Е тика кодексларини қабул қилиниши сабаблари
Касбий аҳлоқни қўшимча тартибга солишга бўлган еҳтиёж;
фуқаролик жамияти ичидаги жамоавий муносабатларни шу жамиятнинг ўз кучи билан тартибга солиш.
Баъзи касб егаларининг хулоса чиқаришда хаддан ташқари кенг имкониятга егалиги.
Касбий етика кодексининг моҳияти.
Маълум бир касбий етика кодексини тасвирлашда шуни айтиб ўтиш керакки, у кодификациялашган норматив ҳужжат бўлиб, касбий фаолиятни тартибга солувчи аҳлоқий етик қоидаларни ижро етиш учун тизимлаштирилган кўринишдаги мажбурий характерга ега бўлиб, маълум бир касб егалари томонидан қабул қилинади.
Етика кодекси муайян расмий аҳлоқий қоидаларнинг мажмуи бўлиб, улар касбий уюшма вакилларининг бажармаса ҳам бўладиган ихтиёрлари мажмуи емас, балки уларни бузиш маълум бир ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
Ўзининг ҳуқуқий аҳамиятига кўра етика кодекслари норматив ҳисобланади, лекин ҳуқуқий акт емас, чунки давлат қонунчилик органлари томонидан емас, балки касбий уюшма ташкилотлари томонидан қабул қилинади. Лекин уларнинг ижтимоий мазмуни юқори.
Ўхшаш қоидалар аудиторлар етика кодексида ҳам мавжуд.
Хусусан, белгиланишича, аудитор ўз фаолияти давомида қуйидаги принциплпрга амал қилиши лозимдир :булар ростгўйлик, мустақиллик, объективлик, компетентлик, махфийликдир. Етиборлиси шуки, ушбу принциплар хакида Кодекснинг алоҳида моддаларида аудиторлик иши билан боғлаган ҳолда батафсил ёритилади.
Касбий етика Кодекси — бу кодификациялашган норматив ҳужжат бўлиб, касбий фаолиятни тартибга солувчи аҳлоқий етик қоидаларни ижро етиш учун тизимлаштирилган кўринишдаги мажбурий характерга ега бўлиб, маълум бир касб егалари томонидан қабул қилинади.
Касбий етика кодексларининг хусусиятларидан бири шуки, унда касбий фаолият давомида аҳлоқий етик нуқтаи назардан кўп учраб турувчи саволларга аниқ жавоблар мавжуд.
Шу билан бирга кодекслар ҳаётнинг ҳар қандай ҳолати учун тўғри келадиган мукаммал норматив акт бўлиб ҳисобланмайди.
Кодексларда келтирилишича, қонунчилик ва етика кодекслари тартибга солмайдиган мураккаб ёки низоли вазиятларда шахс ўз уюшмасининг тегишли органига мурожаат қилиши мумкин.
Шундай қилиб, етика кодекси амалдаги қонунчилик билан бир қаторда касбий фаолиятни тартибга солувчи муҳим норматив ҳужжат ҳисобланади.
Уни билиш ва унга амал қилиш — бу нафақат касбий муваффақият ва мартабанинг тез кўтарилиши учун имкон беради, балки жамиятда мавжуд ижтимоий касбнинг барча вакиллари учун қаттиқ талаби ҳам хисобланади.
4.2. Аудитнинг ахлоқ кодекси ва унинг мақсади
Ахлоқ меъёрларига риоя етиш олий сифат, профессионал мажбурият ва маънавий ахлоқийликни таъминлайди ва шу билан бирга жамиятда аудитор касбига ҳурмат ва ишонч туйғуси ортади.
Жаҳон миқёсида аудиторлик етикасининг вужудга келиши ва ривожланишига АИCПА (Америка қасамёд қилган бухгалтерлар институти), ГААС (Дунёда амал қилаётган аудиторлар стандарти) ва СЕC (Қимматли қоғоз ва биржа операцияларининг нарх қўмитаси)лари катта таъсир кўрсатиб келади.
АИCПАнинг «Касбий етика асослари» аудиторларнинг иш фаолиятларига катта таъсир кўрсатади. Мазкур кодекс 4 қисмдан иборат: концепция, ўзини тутиш қоидалари, тушунтиришлар ва етик меъёрлар.
Касбий етика концепцияси аудиторда мужассамлашуви лозим бўлган бир неча хусусиятлар (сифатлар), яъни етик тамойиллар таҳлилидан иборат. Улар қуйидагилардир:
Мустақиллик, ҳалоллик ва объективлик. Мустақиллик тамойилига кўра, аудитор ўз фаолиятида мижоз, у ёки бу банк егаси, ёки бошқа шахс манфаатларига қараб иш тутмаслиги лозим.
Мустақиллик аудиторнинг енг муҳим хусусиятларидан биридир. Аудитор фақатгина ўз хизмати вазифасини бажариши давомида аудит предметига нисбатан мустақилликни сақлашигина емас, балки молиявий ҳисобдан фойдаланувчилар ҳам аудиторнинг мустақиллигига ишонишлари муҳимдир. Ушбу икки мақсад ҳақиқий ва ташқи мустақиллик дейилади.
Ҳалоллик ва объективлик тамойилига кўра, аудитор далилларни қасддан бузиб кўрсатмаслиги, бошқалар фикрини ўзининг фикрига бўйсундирмаслиги лозим.
Аудит соҳасида чуқур ҳуқуқий ва иқтисодий билим, малакага ва юқори техник маҳоратга ега бўлиш. Бу тамойилга кўра, аудитор ўз фаолияти давомида қуйидаги стандартларга мувофиқ иш юритиши лозим:
касбий чуқур малакалилик. Аудитор буюртмаларни касбий ком-петентлик билан бажаришига ишонган тақдирдагина қабул қилиши лозим;
топшириқни бажариш вақтида аудитор зарур касбий синчковликни намоён қилиши зарур;
аудитор топшириқнинг бажарилишини зарурий тарзда режалаштириши ва назорат қилиши зарур;
аудитор бажараётган топшириқ бўйича хулоса ва тавсияларни қонуний ва илмий асослаш учун етарлича маълумотлар тўплаши керак.
Мижозлар олдидаги мажбурият. Аудитор ўзининг мижозлари билан софдил ва очиқ бўлиши ҳамда уларга мумкин қадар яхшироқ хизмат кўрсатиши зарур;
Касбдошлари олдидаги мажбурият. Аудитор уюшма касб вакиллари билан хушмуомала, меҳрибон бўлиши, ҳамкорлик учун шароит яратиши зарур;
Бошқа мажбуриятлар. Аудитор ўз касби устуворлигини юқори кўтариши ва бу касб егалари қобилиятларини жамият манфаатлари учун хизмат қилишга имкон берадиган даражада тутиши зарур.
Ўзини тутиш қоидалари. АИCПАнинг «Касбий етика кодекси»даги мазкур қисмга ҳар бир аудитор бажариши, зарур бўлган, аниқ белгилаб берилган қоидалар киритилган. Жумладан, улар қуйидагилардир: мустақиллик, ҳалоллик ва объективлик; умумий стандартлар; аудит стандартлари; бухгалтерия ҳисоби тамойиллари; бошқа техник стандартлар; мижозларнинг махфий маълумотлари; хизмат ҳақи учун тўлов; реклама ва таъсир етишнинг бошқа усуллари; биргаликда олиб бориб бўлмайдиган машғулотлар.
Ахлоқ меъёрларига риоя қилмайдиган аудиторлар ўз жамоасига ҳур-мацизлик, маънавий ҳамда моддий зарар етказади.
Кодексга мувофиқ аудитор касбининг мақсади, асосан жамият еҳтиёжларини қондириш учун, енг юқори самарадорликка еришиш учун олий даражадаги профессионаллик меъёрларига мос ишлашдан иборат.
Аудиторлар ўз маҳоратидан фойдаланган ҳолда мижоз ва иш берувчи кўрсатмаларини, агар улар қизиққонликсиз, объектив ва жамият амалиётида бўлганида мустақиллик талабларига мос равишда пухта бажаришлари лозим. Бундан ташқари, улар техник ва профессионал стандартларга мос бўлишлари лозим.
Ахлоқ кодексининг талаблари қуйидагилардир:
Достарыңызбен бөлісу: |