Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет3/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18

Фаннинг мазмуни

Кириш

Хозирги зомон ишлаб чиқаришнинг барча саҳоларида, қурилиш ,тиббиёт алоқа тизими,автомобил созлик,халқ хўжалигини ва уй хўджалигини ривожлантиришда электрлаштриш ва автоматлаштришда, энергетика, электротехника, электрониканинг тутган ўрни ва истиқболи.

I бўлим. Умумий электротехника

1-Мавзу. Электр майдони

Кулон қонуни. Электр майдонининг таърифлари: кучланиш, потенциал кучланиш. Электр майдондаги.Ўтказгичлар электростатик индукция. Диэлектрикларнинг мустаҳкамлиги. Электроизолацион материаллар тўғрисида маълумотлар. Конденсаторлар, электр сиғим, конденсаторларни улаш.



2-Мавзу. Ўзгармас ток электр занжирлари

Электр занжирлари тўғрисида умумий маълумотлар, таърифи ва тавсифи. Электр токининг таърифи ва турлари. Электр занжирининг элементлари, манбанинг ЭЮК ва истеъмолчининг қисқичлардаги кучланиши. Мураккаб электр занжирини ҳисоблаш.



1-амалиёт иши

Қаршиликларни улаш усуллари.



3-Мавзу. Электромагнитизм

Электр майдонининг аниқланиши ва тарифи.Магнит майдон ва магнитмайдон занжирлари. Магнит юритувчи куч(МЮК), Магнит оқими. Тўла ток қонуни ва уни майдонни хисоблашда қўллаш. Магнит майдонда механик кучлар. Электростатик майдон.

2-амалиёт иши

Ўтказгичларда кучланиш ва қувватнинг йўқотилиши.



4-Мавзу. Бир фазали ўзгарувчан ток занжирлари .

Ўзгарувчан ток миқдорининг аниқланиши. Ўзгарувчан токнинг олиниши. Ўзгарувчан ток миқдорлари. Токнинг оний амплитудаси, эффект қийматлари ва ЭЮК, давр, бурчак частотаси, даврий частота, бошланғич фаза, фазалар силжиши, синуссоида қийматларининг вектор тасвири. Ўзгарувчан ток занжирида актив қаршилик вектор диаграммаси, тенгламаси ва графиги. Ўзгарувчан ток занжирида индуктив ғалтак, тенгламаси, графиги ва вектор диаграммаси. Ўзгарувчан ток занжирида фақатгина сиғим, тенгламаси, графиги ва вектор диаграммаси. Актив қаршилик ва индуктив ғалтак кетма-кет уланган занжир, тенгламаси, графиги ва вектор диаграммаси. Кучланишлар резонанси. Тармоқланмаган ўзгарувчан ток занжири. Тенгламаси, графиги ва вектор диаграммаси. Токлар резонаси, қувват коэфициенти, актив ва реактив энергия.



3-амалиёт иши

Актив қаршиликли, индуктив ғалтакли ва конденсаторли тармоқланман ўзгарувчан ток занжири.

4-амалиёт иши

Актив қаршиликли, индуктив ғалтакли ва конденсаторли тармоқланган ўзгарувчан ток занжири.



5-Мавзу. Уч фазали ток занжирлари

Уч фазали ЭЮКни олиш тартиби. Уч фазали занжир. Уч фаза генераторининг чўлғамларини юлдуз шаклида улаш. Уч фазали генераторни чўлғамларини юлдузча шаклида улаш. Уч фазали генераторнинг чўлғамлар учбурчак шаклда улаш. Фаза ва линияли кучланишлар, улар орасида боғланиш. Электр истеъмолчиларини юлдуз ва учбурчак шаклида улаш. Уч фазали ва линиявий токлар ва улар орасидаги боғланиш. Уч фазали симметрик носимметрик занжирлар тўғрисида тушунча. Нол симнинг аҳамияти, вазифаси. Уч фазали занжирдаги актив, реактив ва тўла қувват.



5-амалиёт иши

Уч фазали истеъмолчиларининг юлдуз шаклида уланган занжирда текшириш.



6-амалиёт иши

Уч фазали истеъмолчиларининг учбурчак шаклида уланган занжирини текшириш.



6-Мавзу. Электр ўлчовлари

Электр ўлчовлар ва электр ўлчов асбоблари тўғрисида умумий тушунча.

Тўғри ва қўшимча йўл билан ўлчаш, ўлчов ҳатоликлари, ўлчов асбоблари шартли белгилари, электр ўлчов-асбобларининг умумий қисмлари. Кучланишни ўлчаш. Магнитоэлектрик ўлчов механизмлари. Электр токини ўлчаш асбоблари. Амперметр ва вольтметрларда ўлчаш. қувватни ўлчаш. Индукцион ўлчов механизмлар, индукцион счетчик ёрдамида электроэнергияни ўлчаш. Электр қаршилигини ўлчаш. Омметрни ўлчаш механизми. Қаршиликларни ўлчаш усуллари. Таққослаш усуллари ва асбоблар.

7-амалиёт иши.

Қаршиликни таққослаш усуллари билан ўлчаш.



8-амалиёт иши

Эталон асбоб ёрдамида ўлчов асбобларини текшириш.



7-Мавзу. Трансформаторлар

Трансформаторларнинг вазифаси ва турлари. Бир фазали трансформаторнинг тузилиши ва ишлаш тартиби, асосий шакли. Трансформациялаш коэффиценти, номинал миқдорлар, магнит ўтказгичлар, чўлғамлар. Трансформаторнинг ишлаш режимлари: ишчи режими, қисқа туташув режими. Трансформаторнинг энергия йўқотиши, Ф.И.К. Уч фазали кўп чўлғамли пайвандлаш ,ўлчов трансформаторлари ва автотрансформаторлир.



9-амалиёт иши

Бир фазали трансформаторларнинг ишлаш тартиби.



8-Мавзу. Ўзгармас ток электр машиналари

Ўзгармас ток электр машиналари. Ўзгармас ток машиналарининг тузилиши, машиналарнинг қайтарувчанлиги. Ўзгармас ток машиналарининг ишлаш тартиби. Ўзгармас ток генератори. Ўзгармас ток двигатели. Якор реакцияси. Ўзгармас ток мустақил уйғотгичли, Ўз-ўзини ўйғотгичли генераторлар. Ўзгармас ток электродвигатели. Умумий маълумот.



10-амалиёт иши

Параллел уйғотгичли ўзгармас ток двигателини текшириш.



9-Мавзу. Ўзгарувчан ток электр машиналари

Ўзгарувчан ток машиналарининг турлари. Уч фазали асинхрон двигателининг тузилиши ва айланиш тезлиги. Ротор сирпаниши. қисқа туташган роторли ва фаза роторли асинхрон двигателларни юрғизиб юбориш, айланиш частотасини ростлаш.



10-Мавзу. Автоматиканинг электр ва магнит элементлари

Автоматика тўғрисида умумий тушунчалар. Автоматика системалари ва ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш.Ўлчов датчиклари. Параметрли датчиклар. Генераторли датчиклар.автоматика автотранспортда тутган ўрни.



11-Мавзу. Электр юритма асослари

Электр юритма тўғрисида тушунча. Механик таърифнома бўйича электрдвигателларни танлаш. Ташқи муҳит таъсиридан сақлаш тури буйича электродвигателларнинг турлари. Электродвигателларни ишлаш тартиби. Электродвигателларнинг қизиши ва совуши. Электродвигателларни қуввати бўйича танлашнииг умумий шарти. Эквивалент миқдорлар усули (Ток, кувват, момент) билан элекродвигателларни танлаш.



12-Мавзу. Электр энергияни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш

Электроэнергия истеъмолчиларини электр билан таъминлаш схемалари Электросистема ва энергосистема тўғрисида тушунча.



II бўлим. Электроника асослари

13-Мавзу. Электровакуум ва газоразряд асбоблар

Электровакуум лампанинг тузилиши, ишлаш тартиби, диод, унинг вольтампер тавсифномаси ва параметлари. Кўп электродли электровакуум асбоблар тўғрисида тушунча, электрон лампаларни белгилаш. Газоразряд асбоблар. Номустақил ёйли электрон разрядли асбоблар. Шартли белгилари.



11-амалий иш

Электровакуум триодининг анод ва анод-тўр тавсифномасини олиш ва статик параметрларини аниқлаш.



12-амалиёт иши

Триод ионни анод ва юргизиш тавсифномасини олиш.



14-Мавзу. Ярим Ўтказгичли асбоблар

Ярим ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги. Ярим ўтказгичли диод. Вольтампер тавсифномаси. Параметрлар белгиланиши ва боғланиши, диоднинг ишлатилиши. Диоднинг тузилиши, уланиш усуллари. Умумий эмиттер схемасида уланган транзисторларнинг параметрлари ва тавсифномаси. Транзисторларнинг шартли белгилари, тамғаланиши. Теристорларнинг тузилиши, ишлаш тартиби. Динисторлар, вольтампер тавсифномалари.



13-амалиёт иши

Бинокуляр транзисторларнинг кириш ва чиқиш тавсифномасини олиш.



15-Мавзу. Фотоэлектрон асбоблар

Ташқи ва ички фотоэффектли фотоэлементлар. Лампали фотоэле-ментларнинг тузилиши, иш тартиби, асосий тавсифномалари ва параметрлари. Фотоэлектрон кучайтиргичлар, фоторезисторлар. қуёш фотоэлементлари ва фотодиодлар, шартли белгилари, ишлатиладиган соҳаси.



16-Мавзу. Электрон туғрилагичлар ва стабилизаторлар

Тўғирлагичлар ҳақида асосий маълумотлар. Тўғрилагичларнинг тузилиши. Бир фазали ва уч фазали тўғрилагичлар, шакли, ишлаш жараёни. Силлиқловчи фильтрлар. Ток ва кучланиш стабилизаторлари, уларнинг вазифаси. Ток ва кучланиш электрон стабилизаториларининг схемаси, уларнинг ишлаш тартиби.



14-амалиёт иши

Бир ва икки ярим даврли кучланиш тўғрилагичларнинг осцилограф ёрдамида чиқиш кучланишни текшириш.



17-Мавзу. Электрон кучайтиргичлар .

Кучланиш, ток ва қувватни кучайтириш турлари. Кучайтиргичларнинг турлари ва вазифаси. Кучайтиргичларнинг асосий кўрсатгичлари, тавсифномаси. Кучайтиргич поғонаси. Кучайтиргич элементларини динамик тавсифи, юклама графиги, ички нуқтани аниқлаш, юкламали занжирда ток ва кучланишнинг графигини кўриш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет