Реал фазо (вақт) – табиий, воқеликда рўй берувчи фазо (вақт) муносабатлари. Объектив оламнинг фазо (вақт) структураси.
Перцептуал фазо (вақт) – реал фазонинг (вақтнинг) инсон сезгиларида инъикос этилиши, туюлувчи, ҳис этилувчи фазо
(вақт).
Концептуал фазо (вақт) – реал фазонинг (вақтнинг) математик ифодаланиши, моделлаштирилиши, математик ифодаларда, формулаларда акс этиши.
Фазо ҳақидаги субстанциал концепция – фазони борлиқ ва материядан мустақил абсолют ва ўзгармас субстанция деб талқин этувчи концепция. Масалан, И.Ньютоннинг абсолют фазо концепцияси. Бу концепция бўйича фазо абсолют бўшлиқ бўлиб, унда нарсалар жой эгаллайди.
Вақт ҳақидаги субстанциал концепция – вақтни борлиқ ва материядан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд, ўзгармас субстанция деб талқин этувчи концепция. Масалан, Платоннинг абсолют вақт концепцияси. Бу концепция бўйича вақт ҳодисалар рўй берадиган бўш давомийлик.
Фазо ҳақидаги реляцион концепция фазонинг нисбийлигига асосланган бўлиб, унга кўра ҳар бир нарса фазовий тузилишга эга, нарсалардан ажралган ҳолдаги бўш фазонинг бўлиши мумкин эмас.
Вақт ҳақидаги реляцион концепция вақтнинг нисбийлигига асосланган бўлиб, унга кўра жараёнлар вақт давомийлигига эга, вақт нисбийдир ва у фазо ва ҳаракатга чамбарчас боғлангандир.
Фазонинг метрик хусусиятлари – фазонинг нисбатан ўзгарувчан, нисбий, беқарор, тегишли асбоб-ускуналар (линейка, циркуль) ёрдамида ўлчаш мумкин бўладиган, яққол кўзга ташланадиган, ташқи хусусиятлари бўлиб, уларга – бир жинслилиги (барча нуқталарида бир хиллиги), изотроплиги (барча йўналишлар бўйича бир хиллиги), эгилганлиги (мусбат, манфий ёки текис), кўлами сингари миқдорий хусусиятлари киради.
Вақтнинг метрик хусусиятлари – вақтнинг нисбатан ўзгарувчан, беқарор, тегишли асбоблар (масалан, соат билан) билан ўлчанадиган, кўзга ташланадиган, ташқи, нисбий хусусиятлари бўлиб, уларга вақтнинг давомийлиги, бир жинслиги, анизотроплиги (бир йўналишлиги) каби миқдорий хусусиятлари киради.
Достарыңызбен бөлісу: |