Ахлоқ кодексининг асосий талаблари
Умумий маънавий меъёр ва тамойилларга амал қилиш. Аудиторлар ўзининг ҳаёти, ишлаши давомида умуминсоний қоида ва меъёрларга риоя қилишга мажбур.
Жамият қизиқишларини инобатга олиш. Ташқи аудитор фақат буюртмачининг емас, балки бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчиларнинг барчасининг қизиқишларини инобатга олиши керак. Мижознинг солиқ, суд, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатини ҳимоя қила туриб, аудитор ҳимоя қиладиган жиҳатлар қонуний ва адолатли бўлишини англаши зарур. Агарда мижознинг қизиқишлари ноқонуний бўлса, у ҳимоя қилишдан бош тортиши зарур.
Аудиторнинг объективлиги. Талаб қилинган маълумотларнинг аниқ ҳажмигина аудиторнинг қарор қабул қилиш, тавсиялар бериш ва хулоса ёзишда объектив асоси бўлиши мумкин. Аудиторлар нотўғри ахборотни факт сифатида ошкор қилмаслиги лозим. Ҳар қандай профессионал хизмат кўрсатиш даврида аудиторлар вазиятларга ва аниқ фактларни объектив даражада очиб беришлари зарур.
Аудиторнинг еътиборлилиги (зийраклиги). Профессионал хизмат кўрсатиш даврида аудитор максимал даражада диққатни текширилаётган объектга жалб қилиши лозим. Аудиторлар ўз ишига зийраклик ва жиддийлик билан ёндашиши, аудиторлик стандартларига риоя қилиши, ишни тўғри режалаштириши ва назорат қилиши ҳамда қўл остидаги мутахассисларни мунтазам текшириб бориши зарур.
Аудиторнинг мустақиллиги. Аудиторлик хизмати кўрсатиш натижасида тузилган хулоса ёки бошқа ҳужжатда ўзининг мижоз олдидаги мустақиллигини баён етиши лозим. Ҳисобот тузиш бўйича топшириқ қабул қилганда, аудиторлар мустақил бўлишлари ва тартиблилик, холислик ва мустақиллик тамойилларига зид деб еътироф етилиши мумкин бўлган ҳар қандай манфаатдорликдан еркин бўлиши шарт.
Қуйидаги ҳолатлар аудиторларнинг мустақиллигига раҳна солиши мумкин:
мижоз ташкилотнинг иши судда бўлса;
мижоз ташкилотнинг ишларида аудитор молиявий жиҳатдан қатнашса;
аудитор мижоз олдида молиявий ва мулкий боғлиқлиги бўлса;
мижоз ташкилотда қариндошлари ишлаши муносабати бўйича билвосита молиявий жиҳатдан қатнашса;
мижоз ташкилот директори ва бошқа бошқарув ходимлари билан қариндош ёки шахсий дўстона муносабатда бўлса;
мижоз ташкилот бошқарувида аудиторнинг иштироки бўлса.
Юқорида кўрсатилган ҳолатларда мустақиллик тамойили бузилган бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |