Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш


АВТОМОБИЛЛАРДА ИШЛАТИЛАДИГАН АШЁЛАР



бет7/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18

АВТОМОБИЛЛАРДА ИШЛАТИЛАДИГАН АШЁЛАР




ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ


Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва йўллар

КҲК директори



С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобил ва йўллар

КҲК махсус фан ўқитувчиси



З.Х.Алимова Тошкент автомобил ва йўллар

институти доценти.




Тақризчилар: А.А Собиржонов ТАЙИ “Транспорт воситаларининг

эксплуатацион материаллари”

кафедраси доценти, т.ф.н.

Кириш

Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар томонлама пухта ўйлангани ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу омилларнинг ягона мақсади – юрт тинчлиги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида жамиятимизнинг доимо ҳамжиҳат бўлиб келаётгани ўта мураккаб мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтишда оғир синовлардан муваффақиятли ўтишга имкон яратди.

Ўтган 2011 йил мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларида янги ютуқ ва натижаларга жуда бой бўлди. Президентимиз И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг 19 январидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисида ўтган йил натижаларига атрофлича тўхталиб, жорий йил вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг маърузасида жаҳонда эътироф этилган тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳамда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини устувор йўналишларини изчил амалга ошириш натижасида, дунё иқтисодиётида юз бераётган инқироз ҳолатларига қарамасдан, 2011 йилда мамалакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суратлари ва макро иқтисодий мутаносиблиги таъминлангани қайд этилди.

Бу маърузанинг илмий-назарий аҳамияти, аввало, унда бугунги кунда жаҳон миқёсида кўзда ташланаётган иқтисодий ривожланиш тенденциялари, мавжуд муаммолар, глобал инқироз ҳолатини бартараф этиш бўйича амалда қўлланилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил этиб берилганида кўринади. Айнан ана шундай ёндашув асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини таъминлаётган омилларнинг мазмун-моҳияти очиб берилади.

Моҳияти ва аҳамиятига кўра, ғоят кенг кўламли бўлган, Президентимиз И.А.Каримовнинг “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталди. Ўтган йиллар мобайнида юртимизда умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимгача бўлган бўғинларда чуқур билим ва пухта касб-ҳунар тайёргарлигига эга бўлган ёш авлодни тарбиялаш жараёнини ўз ичига олган яхлит узлуксиз таълим тизимини шакллантириш ишлари изчил давом эттирилди.

Ўзбекистонда таълим республика ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-маданий ҳаётининг энг муҳим йўналишидир. Таълимнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимиз Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ва у ўз моҳиятига кўра, олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу қарор олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, таълим стандартларини такомиллаштириш ҳисобидан таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш шаклларини жорий этиш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган.

Фаннинг мақсади ва вазифалари

Республикамизда автомобиллар ишлаб чиқариш жорий этилганлиги ва мамлакатимизда автомобилларнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётганлиги муносабати билан, келгусида нефтни қайта ишлашни чуқурлаштириш, юқори сифатли ёнилғи ва мойлар олиш кўзда тутилади. Автомобиль эксплуатациясига бўлган харажатни 20-30% ни ёнилғи ва мой махсулотларига бўлган ҳаражатлар ташкил этади.



Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига

қўйиладиган талаблар.

Фаннинг мақсади: «Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар» фани автомобил ёнилғилари, мойлаш материллари, махсус суюқликлар, лак-бўёқ материаллари ва бошқа металлмас материалларнинг муҳим хоссалари, сифат кўрсаткичлари ва ҳар хил шароитда ишлатилишини ўргатади.

Билим:

Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак.

Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар фани қуйидагиларни ўргатади:


  • Автомобил ёнилғилари, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг асосий хоссалари ҳамда шу хоссаларнинг автомобил ишлаш шароитига қараб ўзгаришини ва сифатини двигател ишига таъсири;

  • Автомобил ёнилғилари, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг асосий маркалари, сифат кўрсаткичлари ва ҳар хил шароитда ишлатилиши;

  • Лак-бўёқ ва бошқа металлмас материалларнинг фойдаланиш ҳусусиятлари, сифат кўрсаткичлари, асосий хоссалари;

  • Асосий эксплуатацион материалларнинг заҳарли, тез ўт олувчанлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари;

  • Автомобил транспортида ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларни ишлатилишини оқилона ташкил қилиш.

Кўникма: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак.

  • автомобиллар русумларига биноан ёнилғи ва мойларни танлаш;

  • автомобил бензини ва дизел ёнилғисининг сифатини аниқлаш;

  • мотор мойлари ва пластик мойларнинг сифатини аниқлаш;

  • ёнилғи мойлаш ва лак-бўёқ материалларини ишлатишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,

услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги

Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё фанларини, шунингдек автомобиль тузилиши ва маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Ўқувчи кимё фанида олган билимларига таяниб ёнилғи, мойлаш ва сурғичли материаллар нима учун автомобилларнинг конструциясига кўра ишлатилишини,уларнинг вазифаси нималардан иборат эканлигига жавоб бера олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи ушбу фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

технологиялари бўйича тавсиялар

Автомобиль транспортини узоқ вақт ишончли ва самарадорли ишлаши нефт махсулотларининг сифатига, ундан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланишга боғлиқ. Шу сабабли ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларни автомобиль эксплуатациясида ишлатилиши, двигател ишига таъсири, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, техникада улардан оқилона фойдаланиш хақидаги фан – “Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар” фанини ўқитилиши талабаларда бу борадаги билимларни мужассамлаштиришга имкон беради.

Қуйида ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:

-техникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория ишлари, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.

- “Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар” фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), ҳамда унинг эксплуатациясида қўлланиладиган ёнилғи, мойлаш ва сурғичли материалларининг сифатини аниқловчи қурилма ва асбоблар бўлиши лозим.

- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан- слайдлар, кинофильмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.

Ушбу фан машғулотларини инновацион технологиялардан “Скарабей” ва ”Ажил”(амалиётда жамоавий ижодий ишлар) тенологияларидан фойдаланиб ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Чунки ушбу дарс ўтиш методларида ўқувчиларда фикрий боғлиқлик, мантиқ, хотираларининг ривожланишига имконият яратади, шунингдек уларнинг ижодий фаолият малакаларини ва жамоавий ижодий ишни ташкил этиш кўникмаларини шакллантиради.
Фаннинг мавзуий тақсимланиши



Бўлим ва мавзулар номи




Аудиториядаги ўқув юкламаси, соатда

Мустақил иш



Жами

Назарий

Машғулот


Амалий

машғулот


Лаборатори-я ишлари

Семинарлар

Курс иши

1

Кириш. Нефть тўғрисида қисқача маъ-лумот ва ундан олинадиган нефть маҳсулотлари.

2

2
















2

Автомобил бензинлари

6

4




2










3

Дизел двигателлари учун ёнилғилар.

4

2




2










4

Газсимон ёнилғилар. Келгусида қўлланиши мумкин бўлган ёнилғилар

2

2
















5

Автомобил мойлари

5.1.

Ички ёнув двигателлари учун мойлар.

4

2




2










5.2.

Трансмиссион мойлар.

2

2
















5.3.

Пластик сурков мойлари.

4

2




2










6

Автомобиллар учун махсус техник суюқликлар.

6.1.

Гидравлик системалар учун суюқликлар

1

1
















6.2.

Тормоз ва амортизатор суюқликлари.

1

1
















6.3.

Совитиш суюқликлари

4

2




2










7

Автомобил транспортида ёнилғи, мой-лаш материаллари ва махсус суюқлик-ларни ишлатилишини оқилона таҳлил қилиш.

1

1
















8

Асосий эксплуатацион материаллар-нинг тез алангаланувчанлиги

1

1
















9

Автомобилларда ишлатиладиган металмас конструкцион материаллар.

9.1.

Резина материаллари

2

2
















9.2.

Пластмассалар.

2

2
















9.3.

Лак-бўёқ материаллари

2

2
















9.4.

Синтетик клейлар, қопловчи, қистирма, электроизоляцион ва ёғоч материаллар

2

2



















Жами

40

30




10







19




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет