Тошкент молия институти


Аудиторнинг касбий маҳорати



бет37/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Аудиторнинг касбий маҳорати. Аудитор мижозга керак бўлган аудиторлик хизматининг етарли профессионал даражасини таъминлаши лозим. Аудитор маъсулиятни ўз зиммасига олишда маълум соҳада ўзининг маҳорати борлигига ишониши лозим. Аудитор ўзининг касбий маҳоратига тўғри келмайдиган профессионал хизматдан воз кечиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти муайян вазифаларни ҳал қилишда мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Аудиторнинг профессионал малакаси қонунчиликда белгилаб қўйилган. Аудитор бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш, фуқаролик ҳуқуқи, аудитни ташкил қилиш, халқаро стандартлар бўйича билимини ошириб бориши лозим.

Касбий маҳорат иккита босқичга бўлиниши мумкин:
А) касбий лаёқатлилик даражасига еришиш. Касбий лаёқатлиликни ўзлаштириш дастлаб умумий таълимнинг юқори даражада бўлишини талаб етади, ундан кейин махсус таълим, тегишли ўқув фанлари бўйича билимларга тайёрлаш ва текшириш ҳамда тегишли касбий фанлар бўйича имтиҳонлар ўтказиш, шунингдек, иш стажининг мавжудлиги;
Б) касбий лаёқатлиликни тегишли даражада сақлаб туриш. Касбий лаёқатлиликни тегишли даражада сақлаб туриш билимларни мунтазам янгилаб боришни талаб етади. Аудитор текширув сифатининг назоратини таъминловчи дастур бўйича ишлаши лозим.

  1. Мижоз ахборотининг махфийлиги. Аудитор мижозга хизмат кўрсатиш даврида у билан алоқанинг давом етаётганлиги ёки тўхтатилганидан қатъий назар, унинг махфий ахборотларини сир сақлаши лозим.

Аудитор профессионал хизмат кўрсатиб бўлганидан сўнг мижознинг махфий ахборотини ўзининг фойдаси, 3-шахснинг фойдаси ёки мижозга зарар етказиш мақсадида ошкор етмаслиги лозим.
Қуйидаги ҳолатларда мижознинг махфий ахборотини ошкор қилиш қонунга зид ҳисобланмайди:

  • мижознинг рухсати билан;

  • суд органлари қарори ёки қонун чиқарувчи органлар ҳужжатларига биноан кўриб чиқилса;

  • мижоз профессионал меъёрларига қарама-қарши равишда аудиторга нисбатан ҳаракатда бўлса.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет