Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет17/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

2. Амалиёт мазмуни


1. АТКда техника хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича йўриқнома олиш.

АТКнинг ташкилий тузилишини ўрганиш, унинг фаолияти ва бўлимлари билан танишиш.



2. Юк автокорхонасида амалиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июль № 138 “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори ( Т., Ўзбекистон, 2006.) билан танишиш.



2.1. АТК тасарруф бўлимида:

а) Юк ташиш шароити, юк турлари, ҳаракат таркиб турларини аниқлашни ўрганиш.

б) Транспорт ишларида асосий кўрсаткичларни ҳисоблашда қатнашиш.

в) Ойлик иш жадвалини тузишни, уларнинг ишини назорат қилишни ўрганиш.

г) Мижозлар билан ишлашни, буюртмалар қабул қилиш, шартномалар тузишни ўрганиш.

д) Рационал йўналишлар тузишда, ташиш масофаларини аниқлашда қатнашиш.

е) Автокорхона ташиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш да қатнашиш.

2.2. Нозимлик гурухида

а) Нозимлик томонидан ташишни ташкил этишни, ҳужжатларни юргизишни назорат қилиш.

б) Ҳаракатланувчи таркибларни ишга чиқишини, қайтишини ва ҳаракатини назорат қилишни ўрганиш.

в) Нозимлик бўйича кундалик ҳисоботни тайёрлашни ўрганиш.



2.3. Йўналишларни хронометраж қилишни ўрганиш

а) Йўналишларни хронометраж қилиш.

б) Йўналишлардаги ишга тезкор раҳбарлик қилиш ва назорат ўтказиш.

в) Юк ташишда ҳаракат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва

ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларда қатнашиш.

3. Автобус паркида ишлаш



3.1. Тасарруф бўлимида

а) Мавжуд йўналишларни, ҳаракат таркиб турларини ўрганиш

б) Автобусларнинг иши тасарруф кўрсаткичларини ҳисоблаш.

в) Ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этиш, ойлик иш жадвалини тузиш.

г) Кунлик режа даромадни бажарилишни назорат қилиш.

д) Автобуслар ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш.

е) Буюртмалар қабул қилиш ва бажариш, мижозлар билан шартномалар тузиш, ҳисоб - китоб қилиш.

ё) Йўловчи ташиш режасининг бажарилишнинг таҳлил қилиш.



3.2. Нозимлик гурухи

а) Нозимлик ҳужжатларини юргизиш. Ҳужжатларни тўлғизишни ўрганиш.

б) Йўл варакаларини рамийлаштириш, ҳайдовчиларга тарқатиш ва

қабул қилиш.

в) Автобусларни ишга чиқариш ва қайтариш,

г) Йўналишда автобуслар ҳаракатини бошқариб бориш.

д) Нозимлик кундалик ҳисоботини тайёрлаш.

3.3. Йўналишдаги амалиёт

а) Мавжуд йўналишларда хронометраж ўтказиш. Йўналиш жадвалини тузиш.

б) Йўловчилар оқимини ўрганиш. Йўналишга мос автобуслар ва улар сонини аниқлаш.

в) Йўналишларда ҳаракат хавфсизлигини, меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ташиш сифатини ошириш бўйича тадбирларда қатнашиш.



4. Таксопаркда ишлаш

4.1.Тасарруф бўлимида

а) Ўзбекистон Республикаси “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (№139 18.05.2011 йил) билан танишиш.

б) Мавжуд автосафлар ва улардаги ҳаракат таркибларини ўрганиб чиқиш.

в) Автомобил таксилари тасарруф кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил килиш.

г) Кунлик режа, даромадни бажарилишини назорат қилиш.

д)Ҳайдовчилар ойлик иш жадвалини тузиш.

е) Автомобил таксиларининг ишга чиқиш ва қайтиш графигини тузиш.

ё) Буюртмалар тузиш, ҳисоб - китоб қилиш.

ж) Таксилар ишини назорат қилишда қатнашиш.

з) Ташиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.



4.2. Нозимлик гурухида

а) Нозимлик ҳужжатларини юритиш, журналларни тўлдириб бориш.

б) Йўл варақаларини расмийлаштириш, ҳайдовчиларга тарқатиш ва қабул қилиш, уни қайта ишлаш.

в) Автомобил - таксиларни ишга чиқариш ва ишдан қайтариш.

г) Буюртмаларни қабул қилиш ва бажариш.

д) Ишдаги таксилар билан алоқа боғлаш, улар ишини назорат қилиб бориш.

е) Марказий нозимлик хизмати ишини ўрганиш.

ё) Нозимлик кундалик ҳисоботини тайёрлаш,

5. Автошохбекатларда амалиёт

а) Автошоҳбекат тузилишини ўрганиш. Бўлимлар ва хизматлар билан танишиб чиқиш.

б) Автобусларни келиш-кетишини иазорат қилиш.

в) Йўловчиларни автобусларга чиқариш назорати.

г) Автошоҳбекат навбатчиси ишини бажариш.

д) Автошоҳбекат иш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.

е) Автошоҳбекат хизматини яхшилаш тадбирларида қатнашиш.

6. Ҳаракат хавфсизлиги бўлимида амалиёт

а) Ҳаракат хавфсизлиги бўтшмида ҳужжатларни юритиш. Ойлик ва чораклик иш режаларини тузиш.

б) Ҳайдовчилар малакасини ошириш бўйича тадбирларда қатнашиш.

в) Йўл - транспорт ҳодисасини таҳлил қилишда қатнашиш.

г) Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар билан ишлаш. Қўшимча дарслар ташкил этишда қатнашиш.

д) Ҳаракат хавфсизлиги ишлари бўйича ҳисобот тайёрлаш.

7. Амалиёт юзасидан экскурсия

Амалиётнинг ушбу қисмида ўқувчилар илғор автокорхоналарда экскурсияда бўладилар ва унда янги иш услублари, янги технология ва замонавий автомобиллар билан танишадилар.



  1. Йўл харакати хавфсизлиги хизматида амалиёт

АТК да ҳаракат хавфсизлиги хизмати ишини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом билан танишиш.

Ўқувчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги бохиқармасига қарашли йўл иазорат хизмати бўлимларида бўлиб, улардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни ўрганадилар. Йўл—транспорт ҳодисасини таҳлил қилишда қатнашадилар, Йўл~харакатини тартибга солишда патрул хизмати ишини ўрганадилар. Йўлларда хавфли ва носоз жойларни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этадилар.



9. Амалиёт, натижалари бўйича материалларни умумлаштириш ва ҳисоботни расмийлаштириш

Амалиёт материалларини умумлаштириш, амалиёт кундаликларида акс

эттирилган ёзувлар асосида амалга оширилади.

Амалиётнинг корхона ва ўқув юрти томонидан белгиланган раҳбарлари кундаликларни изчилик билан олиб борилишини назорат қиладилар ва зарур бўлган ҳолларда айрим ёзувларга аниқлик киритадилар.

Амалиёт ўтувчининг меҳнатга ва амалиёт дастурини бажаришга муносабатини кундаликка ёзадилар.

Амалиёт даврида ўқувчи томонидан бажарилган барча ишлар, расмий ҳужжатлар асосида ёзма равишда кундаликда акс эттирилади.

Ҳисоботда ҳар бир иш жойда ишни ташкил қилишга объектив, танқидий таҳлил берилиши керак.

Ҳисоботда ишни ташкил қилиш ва уни мукаммаллаштириш бўйича таклифлар акс эттирилиши шарт.

Ҳисобот график, схема ва расмий ҳужжатлардан ташқари 25-35 бет қўлёзма шаклида ёзилади. Ўқувчининг амалиёт давридаги ишини кузатиб, корхона ва ўкув юрти томонидан белгиланган раҳбарлар ёзма хулоса ёзадилар.



Намунавий мавзулар режаси



Бўлим ва мавзулар номи


Аудиториядаги ўқув

юкламаси, соатларда



Мустақил иш



Жами

Назарий

машғулот


Амалий

машғулот


Лаборатория

ишлари


Семинарлар

Курс иши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1

АТКда техника хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича йўриқнома олиш. АТК нинг ташкилий тузилишини ўрганиш, унинг фаолияти ва бўлимлари билан танишиш.

6




6













2

Юк автокорхонасида амалиёт

108




108













3

Автобус паркида ишлаш

72




72













4

Таксопаркда ишлаш

36




36













5

Автошоҳ бекатларида (юк бекатларида) амалиёт

18




18













6

Ҳаракат хавфсизлиги бўлимида амалиёт

60




60













7

Амалиёт юзасидан экскурсия

6




6













8

Йўл харакат хавфсизлиги хизматида амалиёт

36




36













9

Лаборатория ишларда олинган маълумотларни умумлаштириш, ҳисобот бериш

18




18















Жами

360




360














Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет