“TOPICAL ISSUES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES’’
Republican scientific-practical online conference on March 17-18, 2021.
Web: https://econferenceglobe.com
бунда иккита гап, вергул ёки нуқта қўйиш ҳам мумкин. «Қад амларига ҳасанот», «Хуш
келибсиз» каби гаплар сўз-гапсимонлар тоифасига хос деб ҳисобланади. Чунки баъзи
сўзлар ўзларининг луғавий маъноларини ҳам, баъзи гаплар ўзининг гаплик функциясини
ҳам йўқотиб боради [5, 232]. Сўз-гапларнинг грамматик шаклланган гаплар таркибидаги
ўрни ҳам алоҳида тадқиқ этилиши талаб этади.
Хулоса қилиб айтганда, сўз-гапларнинг системавий таҳлили синтаксис учун бўшлиқ
бўлиб турган Аюб Ғуломовнинг “Содда гап”, Э. Шодмоновнинг “Сўз-гаплар”,
С.Усмоновнинг “Ундов-гаплар” назариясининг айрим жиҳатларини тўлдирди.
Э.Шодмоновнинг ишларидан фарқли жиҳати сўз-гапларнинг атрофида тизимга солинган
ва сўз-гапларда кесимлилик кўрсатгичлари лексеманинг луғавий маъносида, яъни
семантик-функционал жиҳатдан сингдирилган кесимлик маъноларидан иборат эканлиги
ойдинлаштирилди [5, 232]. Албатта, бу узлуксиз занжирда яна бошқа турдаги оралиқ
ҳодисалар бўлиши ва уни мукаммаллаштириш, занжирнинг ўнлаб бўғинларни ажратиш
мумкин. Шундай қилиб, ўрганилган ва ўрганилаётган масаланинг ўзи енгил ҳамда осон
эмас. Бу масала ҳали жуда кўп изланишларга сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, битта
тадқиқотда бундай масалани тўлиқ ҳал қилиш жуда қийин. Аммо ўзбек систем
тилшунослиги синтаксиснинг систем-назарий таълимотида романистика, германистика,
славянистика ютуқларидан фойдаланиб тараққий топиши равшан кўринмоқда.
Илмий-назарий лирик чекиниш.
Шу ўринда профессор-устоз Низомиддин
Маҳмудовнинг стенограммага тушган хулосаси эхтибор бердик: «Мен кўп эслайман,
талабаликда диплом ишимни академик Азиз Пўлатопич Қаюмовга келтириб берганимда,
ишимда бўлган ғализ фикримни кўриб, менга танбеҳ берган эдилар. ... Алишер Навоий
туркий тилда юзта феъл келтирадилар-да ва ўша
йиғлаш
билан боғлиқ бўлган
синграмоқ,
ўкирмоқ, инграмоқ
каби тўртта феълларнинг таҳлил изоҳини кўрсатадилар. Мен ишимда
Алишер Навоий буларни бироз нотўғри изоҳлаган, деган фикрни айтган эдим. Буни
кўрган устоз: «Бу фикрни айтиш учун, аввало, Навоий замонасида яшаб кўришинг керак»
деган эдилар. Бу 1973-74 йилларда бўлиб ўтган жонли воқеа эди. ... У киши яна айтган
эдиларки, «Навоийга баҳо бериш учун Навоий давридан келиб чиқиш керак.» Ҳар ҳолда
бу ҳам шижоат натижасидир».
Достарыңызбен бөлісу: |