Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи


ҲАМЗА ҲАҚИМЗОДА НИЁЗИЙ АСАРЛАРИ ТИЛИ



бет10/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

ҲАМЗА ҲАҚИМЗОДА НИЁЗИЙ АСАРЛАРИ ТИЛИ

Ўзбек маданиятининг атоқли арбоби Ҳамза Ҳақимзода Ниёзий чуқур ижтимоий мазмун билан суғорилган асарлар яратиб, XX асрнинг 30-йилларигача бўлган адабиётни янги образлар, янги мавзу ва шакллар билан бойитди. У адабиёт, санъат, халқ маорифи ҳамда шу даврдаги ўзбек адабий тилини ривожлантириш йўлида талай ишлар қилди. Ҳамза ўз ижодий фаолияти давомида ўзбек адабий тилини жонли халқ сўзлашув тилига яқинлаштиришга интилди, унинг кўпчиликка тушунарли бўлишини таъминлаш учун курашди. Лекин унинг бу ҳаракатини айрим кимсалар адабиётдан хабарсизлик деб бўхтон қилдилар. Бунга қарши Ҳамза «Қизил гуп» тўпламига ёзган сўз бошида шундай дейди: «... адабиёт илмидан бутун деярли хабарсиз киши эканми?» деювчи зотларга қарши биз, бу адабиётдан хабарсизлик эмас, қора элимизнинг тушунувина ўнғай бўлсин учун бўлса керак, деймиз... биз ўзбек тилига яқинлаштирмоққа киришдик».

Шоир 1916-1917 йилларда нашр қилинган «Оқ гул», «Қизил гул», «Яшил гул», «Пушти гул», «Сафсар гул», «Сариқ гул» тўпламларида шунга амал қилгани ҳолда, халқ қўшиқлари вазни ва куйларида ажойиб халқчил шеър намуналарини яратган.

Сувлар кетар, тош қолур,

Кулфат кетар, ёш қолур.

Боболардан бир сўз бор,

Ўсма кетар қош қолур.

Ёки;


Йигит деган эр бўлур,

Меҳнат кўрса шер бўлур

сингари содда ва ихчам мисралар халқ мақоллари таъсирида ёзилган.

Шоирнинг тил ва услуб соҳасидаги новаторлиги шундан иборатки, у ўша даврда ўзбек халқи орасида қўллана бошлаган «ишчи», «меҳнатчи», «хизматчи», ишчи-деҳқон», «янги турмуш», «контрлик» ва бошқа кўпгина янги сўз, сўз шакллари ва ибораларни шеъриятга олиб кирди ва улардан кенг фойдаланди. Шунингдек, ўзбек тили луғатида бор сўзларнинг айримларини янги маънода ишлатди, халқ иборалари, мақоллар, ҳикматли сўзлардан ижодий фойдалангани ҳолда, улардан замон руҳини ифодалади ва ниҳоят, ўзи ҳам янги сўзлар яратди.

Ҳамза адабиётининг асосий воситаси бўлган тил соддалигига аҳамият бериб, ўзининг барча жанрларда яратган асарларида бунга амал қилди ва катта муваффақиятларга эришди.

Шоир шеъриятининг лексикасида асосан ўзбекча (туркча) сўзлар, тожикча, арабча, татарча, ўғуз тиллари (шевалари)га хос унсурлар ва диалектизмлар ишлатилганини кўрамиз. Лекин тожикча, арабча сўз ва сўз шакллари Ҳамза шеърларида замондош шоирларга қараганда озроқ ишлатилган. Бунинг сабаби, Ҳамзанинг ўз таъбири билан айтганда, асарлари тилини ўзбек авом тилига яқинлаштириш, соддалаштиришга интилишдир.

Унинг асарларида баъзан арабча ва тожикча сўзларни ўзбекча (туркий) сўз ва қўшимчалар билан алмаштириб ишлатиш ҳолларини кўрамиз: ҳамроҳ ўрнида йўлдош, беозор ўрнида оэорсиз, жосус ўрнида яшурун, зўр ўрнида куч каби.

Татар ва ўғуз тиллари (шевалари)га хос сўз ва сўз шакллари шоирнинг янги шакл, вазнда шеърлар яратиш йўлида анъаналарга бой татар ва озарбайжон адабиёти билан таниши, ўрганиши ҳамда уларга эргашиши жараёнида пайдо бўлган. Масалан, ўғузча: ёлон-ёлғон, севдиги-севгилиси, ўлурса-ўлди, ўлиб, куймишам, афандиларимиза, нокаса-нокасга, бан-мен, истамиш, келмиш, сузмоқа-сузмокқа, қолмоқа-қолмоққа, билмам-билмайман; татарча: о қирин (акирин)-секин, шулай, улай, булай, ани, қил-кел, туған, қарт; турам, кўрам, қўрқдм, санами, суя кўр, билалар, ёзарға, зўр (зўр китоб) ва бошқалар учрайди.

Унинг асарларида анчагина русча сўзлар ва бутил орқали ўзлашган русча-байналмилал сўзлар учрайди. Бу сўзларнинг кўпчилиги рус тилидаги шаклида, айримлари фонетик жиҳатдан ўзгарган ҳолда ишлатилган: станция, поезд, вагон, белат, извош, семафор, старший, палиска, вексея, гостиница, милиция, одиял, банка, губернатор, печать, протес, закон, военньш, суд, папка, винтовка, орёл ва бошқа шаклда.

Ҳамза асарларида диалектизмлар кўпинча асарда тасвирланган воқеа-ҳодисаларни хаққоний кўрсатиш учун, персонажлар нутқини хусусийлаштиришни назарда тутиб ишлатилган.

Ҳамза асарлари тилида учрайдиган диалектизмларнинг кўпчилиги Фарғона типидаги қарлуқ лаҳжасига тааллуқли диалектизмлардир (Қўқон, Марғилон, Водил).

Масалан: Бақа // баққа — бу ёққа, тунов кун - ўтган кун, аяғ - оёқ, буви — она, ая — она (хола), чималиқ — тошк. гўшанга, важ - нарса, узоғ йили - ўтган йили, озғуриш - йўлдан уриш ва бошқалар.

Ҳамза драматик асарларининг тил хусусиятларига диққат қилинганда, уларнинг тили бадиий ифодаларга бой, ҳар бир персонаж қайси табақага мансуб эканлигига қараб, ўзига хос сўзлари билан гаплашиши, халқ мақоллари, ҳикматли сўзлари ва ихчам фразеологик иборалар жуда ўринли ишлатилгалиги кўринади.

Ҳамза асарлари тил хусусиятларини ҳозирги замон ўзбек адабий тили билан солиштирсак, айрим фонетик ва морфологик фарқларни кўрамиз.



Фонетик фарқлар: 1. е>а: йатим, санчалик, савги, бан (мен; 2. о//а: дада//дода, бала//бола; З.и>у: хотун; 4. ҳ>й: илойим, арвайига (илоҳим, арвоҳига); 5. б>м: мундоғ - (бундай); 6. ҳ>ғ: нағал (наҳал); 7. қ>ғ: туёғ, тароғ; 8. Сўз ўртасида бир «р» тушади: бек (берк).

Морфологик фарқлар: 1. Қаратқич келишиги Ҳамза асарларида деярли учрамайди, доимо иккала келишикда ҳам -ни қўлланаверади. Масалан: яккалигингни ҳурмати, ота-оналарингни эслаб. Қаратқич келишиги баъзан -ди, -ти, -им шаклида ҳам ишлатилган. Гапда учини чиқариб қўйди. Бизим янги турмушимиз.

2.Жўналиш келишиги -га, -ка, -қа, -ға, -а шаклида қўлланади. Донога ишорат, лодонга жуволдуз , тилакка, Кима, сўйлашга каби.

3. Чиқиш келишиги -дан, -дин шаклида қўлланган. Хотин-қизлардан, сендин, наҳридин.

4. Ҳозирги-келаси замон феълининг бўлишсиз шакли -ми тарзида учрайди: тур+ми+й+ман - турмайман.

5. Баъзан буйруқ-истак майлининг 2 шахс бирлик шакли -гин ўрнида эски ўзбек тилндаги -гил (-ғил, -қил, -қил) шакли ишлатилган. Эшитгил, турғил, келгил, бўлмагил, ўлдирғил каби.

6. Равишдошнинг -б (-иб, -уб) шаклига -он аффикси қўшилиши билан хосил бўлган -ибон, -убон шакллари учрайди.

Келурга кундузи андиша қилса шум рақиблардин,

Қилубон аср ила ё шому хуфтон бир келиб кетсун;

Вақтнинг ғаниматин кўриб, ташладим ўзимни кўндаланг, Хуркди жаллодни тортибон, тўхтади той топир-тупур.

7. Ҳамзанинг «Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши» асари Фарғона шеваларида қўлланадиган қанқимоқ — изғимоқ, санқиб юрмоқ ва қимсинмоқ -уялмоқ, тортинмоқ феъллари ҳам учраган. Сизнинг тор кўчаларингизда шайтон қанқийди; Менинг отам у сен айтган Шодибой... маски, шаҳарма-шаҳар қанқиб юрса; Кошки сиз бундоғ саловорлик, қимсиниб ўтирадирган йигитлардан бўлсангиз. Қиёсланг, Навоийда:

Узорингни очарға қимсанурмен,

Вале эл кўрмагига қизғанурмен.

8. Жонли тилга хос ҳализамон (тож. ҳамин замон) - ҳозир, бир оздан кейин; бот - тез; ғира-шира - оз, бир оз равишлари ҳам ишлатилган.

Ҳамза асарларининг (хусусан, шеърларининг) синтаксиси содда бўлиб, унда асосий ўринни қисқа, ихчам жумлалар эгаллайди. Мураккаб қўшма гаплар унинг шеърларида жуда кам учрайди. Мураккаб фикрни ифодалаш зарурияти туғилиб қолганда, Ҳамза гапни икки мустақил қисмга бўлиб, боғловчисиз қўшма гап тарзида беради, шеърларда эса икки мустақил қисмга бўлиб юборади. Масалан:

Ўқисин қизларимиз,

Очилсин кўзларимиз,

Хизмат қилсин жориялар,

Яшасин миллат. («Пушти гул», 1916).

Бу тўрт мисрали бандда қисқа, ихчам, бош бўлаклардан иборат тўртта мустақил содда гап бор. Бу шеърий парчага диққат билан қарасак, у серҳашам сифатлашларни ишлатмагани, доим фикрий аниқликка интилгани, жонли сўзлашув тилининг туганмас манбаларидан ижодий озиқлангани яққол кўринади.

Ҳамзанинг моҳир сўз санъаткори сифатида ўзбек адабий тилининг ривожланишига қўшган катта улуши қуйидагилардан иборат:

1. Ҳамза ижодининг илк даври (1905-1917 йиллар)да анъанага кўра давом этиб келаётган эски ўзбек адабий тили жонли сўзлашув тилидан анчагина узоқлашиб қолган эди. Ҳамза ўзининг деярли ҳамма асарларини жонли сўзлашув тили (марказий шахар шевалари) негизида ёзиб, шаклланаётган ўзбек миллий-адабий тилини шу асосда бойитди.

2. Бу давр матбуот тили «Умумтурк тили» номи билан аталувчи туркизм, татаризм, арабизм ва русизм унсурлари билан тўлиб-тошган қурама адабий тил бўлган. Ҳамза бунга қарши ўз асарларида халқ оғзаки ижоди хазиналаридан ижодий фойдаланган ҳолда, асарларининг тилини «Элимизнинг тушунувига ўнғай бўлсин учун», уни жонли сўзлашув тилига яқинлаштирди ва катта муваффақият қозонди.

3. Ўзбек тилига кириб келган янги сўз, сўз шакллари ва атамаларни бадиий адабиётга олиб кирди, уларни кенг кўламда қўллади, ўзи ҳам янги сўзлар яратди.

Савол ва топшириқлар:

1. Ўзбек халқи адабий тили тараққиётининг сўнгги даврига тавсиф беринг:

а) XIX асрнинг 60-йилларидан 1905 йилларгача бўлган адабиёти;

б) 1905 йшшан инқилобгача бўлган даврга тавсиф;

2. Бу давр ўзбек халқ адабий тилининг бойиш манбалари нималардан иборат, мисоллар орқали изоҳланг.

3. Бу давр ўзбек адабий тилига қайси услублар кириб келди?

4. Умуммиллий тилни яратиш яратиш соҳасидаги уринишлар: пантуркизм, панисломизм деганда нимани тушунасиз?

5. Бу давр ижодкорлари асарларини санаб кўрсатинг ва тил хусусиятлари, услублари ҳақида гапиринг.



11-мавзу

ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ



Режа:

1. Янги ўзбек адабий тилида орфоэпик меъёрлар.

2. Янги ўэбек адабий тилида орфографик меъёрлар.

3. Янги ўзбек адабий тилида тиниш белгиларининг ишлатшшши.

Янги ўзбек тили ўзбек мшиий адабий тили, унинг ташкил топиши, тараққиёт босқичларини ўзида акс эттирган тилдир. Янги ўзбек адабий тили шу тилнинг яратувчиси бўлган ўзбек халқининг тарихи, унинг қўлга киритган ижтимоий-сиёсий, иктисодий, маданий, фан ва техника соҳаларида қўлга киритган оламшумул ютуқлари билан боғлиқ боғлиқ. Шунингдек янги ўзбек адабий тили ўзбек тилшунослигида қўлга киритган ютуқлар билан умумлаштирилиб, системага солинган, меъёрлаштирилган мукаммал тил саналади.

Янги ўзбек адабий тили ўзбек тилининг таърифи, унинг ривожланиш босқичлари, совет давридаги тараққиёти, шунингдек, миллий адабий тилмизнинг фонетик системаси, графикаси, унинг луғат бойлиги, материал структураси, сўз ясаш йўллари ва грамматик қурилиши, пунктуацияси ҳақидаги билимлар билан қуроллантирилган.

Ҳар бир юксак маданиятли киши тўғри ёза билиши ва тўғри сўзлай олиши керак. Бу талаб бўлђуси педагоглар ва филологларга нисбатан қатъий қўйилади.

Маълумки, нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари мавжуд. Булар, техник жиҳати, талаффуз ва таъсир этиш хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Нутқнинг ана шундай кўринишларидан бири - ёзма нутқ (ёзув билан фикрни ифодалаш ифодалаш воситаси) орфография билан бевосита боғликдир.

Орфография сўзи грекча orfhos ва grapho сўзларидан ташкил топган бўлиб, «тўғри ёзаман» деган маънони англатади. Сўзнинг ўзаклари ва унга қўшиладиган аффиксларнинг, қисқартма отларнинг тўғри ёзилишини, қўшма, жуфт ва такрорий сўзларнинг қўшиб ёки ажратиб ёзилишини, бош ҳарфлар ва уларнинг ишлатилиши ўрнини, бўғин кўчириш қоидаларини ўргатувчи ҳамда улар ҳақида батафсил маълумот берувчи фан орфографиядир.

Нутқнинг бу кўриниши ягона тарзда ёзишнинг маълум илмий ва объектив қонун-қоидалари системаси бўлган орфография ва унинг принципларига асосланади: фонетик принцип, морфологик принцип ва тарихий традицион принцип. Булардан ташкари, дифференциал ва тасвирий-этимологик принциплар ҳам мавжуд.

1. Фонетик принцип. Шевалар ва айрим индивидлар (шахслар)нинг нутқидаги хилма-хилликни ҳисобга олмаганда ҳам оғзаки нутқ товушларининг бир-бирига таъсир қилиши натижасида сўз таркибида, турли характердаги жуда кўп ўзгаришлар содир бўлади. Бу хилма-хилликлар ҳаммаси ҳам орфографияда ўз аксини топаверганда, ёзувда бир хилликни таъминлаб бўлмас эди, натижада ёзувда системалилик ва бир хиллик ўрнини турли характердаги хилма-хиллик, ҳатто чакашлик эгаллаган бўлар эди. Ёзувда бундай нуқсонларга барҳам бериш учун орфографиянинг юқорида санаб ўтилган учта асосий (умуман олганда бешта) принципи жорий қилинди.

Булардан фонетик принципга асосан сўзлар нутқ жараёнида фонетик жиҳатдан қандай эшитилса, худди шундай қилиб ёзилади.


Маълумки, фонемалар мустақил маънони англатувчи сўзларни вужудга келтиришда муҳим вазифани бажаради. Чунки фонемаларнинг асосий вазифаси ҳам сўз маъноларини фарқлаш учун хизмат қилишдир.

Сўз таркибадаги нутқ товушларининг ёзувда махсус график шакл орқали эшитилишига қараб, системага солиб берилиши фонегик принцип деб юритлади.

Фонетик принципга асосан адабий талаффузда сўз кандай фонемалардан ташкил топган бўлса, бу фонемалар ёзувда тегашли ҳарфлар билан акс эттирилади.

Масалан, адабий тилда жўналиш келишигининг асосий формаси -га шаклида қабул қилинган. Баъзан бу форма -ка, -қа тарзида эшитилади ва шу тарзда ёзилади (боққа, гўдакка каби). Бу ҳол сўзнинг фонетик принцип асосида қўлланишига киради.

Аввало шуни айтиш керакки, ҳозирги ўзбек орфографиясида фонетик принципга жуда кам амал қилинади. Масалан, адабий тилдаги тутди ва тушган сўзларидаги д товушнинг т тарзида, г товушнинг к тарзида талаффуз этилишидан қатъий назар, бу товушлар д ва г ҳарфлари орқали берилади. Баъзан талаффузда сўз охирида икки ундош ёнма-ён келганда, сўнгги» д ёки т ундоши тушиб қолади. Масалан, хурсанд, баҳраманд, қасд, паст, Тошкент, Самарқанд сўзларидаги сўнгги т ва д талаффузда тушиб қсшишига қарамасдан, ёзувда улар сақланади, яъни қабул қилинган орфографик қоида бўйича ёзилади. Бу мисоллар амалдаги ўзбек орфографиясида фонетик принципнинг нисбатан кучсиз қўлланишини кўрсатади.

2. Морфологик принцип. Мофологик принципга кўра тилдаги аффикслар ёки морфемалар нуткда қандай айтилса, ёзувда ҳам шундай ёзилиши керак. Сўз ўзагига қўшилувчи морфемаларнинг ёзувда тўлиқ ёки қисман бир система асосида акс эттирилиши ёки уларнинг вариантларидан бирининг танлаб олиб ёзилиши асосида бир хилликка эришиш морфологик принцип дейилади.

Ҳозирги ўзбек орфофафиясида морфологик принцип кенг қўлланади. Масалан, оғзаки адабий нутқимизда -лар аффиксининг камида иккита (тил олди ва тил орқа: эчкилар, қўйлар) варианти учрайди, баъзан ҳатто бу вариантлар бурун товушларидан кейин сонорлашиб, яна иккита янги форма касб этиши мумкин (олинглар, келинглар). Лекин шунга қарамай, адабий орфографиямизда қабул қилинган морфологик принципга мувофиқ —лар ҳамма ҳолатда ҳам фақат бир формада ёзилади.

Шунингдек, инфинитивнинг асосий формаси бўлган —моқ аффикси оғзаки нутқимизда икки формада (юмшоқ ва қаттиқ вариантда: келмок, бормоқ) қўлланишига қарамасдан ёзувда бир формада —моқ тарзида ёзилади.

Келишик формалари ҳақида хам худди шундай фикрни айтиш мумкин. Умумий қоидадан мустасно тарзида учрайдиган мисоллар сони кўп эмас. Масалан, жўналиш келишигининг асосий формаси -га тарзида ёзилишига қарамасдан охири қ, к, ғ, г товушлари билан тугаган баъзи сўзларда бу форма оғзаки нутқдаги -к,а, ка тарзда (бокха, элакка, ўроққа каби) қўлланади. Ҳозирги орфофафия талаби бўйича аффиксларнинг ҳаммаси морфологик принцип асосида ёзилади. Масалан, эгалик аффикслари: -м (им), -нг (инг), -си (и), -миз (миз), -нгаз (ингиз); келишик аффикслари: -нинг, -ни, -да, -дан; кесимлик аффикслари: -ман, -сан, -миз, -сиз; шахс ва замонни кўрсатувчи ҳамда сўз ясовчи аффикслар оғзаки нуткда қандай айтилишидан қатьи назар, имлода ўзининг бир хил морфологик формасини сақлаган ҳолда ёзилаверади.



3. Тарихий-традицион принцип.

Ўзбек халқнинг ёзуви тарихида кўпгина сўз ва иборалар борки, оғзаки нутқда қай тарзда талаффуз этилишидан қатъий назар, уларнинг ёзилишида маълум традицияга амал қилинади. Сўзларнинг ҳозирги талаффуз нормасига мос келмайдиган, қадидан ўзлашиб қолган формада ёзилиши орфографиянинг тарихий-традицион принципини ташкил этади. Бошқача айтганда, тарихий-традицион принципга асосан сўзлар ҳозирги ҳолатига кўра эмас, балки анъана тусига кириб қолган қоидага кўра ёзилади: Чора Россияси, пудратчи, фаҳм, раҳм каби.

Ќозирги ўзбек орфографиясида морфологик принцип билан бир қаторда тарихий-традицион принцип ҳам жуда кенг қўлланилади. Бу ҳол ўзбек ёзуви ва ўзбек ёзув адабий тили жуда қадимдан бой традицияларга эга эканлиги билан изоҳланади.

Ҳозирги орфографияда тарихий-традицион принцип асосида ёзилувчи баъзи формалар ва сўзларни изоҳлаймиз ва мисоллар билан келтирамиз.

1. Буйруқ-истак майли эски адабиётимизда қўлланиб келган традицияга кўра шеърият ва проза тилида баъзан —гил // -ғил тарзида ишлатилади: боргил//борғил.

Бас, етар, чолгувчи, бас қил созингни. Бас, етар кўксимга урмагил ханжар... (А. Орипов.)

2. Ҳозирги ўзбек адабий тил ва шеваларда мақсад маъносини англатувчи -гани формаси ўрнида эски ўзбек адабий тилида -гали, -ғали, -кали формалари қўлланган. Булар баъзан хозирги ўзбек адабий тилимизда ҳам ўша формада учраб туради: Кўргали хуснингни зору мубтало бўлдум сенга. (Навоий.) Ёки: Кўргали келдингми, ёр, куйдиргали келдингми, ёр. (Қўшиқдан.)

3. Хозирги-келаси замон сифатдоши ясовчи -р (-ар)нинг -ур формаси ҳам классик адабиёт тилида кўплаб ишлатилган. Бу форма баъзан ҳозирги ёзув сифатида ҳам ўша ҳолича қўлланади:

Юлдузлар ўтига бардош берурман,

Фазолар тафтига қнлурман тоқат. (А. Орипов.)

Қурурмиз зўр каналлар, бахтимиздек ул равон бўлсин. (А. Пўлат.)

Сенинг-чун, эй ғарибим, ич-ичимдан бўзлагайдурман. (А. Орипов.)

4. Эски ўзбек тилида чиқиш келишиги формаси -дин бўлган. Бу форма ҳозирги ўзбек адабий тилдаги чиқиш келишиги формаси -дан ўрнида ҳозир ҳам баъзан ишлатилади: Севар ёрим қайдин галдинг. (Хоразм халқ қўшиғи.)

5. -ми юкламаси ўзбек тилида баъзан -му тарзида қўлланган. У ҳолат ҳозирги адабий тилда ҳам кузатилади:

Севгини тортиб бўлурму

Тошу торозу билан. (Э. Воҳидов.)

Ёрнинг мен тортмаган жабру жафоси колдиму. (Бобир.)

Гўзал жонон, соғиндингму. (П. Мўмин.)

Қора қошинг ой юзингда ҳилол эмасму. (А. Пўлат.)

6. Ҳозирги адабий тилимизда орфографик норма сифатида қўлланвучи чоризм сўзи ва чор Россияси бирикмаси тилимизга Октябрь инқилоби арафасида кириб келган бўлиб, ўша давр оғзаки нутк традициясига мувофиқ ц ўрнига ч қўлланиб келади. Бу сўзлар русча царизм сўзи ва Царская Россия бирикмасининг ўзбек тили талаффузига мослаштириб қўлланилиши натижасида юзага келган.

4. Дифференциациялаш принципи. Бу принципга асосан оғзаки нуткда ёки талаффузда бир-биридан аниқ фарқланмайдиган ёки ўзаро фарқлари деярли сезилмайдиган даражага келиб қолган сўзлар ёзувда махсус қоида билан ажратилиб ёзилади.

Ёзув ва имлони тартибга солиш максадида илгари оғзаки нуткда деярли бир хил айтилиб келинган баъзи сўзлар, формалар ёки аффиксларни ёзувда бир-биридан фарқлаш учун одатда дифференциациялаш методидан фойдаланилади. Бошқа тиллардаги каби ўзбек тилида ҳам бу методдан кам фойдаланилади.

Бу принципнинг қўлланишини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин.

1. Маълумки революцияга қадар араб ёзуви билан иш кўрган даврда -лик ва -ли аффикслари ёзувда деярли дифференциация қилинмай қўлланар эди. Бу ҳол 1956 йилга қадар давом этиб келди. Масалан, -лик аффикси асосан шаҳар аҳолиси нутқида, -ли аффикси эса қипчоқ шевалари вакиллари ва умуман šишлоқ аҳолиси нутқида қўлланарди. Бунда ҳар икки аффикснинг эгалилик ва тегишлилик маънолари фарқланмас эди. 1956 йилдан бошлаб адабий орфографиямизда уларни фарқлаб қўллашга ўтилди: тегишлилик маъносини ифодалашда -лик аффикси (масалан: шаҳарлик, қишлоклик, тошкентлик, андижонлик), эга эканлик маъносида -ли аффикси қўллана бошланди (отли, тўнли, уйли, жойли, саводли). Бунинг натижасида ёзувда ва умуман имлода анчагина тартиблилик ва саранжомликка эришилди.



5. Этимологик ёки график принцип. Сўзларни этимологик ёки график принцип асосида ёзиш дейилганда уларнинг қайси халқлинг тилидан ёки графикасидан олинган бўлса, ўша қадимги этимологик ёки график ҳолатини сақлаб қолиш тушунилади. Масалан, Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари каби ўзбек халқи ҳам араблар истилосидан кейин минг йилча ёзув ишларини араб графикаси асосида юритиб келди. Дастлабки даврларда араб тилидан ўзбек тилига ўзлашган, шунингдек, ўзбек тилининг ўз сўзлари ҳам тўлиқ арабча белгилар ва қоидалар асосида ёзилган. Кейинчалик маҳаллий тилларининг хусусиятлари қисман ҳисобга олинган ҳолда араб ёзуви маълум даражада ислоҳ қилинган. Лекин шунда ҳам маҳаллий халқдан араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларни аслан қандай ёзилган ва талаффуз қилинган бўлса, худди шундай талффуз қилиш ва ёзиш кўп ҳолларда талаб қилинган. Бу ҳол имло қоидаларини ўзлаштириш ва савод чиқаришни жуда оғирлаштириб юборганлиги устига маҳаллий тилларнинг аффиксация имкониятларини ҳам камайтириб юборган. Масалан, ўзбек тилининг айрим шеваларида тил олди ва тил орқа унлиларини фарқлаш имкониятларининг аралишиб кетиши билан биргаликда тил одди ва тил орка аффиксларининг вариантларини фарқлаш ҳам кўп ҳолларда аралаштириб юборилган.

Ҳозирги ўзбек ёзма адабий тил ва ўзбек имлосида айрим арабча ва форсча сўзларни уларнинг қадимги, асл ҳолатига мослаб ёзиш (масалан, Аъзам, ваъда, аъло, шеър каби) давом этиб келмокда. Арабча сўзларни ёзишда эса революцияга šадар ва ундан кейинги даврларда ҳам маҳаллий халқлар худди араб тилида бўлгани сингари сод ва зодларни бир-биридан фарқлаб ёзишиган (ҳолбуки, ўзбекча сўзларни ёзишда тил олди ў, к, и га ўхшаш махсус товушларни фарқлаш ҳисобга олинмаган). Аъзам, шеър, Навоий, Лутфий сингари сўзларнинг ёзилиши ҳозирги ўзбек имлосида этимологик ёки график принципнинг амалда қисман қўлланиб келаётганлигидан далолат беради.



ЎЗБЕК ОРФОЭПИЯСИНИНГ НОРМАЛАРИ

Орфоэпияда оғзаки нутқ талаффузи асосий роль ўйнайди. Талаффузни белгилашда эса, товушлврнинг тўғри айтилиши аҳамиятлидир. Ўзбек тили орфоэпиясининг номаларини белгилашда фонетиканинг, айрим товушлари талаффузи қонуниятларининг роли каттадир. Ана шундай қоидага кириб қолган хусусиятлар асосан қуйидагилардан иборатдир.

1. б ундоши билан тугайдиган офтоб, китоб, адаб, мақтаъ, Толиб, ҳисоб каби сўзларнинг охири ўзбек тилининг деярли ҳамма шеваларида п тарзда талаффуз қилинади ва бу ҳол орфоэпия учун нормал ҳодиса ќисобланади. Лекин бу сўзларнинг охирига эгалик аффикси ёки бир хил унли товуш қўшилиши билан п товуши яна б тарзида талффуз қилинади: китоби, мактаби. Худди шунга ўхшаш б товушининг сўз охирида п тарзда талаффуз қилиниши бориб, келиб, айтиб сингари равишдошларда ҳам учрайди.

2. Оғзаки нутқда ва деярли барча ўзбек шеваларида учта сўзи ушта, уч сўм сўзи— уссўм, беш сўм сўзи—бессўм, қучди сўзи— қушди, ечди сўзи— ешди, изсиз сўзи— иссиз, юзсиз сўзи— юссиз тарзда талаффуз қилинади ва бундай талаффуз қилиш адабий орфоэпиянинг умумий нормасидан чекиниш бўлмайди. Лекин, ошни ўрнида ошши, ишни ўрнида ишши, юзни ўрнида юззи, қорни ўрнида қорри типидаги айрим талаффузлар ва ўрда, шўрда, ўтта, шўтта, аққа, баққа каби формалар орфоэпиянинг умумий номасига кирмайди. Чунки бундай қўллаш кўпчилик шеваларга хос бўлганлиги учун умумхалқ тилининг талаффузини акс эттирмайди. Иккинчидан, улар оғзаки нутқда ҳар хилликни кўпайтиради.

3. Самарқанд, хурсанд, дард, баланд, банд, гўшт, паст сингари сўзларнинг охирида д товшининг нутқимизда жарангсизлашиб, т тарзда талффуз қилинишини ёки шу типдаги сўзларнинг баъзиларида сўз охиридаги д ёки т ундошининг оғзаки нутқда тамоман тушиб қолишини (хурсан, Самарқан, гўш, пас сингари) ихчамликка интилиш нуқтаи назаридан, тилимиз табиатини ҳисобга олган ҳолда ва традицияга айланиб қолишини назарда тутиб, орфоэпия нормасига мос келади, дейиш мумкин.

4. Оғзаки нутқда бўлса, келса, бўлган, келган сингари сўзлар талаффузида л товушини кўпинча тушириб қолдириш ҳам адабий орфоэпия нормасига айланиб қолган. Опти, бўпти, қопди, бораркан, келаркан, овор, қўйвор каби сўзларнинг оғзаки сўзларнинг оғзаки нуткда талаффузи ҳам шу ходисага киради.

5. Бунча— мунча, бундан— мундан типидаги сўзларнинг адабий нутқимизда параллел ишлатилиши ҳам адабий орфоэпиянинг нормасига зид эмас. Танбур сўзининг тамбур тарзида, Сунбула сўзининг сумбула тарзида талаффуз қилиниши ҳам орфоэпия нормасидан чекиниш бўлмайди.

б.Чироқ, оёқ, ёнғоқ, япроқ типидаги сўзларнинг охиридаги к товушини ғ тарзида талаффуз қилиш тилимиздаги шу сўзларнинг асли ҳолига тўғри келмаганидек, ўзбек тилининг табиатига ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам юқоридаги сўзлар охиридаги к товушини ўзининг орфофафик ҳолатини сақлаган ҳолда оғзаки нутқда хам қ тарзида талаффуз қилиш мақсадга мувофиқдир. Айни вақтда бу ҳол орфоэпия билан орфографиянинг бирлигини сақлаш учун хизмат қилади.

7. Ҳозирги ёзувимизда бир хил ёзилувчи айрим сўзлар ҳам борки, уларнинг оғзаки талаффузи фарқ қилади ва бу фарқни нуткда аралаштириш ярамайди. Масалан, Равшан ва тавсия сўзларидаги в товуш оғзаки нутқда у га яқин келиб лаб-лаб в тарзда талаффуз этилмођи лозим. Бу сўзлардаги в ни ф га айлантириб талаффуз қилиш ҳозирги орфоэпиянинг нормасидан чекинишга олиб келади.

ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРИХИ

Адабиётлар

А.Ю. Якубовский «К вопросу об этногенеза узбекского народа» , Т ; 1941

А.К.Баровков. «Алишер Навоий как основоположеник узбекского литературного языка», сб. Алишер Навоий М-Л, 1946

А.К.Баравков «Бадое-ул-луғат», М, 1961

С.Е.Малов. «Мир Алишер Навои и история тгорских литератур и языков средней и Центарльной Азии», М-Л, 1974

К.К. Юдахин . «Материалы к вопросу о звуквом соситаве чагатайского языка», «Культура и письменность Востока», КН. IV, Баку, 1920

А.Усманов. «Муҳокаматул-ул-луғатайн» Алишер Навои, Т. 1948

А.М. Шербак. «Грамматика староузбекского языка», М-Л, 1962.

А.М.Шербак. «К истории образования узбекского национального языка», ВЯ, 1954, 6.

А.Н.Кононов. «Алишер Навои. Взлюбленных сердец», М-Л, 1948.

А.К.Боровков. «Ценный источник для история узбекского языка», Известия АНСССР, ОЛЯ, т.УШ, вьш. 1, М-Л, 1949

А.К.Боровков «Очерки истории узбекского языка», Советское Востоковедения, VI, 1949.

А.К. Боровков. «Из материалов для истории узбекского языка», Тюркологический сборник, I, М, 1951.

Ф.Б.Благова. «Некоторым вопросм развития средневекового сренднеазиятского литературного языка», советская тгоркология, Баку, 1974,

Э.Р.Тенешев. «К истории узбекского языка», сб. статьей Академику В.А.Гордлевскому к его семидесяти летию, М, 1953.

А.К.Боровков. «Узбекский литературный язык в период» 1905-1917гг. Т, 1940

Э.И.Фозилов. «Қадимги обидалар ва Алишер Навоий тили», Т, 1969. Навоий ва адабий таъсир масаласи тўплами, Т, 1968.

У.Турсунов, Б.Ўринбоев. «Ўзбек адабий тили тарихи очерклари», Т, 1995.

Қ.Каримов. «Илк бадиий достон». Т. 1980.



А.Алиев, Қ.Содиқов. «Ўзбек адабий тили тарихи». Т, 1995







Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет