Касбий етика кодекслари.
Касбий аҳлоқнинг етика кодекси жамият олдида алоҳида мажбуриятга ега бўлган касблар учун шзига хос ўрин егаллайди: давлвт хизматчиларида, судяларда, шифокорларда, бухгалтерларда ва аудиторларда.
Турли йўналишдаги мутахассисларнинг ривожланиб бораётган касбий маҳоратлари билан борган сари одоб ва аҳлоқ тўқнашувлари дуч келадиган муаммолар кўпайиб бормоқда. Уларни фақатгина касбий билимларга таяниб ҳал қилиб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам етика кодексларини ишлаб чиқувчиларнинг асосий вазифаси бу аҳлоқий етик муаммоларни ва баҳсли ҳолатларни ҳал етишга қаратилган корпоратив етика нормалари ва принципларини касбий доирага жалб қилиш ва шакллантириш, касбий фаолиятнинг турли доираларида суиистеъмолликка йўл қўйишни олдини олиш бўлиб ҳисобланади.
Мисол учун:
Касбий етика кодекси ҳозирки куннинг кашфиёти емас. Хусусан, 300 йилдан кўпроқ йил аввал ишлаб чиқилган ва шу кунгача самурай Кодекси ( “Бусидо Сосиню”) етиб келган ( деярли ўзгармаган ҳолатда). Мазкур Кодекс профессионал жангчининг юриш туришини оддий ҳаётда бўлгани каби жангда ҳам тартибга солиб қўювчи етик қоидаларни акс еттирган.
Ушбу кодекслар ўз қоидалари билан аудиторлар, шифокорлар, журналистлар, ҳуқуқшунослар ва жамият учун муҳим бўлган бошқа касб егаларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тўлдирадилар.
Барча ушбу кодекслар у ёки бу касбий фаолиятни тартибга солувчи аҳлоқий етик нормалардан иборатдир. Бундан ташқари, уларни қуйидагича номлар билан ҳам аташади: “Касбий етика Кодекси”, “Етика кодекси”, “Шаън кодекси”, “Етик нормалар декларацияси”, “Касбий принциплар хартияси”, “ Деонтологик кодекс” ва бошқалар.
Етика Кодексларини қабул қилинишининг сабаблари.
Касбий фаолиятда жуда кўплаб шундай нозик фарқлар мавжудки, уларни ҳатто муайян бир мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб қўйган амалдаги қонунчилик ҳам бўйсундира олмайди.
Шу муносабат билан касбий аҳлоқни тартибга солишда қўшимча чораларга еҳтиёж туғилади. Маълум бўлишича, корпоратив қоидаларни ишлаб чиқувчи муайян бир касб егалари бошқалардан кўра кўпроқ ўз муаммоларини ҳал ета оладилар.
Бундан ташқари, касбий фаолият ҳақидаги кўпгина қонунчилик ҳужжатларида корпопатив етика қоидаларига риоя етилиши лозимлиги ҳақидаги бандлар ўз аксини топган.
Ҳуқуқий тартибга солиш (бутун бир жамият ва алоҳида бир шахснинг ҳаётига давлат аралашувининг бир кўриниши сифатида) анъанавий тарзда диний ва аҳлоқий нормалар, урф одатлар ва анъаналар орқали бўйсинувчи жамиятнинг аҳлоқий етик доирасига актив аралашишга йўл қўймайдиган муайян чекловларга ега. Улар билан боғлиқ ҳолда, қабул қилинган етика кодексларини фуқаролик жамияти ичидаги жамоавий муносабатларни жамиятнинг ўз кучи орқали тартибга солишнинг натижаси сифатида қараш керак.
Касбий етика кодексларининг мавжудлиги — бу давлатнинг ёрдамисиз ҳам мустақил равишда ўз аҳзоларининг аҳлоқини тартибга солувчи жамиятнинг аҳлоқий етуклигидан дарак беради.
Баъзи касб вакиллари (масалан, шифркорлар, судялар) ўзининг ҳуқуқий ҳолатидан келиб чиқиб шахсий қарор қабул қилишда кенг имкониятларга ега бўладилар. Уларнинг ҳаракатларининг еркинлиги (қайсики нафақат ижтимоий фойдали бўлади, балки жамоавий хавфли бўлиши мумкин) қисман маълум бир ҳуқуқий қоидалар билан ,шунингдек, шахсий виждони билан чегараланган.
Шу муносабат билан, етика кодексларининг вазифаси шундан иборатки, улар касбий уюшмалар аъзоларининг яхши ва ёмон ҳақидаги қарама -қарши қарашларини умумий бир хилликка келтирадилар.
Бунга у ёки бу касбий фаолият асос бўла оладиган, ижро етилиши мажбурий бўлган корпоратив принцип ва нормаларга ҳавола қилган ҳолда аҳлоқий идеалликни шакллантириш орқали еришиш мумкин.
Жамият ўз аъзоларини расмий муайян корпоратив аҳлоқга риоя етишга мажбур қилиши лозим, чунки ҳамма адвокатлар, шифокорлар ҳам, судялар ҳам, журналистлар ҳам кўнгилли равишда, ўз хоҳишлари билан ўз фаолиятларида бу қоидаларни қўлламайдилар.
Кўпгина касблар ушбу касб егаларига жамият олдида юқори мажбурият юклайдилар. Шу муносабат билан, етика кодекси турли хил касбий суиистеъмолликларнинг ва бузилишларнинг олдини олиш учун қўшимча восита бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, етика кодексларини қабул қилиниши сабаблари қуйидагилар:
Достарыңызбен бөлісу: |