Унимодал, мультимодал, интермодал ташишлар. Уларнинг моҳияти, афзаллиги, бундай усулда ташишларда юритиладиган ҳужжатлар.

Аралаш ва тўғри аралаш алоқада транспорт-экспедиция ташкилотлари трансопорт тугунлари ва жиҳозлари ўртасидаги муносабат. Бу ташишда қўлланиладиган тарифлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб, транспорт-экспедиция ишлари учун тарифлар. Контейнер усулида ташиш тўғрисида асосий тушунчалар. Транспорт-экспедиция хизматларининг ривожланиши, бозор иқтисодиётидаги тутган ўрни.



13-мавзу. Аҳолига асосий транспорт-экспедиция хизмати кўрсатиш

Аҳолига транспорт-экспедиция хизмати кўрсатиш моҳияти ва вазифалари. Транспорт-экспедиция хизмат кўрсатиш тармоғи таркиби ва уни ташкил этиш. Аҳолига транспорт-экспедиция хизмати кўрсатишга бўлган талабни ўрганиш ва хизматларга буюртма қабул қилиш пунктларини жойлаштириш. Бажарадиган ишларни реклама қилиш, буюртма асосида шартнома тузиш ва ундан келиб чиқадиган мажбурият ва жавобгарликлар. Кўрсатиладиган транспорт-экспедиция хизмати турлари ва уларни амалга ошириш технологияси, хизматлари. Аҳолига хизмат кўрсатиш учун махсуслаштирилган ҳаракатланувчи таркиб, уларни тавсифи ва фойдаланиш.

Аҳолига транспорт-экспедиция хизмати кўрсатишда қўлланиладиган тарифлар ва уларни татбиқ этиш қоидалари.

14-мавзу. Асосий турдаги юкларни ташиш технологияси

Уюб ортилувчи юкларни ташиш, унинг учун керакли автомобиллар ва юклаш механизмлари сонини ҳисоблаш. Ўзи ағдарувчи автопоездларда ташиш. Темир бетон буюмларини ва конструкцияларини ташиш. Унинг учун махсуслаштирилган ҳаракатланувчи таркиб: панель ташувчи, блок ташувчи, ферма ташувчи автомобиллар. Цемент ва қоришмалар ташишни ташкил этиш ва унинг учун ҳаракатланувчи таркибни танлаш. Қишда қоришмаларни ташишда кузовни иситиш масалалари.

Қоришмаларни махсус контейнерларда ташиш. Ғишт ва майда блокларни ташиш. Ташиш учун тагликларни қўллаш, уларнинг афзаллик ва камчиликлари. Узун юкларни ташиш учун махсуслаштирилган ҳаракатланувчи таркиб. Қувур ва ёғочларни ташишда автомобиллардаги конструктив ўзгаришлар.

Қишлоқ хўжалик юкларини ташиш. Ўзбекистонда етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш учун ҳаракатланувчи таркиб. Дон, мева-сабзавот, полиз маҳсулотларини, мавсумий енгил, тез айнийдиган, тез бузилувчи ва бошқа юкларни ташишнинг асосий хусусиятлари. Пахта ташиш, уни ташиш учун махсус-ҳаракатланувчи таркиб. Пахтани ортиш-тушириш ва ортиш-туширишда бекор туришни камайтириш мақсадида ҳаракатни ташкил этиш усуллари. Мокисимон усул. Бу усулда ташиш, уларни ташийдиган ҳаракатланувчи таркибга қўйиладиган талаблар. Минерал ўғитларни ташишни ташкил этиш. Савдо ва озиқ-овқат товарларини ташиш учун ҳаракатланувчи таркиб ва унга қўйиладиган талаблар. Нон ташишни ташкил этиш ва бунда соатли график билан ишлаш.

Сиқилган ва суюлтирилган газларни ташишда талаб этиладиган техника хавфсизлиги тадбирлари. Бу юкларни ташийдиган ҳаракатланувчи таркибга қўйиладиган талаблар ва махсус белгилар. Ташишда, юклаш, туширишда техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши тадбирлар.

Габарити бўйича хавфли юкларни ташиш ва бу юкларни ташишга мўлжалланган ҳаракатланувчи таркибнинг конструктив ўзгартиришлар. Жуда катта габаритли (трубалари, экскаваторлар ва бошқалар) юкларни ташиш. Бундай юкларни ташишда бажарилиши лозим бўлган тадбирлар ва олинадиган рухсатномалар. Ташиш учун йўналиш тузиш, уни келишиш ва керак бўлса йўлларга ва кўприкларга ўзгариш киритиш.

Жуда хавфли (заҳарли, портловчи, радиоактив) юкларни ташиш, ташишда ҳаракат йўналишини тегишли ташкилотлар билан келишиш. Техника хавфсизлиги, ҳаракат хавфсизлиги бўйича тадбирлар, ҳайдовчилар билан ўтказиладиган суҳбатлар.

Коммунал хўжалик юкларини ташиш. Почта ташишни ташкил этиш.



Машқ: Ҳар хил юкларни ташиш, транспорт технологик схемаларини тузиш.
II-Боб. Ўзбекистон йўловчи транспорти. Йўловчи автомобил транспорти.

1-БЎЛИМ. Автобусларда ташишни ташкил этиш

15-Мавзу. Йўналиш тармоғи ва автобус йўналишлари.

Транспорт тармоғи ва унинг кўрсаткичлари. Йўналишлар тавсифи. Шаҳар ичи йўналишлари. Шаҳар атрофии, шаҳарлараро ва халқаро автобус йўналишлари. Автобус йўналишларини ташкил қилиш. “Автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни очиш (ёпиш) тартиби тўғрисида” ги Низом. (Тошкент 2004й.)



16-Мавзу. Автобуслар ишининг техник тасарруф кўрсаткичлари.

Автобусларда ташиш ҳажми. Йўловчиларни ўртача юриш масофаси. Йўловчи километр, техник тайёргарлик ва ишга чиқариш коеффиценти, автобуснинг иш вақти, йўналиш вақти, умумий юрган йўл, ўтилган йўлдан фойдаланиш коеффиценти, тасарруф тезлиги, автобуснинг сиғими ва ундан фойдаланиш коеффиценти.



17-Мавзу. Йўловчилар оқими ва унинг ўрганиш усуллари.

Аҳолининг ҳаракатланишига таъсир қилувчи омиллар. Йўловчилар оқими ҳақида умумий тушунча, йўловчилар оқимини ўрганишда анкета, талон, сўраш, жадвал, кўз билан чамалаш усуллари. Йўловчилар оқимини ўрганишни ташкил қилиш, тажриба маълумотлар ўрганиш.

Ташиш ҳажми, йўловчи километр, ўртача ташиш масофаси, алмашиниш коеффиценти, нотекислик коеффиценти, йўловчилар оқими , йўналишда автобусларга алмашиниш коеффиценти, кун соатлари бўйича йўловчилар оқимини ўзгаришининг эпюрасини тузиш, қулай автобус йўналишларини танлаш. Керакли автобуслар сони, ҳаракат интервали ва частотаси.

18-Мавзу. Йўналишларда автобуслар ҳаракат тезлигининг меъёри.

Автобус транспортида ҳаракат тезлиги, техник, алқоа, тасарруф тезликлар. ҳаракат тезлигини ошириш йўллари, қатнов ва айланиш вақти ҳақида тушунча. Шаҳар ичи йўналишларида ҳаракат тезлигини меъёрлаш усули. Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда ҳаракат тезлигини меъёрлаш, тезликларни меъёрлаш муддатлари.


19-Мавзу. Ҳайдовчи ва чиптачилар ишини ташкил қилиш.

Ҳайдовчиларнинг иш ва дам олиш вақтлари. ҳайдовчилар ишини ташкил қилиш усуллари.

Ҳайдовчиларнинг бир ойлик ишини ташкил қилиш. Ҳайдовчилар ишини бригада усули. Пудрат ижара усуллари
20-Мавзу. Автобусларнинг ҳаракат жадвали ва уларни тузиш усуллари. “Тиғиз” пайтларда шаҳар ичи автобус йўналишларида ташишни ташкил этиш ва унинг хусусиятлари.

Автобусларнинг ҳаракат жадвалини тузиш, ҳаракат жадвалларига қўйиладиган талаблар. Жадвал турлари..

Ҳаракат жадвали тузиш учун керакли маълумотлар.ҳаракат жадвали тузиш усуллари.

Шаҳар ичи йўналишидаги “тиғиз” вқатда йўловчилар ташиш шароитини яхшилаш, бекатларга келиш ва кетиш вақтини қисартириш, кутиш вақтини қисартириш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет