Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет14/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
АВТОТРАНСПОРТДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ



ФАНИДАН
ЎЌУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва

йўллар КҲК директори


К.М.Тургунов Тошкент автомобил ва йўллар

КХК махсус фан ўќитувчиси

И.ф.н. доцент
Тақризчилар: А.А.Миргиязов “Мерседес Бенц” сервис шўба

Корхонаси директори

Ф.Р. Мирзаев ТАТУ “Иқтисодиёт” кафедраси

мудири И.ф.н. доцент



1.Кириш

Фаннинг маќсади: Бу фан ўќувчиларни Автотранспортида ҳисоб ва ҳисоботни олиб бориш, статистика, бухгалтерия ҳисоби, меҳнатга ҳаќ тўлаш, даромад ва ҳаражатларни ҳисоблаш ҳаќида билим беради.

Кўникма: Бу фанни ўргангандан сўнг ўќувчилар ќуйидаги Кўникмаларга эга бўладилар.

-статистик кузатишлар асосида материаллар тўплаш ва уларни умумлаштириш;

-бухгалтерия ҳисоби турлари ва уларни ҳужжатларини ќайд ќилиш;

-меҳнат учун тўланадиган ҳаќни ҳисоблаш;

-автомобильларни ишлатишдан олинадиган ҳаќни ҳисоблаш.

Билим: Бу фанни ўргангандан сўнг ўќувчилар ќуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:

-статистика ҳаќидаги билимлар;

-асосий фондлар ҳиќида маълумотлар;

-моддий техника таъминоти;

-бухгалтерия ҳисоби ва баланси;

-меҳнатга ҳаќ тўлаш;

-автомобильларни ишлатишдан олинадиган даромад ва ҳаражат.

Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жихатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги

Фаннинг ўқитилиши намунавий ўқув режага мувофиқ белгиланади, фаннинг ўзлаштирилиши яхши самара беришини назарда тутган холда, уни:

-умумтаълим фанлари: Иқтисодиёт асослари, математика ва х.к.

-умумкасбий фанлар: Иқтисодиёт назарияси, микро ва макроиқтисодиёт, корхона иқтисодиёти, ишлаб чиқаришни ташкил эти шва иқтисодиёт, бугалтерия хисоби ва аудит, автотранспортда юк ташиш ва йўловчи ташиш, тадбиркорлик ва бизнес асослари, умумкасбий ва махсус фанлар асосий мавзулари ўзлаштирилгандан сўнг ўтилиши тавсия қилинади.

Фаннинг мазмуни

1-Мавзу. Статистик кузатишлар ва материаллар тўплаш

Статистика бу мустаќил жамоат фанидир. Автотранспорти фани статистикаси. Автотранспортида статистиканинг маќсади.

Статистиканинг услублари: ёппасига кузатиш маълумотларини тўплаш ва гуруҳларга ажратиш маълумотларини ќайта ишлаш ва уларнинг таҳлили.

Статистик кузатиш бу статистик текширишнинг биринчи босќичи. Статистик кузатишни аниќлаш. Статистик кузатиш режаси ва унинг асосий тамойиллари: кузатиш маќсади, кузатиш жойи, кузатиш бирлиги, кузатиш дастури. Статистик кузатишнинг шакллари: ҳисобот, махсус уюштирилган статистик кузатиш. Ҳар кунлик статистик кузатишнинг асосий маълумоти бу ҳисоботдир. Ҳисобот табели, махсус статистик кузатишнинг турлари, рўйхатга олиш, олдиндан ҳисоб ќилиш ва махсус текшириш. Статистик кузатишнинг тамойиллари бўйича ҳамма томонини кузатиш, жадваллар орќали кузатиш. Статистик кузатиш ўтказишнинг турлари: жойида кузатиш, ҳужжат бўйича, сурат орќали, АТКда тузилган ҳисобот орќали. Статистик маълумотларни йиѓиш, текшириш(арифметикасини), назорат ќилиш ва уларни гуруҳларга ажратиш. Статистик маълумотларнинг жадвал, диаграмма, формаларида расмийлаштириш.



2-Мавзу. Статистик кўрсаткичларини умумлаштириш

Абсолют миќдорлар ва унинг статистик кузатишдаги роли. Абсолют миќдорнинг ўлчов бирлиги: миќдор, меҳнат ва пул.

Абсолют миќдорни аниќлаш усуллари, нисбий миќдорлар ва уларнинг турлари: режага нисбатан, динамика таркиби бўйича ва интенсивлиги бўйича. Ўртача миќдорлар ва уларнинг турлари. Оддий ўртача арифметик ва мураккаб арифметик. Динамик ќаторлар ва уларнинг турлари, абсолют ўсиш ёки камайиш, ўсиш коэффициенти, ўсиш темпи. Ўртача динамик ќаторлар. Иќтисодий индекслар ҳаќида тушунча. Миќдор, сифат индекслари. Шахсий ва агрегат индекслари занжирли ва базис индекси ва уларнинг алоќадорлиги.

3-Мавзу. Автомобилда ташиш статистикаси

Автомобилда ташиш статистикасининг маќсади. Автотранспортида, янги хўжалик шароитида автомобильда ташиш статистикасининг аҳамияти. Автомобильда ташиш статистикасининг миќдори.

Юк автомобилларида ташиш статистикасининг ҳисобини ташкил ќилиш. Юк автомобилларида ташиш статистик маълумотларини ўрганишдаги биринчи ҳужжат-йўл вараќаси. Йўл вараќасини ќайта ишлаш методикаси. Автотранспортида юк автомобиллари орќали ташиладиган юк учун статистик маълумотларини тўплаш.

Юк ва йўловчи ташиш маълумотларини таҳлил ќилишнинг асосий йўналишлари:

-ташиш бўйича режани бажарилишини назорат ќилиш;

-режани бир текисда бажарилишини ўрганиш, назорат ќилиш;

-режани бажарилишига таъсир этган техник-эксплуататсион кўрсаткичларни топиш;

-ташиш динамикасининг тавсифномаси;

-автобусларда ташиш ҳисоби бўйича биринчи ҳужжатлар;

-таксилар бўйича ишчи гуруҳларга бўлиб йиѓиш;

-таксида ташиш бўйича асосий техник - эксплуататсион кўрсаткичлар;

-автотранспортда ишнинг пул шаклидаги ҳисоботи.



4-Мавзу. Асосий фондлар ва илмий техникавий ўсиш статистикаси

Автотранспортда асосий фондлар ва уларни статистик ўрганишнинг маќсади. Асосий фондларга баҳо бериш. Асосий фондларнинг динамикасини ўрганишдаги асосий кўрсаткичлар. Автомобил парки ҳолати ва миќдорининг статистикаси. Рўйхатдаги таркиб, ўртача рўйхатдаги таркиб, автомобилларнинг умумий ва ўртача юк Кўтариш ќобилияти. Автопарк техник ҳолатининг статистикаси. Автотранспорт корхонасининг техник ҳолатини ҳисобга олувчи бирламчи ҳужжатлар. Корхонанинг авто кун баланси бўйича ҳисоботини тузиш.

Автопаркнинг техник ҳолатини кўрсатувчи кўрсаткичлар. Автотранспортда илмий-техникавий ўсиш статистикасининг маќсади. Автотранспортда асосий статистик кўрсаткичларни автоматлаштириш ва механизациялаш миќдори.

5-Мавзу. Меҳнат ва унга ҳаќ тўлаш статистикаси

Автотранспортда меҳнат статистикасининг маќсади. Автотранспортдаги ишлар таркиб ва миќдорининг статистикаси. Меҳнат режаси бажарилишини кўрсатувчи кўрсаткичлар. Иш ваќтидан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уни ҳисоблаш методикаси.

Меҳнат унумдорлиги статистикасининг маќсади.

Меҳнат унумдорлиги ўлчов бирликлари. Меҳнат унумдорлигининг индекси.

Меҳнатга ҳаќ тўлаш статистикасининг маќсади. Иш ҳаќи фондидан фойдаланиш кўрсаткичлари, иш ҳаќи фонди бўйича абсолют ва нисбий фарќлар.

Меҳнатга ҳаќ тўлаш таркибини ўрганиш. Ўртача иш ҳаќи динамикасини ўрганиш. ўртача иш ҳаќининг ўсиши билан меҳнат унумдорлигининг ўсишини солиштириш. Автотранспортда меҳнат ва иш ҳаќи бўйича ҳисобот.



6-Мавзу. Моддий-техника таъминот статистикаси

Автотарнсопортда моддий-техника таъминоти статистикасининг маќсади.

Автотраспорт хўжаликларини моддий ресурслар билан таъминланганлигини ўрганиш. Материал ресурслар бўйича солиштирма сарф тўѓрисида тушунча. Индивидуал ва агрегат индекслари, уларни ҳисоблаш методикаси. Автотраспорт хўжалигида шиналарни ва ёќилѓини ҳисобга олишни ташкил ќилиш. Автотранспортда моддий таъминот ҳисоботи.

7-Мавзу. Автомобилда ташиш таннархининг статистикаси

Автомобилда ташиш таннархи статистикасининг маќсади. Автомобилда ташиш таннархи кўрсаткичлари бўйича тушунча. Автотранспортда ташиш таннархининг таркиби. Ташиш таннархини пасайтириш бўйича режани бажарилишини ўрганиш ва унинг динамикаси.

Бир сўм даромад тўѓри келган сарфнинг индекси.

Ташиш таннархининг ўзгаришига таъсир этган омилларни аниќлаш.

Сарфлар индексини аниќлаш. Ќилинган ортиќча ҳаражат миќдорини ҳар бир сарфлар таркиби бўйича аниќлаш.

Автотранспортда таннарх бўйича ҳисобот.



8-Мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фани ва методи. Бухгалтерия баланси.

Бухгалтерия ҳисобини маќсади. Хўжалик ишларини бошќаришда бухгалтерия ҳисобига ќўйиладиган талаблар. Бухгалтерия ҳисоби тўѓрисида тушунча, унинг асосий объекти. Бухгалтерия ҳисоби методлари. Бухгалтерия ҳисоби методларининг элементлари. Ҳужжатлар, инвентаризация, ишни юритишга баҳо бериш ва унинг калькуляцияси, ҳисоблар, икки ёќлама ёзув, бухгалтерия баланси ва ҳисоботи.

Автотранспортда хўжалик маблаѓлари, уларнинг манбаалари.

Бухгалтерия баланси-хўжалик маблаѓларининг турлари, мавжуд молия манбаларини кўрсатувчи ҳисоб ҳисобланади.

Бухгалтерия баланси таркиби ва унинг тузилиши. Актив ва пассив баланслар. Баланс бўлими, таркиби ва уни гуруҳларга ажратиш. Актив ва пассивлар йиѓиндисининг бир бирига тенглиги. Бухгалтерия балансининг хўжаликни бошќаришдаги ва молиявий ҳолатини таҳлил ќилишдаги роли.

9-Мавзу. Икки ёќлама ёзиш ва ундаги ҳисоблар

Бухгалтерия ҳисобидаги ҳисоблар тўѓрисида тушунча. Ҳисобнинг тузилиши: дебет, кредет, кирим ва чиќим, оборотлар ва ќолдиќ. Актив ва пассив ҳисоблар тавсифномаси. Ҳисобларда икки томонлама ёзиш, унинг моҳияти.

Бухгалтерия ёзувлари: оддий ва мураккаб.

Аналитик ва синтетик ҳисобнинг ҳисоблари, хусусияти ва уларнинг боѓлиќлиги. Субъектлар тўѓрисида тушунча. Аналитик ва синтетик ҳисоблар бўйича айланма ќайдномасини тузиш. Аналитик ҳисоблар бўйича айланма ќайдномасини тузиш.

Айланма ќайдномаларини текшириш моҳияти.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобларнинг режаси. Бухгалтерия ҳисоблари режасига ќисќача тавсифнома.



10-Мавзу. Бухгалтерия ҳисобининг шакллари ва унинг ҳужжатларини қайд этиш

Бухгатлерия ҳисоби биринчи ҳисобни кўрсатувчи маълумотдир. Хўжалик фаолиятида бухгалтерия ҳисобини назорат ќилишда ҳужжатларнинг моҳияти.

Ҳужжатларни классификацияси: белгиланиши, мазмуни, тузиш усули, расмийлаштириш усули.

Ҳужжатларни ќайта ишлаш, текшириш тартиби.

Ҳужжатларнинг айланиши. Ҳужжатларни саќлаш. Ҳисобда ҳужжатларга ёзувларни ёзиш ќоидаси. Мулк рўйхатини ўтказиш тушунчаси ва унинг моҳияти.

Мулк рўйхатини ўтказишда аниќланган маълумотларни кўрсатиш. Ҳисоблардаги ёзувларнинг хатоси ва уни бартараф этиш турлари. Бухгалтерия ҳисоби шакллари тўѓрисида тушунча. Бухгалтерия ҳисобининг асосий шакллари: мемориал-ордер, журналордер, перфокарталар.



11-Мавзу. Асосий фондлар, кам ќийматли ва тез ейиладиган материаллар ҳисоби

Асосий фондлар ҳисобининг маќсади. Асосий фондлар келишининг ҳисоби. Асосий фондларни келишидаги биринчи ҳужжатни ҳисобга олиш.

Асосий фондлар амортизациясининг ҳисоби. Амортизацияни ҳисоблаш тартиби. Амортизация пулидан фойдаланиш тартиби ҳисоби ва уларни расмийлаштириш, ҳисобдан чиќариш.

Автортанспортда материални ҳисобга олишнинг маќсади.

Материал маблаѓларининг классификацияси ва транспорт жараёнида унинг роли. Материалларни келишини ҳисобга олишдаги операция. Материаларнинг келишини ҳужжатлар бўйича расмийлаштириш ва уларни сарфлашни ҳисобга олиб бориш. Ёќилѓининг гараж ичидаги сарфини, эҳтиёт ќисмларни ҳисобга олиш. Эски ва тикланган шиналарни ҳисобга олиб бориш.

Шиналарнинг ейилишини, резерв пулларини ҳисобга олиш. Асосан кам ќийматли ва тез ейиладиган материалларни омборда, ишлатишга чиќаришда тўѓри ҳисобга олиш.

Транспорт харажатларини тўѓри таќсимлаш ва уни ҳисобга олиш. Транспорт харажатларини ўртача бир сўм даромадга тўѓри келишини аниќлаш.

12-Мавзу. Меҳнат ва унга тўланган ҳаќнинг ҳисоби

Иш ҳаќи ва иш ҳаќи ҳисобининг маќсади. Автотранспорт хўжалиги бўйича ишчилар сони ва таркибини ҳисоб маълумоти.

Автотранспорт ишчиларининг тоифалари бўйича иш ҳаќларини хисоблашдаги биринчи ҳужжатлар. Автотранспортда меҳнатга ҳаќ тўлашнинг турлари. Иш ҳаќи фонди. Иш ҳаќи фондининг таркиби. Иш ҳаќига ќўшимча тўловлар ва ундан ушланмалар. Ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳаќини ҳисоблаш ҳисоби. Давлат бюджетига иш ҳаќидан ажратмалар. Иш ҳаќи фондидан фойдаланишнинг назорати.

13-Мавзу. Автомобилларни ишлатиш орќали олинган даромад, ҳаражат ва пул маблаѓларининг ҳисоби

Автомобилларни ишлатиш орќали бўладиган ҳаражат ҳисобининг маќсади.

Таннарх таркибининг ҳисоби. Умумхўжалик харажатларининг ҳисоби. Умумхўжалик ҳаражатларини пасайтириш йўллари. Автомобилда ташиш режасининг бажарилишини ҳужжатлар бўйича расмийлаштириш.

Автомобилларда ташиш орќали олинган ялпи даромаднинг ҳисоби.

Пул маблаѓлари ҳисобининг маќсади ва унинг операциялари. Пул маблаѓларининг ҳисоби. Ҳар бир операцияларни ҳужжат орќали расмийлаштириш. Жавобгар шахслар билан ҳисоб-китоб. Буюртмачилар ва таъминотчилар билан ҳисоб-китоб ва уларни ҳисоб-китоб ќилиш шакллари ҳамда узоќ кредитлар ҳисоби.

Молиявий якунлар ва фондлар ҳисобининг маќсади. Устав фондининг ҳисоби ва уни ташкил бўлиш тартиби.

Фойда ва зарарнинг ҳисоби. Ҳаќиќий фойданинг таќсимланиши. Солиќ идоралари билан ҳисоб-китоб.

14-Мавзу. Автотранспорт корхонасининг ҳисоботи

Ҳисобот тузишнинг маќсади. Ҳисоботнинг ҳаќиќийлигини, тўѓрилигини ўрганиш маќсади. Ҳисоботни тузиш тартиби, уни тугатиш муддати.

Автотранспортда бухгалтерия ҳисоботи. Чорак ҳисоботининг таркиби. Чорак ҳисоботини тузиш ва уни тасдиќлаш тартиби.

Йиллик бухгалтерия ҳисоботи, унинг таркиби, тугатиш муддати ва уни тасдиќлаш.



3. Намунавий мавзулар режаси



Бўлим ва мавзулар номи



Аудиториядаги ўќув

юкламаси, соатларда



Мустаќил иш



Жами

Назарий

машѓулот


Амалий

машѓулот


Лаборатория

ишлари


Семинарлар

Курс иши



Кириш. Статистик кузатишлар ва материаллар тўплаш

2

2



















Статистик кўрсаткичларни умумлаштириш

2




2










1



Автомобилда ташиш статистикаси

2

2













1



Асосий фондлар ва илмий техникавий ўсиш статистикаси

2

2













1



Меҳнат ва унга ҳаќ тўлаш статистикаси

2

2













1



Моддий техника таъминоти статистикаси

2

2


















Автомобилда ташиш таннархининг статистикаси

2




2










2



Бухгалтерия ҳисоби фани ва методи. Бухгалтерия баланси

2

2













1



Икки ёќлама ёзиш ва ундаги ҳисоблар

2




2










1



Бухгалтерия ҳисобининг шакллари ва унинг

ҳужжатларини қайд этиш



2

2


















Асосий фондлар, кам ќиймати ва тез ишдан чиќадиган материаллар ҳисоби

2

2













1



Меҳнат ва унга тўланган ҳаќнинг ҳисоби

2

2













1



Автомобилларни ишлатиш орќали олинган даромад, ҳаражат ва пул маблаѓларининг ҳисоби

4

2

2










1



Автотранспорт корхонасининг ҳисоботи

2

2













1




Жами

30

22

8










12

Ўќитиш методлари

Назарий, Лаборатория, оѓзаки, кЎргазмали ва бошќалар

Эслатма: Ўќитувчи мавзунинг ҳусусиятидан келиб чиќќан ҳолда методларни ўзи танлайди ҳамда янги метод ќўллаш ҳуќуќига эга.

Ўќитиш воситалари

1.Жиҳозлар, инвентарлар.

2.Дидактик материаллар ва техник воситалар:

-телевизор;

-экран;

-шахсий компьютер;



-компьютер учун СТХ дисплей системаси ва мультимедиа, сканер;

-мавзу бўйича дискетлар;

-кодоскоп;

-слайдлар;

-карточка-топшириќлар ва дастурлаштирилган топшириќлар.

3. Ўќув кўргазмали ќуроллар, ўќув дастурлари бўйича плакатлар.



АДАБИЁТЛАР

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон сиёсий –ижтимоий ва иќтисодий истиќболининг асосий тамойиллари. Т. 1995

  2. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 1992.

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби тўѓрисида»ги Ќонуни. Т. 1996

  4. Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг автомобил транспорти тўѓрисида»ги Ќонуни. Т. 1998

  5. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўѓрисида»ги Ќонуни. Т. 1992

  6. «Махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиќариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўѓрисида»ги Низом. Т. 2000

  7. Абдуллаев А.А. Корхона иќтисодиёти. Т. 2003

  8. Абдуллаев Ю. Статистиканинг умумий назарияси. Т. 1994

  9. Абдураҳмонов Ќ.Х. Меҳнат иќтисоди (услубий ќўлланма) Т. 1996

  10. Каримов Э. Автомобильларда юк ташиш. Т. 2002

  11. Каримов Э. Автомобильларда йўловчи ташиш. Т. 2002

  12. Умарова М. Бухгалтерия ҳисоби. Т. 1999

  13. Хўжаев Б.А. Автотранспорт корхонаси иќтисодиёти. Т.1992


АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ


Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва

йўллар КҲК директори


С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобил ва йўллар КҲК ўқув

ишлари бўйича директор ўринбосари


Ш.Р.Одилов Тошкент автомобил ва йўллар

С.Қ.Ҳамраев КҲК махсус фан ўқитувчилари

К.М.Назаров
Тақризчилар: К.И.Иброхимов Тошкент автомобил

йўллари институти доценти


Ш.И.Эрбеков “Автомобиль транспортида

хизматларни сертификатлаш

Республика маркази Давлат

унитар корхонаси” бош

директори т.ф.н. доцент.

Фаннинг мақсади ва вазифаси

Фаннинг мақсади: Ўқувчиларга корхоналар ва аҳолининг ишлаб чиқаришлари билан боғлиқ моддий буюмларни зарур жойларга белгиланган вақтда ва сифатли даражада етказиб бериш ҳамда аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини мунтазам қондиришни ташкил этиш, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ва уларни тўғри танлаш кўникмаларини ўргатишдан иборат.

Кўникмалар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:

- юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш тизимини тузиш;

- автомобилларни кунлик иш режасини ташкил этиш;

- автомобилларни ҳаракат графигини тузиш;

- автомобилларда юк ва йўловчилар ташиш жараёнини назорат қилиш;

- юк ва йўловчилар ташишда техника хавфсизлигига риоя қилиш;

- логистика ва халқаро юк ташиш асослари;

Билимлар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:

- автомобил транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этишда техника хавфсизлигига  риоя қилиш;

- юк ва йўловчилар ташиш структурасини билиш;

- юк ташишда автомобиллар билан ортиш-тушириш механизмларини   биргаликдаги иш графигини тузишни билиш;

-  юк ташишнинг энг қулай ва тежамкор йўлининг иқтисодий математик усуллар   орқали аниқлашни билиш.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,

услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги

Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё, география фанларини, шунингдек иқтисодиёт асослари каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Ўқувчи математика ва физика фанларидан хабардор бўлсагина автомобил транспортининг асосий иш кўрсаткичларининг моҳияти ва аҳамиятига тўғри баҳо бера олади. Ўқувчи-талаба кимё фанида олган билимларига таяниб турли хилдаги юкларни ташиш технологиялари, юк турига мослаб омборлар танлаш ва уларнинг вазифаси нималардан иборат эканлигига жавоб бера олади. Ўқувчи-талабага география ва иқтисодиёт асослари фанларидан олган билимлари юкларни ташишда йўналишларни тўғри танлаш ва унинг самарадорлигини таъминланишини англашига ёрдам беради. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба “Автотранспорт воситаларида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ” фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.



Дастурнинг мазмуни


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет