Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи


НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИ ЛЕКСИК ВА ГРАММАТИК МЕЪЁРЛАРИНИНГ БЕЛГИЛАНИШИ



бет6/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИ ЛЕКСИК ВА ГРАММАТИК МЕЪЁРЛАРИНИНГ БЕЛГИЛАНИШИ

Алишер Навоий илмий асарлар араб тилида ва бадиий асарлар форс-тожик тилида ёзиш традицияга айланган бир даврда ўзбек тилининг ҳам бадиий, ҳам илмий асарлар яратиш учун бой имкониятларга эга эканлигини кўрсата билди. Форс-тожик тилининг қайси жанр ва услубида асарлар яратилган бўлса, Навоий ҳам ўша жанр услубда асарлар яратиб, бу масалада форс-тожик шоир ва ёзувчилари билан ижодий мусобақалашди. «Мезон-ул-авзон» асарида шундай ёзади:

«Ажам шуароси ва фурс фусаҳоси (чиройли сўзловчилар) ҳар қайси услубдаким, сўз арусига (келинига) жилва ва намойиш бериб эдиларким, маъни абкориға (клзларига) зийнат ва оройиш кўргузуб эрдилар, чиғатой лафзи билан рақам урдум».

Ўз асарларида Навоий ўзбек тилининг лексик жиҳатдан форс-тожик тили каби бой эканлигини таъкидлайди ва унинг мисоли сифатида бир неча синоним қаторларни келтиради. Бу ҳақда «Муҳокамат-ул-луғатайн» асарида «Бу газ лафздурки, ғариб мақосида (мақсадлар) адосида (баёнида) таъйин қилибтурларки, ҳеч šайси учун сорт тилида лафз ясамайдурлар». Яъни бу асарда келтирилган 100 та феьлнинг ноаниқ формаси ҳақида гап борадики, уларнинг ҳар қайсиси ўзининг синонимик қаторига эга эканлиги бу каби хусусият форсий тилда учрамаслиги қайд қилинган. Масалан, ичмоқ феълига сипқармоқ, томшимоқ каби феълларнинг синоним бўлишини уқтиради:

Сāқиё тут бāдаким, бир лаҳза өзүмдин барай

Шарт бу ким, ҳар нечә тутсанг лабāлаб сыпқарай.

Ёки:

Соқиё, чү ычыб, менгә турар қош,



Тамшый-тамшый аны қылай нўш.

Шунингдек, йығламақ сўзининг ҳам боҳсамақ, иңрамақ, сиңрамақ, сықтамақ, үнүрмәк, иничкирмәк каби синонимларини келтиради.

Навоий ўз ижодиётида тилдаги омонимлардан ҳам турли стилистик мақсадларда фойдаланган.

Жуш-туш (сон), йарым кун, тāмāн.

Йан-йанмаš, йанбаш;

Йақ-йақмақ, тāмāн, йағ.

Навоий ўз асарларида фақат омоним, синоним сўзларни эмас, балки форс тилида бўлмаган сўзлардан фойдаланди. Масалан, чўкур (жийда), қабақ, мең, илдирин (яхши), чақин (яхши).

Башларыға гүл сачсанг, алардын йүзүңә тикāн сачылур,

Агар ул гүл сачмаған бас қылсаң, бағриңға чокур тоқылур.

(Мақбубул-қулуб)

Ёки:

Фирақың ичрә улус өртәмәккә, эй мāҳим



Чоаын дурур дамиму, илдирим дурур āҳым.

(Махбубул-кулуб).

Бунай сўзларни лексик норма сифатида адабий тилда қўллади: Навоий лексик нормаларни белгилашда ҳаётнинг турли соҳаларига тегишли бир қанча туркий сўзларни ўз асарларига сингдирди. Улар қуйидагилар:

1. Озиқ-овқат номлари: қаймақ, қатлама, буламық, қурут, улаба, манту, қуймақ, ўркамач, қымыз, сузма, боза, умач, комач.

2. Чорвачиликка оид сўзлар: тубучак, арғумақ, йақа, йабу, тажу, той, ғуана, тулан, чирға, ланға, жабилдир, хāна, тоқум, чилвир.

3. Кийим-бош номлари: дастāр, қалпақ, наврўзи, төппи, ширдақ, жалак, дакла, қур, терлик.

4. Ов ҳайвонлари номлари: кийик, тонғуз, ҳуна, қылчақчы, суйкун, буғу, марал, āҳу, гавази, хук,гураз ва боқшалар.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Алишер Навоий ўзбек тили лексик бойликлари билан бирга форс-тожик, араб тили лексик бойликларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланди. Айрим тушунчаларни (адабий) белгилашда ажнабий тил лексик бойликларидан фойдаланишни шарт деб билди, чунки адабий жанр ва услуб форс-тожик ва арабча сўзлардан фойдаланишни шарт қилиб қўяр эди.

А.Навоий адабий тилнинг грамматик нормаларини беягилашда ҳам самарали ишлар қилди. Буни қуйидаги ҳолларда кўрамиз.

1.Тушум келишиги билан қаратқич келишиги аффикслари ўз ўрнида қўлланган. Маълумки, Навоийга замондош бўлган шоирлар ижодида қаратқич ўрнида тушум келишиги кўрсаткичи қўлланган ўринлари ҳам бўлган Масалан, Ушбу ерда саң тўдани(нг) устига чықыб (Б Н), Лутфийны(нг) нийаты улдурки (Л) ва ҳ.о.

2 Чиқиш келишиги фақат —дин//дын//тин//тын вариантларда қўлланди Маълумки, Навоийгача бу келишик —дун//дүн//тун//түн, дан//дән//тан//тән каби вариантли аффиксларга ҳам эга эди

Солиштиринг Маҳмуд Қошғарийда сувдан сэздән, «Ўғузнома»да коп тоқушгудун соң, ануң көзи кәктүн кәкре Серди ва ҳ.о.

3 Биргалик нисбат — ш аффикси билан ифодаланади: қачишмақ тапышмақ, чапышмақ.

4 Орттирма нисбат -т, аффикси билан ифодаланади гогурт, буйурт

5 Сифатдош -гу//қу//ку барғку, билгү, айтку;

6 Навоий асарларида равишдош ясовчи -гач//гәч, кәч//қач аффикси кенг қўлланди әйләгәч, йеткәч

Юқоридагилардан ташқари сўз ясовчи аффиксларининг қўлланиши доираси кенгайган:



-чи//-чы аффикси касб-хунарга, лавозим ва овчилик билан боғлиқ сўзларни ясаган қушчы, барсчы, қўрықчы, қорчы, сувчы, юртчи, хазиначы, ахтачы, турначы ва ҳ.о.

-вул сарой лавозимлари отларини ясаган якковул (йўл бошловчи), кинтавул (қўргон қоровули) бакāвул, қаравул, ясавул

- е аффикси абстракт оти ясаган иасал қўшин сафи), қабāл (қамал), тутқал (хазиначи) тусқал (соқчи).

Навоий ижодидан бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Юқоридаги фактлар шундан далолат берадики, А Навоий ўзбек тили имкониятларидан жуда кенг фойдалиниши натижасида ўзбек тили лексикаси ва грамматик қурилиши маълум бир нормага тушди Шунинг учун ҳам Алишер Навоий ҳақли равишда ўзбек адабий тилининг асосчиси деб атаймиз Навоий асарлари орқали эски ўзбек адабий тили ўзининг юқори пођонасига кўтарилди. Навоий асрлар мобайнида туркий тилларда қўлланиб келган бой манбалардан кенг фойдаланди. Унинг тили қадимги Шарқий Туркистон тилидан, шунингдек, қадимги уйғур тили таъсиридан, асосий лексик ва грамматик хусусиятларидан қутулган бўлса ҳам, баъзи поэтик талабларга кўра унинг тилида архаик элементлар ишлатилгандир Архаик элементлар дейилганда, Шарқий Туркистон, шу жумладан šадимги уйғур ва қадимги туркий тилларга оид лексик ва грамматик ҳодисалар киради.

Архаик элементлар поэтик нутқда кўп вақт дабдабали тус бериш, тилдаги таъсирчанликни, экспрессивликни ошириш учун хизмат қилиб келди Шу нуšтаи назардан Навоий уз асарлари тилида бундай элементларга мурожаат қилган Навоий тилида ари, ўгон, угуш, қаму, уксук-ком, битик аси каби лексик архаизмлар қулланган Мисоллар;

Калāми нечәаким, сāфу арығдур

Манға нуқсāндын ўзга не асығдур (Фарход ва Ширин)

Ёки

Нағмалар туркāна сөз этилди угуш



Мастлығдын ойлаким, хушнағма куш (Лисон-ут-тайр)

Шунингдек, Шарқий Туркистон тилига хос бўлган -гу//ғу//қу//ку каби морфологик элементлар ҳам учрайди ўқиғу, дегу, йаққу, эшитку

Навоий тилида тартиб соннинг - инч (биринч, учинч) аффикси билан ифодаланган варианти хам қайд қилинади.

Юқоридаги лексик ва грамматик элементлар А Навоий тилида ўз ўрнида ва услуб талаби билангина қўлланган.

Алишер Навоий туркий тиллар маданий мероси ва бойлигидан ҳам усталик билан фойдаланди Навоий тилида қипчоқ, ўғуз элементлари алоҳида ўрин тутади. Булар кенг тарқалгандир. Бу ходиса ёлғиз Навоий асарлари тили учунгина эмас, балки эски ўзбек поэтик тили учун ҳам хосдир.

Академик Радлов Навоий тилидаги ғарбий ёки ўғуз тили элементлари масаласида икки фикрни илгари суради. Биринчи фикрга караганда, Навоий тили ўғуз деб аталган адабий тиллар, яъни, озарбайжон, туркман, усмонли турк каби тилларга таъсир қилиб, бунинг натижасида мазкур ўғуз элементлари юқорида кўрсатилган тилларга тарқалган. Бунда академик Радлов Навоий тилининг ғарбий тилларга таъсирини кўзда тутади. Иккинчи фикрга қараганда, Навоий замонида ғарбий туркларда шундай бир адабий тил маркази бўлганки, бу адабий тил турли йўллар билан Навоий тилига таъсир кўрсатган булиши мумкин.

Масала Навоий асарлари учун таянч бўлган диалект асосида ҳал қилиниши мумкин. Навоий тилида, шунингдек, эски ўзбек поэтик тилида ўғуз тилининг элементлари кенг миқёсда қўлланган, лекин бу элементлар Навоий ва унга замондош адиблар тилига ташқи жараённинг таъсирида пайдо бўлиб қолмаган, аксинча, бундай элементлар ўзбек тилининг ўғуз шевалари орқали тилга киргандир.

Маълумки, XIII-ХIV асрларда Хоразмда адабий тил маркази пайдо бўлди. Бу марказ «й»лашган диалект заминида вужудга келиши билан бирга ўғуз тилининг лексик элементларини ва қатор морфологик формаларини ўзлаштирган эди. Ўғуз диалектининг бевосита таъсири «Муҳаббатнома», «Хисрав ва Ширин» ва XIX асрнинг биринчи ярмида ижод этган шоирлар тилида кенг тарқалгандир. Бу традиция табиий Навоий тилида хам давом этган. Масалан, эв(уй), ўл (бўл), уюмағ (ухламоқ).

Ишқ дардыға Навāий киби мағрур ўлманг

Өзни ҳар маҳваш учун шифтаи ҳāл әйләмәңиз.

( Т.А.II,I 405-бет)

Юқоридаги каби ҳодиса Лутфий ва бошқа шоирлар ижодида ҳам кенг тарқалгандир. Навоий тилида тарихан қадимги туркий тилга, лекин Навоий даврида ғарбий тиллар хусусиятига айланган сифатдошнинг —миш аффикси билан ифодаланган формаси қайд қилинади:

Ҳар ярам жисмимда бир хайрāн көз олмыш ҳāлыма

Турфа көрким, мунча ҳайрāн көзгә ҳайрāндур көзгә.

Ғарбий тилларга хос яна қуйидаги морфологик хусусиятлар учрайди:

I шахсда шахс-сон аффиксининг қисқарган шакли:

Сарви āзāдымны бағ ичрә хирāмāн истәрәм,

Сабзасин сарсабзу гүл баргини хандāн истәрәм

(II ,1 239-бет)

шахс ҳозирги-келаси замон формасининг қўлланишида ќам ғарбий тилларга хос хусусият сақланади билмон, истаман

Эй Навāий, ҳеч билманким, унағайму көнгүл

Анча-мунча ажнабий сөзләрни иршāд әйләдим

Озарбайжон, усмонли турк тилларига хос бўлган инфинитивнинг бўлишсиз формаси ҳам учрайди:

Асл улдурки, санамлар сари көз салмәғәсен Эй Навāий, тиләсәнг көрмәмәк аслā āфат. …Дам урмамақ керак (Махбубул кулуб)

Навоий тилида ўғуз элементларидан ташқари қипчоқ тилларига хос элементлар ҳам учрайди Лекин улар жуда оз миқдордадир ҳамда улар Навоий тилининг умумий тараққиётига у кадар таъсир қилолмайди.
НАВОИЙНИНГ АРАБ ВА ФОРС ТИЛЛАРИГА МУНОСАБАТИ

Навоий туркий тил элементларидан ташқари форс ва араб тилларининг маданий меросидан хам кенг фойдаланган. Арабча-форсча элементларнинг кўпчилиги Навоий тилини табиий анча мураккаблаштирган.

Классик жанр системасида ва поэзиянинг арабча вазн ўлчовларидан фойдаланиш Навоийга поэтик эркинлик берган. Бундан ташқари ўша давр талабига кўра поэтик асарлар кўтаринки, дабдабали услуб билан ёзилиши керак эди. Бадиий традиция таъсири натижасида поэтик услуб халқ тилидан кисман бўлса-да, узилиб қолганлиги таассуротини беради. Шунинг учун Навоий поэтик тематика соҳасида эски традициядан четга чикқан бўлса-да, тил ва услуб масалаларида классик традиция чегарасидан четга чиқа олмади. Алишер Навоий ўзининг поэтик асарларида, жумладан, «Чор девон», «Хамса» асарларида ўзбек тилини форс-тожик адабий тили каби ишлашга ва унга дабдабали тус беришга ҳаракат қилди. Буларнинг ҳаммаси араб ва форс тилларининг элементларига кенг йўл очиб берди.

Навоий асарларида арабча-форсча лексик элементлар билан бирга морфологик элементлар қўлланган. Навоий тилида отларнинг аниқлик ва ноаниқлик формалари мавжуд. Ноаниқлик формаси аффикси билан ҳосил қилинган. Бу аффикс ўзбек тилига тожик тилидан ўтган бўлиб, эроншуносликда «ёйи вахдат» (бирлик ёйи) деб аталади. Масалан, «Карам (саховат) бир жафāкашның шиддати (қийинчилик) йукин күтәрмәкдүр ва аны ул суубатдын (қийинчилик) еткәрмәкдүр» (Маҳбуб-ул қулуб) Бу ўринда ноаниқлик маъноси аналитик усул билан яъни сўз олдига бир сўзини келтириш билан ҳосил қилинган. Ринди харāбāтийки (айш-ширатдан сөзини тортмайдиган), май ычмақ билә отар авқāти, ҳубāбдек (кўпикдек) бāда ҳавāси башыда сурāҳидек (шаробдан) баш қойар ери сāғар (қадақ) қашыда дайрда (майхона) ҳар қайанки базме көрүб, сабукашлик (май ташиш) василаси (воситаси) билә өзин еткуруб («Маҳбуб-ул қулуб»)



«Бу тāифадын агар қары дадактурки (дадак-оқсоч) йасалурға рāғибдур (мойил) ва агар арпае алмас эшәкдүр, нақшын афсāру жулға (тўқим) тāлибдур (муҳтож) жумлаларидаги базм, арпа сузларига форсча ёйи ваҳдат қўшилиб ноаниқликни билдирган.

Ёйи ваҳдат тарихан қадимги форс тилида «бир» сўзи маъносида қўлланувчи «айва» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳинд-европа тилларидаги ноаниқликни кўмакчиси (артикли) (немисча lih, lihe инглизча а, ап, французча ип, ипе) билан ўзакдошдир.

«Айва» сўзи қадимги форс тилида отдан кейин қўлланиб, унга бирлик, ноаниқлик маъносини берган. Чунончи, «бир шоҳ» дейилмоқчи бўлса, «хилоётия айва» дейилган.

Мана шу ёйи ваҳдат эски ўзбек тилига ҳам ўтиб, олий услубда ноаниқлик маъносини англатган. Бу аффикс Навоийнинг «Меҳрибоне топмадим» ғазалида айниқса равшан кўринади.

Аниқлик формаси дарий тилидан ўзлаштирилган «ёйи ишорат» деб аталувчи аниқлик аффикси билан ифодаланган. Бу аффикс ҳозирги ўзбек тилида нимаики сўзидагина сақланиб қолган. «Ёйи ишорат»ноаниқлик аффикси «ёйи ваҳдат»дан график ифодаси жиҳатидан ҳам, талаффузда ќам фарқ қилмайди. Ёйе ишорат ҳам урғусиз чўзиš и каби талаффуз қилинади.

Бу аффикс шаклан ёйи вахдатга ўхшаса ҳам, ўзича мустақил аффикс бўлиб, тарихан ва маъно жиҳатидан ундан тамомила фарқ қилади. Ёйи ишорат қадимги форс тилида мустақил сўз-кўрсатиш олмоши «айва» сўзидандир. Бу кўрсатиш олмоши аста-секин ихчамлашиб дарий тилининг ўзидаёқ -и шаклини олган:



Шайхи рийāий (риёкор) жилванāмāйи мисидур алтын билә рукаш, таши хушнамага ичи нāхаш. («Маҳбуб-ул қулуб»). «қанāат чашмандур ким...» («Маҳбуб-ул қулуб»). Бу ўринда шундай мис (аниқ), шередай чашма (булоқ) деган маъно англатилади.

Муаннас аффикси (женский род).

Навоий тилида араб тилидан ўзлаштирилган хотин-қизлар жинсини билдирадиган аффикси кенг қўлланган: салита (уятсиз қиз), қабиҳа, майхўра, бадкāра ва бошқалар.

Кўплик формаларида. Арабча флектив формалар қўлланган: ҳāл-аҳвāл, фақир-фуқарā, китāб-кутуб, муаллимун-муаллимуна, āриф-āрифин, ва бошқалар.

Икқилик аффикси -айн луғатайн, кавнайн (икки дунё) кāтибайн (икки кāтиб) ва ҳ.о.

Булардан ташқари кўп сонли сўз ясовчи арабча ва форсча сўз ясовчи аффикс ва формантлардан фойдаланилган.

Айтиб ўтилгандек, Навоий тилида араб-форс тилларининг сўз ва иборалари кўп учрайди. Шуниси характерлики, бундай элементлар фақатгина дабдабали услуб талабига кўра эмас, балки бундай сўзларнинг кўпчилиги маънони кучайтириш, образни ва поэтик таъсирчанликни ошириш учун ҳам қўлланган. Навоий қўллаган арабча-форсча сўзларнинг маълум қисми адабий тилда кенг ўзлашган ва асрлар оша ҳозирги замон тилида ҳам туб сўзлар қаторига кириб кетгандир.

«МУҲОКАМАТ-УЛ-ЛУҒАТАЙН» АСАРИ

Алишер Навоий «Чор девон», «Хамса», «Маҳбуб-ул қулуб», «Мажолис-ун нафоис», «Мезон-ул авзон» каби асарлари билан ўзбек адабий тилини практик жиҳатдан исботлаган бўлса, «Муҳокамат-ул луғатайн» асарида уни назарий жиҳатдан тушунтириб берди. Шу жиҳатдан унинг мазкур асари зўр илмий қимматга эгадир. «Муҳокамат-ул луғатайн» Навоий ҳаётининг сўнгги йилларида ёзилгандир, яъни ҳижрий 905, мелодий 1499 йилда ёзилган.

Асарда туркий (ўзбек) тил билан сорт (форс-тожик) тилини муҳолса қилади. Асар муаллифи ҳақидаги кириш сўзидан бошланади. Бунда аввало тилнинг мазмуни, шакли ҳақида гапириб, унинг бирлигини, яъни тил шакл, мазмун жиҳатдан бир бўлгандагина ўз вазифасини ўтай олишлигини айтади. Сўнг инсон тилининг вазифаси ҳақида сўзлаб, бунда араб тилининг аҳамиятига алоҳида эътибор беради. Сўнгра тилнинг келиб чиқиши ҳақида фикр юритади. Бу соҳада Навоий замонасида ҳукмрон бўлган ислом охолостикасига асосланади. Шунга кўра унинг фикрларида илмий ҳақиқатдан кўра афсона кучлироқ сезилади. Тилларнинг келиб чиқишини Нуҳ пайғамбарнинг умумжаҳон тўфонида ёлғиз қолиши ва тилларнинг манбаини унинг ўғиллари Яфас, Хом, Сом номлари билан боғлайди.

Навоийнинг бу қараши қадимги грек фалсафасида ҳам, Ислом фалсафий-тарихий асарларида ҳам кенг тарқалган эди. Навоий эса улардан унумли фойдаланган. Шундан кейин туркларнинг келиб чиқиши, туркий тилнинг хусусиятлари, унинг сорт (тожик) тили билан муносабати, баъзи ўринларда туркий тилнинг орқаллиги ҳақида фикр юритади. Бунинг исботи сифатида туркий тилдаги синоним, омонимларнинг тараққий топганлигини келтиради. Умуман, Навоийнинг мазкур асарида олға сурилган асосий ғоялар қуйидагилардан иборатдир:

1. Ўзбек тилини форс-тожик тили билан чоғиштириб, унинг форс тилидан қолишмаслигини кўрсатиб, ўзбек тилида асарлар ёзишга бошқаларни ҳам чақиради.

2. Навоий икки тилни чоғиштирар экан, ўзбек тили луғат бойлигининг устунлигини кўрсатди. Асарда 100 та феъл келтирилиб анализ қилинади, шунингдек, ўзбек тилининг бошқа лексик қатламларида, яъни қушчилик, чорвачилик, кийим-кечакка оид кўпгина сўзларнинг ривож топганлигини исботлаб беради. Шунинг учун ҳам туркий тилни у хазина деб атайди. Лекин бу хазинанинг атрофини, Навоий тили билан айтганда, «илонлар» ва «тиконлар» ўраб олган. Навоий ана шу сўзларни «илон ва тиконлар»дан тозалаб ўз асарида қўллар ҳамда бу ишга бошқаларни ҳам чақиради.

3. Икки тилни қиёслар экан, Навоий ўзбек тилининг сўз ясалиш борасида устун эканлигини намойиш қилди. Бунда -чи ва -вул аффиксларининг сўз ясаш роли, айникса, буюк эканлигини кўрсатади.

4. Грамматик формаларнинг ҳосил қилинишида -ш, -т, -л

Аффиксларининг аҳамияти ҳақида ҳам қимматли маълумот беради. Масалан, Биргалик нисбат ҳосил қилувчи аффикс ҳақида шундай дейди: Аммā күлмитрәк калимāтни адā қылалы: араб тилиниң сарфий истилāҳиның абвāбида бир бāбдирки, аңа муфāала бāбы от қуйуптурларки лафз бир мазкур болур, аммā икки киши феълига муштамилдирки (ўз ичига олувчи), бир навъ вāқеа болғай. Андақки, «муāзара»(мунозаралашиш, тортишиш, қарши келиш) ва «мушāарā (шеър айтишиш)», «муқāбал»(қарши келиш) ва «муҳāкама» (гаплашиш) ва кулмей бāбдур ва мунда азим вафāид (фойдали) ҳāсил. Ва фāрсигўйлар мунча фасāҳат ва балāғат даъвāсы билә бу фāйдадын маҳрум. Аммā түрк булағасы ва фāйдаға маарруҳ қилибдурлар ва масдарға бир иш ҳарфи илҳāқ қылмақ билә ул мақсудны тапыбдурлар. Андақки, «чапышмақ» ва «тапышмақ» ва «қучушмақ» ва «опушмақ» ва бу шое лафздур (А.Навоий.Танланган асарлар. 14-том. Ъ, 1967й, 116-бет)

З.Ўзбек тилининг тарихий фонетикасига доир қимматли фикрлар мавжуд: вов ҳарфининг тўрт хил (ундош билан беш хил) талаффуз қилиниши, ёйнинг уч хил (и,и,е) талаффуз қилиниши ҳақида фикр юритади.

5. Омонимлар ҳақида шундай дейди:

«Ва көк лафзыны ҳам неча маъни билә истеъмāл қылурлар. Бири көк-āсмāнны дерләр. Йана көк āҳангдур. Яна көк тегрәдә көкләмдүр. Йана көк қадағны дерләр, йана көк сабза ва олангны дағы дерләр» ва ҳ.о.

6. Ўзбек тилининг юқоридаги имкониятларини исботлашда Навоий форс-тожик тилини ҳеч вақт камситмайди, балки унга хҳрмат билан қарайди.

«Муҳокаматул-луғатайн»да Навоийнинг диалогик карашлари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Навоий тил масалаларига тилшунос сифатида эмас, балки адабиётшунос сифатида ёндошган. Бу асари билан ўзбек адабий тилини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш зарур эканлигани ўртага ташлаб, бу масалани ҳал қилмасдан туриб, адабий тилни яратиш ва уни ривожлантириш масаласи билан шуғулланиш мушкул эканини таъкидлайди. Шу жиҳатдан «Муҳокаматул луғатайн» ўзбек адабий тилининг балоғатга стишида ва етиштиришида унинг кейинги тараққиётида муҳим аҳамиятга молик бўлди.

Савол ва топшириқлар:

1. Алишер Навоий тилининг диалектал хусусиятлари нималардан иборат?

2. XV асрнинг 2-ярмидаги тарихий шароит ҳақида гапириб беринг.

3. Алишер Навоий ўзбек тилининг асосчиси деганда нима назарда тутилади?

4. Алишер Навоий асарларида ўзбек тили меъёрлари қандай белгиланган?

5. Алишер Навоий ўз асарларида қўллаган «туркий», «туркча» атамаларининг қандай маъноларда қўлланган?

Таянч тушунчалар:

Атама – илм-фан, техника, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид тушунчаларнинг аниқ атамаси бўлган сўз ёки сўз бирикмаси атама дейилади. Ҳар бир фан, касб-ҳунар ўз терминларига эга, шу терминлар жами иборат лексикада.

Лексика – тилдаги сўларнинг жами лексикани ташкил этади. Лексикология тилшуносликнинг лексикани ўрганувчи соҳасидир.

Ўғуз тили – туркий халқларнинг икки катта гуруҳга, шарқий ва ғарбий хуннга бўлиниши натижасида тиллар ўртасида тафовутлар ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Ўғуз тилли туркий халқлар ғарбий тиллар гуруҳига киради.

7-мавзу

XVI АСРДА БУЮК АЛИШЕР НАВОИЙ ТРАДИЦИЯСИ ВА ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЎРГАНИШДА БОБУР, МУҲАММАД СОЛИҲ АСАРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Режа:

1. XVI асрда Алишер Навоий яратиб қолдирган анъананинг давом зттирилиши.

2. Бобур асарлари тили. Бобур асарлари тилида туркий сўзларнинг ишлатилиши.

3. Муҳаммад Солиҳ достонининг тил хусусиятлари

4. XIV-XVI асрлар адабий тилида арабча, форсча сўзлар.

XVI асрга келиб темурийлар авлодлари ўртасида узлуксиз давом этган зиддиятлар, мамлакат ичидаги турли характерга эга бўлган қарама қаршиликлар темурийлар давлатининг иқтисодий-сиёсий ҳаётини, ҳарбий šудратини заифлаштириб юборди. Тарихдан маълумки, ХV-ХVI асрларда темурийлардан бўлган, Бобурнинг отаси Умар Шайх Мирзо Фарғона улусининг ҳукмдори бўлган. У ака-укалари - Ҳисор ҳокими Султон Махмуд Мирзо, Самарқанд ҳокими Султон Маҳмуд Мирзо, Самарқанд ҳокими Аҳмад Мирзо, Қобул хокими Улуғбек Мирзолар билан тахт талашиб, жиддий курашлар олиб борар эди. Буларнинг ҳаммаси ташқи хужум учун ҳамда унинг енгил муваффақияти учун кенг имконият туғдирарди. Натижада Шайбонийлар томонидан темурийлар давлати емирилиб, унинг ўрнида Шайбонийлар ҳукмронлиги бошланди, Шайбонийлар даврида ҳам ташқи жиҳатдан марказлашган давлат тузилса ҳам у узоқ давом этмади. Бу Абулхайрхон ўлимидан яққол сезилган эди.

XVI аср бошларидаёқ Ўзбекистон территориясида Хоразм ва Бухоро хонликлари вужудга келди.

Хоразм хонлигининг дастлабки пойтахти Кўҳна Урганч бўлиб, XVII асрнинг 70-йилларида Амударёнинг бир тармоғи қуриб қолгач, пойтахти Хевага кўчирилди. Шундан бери Хева хонлиги деб аталди.

Бухоро хонлигининг пойтахти Самарқанд бўлиб, Аштархонийлар уни Бухорога кўчирадилар. Мамлакат 2 хонликка бўлиниб кетгач, ўртадаги курашлар янада кучайиб кетади. Натижада XVII асрнинг бошларида Қўқон Бухоро хонлигидан ажраб чиқади.

Хонликлар ўртасидаги узлуксиз мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучлари, унинг иқтисодий қудратини заифлаштириб юборди. Бу ҳолат мамлакатнинг маданий тарақкиётига таъсир қилмасдан қолмади. Бир замонлар маданият ўчоғи бўлиб танилган Хоразм Чингиз аскарлари томонидан, кейинчалик Темур лашкарлари тарафидан харобага айлантирилган эди. Лекин бу даврларда адабий ҳаракатчилик сўнмади, аксинча улуғ Навоий традицияси давом қилиб келди.

А.Навоий ижодига бўлган хурмат унинг ўз замонида бошланган эди. Бадиий адабиётда ва адабий тилда унинг традицияси айниқса унинг кичик замондоши З.М.Бобур томондан давом эттирилди.

Бобур ўзининг лирик шоирлиги ва XVI аср прозасининг намунаси бўлган «Бобурнома» асари билан ўзбек адабиёти ва тили тарихида ўчмас из қолдирган сўз санъаткоридир. Бобур тили ва услуби халқчиллиги билан характерланади. У яратган асарлар тор интиллигентлар доирасида эмас, балки кўпчиликка тушунарли бўлган. У содда ёзиш билан бирга бошқаларни ҳам содда ёзишга чақирди. Шу жиҳатдан унинг ўз ўғли Хумоюнга ёзган мактубидаги бир фикри характерлидир. Хумоюн тили отаси тилига қараганда анча оғир, унинг асарларида арабча-форсча сўз ва иборалар кўп ишлатилган. Хумоюннинг шу хатини танқид қилиб, Бобур шундай ёзади : «Мундин нари бетакаллуф ва равшан ва пок алфоз била бити, ҳам сенга ташвиш озроқ бўлур, ҳам ўкуғучиға».

Бобурнинг содда услуб ва тил билан ёзишнинг талаб қилиши ва бунга ўзининг амал қилиши прогрессив воқеадир. Бадиий услубнинг соддалиги Бобур асарларининг ўқувчига тез англашиларли бўлишига, бадиий тасвир воситаларининг оммабоп бўлишига олиб келди.

Бобур лирик шеърларининг тили ҳалигача тадқиқот объекти бўлган эмас. Шунга қарамасдан, унинг лирикаси халққа тушунарли тил ва услубда ёзилганлигини кўрамиз. Масалан,

Тушумда чүн қуйашдек āразыңны көрдңм отрудын Тилармен тā қыйамат ачмағаймен көзни уйқудын.

Сенинг васлыңдын айру түшгәли барған сары артар Таҳассур арқадын, меҳнат йанымдын, ҳажр отрудин.

Бобур лирикасида ҳам арабча-форсча сўзлар қўлланган. Лекин Навоий асарларидагига нисбатан камроқдир. Масалан, «Не ҳуш бўлғайки» матлали ғазал 63 та сўз қатнашган бўлиб, ундан 5 таси киши номлари, 35 та туркий, 23 та арабча-форсча сўзлардир. Айрим ғазалларида бу нисбат яна ҳам ортиб бориши қўлланган арабча-форсча сўзлар ҳам шу давр шунингдек ҳозирги давр ўкувчиларига тушунарлидир. Қуйидаги ғазалга диққат қилинг:

Келди ул вақтки башымны алыб кетгәймен

Āлам ичрә айағым етгәничә етгәймен.

Истәрәм өзни азиз элгә көрүнмәсликтин

Нечә өзүмни улус көзидә хāр этгәймен?

Халқ йүз жавр илә ишләр бугарур кāш элниң

Не йүзин көргәмену не сөзин эшитгәймен

Ҳар сары барса бу девāна көңүл, айб этмәс

Ойла девāна эмәским аны беркитгәймен.

Демә Бабурга нетәрсен баш алыб кетмәкни

Тангрининг хости мундақ эсә мен нетгәймен?

Кўриниб турибдики, бу ғазалдаги барча сўзлар алоҳида изоҳга муҳтож эмас. Шу жиҳатдан «Бобурнома» асари тили ҳам характерлидир.

«Бобурнома»нинг 14 га яқин қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги ХVII-XVIII асрларда кўчирилгандир. Булар ҳозир Ленинград, Калькутта, Ҳайдаробод, Лондон каби шаҳарларда сақланади. Унинг бир нусхаси 1737 йилда кўчирилган бўлиб, шу нусха асосида 1875 йилда Н.Ильминский Қозонда нашр қилди. Ҳайдаробод нусхаси асосида инглиз олими А.Бевериж 1905 йилда Лондонда асарни нашр қилган. «Бобурнома»нинг Қозон ва Лондон нусхалари асосида 1948-49, 1960 ва 1965 йилларда графикасида нашр этилди.

«Бобурнома» XVI аср прозасининг нодир ёдгорлиги бўлиб, фақат XVI аср бошларидаги тарихий воқеаларни тўғри акс эттириш жиҳатидангина қимматли бўлиб қолмай, у ўша даврдаги ўзбек тилининг хусусиятини кўрсатиб берувчи манба ҳамдир. З.М.Бобур бу асар орқали халқ жонли тилининг бойликларини чуқур ўрганиб ва эгаллаб олганлигани, адабий тилни халқ жонли тилига яқинлаштириш учун ҳаракат қилганлигини кўрамиз. Бунда у халқ оғзаки ижодига хос мақол ва ибораларни кўплаб қўллади. Масалан, Душман не демәс, тушга не кирмәс. Деҳ кажву, дарахшон кужо? Ва бошқалар.

Бобур тилининг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, ифоданинг ихчамлиги, соддалиги ва равонлигидир. Бунинг учун у сўзларни танлаб ишлатишга оз сўз билан кўпроқ фикрни баён этишга ҳаракат қилди. Ўзбек тилининг сўз бойлигидан ижодий фойдаланиб, ундаги синоним, омоним ва антоним сўзлардан кенг ва ўринли фойдаланди.

Бобур асарида содда гапни кўпроқ қўллади.қўлланган қўшма гаплар ҳам тузилишига кўра содда гапларга ўхшаш бўлиб, осонлик билан таркибий компонентларга ажралади. Масалан,

Тā анда еткунча, менинг билән секиз киши қалын эди ва ҳ.о.

Бобур бадиий маҳорат ва услуб жиҳатдан эмас, балки тил фактларидан фойдаланиш масалаларида ҳам Навоий традицияларидан давом эттирди. Булар қуйидагиларда кўринади:

1.Бобур ҳам арабча-форсча сўзларни ўз асарларида маълум мақсадда-ифода кучини ошириш, поэтик таъсирчанликни кучайтириш мақсадида қўллаган.

2.Навоий воситаларига амал қилиб, туркий тил имкониятларидан яна ҳам кенгроқ фойдаланди ва халқ, тилида айрим бор тил фактларини адабий тилга олиб кирди. Улар тубандагилардир;

а) —лар аффикси феьл олдидаги сифатларда келтирилди. Бу эса шу сифат маъносини кучайтирилишини таъминлади.

Өзга тофанг андāзлар атмаққа көрсәтиб йахшылар атдылар.

б) -тадан аффикси тақсим сон ҳосил қилинди.

г) белгилаш олмошларидан тугал, бор (борча) сўзлари қўлланди ва ҳ.о.

д) дағы, ва, ё, -ки каби боғловчилари кенг қўлланди ва ҳ.о.

З.Навоий каби уйғур тилига хос бўлган -гу аффиксидан фойдаланди: келгүм, келгүси ва ҳ.о. Бунда ҳам у ижодий фойдаланиб, унинг мураккаб формаларини - гүлик, -гүсиз, -гүдек каби сўз ясовчи аффикслар ҳосил қилди.

«Бобурнома» лексикаси ҳам жуда бой унда ҳайвонот олами, табиат ҳодисалари, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид кўплаб лексик элементларни учратиш мумкин.

Бобур асарида кўп учрайдиган сўзлар қуйидагилардир: йавуқ (яқин), черик (аскар), қабамақ (қамамоқ), илик (қўл), улус (халқ), қазақлық (дарбадарлик), қасаба (шаҳарча) ва ҳ.о.

Шундай қилиб, Бобур лирикада туркий сузларни кўплаб қўллаб, ўқувчилар диққатини ўзига жалб қилган бўлса, «Бобурнома» асари билан ўзбек бадиий прозаси соҳасида етарли тажрибага эга бўлмаган бир даврда проза тилида катта муваффақиятларни қўлга киритди.

«Шайбонийнома» XVI аср адабиёти ва тилининг нодир ёдгорлигидир. Бу асар автори Муҳаммад Солиҳ эса ўз замонасининг энг маърифатли кишиларидан бўлиши билан бирга талантли шоири ҳам бўлган. У ўз ижодини ғазаллар ёзиш билан бошлади. Лекин унинг ғазаллари бизгача етиб келмаган. Достон 76 бобдан иборат бўлиб, 4456 байтдан ташкил топган. Достоннинг 1-боби муножот, 15 боби лирик чекинишлар ва қолган 60 боби эса тарихий воқеаларга бағишланган. Поэманинг бошқа достонлардан фарқи шундаки, бунда асар асосига афсонавий воқеа ва ҳодисалар эмас, балки шоир ўз кўзи билан кўрган воқеалар олинган.

«Шайбонийнома»нинг қўлёзма нусхалари кўп эмас. Ҳозиргача 1510 йилда Қосим исмли котиб томонидан кўчирилган Вена нусхасидан фойдаланиб келинмоқда. Шу нусха асосида 1885 йилда Вамбери достонни Венада немисча таржимаси билан нашр қилдирди. Вамбери нашри асосида П.М.Мелибранский 1904 йилда Петербургда иккинчи марта чоп қилди. П.М.Мелибранский нашри асосида баъзи аниқликлар билан ҳозирги ўзбек графикасида нашр қилди.

«Шайбонийнома» тилида ўзбек адабий тили бойликларининг барча томонлари кўринади.

Навоий традицияларидан унумли фойдаланган Мухаммад Солиҳ адабий тилни халқ жонли тилида қўлланаётган грамматик ва лексик элементлар ҳисобига бойитди.

У тилдаги синонимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланди. Масалан, душман сўзи — хасм, жов, адув, ёги; халқ сўзи — улус, эл, раият каби синонимлар билан берилган.

Муҳаммад Солиҳ қуйидаги тил элементларини адабий тилга олиб келди; 1. Жамловчи сон -ала аффикси билан ҳосил қилинган;

Машварат әйләдиләр төртәләси

Фикрини сайладылар төртәләси. (157-бет)

2. Буйруқ феълининг иккинчи шахс бирлипша -ғыл — гил аффикслари қўлланди:

3. Буйрук-истак майли биринчи шахс кўплигида - али, -алин аффикси қўлланди: кечәли, алали, алалын.

4. Кўмакчилардан қат(ы), үзә, теги каби сўзлар қўлланди:

5. Сингармонизмнинг лаб гармонияси тури 2 бўғиндан кейин ҳам қўлланади:

Йүгүрүшүб ҳар сарыдан еттиләр

Қорым ағзыда мақāм эттиләр. (252)

М.Солиҳнинг «Шайбонийнома» асарига лексик жиҳатдан ёндошсак, у ўз асарида форсча-арабча сўзларни озроқ ишлатишга, мумкин қадар жонли тилдаги сўзларни кўпроқ ишлатишга ҳаракат қилганини кўрамиз. Достонда истеъмолдан чиқа бошлаган, бадиий адабиётда сийрак учрайдиган қуйидаги сўзларни учратамиз, об аға (бобо), абаға (амаки), қабқа (дарвоза), йағ (душман).

Мазкур достон орқали маиший соҳага, ҳарбий техникага ва бошқа соҳаларга сўз ва терминлар ўзбек адабий тилига кириб келди. Масалан, қурол номлари - сағыт, дубулға, маңлайлық,, зāнубанд; жангчилар турадиган жой номлари - пешхāна, сарāпарда, баваржихāна, шāмиёна; от-улов номлари - қўтос, ежиши, убчин; май идиши номлари - кўраки, машраба;, мато номлари - жожа, алоча; палос номлари — дебā, гāли, мафраш, нāмāди шатранжип; уруғ ва қабила номлари - бурқут, манғит, найман, дўрмон, ўтун, жалойир, қорлиқ, сулдуз, нукуз ва бошқалар.

Умуман, Муҳаммад Солиҳ Алишер Навоийнинг ўзбек адабий тили тараққиёти учун кураш йўлини давом эттирган шоирлардан биридир.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет