5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон
фольклоршунослигида халқ оғзаки
ижоди намуналарини йиғиш, тасниф ва
тадқиқ этиш кўп асрлик тарихга эга. Халқ
оғзаки ижоди намуналарини
йиғиш борасида тадқиқотчилар билан бир қаторда ижодкорлар ҳам доимо
фаол иштирок этиб, асарларининг китобхон қалбига тез етиб боришини кўзда
тутиб, фольклор асарларига хос содда шакл ва ифода услубидан, анъанавий
эпик
образ ва мотивлардан, ўйноқи ва сержило оҳангдан фойдаланиб,
бетакрор маҳорат қирраларини намоён этганлар.
Жаҳон ёзма адабиёти тарихида фольклорнинг ўрни бениҳоя катта
бўлиб, деярли барча халқлар ёзма адабиётларига бевосита халқ оғзаки
ижодидан
кўчиб
ўтган
кўплаб
жанрлар
мавжудлиги
фольклор
анъаналарининг ёзма адабиётга таъсири нақадар беқиёслигини тасдиқлашга
хизмат қилади. Бугунги кунда ёзма адабиёт орқали етиб келган кўплаб
фольклор намуналари бу борадаги ишлар кўлами нақадар улканлигини
кўрсатади.
Ўзбек фольклоршунослигида ҳам халқ оғзаки ижоди намуналарини
йиғиш, тасниф ва тадқиқ этиш узоқ тарихий тараққиёт босқичига эга.
Айниқса, ХХ асрда бу борадаги фаолият янада кенг моҳият касб этиб,
Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек (Машриқ Юсупов) сингари
ўзбек адабиёти намояндалари ўзбек фольклори табиати,
жанрий тизими ва
таркиби, бадииятига оид илмий қарашлар билдириб, халқ оғзаки ижоди
намуналарини тўплаб нашр этиш ва омма орасида тарғиб қилиш борасида
самарали хизматлар қилганлар. Зеро, “бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк
тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса
арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва
мен ишонаманки, насиб этса,
ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз
ҳам албатта бўлади”
1
. Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбек сингари
ижодкорлар яратган илмий асарлар ХХ асрнинг 20-йилларидан фан сифатида
шакллана бошлаган ўзбек фольклоршунослиги тарихида муносиб ўз ўрнига
эга. Уларнинг фольклорга доир илмий қарашлари шу фаннинг назарий-
амалий йўналишлари ва методологияси шаклланишига
муайян даражада
ҳисса бўлиб қўшилди. Шу боисдан ҳам, ушбу масаланинг яхлит бир тадқиқот
доирасида ўрганилиши жуда долзарб ва муҳимдир. Чунки бу ўзбек
фольклоршунослигининг фан сифатида шаклланиш ва ривожланиш тарихини
ёритишда, унинг тараққиёт босқичларини ва етакчи тамойилларини, ўзига
хос назарий йўналишларини белгилаб кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади
ва шу орқали ўзбек фольклоршунослиги тарихи ва танқидчилиги соҳалари
янада ривож топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-
4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
1
Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг
мустаҳкам пойдеворидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон
ижодкор
зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2017, 4 август. – №153 (6347).
6
университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга
тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-
2789-сонли «Фанлар академияси фаолияти,
илмий-тадқиқот ишларини
ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли
«Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги VMQ №222-
сон «2010-2020 йилларда Номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза
қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини
тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган
вазифаларни амалга
оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: