Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи


МАХМУРНИНГ САТИРИК АСАРЛАРИ ТИЛИ ВА СТИЛИ



бет8/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

МАХМУРНИНГ САТИРИК АСАРЛАРИ ТИЛИ ВА СТИЛИ

Махмур ўзининг хажвий асарлари билан инқилобгача бўлган ўзбек адабий тилидаги сатирик оқимни ривожлантирди. Махмурнинг ҳажвиётига мурожаат қилиш бежиз эмас. Чунки халқнинг ачинарли ҳаёт кечиришини, қишлоқ ва шаҳарларнинг харобага айланиб боришини кўрган шоирнинг ғазаби ошган эди. Ана шу ғазаблари «Муножон ба даргоҳи қозиюл хржот» (худо даргоҳида ёлвориш), «Ҳапалак», «Таърифи валояти қурама» каби сатирик асарларида ўз аксини топди.

Аввал айтганимиздек, Сатира жанрида ижод этиш санъаткордан бадиий тил воситаларидан усталик билан фойдаланиб сатира остига олинаётган образ тилини индивидуаллаштиришда жонли тил элементларидан унумли фойдаланишни тақозо қилади.

Маълумки, классик шеъриятимиз учун кўтаринки услуб характерли. Сатирада эса шеърдаги кўтаринқиликни сақлаш билан биргаликда, барча учун тушунарли бўлган услубни яратиш талаб қилинади. Худди шу талаб Махмур сатирасида амалга оширилган. Индивидуал тил ва образ яратиш учун Махмур айрим шеваларга хос бўлган сўзлардан фойдаланади: қыса-қылса, бома-болма, қыган-қылган, кегәй-келгәй, босам-болсам, йанылмадым-йанмадым, айылмадым-айрлмадым. Ундан ташқари кенг халқ оммасида қўлланиб, омма китобий услубга киритилмаган сўз ва ибораларни кўплаб ишлатади. Масалан, каталак, камалак, катак, капа, āлачуқ, ертўла, ажириқ, ўгур, сумалак, биёбāн, алатўрткўз, кўппак, буруш (бурд), ялақ, тубак ва бошқалар. Мисоллар:

Халқыны көрсәң агар өләси-йү қақү харāб,

Ачлыгыдын эгилиб қāматы мисли камалак.

Ажырығ тамырыны оғурыда майда туюб

Қайнатыб күндә ичәр, атыны дерләр сумалак.

Махмур сатирасида адабий тил нормаларидан четга чиқиш ҳоллари ҳам сезилади. Масалан, «Муножот» сатирасида шундай мисралар бор:

Амри-наҳйынг рāҳи бāтил узрә эрмиш йадымыз

Кеча у кундуз сифатингдур бизи арзāкимиз.

«Авсофи лоуболи ўратепаги» сатирасида:

Ҳисāби журмими билсәг Шумāри чох қумдын

Гунāхдин сорсанг саңги хāрадин афзун.

Шунингдек, шоир услубида баъзан на ўзбекча, на тожикча англаниши қийин конструкциялар, луғатсиз тушунилиши қийин бўлган сўзлар учрайди. Улар кўпчиликни ташкил этмайди.

Шундай қилиб, XIX асрнинг 1-ярмида Қўқон хонлигида яшаб ижод этган, прогрессив ўзбек адабиётининг вакилларидан бири бўлган Махмур ўзининг мероси, хусусан сатирик асарлари билан ўзбек адабиётининг, ўзбек адабий тилининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшди.



НИШОТИЙ АСАРЛАРИ ТИЛИДА НАВОИЙ АНЪАНАСИНИНГ ДАВОМ ЭТТИРИЛИШИ

Муҳаммадниёз Нишотий XVIII асрда етишган истеъдодли лирик ва эпик шоирдир. У адабиётдагина эмас, балки адабий тил соҳасида хам Алишер Навоий анаънасини давом эттиради.

Нишотийнинг ижтимоий - сиёсий фикр ва мулоҳазалари «Ҳусну Дил» достонида ўз ифодасини топди. Бу асар шоир тилини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Нишотий ўз достонини халқ оғзаки ижодидан усталик билан фойдаланган ҳолда ёзди. Халқ оғзаки ижодидаги қолиплаш усулидан фойдаланиб, унинг ичига таълимий тарздаги бир қанча масалаларни киритди. Улар Нишотий тилининг содда халқ тилига яқинлашишига олиб келди.

«Ќусну Дил» достонининг тили мумтоз эпик шеърият услуби билан чамбарчас боғлиқдир. Бундан ташқари, достоннинг айрим боблари қофияланган наср услубида ёзилган. Масалан: «ҳусни дилнавāз, вафāбанум сāҳиб эъзāз ва нāзи таннāз, ғамзаи, гаммāз гесуи фусунсāз ва маҳлиқāи айнапардāз ва шаҳтакаяяуми сеҳрпарвāра ва меҳрибāнуи басөзу гудаз, қāматсардāри баландпарвāз, сарви сарафрāз, яъни фауди сāҳибнинг... хизматга таййар эдилар».

Нишотий халқ оғзаки ижоди услубига эргашди, достон тилини ҳам оммабоп қилишига интилди. Шунинг учун халқ мақоллари, ҳикматли сўзлари ва ибораларини асар мисралари мазмунига усталик билан сингдирди.

Нишотий ўз асарларида халқ мақолларидан фойдаланар экан, улардан илҳомланиб, ўзи ҳам халқ мақоллари даражасида иборалар ижод қилади:

Тойу аза хуш турур аҳбāб илә,

Шадийу ғам ҳам йана атраб или.

Нишотий ўз асарининг мумкин қадар содда, маъноли, равон ва образли бўлиши учун халқ тили унсурларидан усталик билан фойдаланиб, оригинал ўхшатиш, истиора, киноя, муболаға, сифатлаш, мажоз ва қарама - қарши қўйиш усулларини қўллади. Масалан:

Болды айāн турфа китали кабир,

Қорқусысыдин ташлады ҳамлāны Шер.

Шоир бу мисрада ишқ лашкари билан ақл навкари ўртасидаги жанг тасвирини берар экан, урушнинг шиддатидан Шер ҳам қўрқиб, ўз қорнидаги ҳомиласини ташлаб қўйди, деб муболаға қилади. Шоир достонида омоним сўзлардан ҳам ўринли фойдаланади. Бир сўз билан бир неча маънони ифодалашга ҳаракат қилади:

Йүз узә чурук йағач эрди бурун,

Ҳар йера барса, барбан ул бурун.

Бу парчада биринчи мисрадаги «бурун» сўзи одам аъзоларидан бири маъносида, иккинчи мисрада аввал, илгари маъносидадир.

XVII - XVIII асрларнинг бошқа шоир-ёзувчиларида бўлгани каби Нишотийнинг «Ҳусну Дил» достонида ҳам маҳаллий шеваларга хос хусусиятлар учрайди. Достон тилида Бухоро ва Хоразм шеваларига хос сўз ва иборалар ҳамда грамматик унсурлар топилади. Масалан, марги нав муборак, ҳиммати сипаҳдар, ҳусни дилнавоз, Нази Танназ кабилар.

Нишотий асарлари тилида морфологик жиҳатдан қуйидаги хусусиятларни учратиш мумкин.

«Хусну Дил» достонида турланиш категорияси ҳозирги ўзбек тилига ўхшайди. Аммо қаратқич келишигининг қўшимчаси -ниң, -ң шаклида ишлатилади.

Аршнынг астыда эрур ганжи раз ...

Қāматинг ағушига қылды нигāҳ...

Тушум келишиги қўшимчаси –ны/-ни, -ы/-и шаклида, чиқиш келишиги қўшимчаси —дын/-дин шаклида келади:

Қорқусыдын ташлады ҳамланы Шер,

Келтурунг ақли деди кишварситан.

Навоий ва Фузулий асарларида бўлгани каби Нишотий асарида жўналиш келишиги қўшимчаси —га/-а тарзида ишлатилади:

Ҳар бирига нам эди бир эҳтирам,

Ҳар йера барса, барыбан ул бурун.

Олмошлар Нишотий асарлари тилида ҳозирги ўзбек тилидаги олмошларга ўхшайди. Учинчи шахс кишилик олмошлари ул, ан тарзида, шунингдек, қайу сўроқ олмоши, нимарса, кимарса сўроқ-гумон олмошлари ишлатилади:

Хар не йоқ, андын йаман, андьш йаман –

Парвариш айлар аны айвāн ара,

Ваҳ қайу айванки дилу жāн ара.

Нишотий тилида равиш -лик аффикси билан ҳосил қилинади. Равишдош эса —ибан аффикси орқали ифодаланади:

Талпыныбан ойлаки сувсыз балық,

Жāн йоқ эди анга бугун таңлалық.

Ёрдамчи сўзлардан билан, бирла, ила дағы каби кўмакчилар; Ким, -ки, гар, агар, не, лек каби боғловчилар ишлатилади. Боғловчилардан на Нишотий достони тилида кўп қўлланади:

Анда на завқу, на ҳузуру, на нур...

Анда на илму, на амал, на йақин...

«Ҳусну Дил» достони лексикасида улус, кабир, қапу (эшик), гулгула, валвала, дағи, карам каби сўзлар учрайди.

Мазкур асар XVIII аср ўзбек достончилигидагина эмас, балки ўша давр ўзбек адабий тили тарихида ҳам ўрин эгаллаган ажойиб шеърий ќисса ҳисобланади.

XVII - XVIII асрлардаги илғор адабиётнинг ўсиб, камол топишида халқ оғзаки ижодининг роли катта бўлди. Адабий тилда эса халқ тили унсурлари, шева хусусиятлари ўз ифодасини топди. Халқнинг бой оғзаки адабий меросидан, тил бойлигидан таъсирланиш натижасида ўша давр шоирлари тилида фразеологик иборалар, турғун бирикмалар кўплаб ишлатила бошланди. Бу билан улар ўз асарларининг халқчилигини, реалистик экалигини исботлаганлар.



Савол ва топшириқлар:

1. XVII-XIX асрлардаги ижтимоий сиёсий аҳвол ҳақида тарих фанидан нималарни биласиз?

2. XVII-XIX асрларда яратилган қайси адабий манбаларда Алишер Навоий анъанасининг давом эттирилган?

3. Бу даврнинг диалектал мураккаблиги нимадан иборат?

4. Бу давр адабий тилининг демократлашуви деганда нимани тушунасиз?

5. XVII-XIX асрларда ижод қилган шоир ва ёзувчиларнинг қандай асарларини биласиз?
9-мавзу

ЯНГИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИБ БОРИШИ ШАРОИТЛАРИДА ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ ТАКОМИЛЛАШИШ ХАРАКТЕРИ
Режа:


1. Ўзбек халқи адабий тилининг сўнгги даври:

а) XIX асрнинг 60-пилларидан 1905 йилларгача бўлган адабиёти;

б) 1905 йилдан инқилобгача бўлган давр;

2. Бу давр ўзбек халқ адабий тилининг бойиш манбалари.

3. Ўзбек адабий тилига газета ва публицистик услубларнинг кириб келиши.

4. Умуммиллий тилни яратиш соҳасидаги уринишлар: пантуркизм, панисломизм.

5. Бу давр ижодкорлари асарларининг тил хусусиятлари, услублари.

XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаги ўзбек адабий тилига тарихий характеристика.

Бу даврдаги адабий тил Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши билан юз берган тарихий шароитда тараққий этди. Чор Россияси босиб олган ўлкалардаги хом-ашё манбаларидан тўлиқ фойдаланиш ва шу бойликларни ўз фойдасига ҳал қилиш учун қатор тадбирларни кўриш керак эди. Шу тадбирлар мамлакат ҳаётида иқтисодий ва маданий хусусиятдаги ўзгаришларни киритиш билан боғлиқ эди. Шу иқтисодий проблемани ҳал қилиш учун мамлакатда катта ва кичик хажмдаги ишчи корхоналар (пахтачилик билан боғлик, бўлган фабрика ва заводлар), Ўрта Осиёни Россия билан боғлайдиган темир йўл, қишлок хўжалигини ривожлантириш учун сунъий ирригация иншоатларини қуриш каби тадбирлар амалга оширилиши лозим эди. Буларнинг ҳаммаси Чоризмнинг колониал сиёсатини ташкил қилар эди. Ҳақиқатан хам, мамлакатда аста-секин турли кўринишдаги ишчи корхоналари пайдо бўлди. Темир йўл қурилди. Эски шаҳарлар ёнида янги типдаги шаҳарлар қад кўтарди. Шаҳар ва қишлоклар ҳаёти ўзгара бошлади. Буларнинг хаммаси ўзбек халқининг ҳаётида объектив равишда прогрессив аҳамиятга ҳам молик бўлди. Шу асосда ўзбек орасига янги маданий элементлари кириб келди. Халқимиз рус ва улар орқали Европа маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлди. Булар эса ўз навбатида миллий ишчилар синфининг вужудга келишига замин яратди. Мамлакатнинг тарихи, этнографияси илмий асосда ўрганила бошлади. Босиб олган ўлкалардаги халқларни қулликда сақлаш, реакцион урф-одатларга хайрихохлик кўрсатиш, балки уларни тарбиялаш, ҳар қандай озодлик ҳаракатини бўғиш, халқ орасида шовинистик туйғуларини туғдириш ва тарбиялаш кабилар Чоризм сиёсатининг ғоявий асосларини ташкил қилар эди. Чоризм сиёсатининг иқтисодий асослари билан ғоявий асослари ўртасидаги зиддият шу даврдаги бутун зиддиятларни келтириб чиқарар эди. Мол-мулкдан ажралган, меҳнат кучини сотган миллий пролетариат, улар кучидан фойдаланган ва бойиган миллий буржуазия, қишлокда ер сувдан ажралган батраклар ва улар ҳисобига бойиб борган миллий қулоқлардан иборат янга социал гуруҳлар вужудга келди. Ҳаётий курашда бутун социал табақалар иштирок этдилар. Бу кураш ва озодлик интилишлари айникса 1905 йилги революциясининг таъсири остида янада жадаллашди. Бу даврда тош босмаларнинг вужудга келиши билан ўзбек тилидаги вақтли матбуот пайдо бўлди. 1870 йилнинг 28 апрелдан ўзбек тилида 1-марта «Туркистон вилоятининг газети» деган газета нашр қилина бошлади. У Туркистон генерал-губернаторининг органи бўлиб, унинг сиёсатини тарқатар эди.

Россия билан Ўрта Осиё револицион ҳаракатнинг ўсиши натижасида янгача сиёсий-лексика ва терминология ҳамда рус тили таъсирида янгача грамматик конструкциялар пайдо бўлди. Бу ҳол Ҳамза ва С.Айнийнинг дастлабки асарларида, М.Беҳбудий асарларида ҳам мавжуддир.

Адабиёт ва вақтли матбуотдаги даврнинг турли таъсир кучини ҳисобга олиб юқорида кўрсатилган асарлардаги адабий тилни икки даврга бўлиши мумкин:

1.Х1Х асрнинг 60 йилларидан 1905 йилги революциясигача бўлган даврдаги ўзбек адабий тили:

2.1905 дан Октябрь социалистик революциясигача бўлган даврдаги ўзбек адабий тили.
ЎРТА ОСИЁНИНГ ЧОР РОССИЯСИ ТОМОНИДАН БОСИБ ОЛИНГАНИДАН 1905 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДАГИ ЎЗБЕК

АДАБИЙ ТИЛИ

Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши чекка ўлкаларда яшаган миллатлар ва элатлар шу жумладан ўзбек халқининг ҳам рус маданияти ва адабиётидан баҳраманд бўлишида ижобий роль ўйнади. Бу даврда иккита адабиёт-реакцион ва прогрессив-демократик адабиёти ўсди ва тараққий этди. Даврнинг адабий тилига диққат қилсак,, ундаги ўзгариш ва бурилиш аввало лексикада кўринади. XIX асрнинг II ярмида сўз санъаткорлари янги тушунчаларни ифодалаш учун рус тилига, маҳаллий шеваларга ва ўзбек адабий тилининг ички имкониятларига мурожаат қилдилар.

Сўз танлаш ва ижод қилишда ўша даврда уч манбага асосланиб иш тутдилар.. Улар қуйидагилардир:

1.Ўзбек тилининг ўз ички имкониятлари асосида яратилган сўзлар ҳисобига адабий тил бойиди. Маълумки, жамиятда пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бундай сўзларнинг бир қисмини семантик неологизмлар ташкил этади. Рус маданияти ва фани билан боғлиқ кириб келган тушунчалар қуйидагича ифода қилинган:

а) Русча тушунчаларнинг маъносини бериш учун ўзбек тилида аввалдан бўлган сўзлар мослаштирилган. Масалан, Жаҳоннома география маъносида, манзил (Т.З.Г)-станция маьносида, босмахона-типография, табиб-врач, нишон (Т.В.Г)-орден.

б) Рус тилидаги терминларни колька қилиш орқали янги тушунчалар ифода қилинган: похвальная громата-таърифнома, амбулаторная - табибхона, управитель — бошқарувчи, железная дорога — темир йўл, белый царь — оқ пошшо, повестка - чақирув қоғози, керосин - ер ёђи, штраф - жарима пули, ручка - пўлод қалам, поезд - оташ арава, пороход - оташ кема.

2.Халқ жонли тилидан фойдаланиб, адабий тилни бойитдилар, Бу давр сўз санъаткорлари XIX асрнинг 1-ярмида яшаб ижод этган Махмур, Гулханий традицияларини давом эттириб, «авомча» ҳисобланган халқ тилидан фойдаланиб адабий тилнинг бойишига хизмат қилдилар.

Профессор Каримов таъкидлаганидек, адабиётнинг жонли тилга интилиши ва унинг хазинасидан самарали фойдаланиши бу адабиётнинг ҳаётга яқинлашаётганидан, реализмга қараб интилганидан далолат беради. Ҳақиқатан хам, демократик адабиётда реализмнинг ғалаба қилаётганлиги адабий тил тараққиётида ҳам, унинг лексик составида ҳам кўриниб туради. Шундай экан, демократик адабиёт вакилларининг асарларида жонли сўзлашув тилига хос бўлган сўзларни кўплаб топиш мумкин. Масалан, бўзчи, косов, безгак, пахса, лой, арава ва бошқалар.

3.Адабий тил рус тилининг ҳисобига бойиди. «Туркистон вилояти газети» да маҳаллий зиёлилар айрим асар ва мақолаларни рус тилидан таржима қилиб нашр қила бошладилар. Бунда кўпгина русча сўзлар ўз ҳолича қабул қилинди. Бундан ташқари маданий ва сиёсий ҳаётдаги бошқа ўзгаришлар рус тилидаги сўзларнинг ўзбек тилига ўзлашишига олиб келди.

Шу даврдаги прогрессив-демократ шоир ва ёзувчилар асарларида «Туркистон вилояти газети» саҳифаларида қуйидаги соҳаларга оид русча ва рус тили орқали кирган сўзлар қўлланган:

1. Ижтимоий-сиёсий, ҳарбий-полиция режими билан боғлиқ бўлган сўзлар: уезд, волость, дума, пристав, консул, солдат, торьма, штраф, генирал, губернатор.

2. Транспортга оид сўзлар: поезд, вагон, коляска, вокзал, станция.

3. Почта ва телеграф билан боғлиқ бўлган сўзлар: почта, телеграф, адрес, марка, конверт.

4. Саноат ва молия ишлари билан боғлиқ сўзлар: завод, фабрика, купец, магазин, банк, венсель.

5. Фан ва маданият билан боғлиқ сўзлар: гимназия, театр, музика, музей, газета.

6. Медицинага оид сўзлар: госпиталь, доктор, лазарет, фельдшер. 7.Суд ишларига оид сўзлар: судья, закун.

8. Ҳужжат ва мукофотларга оид сўзлар: билет, паспорт, орден, медаль.

9. Уй-хўжалик предметлари номлари: самовар, стол, стул, патнис, талинка, лампа, фонуз, печь, калиш, дран, ситец.

10.Ўлчов бирликлари номлари: пуд, сажен, вершон, минут.

11. Озиқ-овқатга доир сўзлар: пиво, квас, лимонад, кофе, конфет, картошка, сухари.

12.Этник ва топономик номлар: Москва, Россия, инглиз, француз, рус.

Бу даврдаги рус тилидан ўзбек тилига сўз қабул қилиниши асосий сабаби шундан иборатки, маданий турмушда бир қанча янгиликлар пайдо бўлди. Бундай тушунчаларни ифодалаш учун ўзбек тилида сўз йўқ эди. Шунинг учун рус тилидан тўғридан-тўғри сўз қабул šилганлар.

XIX асрнинг II-ярмида рус тилидан ўзлашгаи сўзларнинг бир қисми аслида туркий сўзлардир: Улар янгича маъно ва баъзи фонетик ўзгаришлар билан қабул қилинган. Буларга товар, истиҳāн, карандаш (қалам) бояр, бек, башмак, колпак, каблук, чулан, черак, деньги, караул, ярлык, кабак ва ҳ.о. Ўзлашган сўзлар ичида этимологик жиҳатдан арабча ва Европанинг бошқа мамлакатлари тилларига оид сўзлар ҳам бор.

Юқоридаги каби сўзларнинг аксарият қисми жонли сўзлашув нутқи орқали ва вақтли матбуот орқали ўзбек тилига кириб келган.

Турли тилдаги таржималар фақат рус тилидан эмас, балки форс-тожик тилидан ҳам бўлди. Айниқса бу даврда Бедил ижоди билан қизиқиш ва унга эргашиш кучайган эди. Шу туфайли демократик шоирлар зуллисонайнликни давом эттиради. Натижада классик адабиётда форс-тожикча, арабча лексик ва грамматик элементлардан фойдаланиш традицияси ҳам давом эттирилди.


ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҚИМИЙ

ИЖОДИНИНГ РОЛИ

ХIX асрнинг 2-ярми ва XX аср бошида яшаб ижод этган Ўзбек демократик шоирлари Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтарларнинг асарлари ўзининг ғоявий мазмундорлигидан ташқари, тилининг соддалиги ва равонлиги билан ҳам феодал-сарой адабиётига мансуб бўлган реакцион шоирлардан ажралиб туради. Демократик шоирлар ўз асарларининг оммага тушунарли бўлишига ва унга тезроқ бориб етишига катта аҳамият бердилар. Адабий тилни жонли тилга яқинлаштиришга, жонли тил элементларидан фойдаланиб, адабий тилни бойитишга интилдилар.

Ўзбек адабий тили кўп асрлик традицияга эга бўлиб, у А.Навоий томонидан шакллантирилган ва ривожлантирилган эди. Бироқ замонлар ўтиши билан Навоий тилидаги айрим формалар ўзгариб эскира бошлади. Муқимий асарлари тили Навоий тилининг эски ўзбек адабий тилининг давоми ҳисобланса-да, ундан кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу фарқ асос-эътибори билан тилдаги халқчилликда кўринади.

Муқимий меҳнаткаш омма ҳаётидан фақат тема, сюжетнигина олмади, балки шу билан бирга битмас-туганмас манба бўлган халқ тилидан ҳам унумли фойдаланди. Бу жиҳатдан унинг сатирик асарлари тили характерлидир.

Муқимий асарлари тилидаги халқчиллик халқнинг жонли тилига хос бўлган кичрайтиш, эркалаш каби маъноларни ифода қилувчи сўз формаларини қўллашда кўринади.

Зулфу кәкилчәләри йүзгинәсигә тушган

Анга охшарки, тутар айгынаны ҳāлагина.

Сўз туркумларидан от, сифат ва равишга -гина, - ча, аффиксларини қўшиш орқали юқоридаги маъноларни ифода қилишга эришган.

Муқимий жуда ҳам ранг-баранг бўлган жонли сўзлашув тили воситаларидан усталик билан фойдаланди ва адабий тилни янги сўзлар, фразеологик бирикмалар билан бойитди. Бундай сўз ва иборалардан қуйидагиларни кўриш мумкин: «Ётқызыб тилсәң банāгāҳ қарныдан ықмас алиф», «қойды сāйыл каби нечә хил нāн», «қайсы күн ҳаждан келди болды расвāбаччағар», «Коча дарбāза той куни занжир», «занчалиги», рудāпа, дағулы «солағы чыққан», «луччак», «ҳангу манг», «носу банг».

Шоир сатираси лирикасида халқ сўзлашув тилига оид қатор сўзларни учратиш мумкинки, уларнинг эквиваленти шу давргача адабий тилда бўлган эмас. Масалан, халқ сўзлашув тилида «сдача» маъносида «колғич» сўзи ишлатилган. Шу сўз Муқимийда қўлланган:

Āшықыдын чойхўрини бехабар қалғыч олур,

Эмди болмыш ит, агар чандики илгәри кийик.

Пақир сўзи ( чақа пул маъносида).

Сатар олсаң, өзим баҳā қойсам,

Бир мири ату бир пақыр араванг.

Таг, жой сўзи.

Мағрур хасису бешу кам,

Ҳар ганда гоз ичкай қасам,

Таг жāй алур махāвдин ҳам,

Ҳāжи өзи мурдāр экан.

Муқимий сатираларида баъзи сўзлар кўчма маънода қўлланиб, адабий тилдаги маъно хусусиятларига нисбатан алоҳида образлиликка ва экспрессив бўёққа эга эканлиги билан ажралиб туради. Мисоллар:

Тойга өзи тухумдин хāтин демәди,

Аччығыдын атасы аш емәди.

Якка нафсимга гадāлығ әйләсәм, андағ эмәс,

Жўжаси көп қып-қызыл дегән: қаны дон?» кўсамен

Ичкәриси бирлә ҳам эмди таваккал гап есәнг

Эрләри орныға шāлд хāтуныдын тегсә гап.

Юқоридаги байтлардаги тухум сўзи қариндош-уруғ, жўжа- бола-чақа, ичкари-хотин-қиз, аёл маъносида қўллангандир.

Муқимий асарларида жонли тилга хос лексик элементларигина эмас, балки фонетик хусусиятлари ҳам акс этган: Мисоллар

Ногоҳ кайфи учкай келса агар тарохлаб

Ичкан гийаҳи бўлса кўкнор, ароба қурсун.

Илоҳи сахла шарридин, Муқимийга жияндур бу

Баҳаққи чориёру ҳурмати пайғамбарон, безгач.

Бу фонетик ҳодиса Фарғона водийси шевалари учун характерлидир.

Муқимий ижодида сўзлашув тилида бўлган енг учида, өпкәңни бас, көзгә бизи илмәгәй, ашы мисāли табақда көз йашы, чанги чықды каби фразеологик бирикмалардан унумли фойдаланган.

Муқимий асарларида -зор аффикси жонли тилдагидек шахс отларига ҳам қўшилиб келган:

Етдим ул оқшом ғам ютуб,

Дашти қаракчызāр экән.

Муқимий асарлари тили эски ўзбек тилининг давомидир. Муқимий асарлари тилида классик шоирларда учровчи лексик элементлар, грамматик формаларни учратиш мумкин. Навоий ва бошқа классиклар лексикасида қатнашган сўзлар Муқимий лирикасидан ҳам ўрин олган.

Унинг асарлари грамматик курилишида эса Навоий тилида қайд қилинган барча формалар учрайди.



МУҚИМИЙ ТИЛИГА РУС ТИЛИНИНГ ТАЪСИРИ

Муқимийнинг сатирик асарларида 32 та от туркумига, 2 та сифат, биттадан равиш, юклама ва феъл туркумига оид қўлланган.

Бунда от туркумига оид сўзнинг кўпроқ бўлиши бир тилдаги иккинчи тилга предмет билан бирга кириб келган сўзларнинг ўзлашишини кўрсатади.

Муқимий асарлари тилига рус сўзлари асосан оғзаки нутқ орқали кириб келган. Чунки рус тили ва рус тили орқали кирган сўзлар шу даврда қандай талаффуз қилинган бўлса, шундайлигича олинган. Масалан, ўрус, кантур, завут, купес, чут(счёт), уез, полиска (полиция), пуржина, класка, пристун, калуш, мешин, пиён (пьяний) дохтур, вогун, бўлис, иштирон, закун, закалат (заклад), дабирнас.

Рус тилидан қабул қилинган баъзи сўзлар маъноси кенгайтирилган. Масалан, вагун сўзи поезд маъносида қўлланган:

Суръат илак хайр улусдин етиб

Борлиғи ҳам хайрият улди воғун.

Самовар сўзи чойхона маъносида қўлланган:

Такялаб чарлар, самовару оқар сув хуш ҳаво.

Мунча ҳам сероб экан, обод олдинг охуним.

Муқимий рус тилидан кирган айрим сўзларда ўзбекча сўз ясовчи аффикслар қўшиб янги сўзлар ҳосил қилган:

Мошиначига беруб, тиктирмаганда барвақт

Совуқ ҳаво, Муқимий ожиз, ямон, афандим.

Шундай сўзларга тилиграфчи, пуржинали каби сўзларни ҳам келтириш мумкин.

Русча сўзлардан шахс нутқини индивидуаллаштириш мақсадида ҳам фойдаланган. Бундай мақсадда сейчас, дуррак, пажалиста, пошол, пиёниста каби сўзларни қўллаган.

Топиб мардиктрини-сейчас юринг

Пожалиста- дер эди-эмди туринг.

Муқимий томонидан қўлланган русча сўзларнинг айримлари ҳозирги тилимизда адабий тил нормасига айланган бўлса, айримлари кабул қилинган эмас.



ФУРҚАТНИНГ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ РОЛИ

Фурқат Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши натижасида туғилган янги тарихий ижтимоий онгнинг прогрессив характерини адабиётда тарғиб қилган ижодкорлардан ва ўзбек адабий тили тараққиётига муносиб ҳисса қўшган маърифатпарварлардан биридир.

Фурқатнинг ўзбек адабий тили тараққиётидаги аҳамияти шундаки, у демократик шоир сифатида бадиий адабий тил услубни сўзлашув нутқига яқинлаштиришга ҳаракат қилди.

Фурқат асарлари орқали адабий тилга неологизмларни олиб кирди. У адабий тилни янги лексиканинг семантик тушунчалари ва иборалар билан бойитишга интилади. Бадиий адабиёт тилида фан ва техниканинг тараққиёти, шунингдек ижтимоий-муносабатларнинг ўзгариши билан узвий боғлиқ бўлган янги тушунчаларни ифода қилувчи сўзларни қўллайди. Унинг поэзияси тилида лексик неологазмлар: газета, доктор, завуд, закон, лампа, мошина, саллот, телегром, пар (жуфт), перевот каби сўзларни қўллайди.

Умумхалқ тили материали заминида вужудга келган семантик неологазмлар каби, Фурқат тилида анча маҳсулдордир. Шоир ўз давридаги янги тушунчаларни тўлиқ ифодалаш мақсадида умумхалқ тилида олдиндан истеъмол қилиниб келган сўзларни танлайди ва шу сўзлар асосида оригинал семантик неологазмларни яратди. Бундай семантик неологазмлар шоир тилида конкрет бир тушунчани англатиб, ўзининг дастлабки номинал маъносини анча ўзгартиради. Масалан, авом сўзи барча луғатларда изоҳланишига, оддий халқ маъносини билдиради. Фурқат тилида эса бу сўз янги семантик хусусиятга эга бўлиб, жоҳил маъносини англатади.

Фурқат поэзиясида «оддий халқ» тушунчасидан ташқари илм-фан аҳлидаги юз ўгирувчи аристократия табақаси атрофидаги бир гуруҳ ярамас унсурлар ҳам ифодаланади.

Эсизким, бизнинг ўтмуш хону беглар

Кечиб ширатда зойи субҳи шоми:

Кетурмай ёниға бир аҳли дониш,

Ўзига хос этиб неча авоми. (Гимназия).

Шу каби барқ, дору сўзларини ва «ишорат айламоқ» бирикмасида ҳам шундай ҳол кўринади. Барқ сўзининг луғавий маъноси чақмоқ бўлиб, муаллиф уни электр токи маъносида қўллайди. Дору сўзини эса электр токини юзага келтирувчи ёнилғи ёки шунга ўхшаш зарурий восита маъносида қўллайди. Маълумки, дору сўзи киши организмини соғлом қилувчи химик моддани билдиради. Фонус сўзи аслида арабча бўлиб, қўл фонарини англатган. Фурқат эса уни электр лампочкаси маъносида қўллаган:

Чунончи икки фонус ахли ҳикмат,

Ясабтурлар қилиб изҳор санъат.

Ёнар бефилта, бегугурт, бе ёғ

Анга бир сим ишорат айлагай чоғ.

(Тошкент шаҳридаги виставка хусусида).

Шу давр сўзлашув тилида эса фонус сўзи умуман чироқ маъносида қўлланган.

Булардан ташқари, Фурқат поэзиясида индивидуал-стилистик яъни автор томонидан яратилган, адабий тилда ҳам, сўзлашув тилида ҳам учрамайдиган ёхуд сийрак учрайдиган неологизмлар бор.

Масалан: мақом (одат), мардумдорлиқ (одамгарчилик), чортан (туртовлан), жангу ҳангома, (мунозара), арақ чекмоқ (терламоқ), сиҳатликка етишмоқ (соғаймоқ) ва бошқалар.

Фурқатнинг ўзбек адабий тили, хусусан, бадиий адабиёт тили тарақкиётида тутган ўрни яна унинг рус халқи маданияти, айниқса, рус тилига бўлган муносабати билан ҳам белгиланади. Фурқат рус тилининг чуқур ҳаётий моҳиятини тўла тушунгач, ўз халқини хам бу тилни ўрганишга даъват қилди. Шу жиҳатдан, «Туркистон вилоятининг газети»нинг 1892 йил 13-сонидаги унинг қуйидаги сўзлари характерлидир: «Россия халқи хат ва лисон ўрганмоқа бизни таклиф қилса, муроди ёмон эмасдур. Балки мамлакат обод бўлиб, фуқаро ва раиялар осойишта бўлмоқларини хоҳлайдилар. Аз баски Россия халқи ҳамма вақт биз мусулмон халқининг давлатманд ва хурсанд бўлмоғимизға қўшиш қилудур».

Фурқат маърифатпарвар шоир сифатида рус тилини кундалик ҳаётдаги энг зарурий воситалардан бири ҳисоблаб, уни тарғиб қила бошлади. Ана шу муносабат билан ўзининг қатор шеърларида, айниқса 90-йилларда ёзган лиро-эпик шеърлари ва мактубларида ижтимоий-сиёсий хамда маданий ҳаётнинг турли соҳаларига тегишли бўлган ва лексик-семантик жиҳатдан ўша даврда янги ҳисобланган рус интернационал сўзларни кўплаб ишлатади. Масалан, адьютант, зол, мошина, медаль, музикон, фойтун, фабрикат, театр, ярманка, номер ва ҳ.о.

Фурқат поэзиясида баъзи бир рус-интернационал сўзларнинг асл луғавий маъноси ўзгарган ҳолда ҳам учрайди.

Масалан, музикантнинг фонетик ўзгарган варианти музикон музика асбоблари маъносида қўлланган: «Чалинди анда ҳар хил музиконлар» (Акт мажлиси хусусида).

Айрим сўзлар, масалан, мошина сўзи сўзлашув тилидагидек, кўп маъноларда қўлланган. Мошина-ипок ишлаб чиқарадиган қуролни билдиради. Ипак мошинаси била тегирмон,

Кўп, анда айлади оламни ҳайрон.

Паровоз маъносида:

Яна мошинам оташ ароба

Турур ҳикмат тилсимоти масобя.

Пиларама маъносида:

Яна нажжур ишин осон қилурға,

Бўлиб мошиналар тахта тилурға. (Виставка хусусида).

Рус тилидан ва рус тили орқали бошқа тиллардан қабул қилинган сўзларнинг максимал қисми олдин сўзлашув тилида кенг истеъмол қилинган, сўнг адабий тилда худди сўзлашув тилидаги каби фонетик, морфологик ва бошқа белгилари билан ишлатилган. Шунга ўхшаш хусусиятлар Фурқат поэзияси тилида ҳам кўринади. Масалан, антракт ўрнига кантракт, завод ўрнига завут, Франция ўрнига Франгистон ёки «мулки Франсус».

Фурқат рус сўзлари иштирокида янги сўз ва сўз бирикмалари ҳам ҳосил қилган: Бу қуйидагиларда кўринади:

1.Рус-интл сўзларга ўзбекча сўз ясовчи қўшимча қўшиш билан ясалган янги сўзлар: номерлик, зовитчи: қилдилар махсус номерлик мақом (Тошкент шаҳрида бўлган нота базми хусусида).

2.Русча ва ўзбекча сўзларнинг бирикувидан ясалган мураккаб феъллар: перивой қилгон.

3.Русча-интернациоанлл сўзлар воситасцда ҳосил бўлган аниқловчили бирикмалар:

Бўлиб вақти акт мажлиси соз,

Қилурға Русия расмини оғоз. (Акт мажлиси хус).

Ўн икки оғзи мошиналик тўп,

Ажойиб тўп яна андин булак кўп. (Виставка хус).

Фурқат лирикасида улуғ Навоий тарадицияларини давом эттирган бўлса, ижтимоий-сиёсий лирикасида, маърифатпарварликни ифода қилган асарларида ўзбек адабий тилини янги сўз ва маънолар билан бойитишда катта хизмат қилди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет