Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи



бет2/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

2-мавзу

Эски туркий тилнинг таянч диалекти

1. Эски туркий адабий тилнинг таянч диалекти масаласи.

2. «Девони луғатут турк» асари тили хусусиятлари.

3. «Ҳибатул ҳақойиқ» асарида адабий тил меъёр масаласи.

4. «Қутадғу билиг» асарида адабий тил меъёр масаласи.

Туркий кабила-уруғларнинг егакчилигида барпо бўлган қорахонийлар давлати замонида адабий тил традициясига бўлган муносабат кучайди. Шу давргача Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар адабий тили масаласини форсий тил бажариб келар эди. Лекин бу традиция қорахонийлар сиёсатига зид келар эди.

Шунинг учун қорахонийлар давлатининг ҳукмрон доиралари туркий тилда ёзилган ќар бир асарни маъқуллар ва тақдирлар эди. Қорахонийлар давлатида, турли қабилалар орасида чигиллар, айниқса, муҳим роль ўйнар эди, чунки чигиллар бошқа туркий қабилаларга қараганда маданий жиҳатдан устун эдилар. Уларда ёзув традицияси анча кенг тарқалган эди. Шунинг учун ҳам қорахонийлар замонидан ёзилган дастлабки асар шу диалект заминида ёзилгандир. Чигиллар диалекти туркий тилларнинг д-группасига мансубдир. Д-диалекти қадимги туркий тилда муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги маълум. Шу диалект корахонийлар замонидаги адабий традицияни яратишда ҳам аҳамиятга эга бўлган. Шу традиция асосида «Қутадғу билиг», «Ҳибатул ҳақойиқ» ва XIV асрнинг ўрталарига қадар маълум бўлган қатор асарлар ёзилгандир. Қорахонийлар замонида вужудга келган адабий тил традицияси мўғуллар ҳукмронлиги даврида ҳам давом этди. Мўғуллар давлатида уйғурлар бутун маданий ишларни бошқарганлар. Уйғурлар воситасида қорахонийлар традицияси узоқ асрлар давомида ўз хусусиятларини сақлаб қолган. Лекин XIV асрга келиб Ўрта Осиёдаги вазият бир мунча ўзгарди. Мўғуллар давлатининг инқирозга юз тутиши муносабати билан Ўрта Осиё, Кавказ ва Қримда, Кичик Осиёда ҳар хил туркий давлатлар юзага келди. Давлат чегараларининг аниқланиши борган сари шу территориядаги қабила-уруғлар асосида муайян халқларнинг таркиб топиш ишлари учун зарур шароит туғдириб борган. Мўғулларнинг Ўрта Осиёдаги сиёсий етакчилиги заифлашиб борган сари адабий тилдаги корахонийлар традицияси ҳам ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотиб борди. Адабий тилга маҳаллий шевалар кучли таъсир этди. Шунинг натижасида XIV аср давомида адабий тилнинг таянч диалекти Сирдарё бўйидаги й-лашган диалектни ташкил қилди. XIV асрнинг ўрталаридан бошлаб юзага келган ёдгорликлар туркий тилнинг й-диалекти заминида ёзилгандир. Бу диалектнинг дастлабки ёдгорлиги Хоразмийнинг «Муҳаббатнома» асаридир.

МАҲМУД ҚОШҒАРИЙНИНГ «ДЕВОНУ ЛУҒАТИТ ТУРК» АСАРИ ҲАМДА УНИНГ ТАРИХИЙ ВА ИЛМИЙ АҲАМИЯТИ

XI асрда туркий қабилалар орасидаги муносабат кучайди. Лекин тилда турли хил šабила ва уруђ тилига оид формалар қўлланилар эди. Ана шу даврда туркий тилда маълум нормаларни яратиш эҳтиёжи вужудга келади. Ана шу талабни қондириш мақсадида М.Қошғарий «Девону луғатит турк» асарини яратди ва бу билан туркий халқларнинг тилшунослигига ҳамда маданиятига улкан ҳисса қўшди. Маълумки, бу асарнинг юзага келиши мамлакатда қорахонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва Сомонийлар замонасидаги маданият ва илмий традиция қорахонийлар даврида хам давом эттирилиши билан боғлиқ эди. Ана шу даврда М.Қошғарий араб филологиясини ўқиб ўрганди. У араб филологиясини қанчалик ўрганиб борса, ўз она тилини ўрганиш билан шу даражада қизиқиб борди. У узоқ йиллар мобайнида шаҳарма-шаҳар, тоғма-тоғ кезиб, у ерларда яшаган туркий халқлар ҳаётини, этнографиясини ва шу билан боғлиқ равишда тилини ўрганиб чиқди. Ҳар бир қабила тилига хос бўлган диалектал хусусиятларни аниқлади. «Мен, деб ёзади М.К., - турклар, туркманлар, ўрузлар, чигиллар, яғмолар, қирғизларнинг шаҳарларини, қишлоқ ва яйловларини кўп йиллар кезиб чиқдим, луғатларини тўпладим. Турли хил сўз хусусиятларини аниšладим. Мен бу ишларни тил билганим учун эмас, балки ҳар бир кичик фарқларни аниқлаш учун қилдим, бўлмаса, мен тилда уларнинг етукларидан, энг катта хушфаҳмларидан уста найзадорларидан эдим. Уларга шунча диққат қилдимки, турклар, ўғузлар, яғмолар, қирғизларнинг тиллари бутунлай дилимга жо бўлди. Уларни пухта, бир асосда тартибга солдим»(ДЛТ. I. 44-бет).

Махмуд Қошғарий «Девон»да ўша даврдаги туркий қабилалар лексикаси, фонетикаси ва фамматик қурилишини ёритиб берди.

«Девон»да М.Қошғарий истеъмолда бор сўзларни изоќлаш билан бир қаторда, ҳар бир туркий қабиланинг ўзига хос хусусиятини бериш учун алоҳида йўл танлайди. Бу ҳақда шундай дейди: «Мен ҳар бир қабилага мансуб сўзларни ясалиш хусусиятларини ва қандай қўлланишини қисқача изоҳлаб кўрсатиш учун алоќида йўл тутдим. Бу ишда мисол тариқасида туркларнинг тилида қўлланиб келган шеърлардан, шодлик ва мотам кунларида қўлланиладиган хикматли сўзларидан, мақолларидан келтирдим» (ДЛТ, I, 47-бет) М.Қошғарий сўз маъноларининг кенгайиши, этимологияси каби ҳодисалар ҳақида ҳам тўхталган.

Маҳмуд Қошғарий четдан қабул қилинган сўзларга икки хил муносабатда бўлади. Предмет ва тушунча билан боғлиқ равишда кириб келган сўзларга ижобий муносабатда бўлади. Тилда мавжуд бўлган сўзлар ўрнида бошқа тилдан олинган сўзни қўллашга салбий қараган ва бу ҳолатни зарарли, манфий ҳолат деб билган. Бунга кўра билге, битик, урағут каби туркча сўзлар ўрнида арабча олим, китоб, аёл сўзларини қўлламаслик керак.

М.Қошғарий ўша давр фонетикасига доир қимматли фикрларни баён қилади. Шу давр алфавити тўғрисида: «Туркий тилларда қўлланиладиган асосий ҳарфлар сони 18 тадир. Холбуки, тилдаги товушлар 18 та эмас, кўпдир. Бу 18 ҳарф етишмайди. Булардан бошқа тилда мавжуд бўлган товушларни бериш учун яна 7 та товушни ана шу мавжуд ҳарфлар устига махсус белги қўйиб ёзилади» (ДЛТД , 47-48-бет). Шунингдек, М.Қошғарий унли ва ундош товушлар, уларнинг характеристикаси, товуш алмашиниши қонуниятлари ҳақида ўринли фикрларни баён қилади.

«Девон»да туркий тшшар морфологияси ҳақида ҳам маълумотлар бор. Унда сўз туркумлари ва сўз ясовчи аффикслар ўз даврига яраша ёритилган. М.К.Аристотель фикрига таяниб, туркий тилда 3 та сўз туркумини ажратади: от, феъл, ёрдамчи сўзлар. М.Қошғарий синтаксис масалаларини «Девон»да ёритмайди, чунки бунга бағишлаб махсус асар, «Жавоҳирун-наҳв фил-луғатит турк» асарини ёзган, лекин у бизгача етиб келмаган.

«Девону луғатит турк» асари 1914 йилда Туркиянинг Диёрбакр шаҳридан топилади. Қўлёзмани кўчирувчи Муҳаммад бинни Абу Бакр Дамашқийнинг ёзишича, у нусхани М.Қошғарийнинг ўз дастхатидан олган.

«Девону луғатит турк» 1915-17 йилларда уч томдан иборат қилиб Истамбулда нашр этилади. Шу нашр асосида К.Броккельман 1928 йилда немисчага таржима қилиб, уни нашр қилади. 1939 йилда Анšарада Басим Аталай турк тилига таржима қилади. 1960-63 йилларда-эса проф. С.Муталлибов «Девон»нинг ўзбек тилидаги таржимасини яратди.

«Девону луғатит турк» туркий халқлар тиллари тарихини ўрганишда муҳим манбадир. Айни замонда, уни ўз даврининг энциклопедик асари дейиш мумкин. Асарда турли қабила ва халқларнинг тарихи, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, урф-одати, географияси материаллари бордир. Бу асарни ўрганиш билан Ўрта Осиё халқлари ва Ўрта Осиё маданиятининг келиб чиқишини ёритишда юз берган хато ва камчиликларни бартараф қилиш мумкин. Мазкур асарнинг тарихий аҳамияти ҳам шундадир.

Муҳими шундаки, М.Қошғарий томонидан берилган маълумотлар ҳозирги туркий тилларни ўрганишда ва уларнинг қиёсий тарихий грамматикасини яратишда қимматли манба бўлиб šолди.

«ҚУТАДҒУ БИЛИГ» АСАРИНИНГ ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўзбек адабий тилининг шаклланиш даврини кўрсатувчи асарлар сирасига Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарини киритиш мумкин.

«Қутадгу билиг» асари шеърий панднома бўлиб, подшо Кунтуғди, доно вазир Ойтўлди, Ойтўлдининг ўғли Ўгдилмиш ўртасидаги суҳбатдан иборатдир.

Бу асарнинг уч қўлёзма нусхаси фан аҳлига маълум. Улардан иккитаси XV асрда кўчирилган, ҳозир Вена ва Қоҳирада сақланмокда. «Наманган нусхаси» деб номланган нусха ХШ-Х1У асрларда кўчирилган деб тахмин қилинади. Ана шу нусха асосида К.Каримов асарни ҳозирги ўзбек графикасида нашрини тайёрлаб, чоп қилди.

«Қутадғу билиг» ҳажм жиҳатидан ҳам, жанр жиҳатидан ҳам янги асардир. Жанр нуқтаи назардан янги асар бўлган бу китоб адиб олдига асар тили устида ишлаш учун мухлм талаб қўйди. Бу талаб, даставвал, ўша даврдаги тарқоқ қабилалар тилида мавжуд бўлган тил фактларини ҳисобга олиш ва шу даврда ҳам саводли бўлган халқнинг барчаси учун тушунарли бўлишини таъминлашдан иборат эди. Бу шарафли вазифанинг уддасидан чиқа олган Юсуф Хос Ҳожиб халқ оммасининг сўз қўллашдаги тажрибасига суяниб, стилистик силлиšликка эришди. Шу нуқтаи назардан «Қутадғу билиг» асарида Юсуф Хос Ҳожиб ўша давр тилини маълум бир системага солди ва адабий тилни ривожлантиришга ўзининг хиссасини қўшди.

Асарга асос бўлган диалект ва тил масаласида туркологияда турли қарашлар мавжуд.

В.Радлов бу асар тилини у ёки бу тил билан яқинлаштирган бўлса-да, қатьий бир фикр айтмайди ва асарнинг «олтойлаштирилган» транскрипциясини беради. Чунки у асар тилини олтой тилларидан сайхон тилига яқин, деб ҳисоблаган эди.

В.Радлов «Олтой назарияси» ни юзага келтирган шарқшунос эди. Бу назарияга кўра олтой тилида сўз бошида ва охирида келган ундошлар фаšат жарангсиз бўлади. Аммо интервокал позицияда ундошлар жарангли бўлиши мумкин. Ўзининг шу назариясига асосланиб, «Қутадғу билиг»ни транцкрипция қилиб чикди.

Радловнинг «Қутадғу билиг» асарига берилган транкрипцияси асосида 1891 йилда немисча таржимаси эълон қилинди. Радловнинг бу қарашлари фанда кўп эътирозларга учради. Бу ҳақда энг ишончли далиллар Дания олими В.Томсен тарафидан кўрсатилган эди. В.Томсен XI аср туркий тилининг ёдгорлигига ҳозирги замон олтой тилларининг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашмайди. Балки, у «Қутадгу билиг» тилининг ички хусусиятларига суянади. Томсен «Қутадгу билиг» асарини текширар экан, у асардаги қофияларга аҳамият берди.

С.Е.Малов бу асарни бир ўринда чиғатой тилида ёзилган асарлар қаторига киритса, бошқа бир ўринда уни уйғур-мусулмон ёдгорлиги деб атайди ва унинг арабча кўчирилган нусхалари XI аср уйғур тилини равшан акс эттиради деб таъкидлайди. Шарқшунос олим З.Вализода «Турк ва татар тарихи» (Қозон, 1912) асарида бу асар тилини соф турк тили деб талқин қилади. Тадқиқотчи А.А.Валитова мазкур асарни қорахонийлар даври тилида ёзилган асар деб эътироф қилди.

Қ.Каримов «Қутадгу билиг»нинг кириш қисмидаги «Мочин олимлари ва ҳақимлари қамуқ иттифоқ бўлдиларким, машриқ вилоятида Туркистон элларида Бўғрахон тилинча бу китобдин яхшироқ ҳаргизким орсо тасниф қилмади. Бу китоб қайу подшāқа ё қайу иқлимқа текди эрсә гоят ўзлукиндин ниҳāятдин кичәкур куллу-куллу киндин... тәкмә бири бир турлук лақаб урдилар»- деган жумлаларга қараб, бу асар тили Буғрохон қўл остида бирлашган турк давлати таркибига кирган ҳамма асосий қабилалар учун тушунарли бўлганлигини баён қилади. Демак, асар тили ўша давр турк қабилалари тиллари асосини ўзида акс эттирган. Шунинг учун ҳам «Қутадғу билиг»ни XI асрда яшаган бирор халқнинг ёки қабиланинг ёдгорлиги деб қатъий фикрга келиш қийин. Шунга қарамасдан, асарда чигил қабилаларининг тиллари устунликка эга эди. Асар тилининг структура хусусиятлари ўша давр нормаларини акс эттирган.

«Қутадғу билиг» ёдгорлигида форсча сўзларга нисбатан арабча сўзлар кўпрокдир. Бироқ, адибнинг кўрсатишича, асарда бор-йўғи 94 та арабча сўз бор.

Асарда Ўрхун-Енисей ёдгорлигига оид сўзлар анчагана: бодун, қамуқ, төри (қонун), байат (худо), байығ (паст), байық ( тушунарли), өб (шишилмоš), өд (вақт),) од (тахт), әриз (тинч), отачи (табиб) жогу (урф-одат).

Юсуф Хос Ҳожиб ёдгорликларда омоним, синоним ва антонимлардан ҳам унумли фойдаланган: ат (лошадь) -ат (имя) —ат (отмоқ); ачығ (аччиқ) — ачығ (тоза) каби омонимлар, яруқ-қарақу, хош// йахши-йаман, йумшақ-қатығ, , ачығ-татьғ; бедук-қоду каби антонимлар, ачығ-силиг (тоза), тушар-пабуз-ерсел каби омонимларни учратиш мумкин. Достондаги аксарият сўзлар ҳозир ҳам (гарчанд фонетик жиҳатидан ўзгарса-да) қўлланади.

Шу давр фонетик хусусиятига кўра асарда 9 та унли товуш (и,ә,а,у,о, ы,а,ү,ө) 28 та ундош товуш қўлланган.

Сингармонизм қонунияти сақланган. Морфологияси бўйича кўзга ташланадиган ҳодиса шундаки, унда келишиклар ичида восита келишиги ҳам учрайди:

Тириг өлгү āхыр төшәнәр йериг

Киши әлсә едгүн көр аты тириг.

Маъноси: Тирик охири ўлади, ерни тўшанади, киши яхшилик билан ўлса, кўргин оти тирик қолади. (96-6).

Умуман, «Šутадғу билиг» асари XI аср šабила тилларини бирлаштиришга ва у тилни ривожлантиришга катта ҳисса бўлиб қўшилди. Шунинг учун бу асар тилида ўзбек, уйғур, қиргаз каби туркий тилларга хос бўлган хусусиятларни учратамиз.



«ҲИБАТУЛ ХАҚОЙИҚ» АСАРИНИНГ ТИЛИ

Улуғ адиб Ахмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» ёки «Ажабатул-ҳақойиš» асари бадиий сўз санъати ва ўзбек адабий тилининг жуда šимматли ёдгорлиги ҳисобланади. Мазкур асарнинг яратилиш даври ҳақида турли қарашлар мавжуд. С.Е.Малов асар тилидаги архаик элементларга қараб, уни X асрга тегишли деса, Н.А.Баскаков, Азиз Қаюмовлар уни XII асрга, В.М.Носилов эса XIII асрнинг I ярмида яратилган деб кўрсатадилар. Илмий жамоатчилик аќлига асарнинг 3 та қўлёзма нусхаси маълум.

1-нусхани 1444 йилда хоразмлик Зайнал Обид бинни Султон Бахши Журжоний Ҳусайний ориганалдан кўчирган бўлиб, Стамбулда Айа София кутубхонасида сақланади (Уйғур ёзувида).

2-нусха 1480 йилда Шайхзода Абдураззоқ Бахши томонидан кўчирилган бўлиб, юқоридаги кутубхонада сақланади (бу ҳам уйғур ёзувида)

3-нусха араб ёзувида кўчирилган бўлиб, Стамбулдаги Тўп-қаби кутубхонасида сақланмокда. Бу уч нусха асосида туркиялик Рашид Рахмат Арат юқоридаги ёдгорликнинг сайланма текстини ва таржимасини яратди. В.М.Носиловнинг фикрича, бу текстнинг таржимаси у қадар муваффақиятли чиšқан эмас.

Туркий тиллар, жумладан, ўзбек тили тарихини илмий равишда чуқур ўрганишда «Ҳибатул ҳақойиқ» асари энг муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Ўша даврдаги қабила тилларининг хусусиятини аниқлаш, уларнинг бир-бирига таъсири, ривожланиши, ўзаро қўшилиб кетиши ва марказлашиши асосида халқ (элат) тилларининг, айниқса ўзбек халқ (элат) тилининг ташкил топиш ва шаклланиш жараёнини белгилашда бу асарнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Х-ХП асрларда майдонга келган асарлар билан кейинги даврларда ёки умуман, XIX асргача яратилган асарларнинг тилини қиёсий ўрганиш, улардаги умумийлик ва фарқларни аниқлашда ҳам ёрдам беради.

«Ҳибатул ҳақойиқ» асарининг тили, унинг лексик хусусияти, товуш таркиби ва грамматик šурилиши, бир томондан, «Қутадғу билиг» асарига яқинлашса, иккинчи томондан, «Қисас-ул анбиё»га (ХIII-XIV асрлар) ўхшаб кетади. Бу асарни чуқур ўрганган Е.Э.Бертельс қадимги ўзбек адабий тилидан (аниқрођи эски туркий адабий тилдан) классик ўзбек адабий тилига ўтишда «Ҳибатул ҳақойиқ» кўприк вазифасини бажарган деб кўрсатади. Дарҳақиқат, асар тилига хос луғавий қатламлар, фонетик ва грамматик хусусиятларнинг қарлуқ, чигил, яғмо, уйғур тиллари негизида ташкил топган адабий тил билан муштаракликка эга эканлиги, айниқса, кейинги асрларда битилган асарлар тилига яқинлиги кабилар эски туркий адабий тилдан эски ўзбек адабий тилига ўтишда «Ҳибатул ҳақойиқ»нинг кўприк бўлганлигидан далолат беради.

Асар ўзининг лексик хусусиятлари билан ўша даврдаги эски туркий адабий тилининг луғавий бойлигини акс эттиради. Моддий-маданий ҳаётнинг турли соҳаларига оид тушунчаларни ифодаловчи, ҳамма учун тушунарли, содда, ясама ва қўшма туркий сўзлар асар луғатининг асосини ташкил қилади: ата, ана, арьжсиз (фойдасш), эзгу, баш, бэзек, бэрим (бериш), боз, ьнтн, йазуг (гуноҳ), йуз, йигиг, кичик, конул, нэгу, сэвунч, тамағ, улуғ каби. Шу билан бирга, араб ва форс-тожик тилларидан қабул қилинган сўзлар ҳам учрайди: саадат, сахават, мурувват, маъни, мэҳрубан, карам, инсаф, дўст, замон, зохид, дад, гул, вафа бахил, бина, ақьш, аманат, азиз каби.

Асарнинг тили ўз фонетик хусусиятлари жиҳатидан Х1-ХШ асрларда яратилган ёдгорликлар билан умумийликка эга. Шу билан бирга, эски ўзбек адабий тили учун характерли бўлган хусусиятларнинг ҳам вужудга кела бошлаганлигини кўриш мумкин. «Ҳибатул хақойик» асарининг тилини ўрганиш унда 9 та унли мавжуд эканлигини кўрсатади. Кўп ҳолларда сингармонизмнинг лаб оҳангдошлиги бузилган.

Ўша даврдаги бошқа ёдгорликларда бўлганидек, асар тилида з ундошининг сақланганлигини, унинг бирмунча устунлигини кўриш мумкин. Айни замонда, бу товушнинг й га ўта бошлаганлиги ҳам кўринади: кэзинги - кейинги, кэзим - кийим, қазгу - кайђу, қозн - куйи, қозуб - қўйиб.

Ачунда ат эзгу қозуб барди кор,

(Дунёда яхши от қолдириб кетди, кўр)

Ҳарислиқнн қойур ҳарис әр қачан.

(Ҳарис киши харисликни качон қўяди).

Асарда сонор товушлардан кейин жарангсиз т нинг жарангли д ундошига ўтиш ҳодисаси ҳам ХI-ХIII асрлар ёдгорликлари учун хос хусусият ҳисобланади: эмди, қутулды, сөзүндин, әрдәм, кәндү.

Кўринадики, «Ҳибатул хақойик» асари фонетик хусусияти жиҳатидан ХI-ХIII асрларда яратилган бошқа ёдгорликларга ўхшаса хам, ўзига хос хусусиятларга ҳам эга.

Асар морфологик хусусиятлари жиҳатидан қуйидагилар билан ажралиб туради: тушум келишиги аффиксининг -уғ, -үг варианти архаик шакл сифатида анча сийрак учрайди, асосан, -им, -ни шакллари қўлланади: созуг - сўзни, бозуг - бузни.

Навадур созуг аз болур азл окуш

(Қадрли сўз оз, ҳазил сўз кўп бўлур.)

-н, -ун аффиксли восита келишиги шакли қам анча архаиклашган бўлиб, кам учрайди

Асал татруб элигин тамағ татир тиб.

(Қўли билан асал сдириб, таом бериб.)

Жўналиш келишигининг кадимги туркий тил учун хос бўлган —ғару, -гәрү шакллари қўлланмайди, асосан — гә, -га, (-кә, -қа) -ә, -а аффиксли шакллар ишлатилади.

Асарда сифатдошнинг –тәчи, -тачы (-дачы, дәчи), -ғлы, -гли, -дуғ, -дүг аффикси билан кадимги шакллари анча архаиклашиб қолган, кам учрайди. Аксинча, -ған, -гән аффиксли сифатдошлар унумли шаклга айланган, аммо унинг кесимлик вазифасида келиши деярли учрамайди.

-да аффиксининг чиқиш келишиги учун қўлланиши жуда кам учрайди. Олмошларда бу-му, ошул, кәнду-ўз, нәгу, нелук, қамуг, анар-унга каби характерли холатларни кўриш мумкин. Сифатнинг киёсий даража шакли – рәк/рак ва -ру аффикслари орқали ифодаланган: окушрзк - кўпрок,, кенру - кенгроқ (Ким ол йолсуз әрсә анна кәнру йол - Ким йўлсиз бўлса, унга кенгроқ йўл бор) каби.

Демак, «Ҳибатул ҳақойиқ» асари лексик, фонетик ва грамматик жиҳатдан биринчи навбатда, Х-ХII асрларда қўлланган туркий адабий тилнинг барча хусусиятларини акс эттиради, туркий қабила тилларининг анча ривожланаганлигини, маълум тизимга кела бошлаганлигини кўрсатади. Шу билан бирга, бу асар ўзининг тил хусусиятлари жиҳатдан маълум тафовут ва фарқ бўлишига қарамай, кўп жиҳатдан XIII-XVI асрларда яратилган асарларнинг тили билан умумийликка эга. Айни вақтда, бу асар орқали эски туркий адабий тилдан эски ўзбек тилига ўтишда катта кадам қўйилганлигини, унга яқинлашиб келинганлиги ҳам аниқ билинади. Бу эса ўша даврдаги туркий қабила тилларининг ўзаро яқин муносабатини, уларнинг ривожланишини натижасида дастлаб ўзбек халқ (элат) тилининг ташкил топиши тезлашганлигини, шунингдек, боқша туркий элат тилларининг шаклланиш жараёни давом этганлигини тасдиклайди.

Алишер Навоий «Насойимул муҳаббат»да адиб Ахмад Югнакий ҳақида бундай дейди: «Ва анинг тили турк алфози била мавоиз ва насоикка гўё эрмиш. Балки аксар турк улусида хикмат ва нуқталари шоеъдур» ва унинг қуйидаги байтини келтиради:

Сонакка иликтур, эрэнгэ билик,

Биликсиз эран ул иликсиз сонэк
Савол ва топшириšлар:

1. Эски туркий адабий тилнинг таянч диалекти масаласи нималардан иборат.

2. «Девони луғатут турк» асари ва унинг тили ҳақида гапиринг.

3. «Ҳибатул ҳақойиқ» асарида адабий тил меъёр масаласи нимадан иборат.

4. «Қутадғу билиг» асарида адабий тил меъёр масаласи нимадан иборат.

5. Олтой назарияси ва унга асос олимлар ќаšида гапириб беринг.


Таянч тушунчалар:

1. Олтой назарияси – Олтой назприясига рус шарқшунос олими В.Радлов асос солган бўлиб, унинг назариясига кўра олтой тилларида сўз бошида ва охирида келган ундошлар фақат жарангсиз бўлади.

2. Чигиллар – туркий қавмлардан бири бўлиб, маданий жиҳатдан бошқа туркий қавмлардан анча устун эдилар, яъни улар ўз ёзув анъаналарига эга эдилар.

3. д’ диалекти – чигиллар диалекти саналиб, Қорахонийлар замонида вужудга келган адабий тилга асос бўлди. Мўғуллар ва улардан кейинги адабий тилда ҳам ўз хусусиятларини ҳам сақлаб қолди.

4. й диалекти – мўғулларнинг Ўрта Осиёдаги мавšеи пасайиб майда туркий давлатларнинг пайдо бўлиши билан д’ диалекти элементлари, яъни қорахонийлар адабий тили анъанаси ҳам ўзининг аввалги аҳамиятини йўқота бошлади. Натижада XIV асрнинг ўрталаридан бошлаб адабий тил анъанаси сифатида й – диалекти юзага чиқди.
3-мавзу

ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ XII АСРДАН КЕЙИНГИ ТАКОМИЛИ

Режа


  1. Бу даврдаги тарихий жараён ва адабий тил анъанаси.

  2. Бу даврнинг таянч диалекти масаласи.

  3. «Қарлуқ-Хоразм» адабий тили ва унинг манбалари

  4. «Чиғатой улуси» адабий тили ва унинг манбалари.

  5. «Олтин Ўрда» адабий тили ва унинг манбалари.

Ўзбек адабий тилининг XII асрдан сўнгги такомилида ХП-ХIУ асрлардаги тарихий вокеаларнинг роли каттадир.

Маълумки, мўғул қабилаларининг фаоллиги X асрданоқ оша боради. Уларнинг қабилаларидан бўлган қорахитойлар ва XII асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёга бостириб кирадилар. Бу ерда улар икки томондан кураш олиб боришга мажбур бўладилар. Бир томондан, Хоразмшоҳ давлати билан, иккинчи томондан, мўғул уруғларидан найманлар билан.Хоразмшоҳлар бу курашда кўчманчи қипчоқлар, ўғузлардан фойдаланадилар ва қорахонийларни сиқиб чиқарадилар. Лекин улар Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек элати составида Хитой деб номланган уруғни қолдириб кетдилар.

XIII асрнинг бошларида эса Ўрта Осиёга мўғулларнинг истилоси бошланади. В.Бартольднинг таъкидлашича, бу тарихий воқеа Ўрта Осиёда барпо бўлган давлатнинг тилига ҳам таъсир этди ва унинг тили туркий тил бўлиб расмийлашди. Мўғуллар истилоси натижасида тузилган давлат Чиғатой давлати деб юритилди ва XIV асрнинг охиригача Темурийлар империяси тузилгунча давом этди. Чиғатой давлати туркий, эроний тил ва маданиятига эга бўлган қабила ва элатлар яшовчи территорияда ташкил топди ва ўзининг ёзма адабиёт тилини яратдики, у Навоий давридаги эски ўзбек адабий тилига база бўлиб хизмат қилди.

Чиғатой тили деб аталган адабий тил илмий адабиётларда қорахонийлар даврида ташкил топган қарлуқ-чигил-уйғур ва ғарбий хоразм (ўғуз) тилининг давоми ҳамда тараққий этиши натижасида юзага келди, деб эътироф қилинади. ХII-ХIV асрлар адабий тилига қорахонийлар даври тили негиз қилиб олинганлиги учун ҳам, тилдаги «д»лашишга айлана боради.

XIII асрда мўғул қабилаларининг таъсирида Хоразм аҳолисининг туркий тилга ўтиши жараёни тугалланди.

XIII аср охири ва XIV аср бошларида туркий тилларда сўзловчи аҳолилар фақат қишлоқларда ва чўл районларда эмас, балки Ўрта Осиё, Қашқарнинг йирик шаҳарларида ҳам ошиб борди.

Бу эса бадиий адабиётда китобий тилга нисбатан жонли халқ тилига мурожаат қилишни тақозо қила бошлади. Шу билан биргаликда ХШ- XIV асрларда Хоразмни ҳам қўшиб олган Олтин Ўрда давлати тузилади. Олтин Ўрданинг бир қисми бўлган Хоразмда адабий тил қипчоқ-ўғуз тили элементлари асосида ривожланди.

Хоразм орқали Олтин Ўрданинг Мовароуннаҳрга таъсири кучайди. Натижада XIV асрга келиб Ўрта Осиёнинг марказий қисми билан Қашкар ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқалар узилади.

Ўзбек тилининг тарақкиётига ўтроқ ҳаёт кечирувчи ва кўчманчи қабилалар муносабати таъсир этмасдан қолмади.

Кўчманчи ўзбеклар Ўзбекхон бошчилигида XIV аср бошларида Мовароуннаҳрга бир неча бор юриш қилди. Бу юришлар Абулхайрхон ва Шайбонийхон даврида яна хам кучайди.

Кўчманчи ўзбеклар таъсирида «д» диалекти ўрнида «й» лашган диалектга ўтиш жараён кучайди. Демак, қипчоқ элементлари сезиларли ўрин эгаллай бошлади.

Шунингдек, Мовароуннаҳрнинг ғарби, шимолий ғарбига ва жанубий Хоразмга ўғуз кабилаларининг таъсири кучая бошлади. Ўғузлар ҳам «й»лашган диалектда гаплашар эдилар.

Ана шу тарихий жараён натижасида қадимги туркий тилда мавжуд бўлган, Х-ХII аср ёдгорликларида акс этган, ХII-ХIV аср китоб тили традиниясига айланиб кетган «д» лашиш XIV аср ғарбий адабий тил (Хоразм) анаънаси таъсирида «й» лаша бошлади. Бу ҳолат «Ўғузнома» ва Олтин Ўрда циклига кирувчи бошқа асарлар тилида хам учрайди. Аксинча, карлуқ-чигил-уйғур тили ғарбий туркий тилларга таъсири ҳам бўлган. Бу таъсир мўғулларгача кучли юз берган бўлиб, шарқий адабий тилнинг сусайиш билан ғарбий адабий тил, ёки Н.А.Баскаков термини билан айтганда қарлуқ-хоразм адабий тилининг тараққиёти бошланди.

Н.А.Баскаков фикрича, šарлуқ-хоразм адабий тили кейинчалик эски ўзбек адабий тилининг яратилишига замин бўлган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет