Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш


АВТОТРАНСПОРТДА ҚОНУНЧИЛИК АСОСЛАРИ



бет13/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
АВТОТРАНСПОРТДА ҚОНУНЧИЛИК АСОСЛАРИ



ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва

йўллар КҲК директори


С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобил ва йўллар КҲК ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Ш.Р.Одилов Тошкент автомобил ва йўллар

С.Қ.Ҳамраев КҲК махсус фан ўқитувчилари

Тақризчилар: А.Ханиев Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги қошидаги

“Ўзавтодарётрансилм” илмий методик

Маркази директор ўринбосари

К.Кувашев 12-Автобус саройи ОАЖ

тасарруф бўлими бошлиғи




Фан дастурининг асосий қисмлари

Кириш

Фаннинг мақсади: «Автотранспортда қонунчилик асослари» фани автотранспорт ҳуқуқи тўғрисида тушунча, автомобил транспорти бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, автомобилда юк, багаж, почталарни ташиш бўйича шартномалар тузиш, транспорт-экспедиция операциялари ва хизматлари, йўловчи ташишни ташкил қилишнинг ҳуқуқий масалалари, Халқаро автомобил қатновини ҳуқуқий тартибга солиниши, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбурият ҳақидаги ҳуқуқий меъёрларни ўзлаштиришни кўзда тутади.

Билим: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:

Автотранспорт ҳуқуқи тўғрисида тушунча унинг турлари, тузилиши ва манбалари. Автомобил қатновини ҳуқуқий тартибга солиш, шартномалар, транспорт-экспедиция операциялари ва хизматлари, йўловчиларни ташишни ташкил қилишнинг ҳуқуқий масалалари, Халқаро автомобил қатнови, мажбуриятлар, даъволар ҳақида билимлар.



Кўникма: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги Кўникмаларга эга бўлишлари керак:

Автомобил транспортини бошқаришнинг ҳуқуқий ташкил қилишни, Автотранспорт корхоналари ва бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолатлари, Автомобил қатновини ҳуқуқий тартибга солиш.

Автомобилларда юкларни ташиш бўйича шартномалар тузиш, йўловчи, багажлар ва почталарни автомобилларда ташиш бўйича, аралаш, тўғридан- тўғри қатновда юкларни ташиш шартномалар тузиш.

Трансопрт-экспедиция операциялари ва хизматлари, Автотранспорт бирлашмалари ва корхоналари ўртасидаги ўзаро муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш.

Даъволарни (претензияларни) тақдим қила олиш.

Фаннинг мақсади ва вазифалари

Кириш

«Автотранспортда қонунчилик асослари» фанининг мақсади ва вазифалари.

Автомобил транспорти ва «Автотранспортда қонунчилик асосалари» фанининг республикамизнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий ривожланишидаги аҳамияти.

Автотранспорт ҳуқуқидаги асосий меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумот.



1-мавзу. Автотранспорт ҳуқуқи тўғрисида тушунча, унинг турлари, тузилиши ва манбалари

Автотранспорт ходимлари ва техник эксплуатация ходимлари учун «Автотранспорт ҳуқуқи асослари» фанининг аҳамияти.

Ўзбекистон автомобил транспортини ривожлантириш, ҳаракатлан-тирувчи таркибларнинг иш унумдорлигини ошириш, автомобил транспортида ташишни тўғри ташкил қилишда автотранспорт ҳуқуқининг роли. Автотранспорт корхоналарида ҳуқуқий ишларини ташкил қилиш.

Автотранспорт ҳуқуқи тушунчаси. Автотранспорт ҳуқуқи билан бошқариладиган муносабатлар. Ҳуқуқий норма. Ҳуқуқий муносабатлар. Автомобил транспортидаги муносабатларни тартибга солишнинг мақсади ва қонуниятлари. Мулкий ва ташкилий ҳуқуқий муносабатлар. Автотранспорт муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг тамойиллари. Автотранспорт ҳуқуқининг тизими (системаси).

Автотранспорт ҳуқуқининг асосий манбалари. Меъёрий далолатнома тушунчаси. Ўзбекистон Конституцияси ва «Автомобил транспорти тўғрисида» ги қонуннинг моҳияти. Фуқаролик қонунчилиги асослари. Ўзбекистон автомобил транспорти Низоми, унинг транспорт муносабатларини тартибга солишдаги роли.

Низом асосидаги норматив актлар: «Юк ташиш қоидалари», «Йўловчилар, багаж ва почта ташиш қоидалари», «Марказлашган усулда юк ташиш қоидалари», «Аҳолига транспорт-экспедиция хизмати курсатиш қоидалари» ва ҳоказолар.

Автотранспорт бирлашмаларининг буйруқ ва кўрсатмалари автотраспорт ҳуқуқи меъёрларининг вақт, ҳудудлар ва шахс доираси бўйича таъсири.
2-мавзу. Автомобил транспортини бошқаришнинг ҳуқуқий ташкил қилиниши

Автотранспорт корхоналари ва бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати. Автомобил қатновининг ҳуқуқий тартибга солиниши.

Автомобил транспортини бошқариш тизими. Автомобил транспорти вилоят бирлашмалари. Юридик шахс тушунчаси ва унинг белгилари. Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобил транспорти, унинг вазифалари, бажарадиган ташиш турлари.

Автомобил транспортини бошқариш, унинг вазифалари.

Автомобил транспорти фаолиятини назорат қилиш.

Автомобил йўллари қуриш учун ер учаткасини ажратиш. Автомобил йўлларининг аҳамияти ва категорияси (тоифаси) бўйича турланиши. Автомобил йўлларида ҳаракатни вақтинча тўхташ ёки чеклаш. Автомобил йўлларини ҳаракатини ҳуқуқий бошқариш. Корхоналарга кириш йўллари, кириш йўллари ҳолатини сақлашга қўйиладиган талаблар. Юк ва йўловчи ташишни ташкил қилишда ҳаракатланувчи таркибнинг техник ҳолатини ҳуқуқий тартибга солиш.



3-мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш шартномаси

Шартноманинг ҳуқуқий тушунчаси. Автомобил транспортида юк ташиш шартномаларининг турлари. Йиллик юк ташиш шартномаси, уни тузиш тартиби. Намунавий юк ташиш шартномаси. Шартноманинг мазмуни, шартномадаги томонлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ташиш, бир марталик юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчиларнинг мажбуриятлари. Ҳаракатланувчи таркибларга юкни ортиш ва тушириш, юклаш-тушириш вақтлари. Товар-транспорт ҳужжати, унинг вазифалари ва уни расмийлаштириш тартиби. Бошқа юк ташиш ҳужжатлари. Марказлашган усулда ташишда ҳисоб-китоб тартиби. Шаҳарлараро марказлашган юк ташиш. Шаҳарлараро юк ташишда юкни етказиб бориш муддатлари. Юк автостанцияларининг автокорхоналар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлари. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташишининг ўзига хос хусусиятлари. Озиқ-овқат ва савдо юкларини ташиш шартномаларининг хусусиятлари. Темир йўл станциялари, аэропортлар ва дарё почталаридан юкларни марказлашган усулда ташиш ва уни ҳуқуқий тартибга солиш. Автомобилларда ташиш бажарил-ганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби. Автомобил транспортида юк ташишнинг ягона тарифи. Ҳисоб-китоб қилиш шакллари. Талабномалар орқали банк чеклари, тўлов варақалари, режали банк тўловлари ёки нақд пул орқали тўловлар. Юк ташиш режаси ва бир марталик буюртмалар бўйича қабул қилинган юкларни ташиши режалари бажарилмаганда автотранспорт корхоналари ва мижозлар ўртасидаги жавобгарлик. Юк ташиш режаси бажарилганда белгиланган жавобгарлик асослари ва миқдори. Юк ташиш режаси бажарилмаганда жавобгарликдан озод бўлиш шартлари. Ташилаётган юкни сақлаш ва унга зарар етказилмаслигини таъминлаш бўйича автотранспорт корхоналарининг мажбуриятлари. Ташилаётган юкка зарар етказилгандаги жавобгарлик, зарарни қоплаш тартиби ва миқдори. Автотранспорт корхоналарини ташиилаётган юкка зарар етказилган ҳолда жавобгарликдан озод бўлиш шартлари. Шаҳарлараро юк ташишда юкни етказиб бериш вақти чўзилганда ва кечиктирилганда келиб чиқадиган жавобгарлик. Юклаш-тушириш вақтлари белигиланган нормадан ортиб кетганда юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчиларнинг жавобгарлиги. Юк ташиш ҳужжатларини нотўғри расмийлаштирлганлигидан бош тортганда мижозларнинг жавобгарлиги. Автомобиллларни бекор туриб қолиши ва ҳужжатларни нотўғри расмийлаштирилганлиги учун мижозлардан жарима ундириш тартиби.



4-мавзу. Автомобил таранспортида йўловчи, юк ва почта ташиш шартномаси

Йўловчи ташиш шартномаси тушунчаси. Йўловчи ташиш шартномаси асосида йўловчи ва автотранспорт корхоналарининнг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Йўловчининг кира ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятлари.Шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбурият-лари. қўл буюми ва юкларни ташиш қоидалари. қабул қилиб олинмаган, эсдан чиқиб қолган буюмларни сақлаш тартиби ва муддатлари, буюм ва багажларни сотишга чиқариш. Буюм эгасининг буюм ёки юкини қайтариб олиш тартиби, агар буюм ёки юк сотишга чиқарилган бўлса, пулни қайтариш миқдори ва тартиби. Таксиларда йўловчи ташиш шартномалари. Автотранспорт корхонасининг йўловчи багажи йўқолганда ёки унга зарар етказилган ҳоллардаги жавобгарлиги. Йўловчиларнинг кира ҳақини тўламаганда, юк ташиш қоидаларига амал қилмаганда ёки автобус жиҳозларига зарар етказгандаги жавобгарлиги. Почта ташиш шартномаси. Томонларнинг мажбуриятлари.

Енгил юк автомобиллари ёки автобусларда почта ташиш. Почта ташиш шартномаси бўйича келиб чиқадиган жавобгарлик.

5-мавзу. Аралаш, тўғридан-тўғри қатновда юкларни ташиш шартномалари

Тўғри, аралаш усулда юк, йўловчи ва юк ташишни ҳуқуқий тартибга солиш тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Тўғри, аралаш усулда ташиш учун юк қабул қилиш тартиби ва транспорт жараёни. Автомобил транспортидан бошқа транспортларга юкни топшириш ёки қабул қилиш тартиби. Тўғри, аралаш усулда ташишда хисоб-китоб. Тўғри, аралаш усулда юк ташишда келиб чиқадиган жавобгарлик бўйича транспорт корхоналарнинг мажбуриятлари.



6-мавзу. Транспорт – экспедиция хизмати кўрсатиш

Ташиш бўйича автотранспорт корхоналари кўрсатадиган транспорт экспедиция хизмати. Транспорт – экспедиция хизматининг турлари. Юкни кузатиб бориш, юкни автомобилдан бошқа транспорт турига топшириш ёки қабул қилиш. Транспорт - экспедиция хизмати учун ҳақ тўлаш. Юк ташиш шартномалари асосида автотранспорт корхоналарининг мажбуриятлари. Аҳолига транспорт-экспедиция хизматини кўрсатиш. Автотранспорт корхоналари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.



7-мавзу. Автотранспорт бирлашмалари ва корхонларнинг муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. Йўловчи ташишни ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари

Шаҳарлараро ва республикалараро ташишни ташкил қилишда автокорхоналарнинг ўзаро муносабатлари. Транспорт-экспедиция хизматининг автотраспорт корхоналар билан муносабати. Ташишни марказлашган усулда ташкил қилганда автотранспорт корхоналарнинг бошқа корхоналар билан муносабати. Автобус маршутларини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари. Махсус маршрутлар. Махсус автобус маршрутларини ташкил қилишнинг намунавий шартномаси.



8-мавзу. Халқаро автомобил қатновини ҳуқуқий тартибга солиш

Халқаро ташишнинг ўзига хос хусусиятлари. Автомобил транспортида халқаро ташиш бўйича битимлар. «Ўзхорижтранс» ва «Ўртаосиётранс» транспорт корхоналар билан халқаро ташишни ташкил қилиш. Халқаро ташишда шартнома тузиш тартиби, юкни қабул қилиш ва топшириш тартиби. Халқаро ташишда томонларнинг жавобгарлиги. Халқаро ташишда йўловчи, багаж ва почта ташиш.



9- мавзу. Зарар етказилганда келиб чиқадиган мажбуриятлар

Зарар етказилганда келиб чиқадиган мажбуриятларнинг умумий асослари. Автотраспорт корхонасининг ўз ходимлари томонидан етказилган зарари учун жавобгарлиги. Зарарни қоплаш хажми ва миқдори. Ошиқча хавф манбаи эгаси жавобгарликда озод қилиш холатлари.Фуқаронинг соғлиғига зарар еказилганда, харакатланувчи таркиб ёки мулкига зарар етказилганда зарарни қоплаш.



10-мавзу. Даъво (претензия) ларни тақдим қилишни ва кўриб чиқилиши

Норозилик тушунчаси. Ташиш бўйича билдирилган норозилик талабларни кўриб чиқиш. Бошқа муносабатлар бўйича автотранспорт корхонаси ва ташкилотларига норозилик билдириш ва норозиликни кўриб чиқиш муддатлари. Норозилик хатига кўшиб бериладиган ҳужжатлар. Даъво тушунчаси ва даъво билдириш тартиби. Даъво муддати тушунчаси. Умумий ва қисқартирилган даъво билдириш муддатлари. Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс. Автотранспорт корхоналари томонидан даъво билдириш тартиби ва муддатлари. Автотранспорт корхонаси устидан даъво билдириш тартиби ва муддатлари.

Даъво аризасига қўшиб топшириладиган ҳужжатлар. Давлат ва бошқарма (тармоқ) ҳакамлар ҳайъати (хўжалик судлари), автотранспорт корхонасининг хўжалик судлари. Хўжалик судларида низоларни кўриб чиқиш тартиби. Шартнома асосидаги низоларни кўриб чиқиш.

Туман суди ва хўжалик судларининг қарорлари ва қарорлар бўйича шикоят қилиш тартиблари. Давлат пошлинаси.

Туман судлари ва хўжалик судларининг қарорларини бажариш. Даъволарини маъмурий тартибда кўриб чиқиш.
3. Намунавий мавзулар режаси



Бўлим ва мавзулар номи


Аудиториядаги ўқув

юкламаси, соатларда



Мустақил иш



Жами

Назарий

машғулот


Амалий

машғулот


Лаборатория

ишлари


Семинарлар

Курс иши




Кириш

1



















1

Автотранспорт ҳуқуқи тўғрисида тушунча, унинг турлари, тузилиши ва манбалари.

3



















2

Автомобил транспортини бошқаришнинг ҳуқуқий ташкил қилиниши.

2



















3

Автомобилларда юкларни ташиш бўйича шартномалар

2



















4

Автомобиль транспортида йўловчи, юк ва почта ташиш шартномаси.

4



















5

Аралаш, тўғридан-тўғри қатновда юкларни ташиш шартномалари.

2



















6

Транспорт-экспедиция операциялари ва хизматлари.

4



















7

Автотранспорт бирлашмалари ва корхоналарининг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиниши. Йўловчилар ташишни ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари.

4



















8

Халқаро автомобил қатновини ҳуқуқий тартибга солиш.

2



















9

Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар.

2



















10

Даъво (претензия) тақдим қилиниши ва кўриб чиқилиши.

4






















Жами

30
















14


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР
1. «Автомобил транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 2003 й 2.Биков А.Г., Половинчик Д.И. Автотранспорт ҳуқуқи асослари. 2001 й

3.Автомобил транспорти Низоми. 2002 й 4.Автомобил транспортида юк ташиш қоидалари. 2007 й

5.Автомобил транспортида йўловчи ва юк ташиш қоидалари. 2007 й

6.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодекси. 7.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси.


ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНТЕРНЕТ

ТАРМОҒИ

WWW NORMA.UZ






Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет