Спорт тиббиёти ва унинг мақсади
Спорт тиббиёти – тиббиётнинг алоҳида йўналиши бўлиб, ўз мақсади, вазифалари, услублари, назария ва ўз муаммоларига эга бўлган илмий-амалий соҳадир. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни тиббий таъминлаш махсус тиббий-жисмоний тарбия хизматлари (кабинетлар, диспансерлар) ва соғлиқни сақлаш орган-ларининг даволаш-профилактик муассасалари орқали территориал принципда амалга оширилади. Спорт тиббиёти аҳолини даволаш-профилактик хизматининг асосий қисми бўлибгина қолмай, инсоннинг жисмоний тарбия тизимидаги ажралмас бўлагидир.
Спорт тиббиётининг мақсади – жисмоний тарбия ва спортни ҳар томонлама ривожланиши учун инсоннинг баркамол ривож-ланиши, соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, Ватан ҳимоя-сида ва меҳнатда юқори жисоний тайёргарлигини таъминлашдир.
“Спорт тиббиёти” термини мамлакатимизда яқиндан ишла-тилмоқда. 1980 йилгача “врачлик назорати” термини қўлланиб келинган. Сўнгги йилларда спорт тиббиётининг бир қанча соҳасида талайгина муваффақиятларга эришилди, шу сабабли тўхтовсиз ривожланиши ва вазифаларининг кенгайиб бориши бу фан номини ўзгаришига олиб келди. Спорт тренировкасини уюштириш ва ўтказишда спорт тиббиётининг фаол қатнашиши учун асосий белгиси ҳисобланади. Спортчиларнинг соғлиги ва функционал ҳолатини кузатиш ва аниқлашда янги экспериментал текшириш усуллари жорий қилинди. Спортчиларни жисмоний қобилятини ва чиниққанлигини аниқлашда янги функционал синовлар кўлами бойитилди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш кишида ҳар томонлама жисмоний ривожланиш имконини беради, физиологик функцияларни такомиллаштиришга ёрдам беради ва киши организмини ҳар томонлама мустаҳкамлашга олиб келади.
Кейинги вақтларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғул-ланувчиларни соғлигида кузатиладиган патологик ўзгаришлар сабабларини, уларни олдини олиш ва даволаш масалаларини ўз зиммасига олган спорт тиббиётнинг яна янги бир соҳаси ривож топди.
Спорт тиббиётини ривожланиш босқичлари шартли равишда қуйидаги даврларга ажралади.
I давр – Врачлик назорати фанининг пайдо бўлиши ва тикланиши (1918-1928 йиллар).
II давр – жисмоний тарбия ҳаракатини медицина хизмат кўрсатувчи муассасаларга ташкил этилиши, ривожланиши. Спорт тиббиётининг умумий назарияси ва илмий асосларни ишлаб чиқиш, уларни соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия амалиётига жорий қилиш (1930-1941й).
III давр – врачлик назоратига оид ишларни қайта тиклаш, спорт тиббиётини янги системасини яратиш, врачлик жисмоний тарбия диспенсерларини ташкил қилиш: етакчи спортчиларга медицина хизмати кўрсатиш, ватан спорт медицинасини халқаро майдонга кенг миқиёсда чиқиши (1945-1965).
IV давр – спорт тиббиётига оид амалий ва илмий ишлар сифатини яхшилаш; янги йўналишларни яратиш ва спорт медицинасини янги методик кўргазмалар ва тавсиялар билан қайта қуроллантириш (1965 йилдан ҳозиргача)
Спорт тиббиётини асосий вазифалари
1. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устидан мунтазам медицина назоратини ўрнатиш ва олиб бориш; тренеровкани тузишда спортчининг шахсий хусусият-ларига қараб тренеровкага кўмаклашиш.
2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функционал ҳолатини ва шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни эрта қўлланиладиган тиббий текшириш методларини такомиллаш-тириш, янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётини жорий қилиш;
3. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни шикастланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикани график тартиби билан бирга олиб бориш.
Спорт тиббиётининг асосий иш турлари
-
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
-
Етакчи спортчиларни диспансер кузатувига олиш;
-
ТПН олиб бориш: спорт билан шуғулланиш назоратида спортчиларни саломатлигини мустаҳкамлашда соғломлаштириш, даволаш ва профилактика чора тадбирларини ташкил қилиш;
-
Жисмоний тарбия ва спорт машқлари учун ажратилган жойлар, мусобақа ўтказиладиган жойлар шароити устидан, шу жумладан спорт иншоатлари устидан санитария гигиена жиҳатдан назорат қилиш;
-
Спорт мусобақаларни ўтказишда медицина хизмати кўрсатиш;
-
Жисмоний тарбия – соғломлаштириш ишларини оммавий турларини ўтказишда тиббий хизмат кўрсатиш;
-
Спорт травматизмини олдини олиш;
-
Илмий текшириш ва методик ишларни олиб бориш;
-
Тиббий ва спортга оид масалалар бўйича консуль-тациялар бериш;
-
Спортчилар ўртасида санитария ишларини олиб бориш ва кенг омма орасида жисмоний тарбия умумий ғояларни пропаганда қилишга доир агитация ишларини амалга ошириш.
Спорт тиббиётида қўлланиладиган тиббий назорат усуллари
I. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш.
Дастлабки, такрорий, қўшимча турларга бўлинади.
Дастлабки – яъни биринчи марта тиббий кўрикдан ўтказишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга руҳсат этиш-этмаслик масаласи ҳал қилинади ва текширувчини сало-матлиги тўғрисида справка берилади.
Тиббий кўрик умумклиник текшириши асосида олиб борилади:
Сўраб-суруштириш (анамнез), кўздан кечириш, пайпаслаш (палъпация): перкуссия, аускулътация ва асбоб-ускуналар ёрдамида текшириш усуллари қўлланилади.
Бундан ташқари паспорт маълумоти ва спорт анамнези аниқланади. Ўқув тренировка процессини ташкил этиш учун органларининг функционал имкониятларини ва иш қобилиятини аниқлаш мақсадида махсус синамалар ёрдамида текширилади.
Тиббий кўрик ва жисмоний тайёргарлик маълумотларига асосланиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қуйидаги тиббий гуруҳларга ажратилади: асосий, тайёрлов ва махсус.
-
Асосий гуруҳ – жисмоний тайёргарлиги етарли бўлган, соғлом ёки саломатлигида деярли ўзгаришлар бўлмаган шахслар асосий медицина гуруҳларига киради. Бу гуруҳдагилар жисмоний тарбиянинг тўла программасини бажарадилар, спорт билан шуғулланишлари ва мусобақаларда қатнашишлари мумкин.
-
Тайёрлов гуруҳ – соғлигида бир оз ўзгариш бўлган ва жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлиги орқада қолаётган шуғулланувчилар киради. Уларга спорт билан шуғулланиш ман этилади. Улар учун жисмоний тарбия нормативларини топшириши муддати узайтирилади, ўқув машғулотлари сони ҳам чекланади.
-
Махсус гуруҳ – саломатлигида анчагина ўзгаришлар бўлган шахслар киради. Уларга жисмоний тарбия таълим вазирлигини махсус ўқув дастурига биноан бажарадилар. Улар нормативларни топширишидан озод қилинади.
Такрорий тиббий кўрикда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланувчиларнинг соғлиги, жисмоний ривожланиши ва функционал ҳолатида содир бўладиган ўзга-ришларга аниқлайди. Такрорий тиббий кўрик бир йилда 1 марта ўтказилади.
Қўшимча тиббий кўрик асосан мусобақа ўтказишдан олдин, бевосита спортчиларни мусобақаларда қатнашиш масаласи ҳал қилинаётганда ўтказилади.
II. Диспансеризация – медицина хизмати кўрсатишда энг юқори ва такомиллашган туридир, бунда даволаш билан профи-лактика биргаликда олиб борилади. Етакчи спортчилар соғлигини, иш қобилятини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган профилак-тика ва даволаш тадбирларида малакали тиббий ёрдами кўрсатиш план асосида олиб борилади.
III. ВПН – тренировка ва мусобақалар ўтказилганда врач тренер билан биргаликда спортчиларни кузатиб боради. ВПН маълумотларига асосланиб машғулотларнинг спортчиларга бево-сита таъсири ўрганилади, тренировканинг самарадорлигини таҳ-лил қилишда турли синамалар қўйилади ва тренировкалар планига ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади.
IV. Санитария-гигиеник назорат. Спорт иншоотлари гигие-ник талабларига жавоб бериши шарт. Акс ҳолда жароҳатланиш, касалланиш ва спорт натижаларини тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун спорт иншоотлари қуриш лойиҳалари Давлат санитария назоратининг маҳаллий органлари билан келишилади ва объектларга топширилади, кейин улар санитария- эпидемик станциялар ва врачлик жисмоний тарбия диспансерлари доимий санитария назоратида бўлади.
V. Спорт мусобақаларида тиббий хизматни ташкил этиш.
Врач мусобақа бош судьясининг ўринбосари сифатида тасдиқланади. Тиббий ҳодим бўлмаганда мусобақаларни ўтказиш ман қилинади.
Мусобақаларни ўтказишда тиббий хизмат йўналиши:
-
Спортчиларнинг хужжатларини текшириш ва уларни мусобақада қатнашиш учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш.
-
Спортчиларни овқатланиши ва жойлаштириш шароити, мусобақа ва тренировкалар ўтказиладиган жойларни санитария гигиена жиҳатдан назорат қилиш.
-
Мусобақа қатнашчиларини врач кўригидан ўтказиш.
-
Мусобақа қатнашчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш.
VI. Спорт шикастланишининг олдини олиш.
Спортдаги шикастланишларни келиб чиқишини тренер ва жисмоний тарбия ўқитувчилари олдини олиш тадбирларини амалга оширишда актив иштирок этишлари зарур.
VII. Спорт ва жисмоний тарбиянинг умумий ғояларини пропаганда қилиш барча агитация ишларини олиб бориш, соғлом турмуш тарзи, рационал меҳнат ва дам олиш режими, овқатланиш билан боғлиқ масалалар устида ҳам тўхталиб ўтиш керакки, чекиш ва ичкиликнинг зарарини тушунтириш, яъни умумий санитария муолажа ишларини фаол олиб бориш зарур.
МАЪРУЗА № 2
Мавзу: Саломатлик ва касаллик тўғрисида умумий таълимот.
Усул: Маъруза
Аудитория: № ___
Белгиланган вақти: 80 дақиқа
Жиҳозлар: ўқув таблицалар, слайдлар.
ДАРС РЕЖАСИ
№
|
Дарс мазмуни
|
Вақти
|
1.
|
Кириш.
|
5 дақиқа
|
2.
|
Саломатлик ҳақида тушунча.
|
20 дақиқа
|
3.
|
Стресс – организмнинг умумий танглик ҳолати.
|
15 дақиқа
|
4.
|
Касаллик сабаблари.
|
15 дақиқа
|
5.
|
Реактивлик. Ирсият ва унинг касаллик пайдо бўлишидаги аҳамияти.
|
25 дақиқа
|
ЖАМИ
|
80 дақиқа
|
Назорат саволлари.
-
Саломатлик деб нимага айтилади?
-
Касаллик тушунчасига таъриф беринг.
-
Стресс нима?
-
Саломатлик даражаларига таъриф беринг.
-
Акселирация нима?
-
Гормоник акселирация нима?
-
Ногормоник, гормоник акселирация нима?
-
Касаллик қандай даврларга бўлинади?
-
Касаллик сабаблари нималардан иборат?
-
Ирсий касалликларнинг сабаблари нима?
Кириш
Турли касалликлар инсониятга қадим замонлардан бери маълум бўли6 келган. Ўша вақтдан бошлаб инсоннинг аҳволини ифодалаш учун “касаллик” ва “саломатлик” тушунчаси ишла-тилган.
Саломатлик деганда, одам организмининг шундай бир аҳволи тушуниладики, бунда унинг барча функциялари ташқи муҳит билан мувофиқлаштирилган бўлади, ҳамда унда қандайдир касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлар кузатилмайди. Хуллас, саломатлик бу – инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий барқарорлик ҳолатидир.
Саломатлик ҳақидаги фан Валеология лотинча valeo-сўзидан олинган бўлиб, “саломат бўлмоқ” ёки “соғ-саломат яшамоқ”, юнонча logos—«илм, фан» деган маънони билдиради. Саломат-ликнинг асосий аломатлари – ташқи муҳитга юқори даражали мосланишидир.
Мосланишнинг асосий вазифаси – ГОМЕОСТАЗни (орга-низм ички муҳити доимийлигини) сақлаб туришда бошқарув механизмларини (нерв, гормонал, иммунитет ва АПУД тизим-ларни) такомиллаштиришдир.
Организмнинг касаллик омиллари таъсирига нисбатан барқарорлиги ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига унинг чидамлилиги билан белгиланади. Одамнинг саломатлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг турли юқумли касалликларга, паст ва юқори ҳароратга, жисмоний ишларга бўлган чидамлилиги ҳам шунчалик барқарор бўлади.
Абу Али ибн Сино (саломатлик ва касаллик ҳақида): “ Ҳар бир соғлом одамга мувозанатдан озгина четга чиққан ҳолат тўғри келади, у жуда катта эмас”. “Касалликинг келиши мувозанат ҳолатидан жуда четга чиқишдан бошқа нарса эмас”, — дейди.
У соғлиқ ва касаллик даражаларини:
1. Тана ўта соғлом,
2. Тана ўта соғлом эмас.
З. Тана соғлом эмас, лекин касал ҳам эмас.
4. Тана яхши ҳолатда, саломатликни тезда қабул этувчи.
5. Тана енгил касал.
6. Тана ҳаддан ташқари касал, деб тушунтиради.
ХХ асрнинг охирларида унинг юқоридаги фикрлари, яъни соғлиқнинг қандай аҳволда эканлиги субъектив (сўраб-суриш-тириш), ҳамда объектив текширув орқали аниқланади. Лекин олинган натижалар ҳар доим ҳам бир-бирига мувофиқ келавер-майди. Чунончи, касалликниниг объектив белгилари мавжуд бўлмаган бир вақтда, киши ўзини ёмон ҳис қилгани ҳолда унинг организмида объектив касаллик аломатлари мавжуд бўлган. Саломатлик билан касаллик ҳолати ўртасидаги чегара кўп ҳолларда қийин ва шартли равишда белгиланган.
Касаллик деб, организм нормал ҳаёт фаолиятининг бузи-лишига айтилади. Бу бузилиш касаллик пайдо қилувчи ички ва ташқи таъсиротлар натижасида юзага келади. Бу таъсиротлар эса организмнинг мослашиш қобилияти, меҳнат қилиш ва ҳимоя кучлирини чегаралаб қўяди. Патология – касаллик ҳақидаги фан бўлиб, юнонча “patos” – касаллик, дард ва “logos” – илм, фан, деган маънони билдиради.
Замонавий маълумотларга кўра, одам организминииг ташқи муҳитга мослашишида саломатлик ҳолати, асосан, тўрт даражага бўлинади:
1. Қониқарли мослашиш ҳолати – бу соғлом одамнинг ўрганган кундалик ҳаёт фаолиятидир. Бу маълум даражада нормал ҳаётни ифодалайди. Бунда гомеостаз организмни бошқарувчи (нерв, эндокрин, иммун) тизимлар жуда ҳам куч сарф этиши натижасида сақланади.
Гомеостаз – организм ички муҳити доимийлигини сақловчи ва тикланишни таъминловчи мувозанатлашган реакциялар мажмуасидир.
2. Мосланиш механизмларининг танглик ҳолати саломатлик ва касаллик ўртасидаги чегара ҳисобланади, бошқача айтганда, бу касалликнинг бошланишидир. Гомеостаз организмни бошқарувчи тизимларнинг кўзга кўринарли зўриқиши танглик ҳисобига сақланади. Бу ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг 40 фоизида учрайди.
З. Қониқарсиз мослашиш ҳолати саломатлик ва касаллик ўртасидаги тугаб бораётган чегара ҳисобланади. Физиологик тизимларнинг функционал даражаси пасаяди, булар ўртасида келишмовчилик юзага келади, чарчаш ва ўта чарчаш кузатилади. Гомеостаз организмни бошқарувчи тизимлар ўта зўриқиши ёки қўшимча тиклаш механизмларини киритиш ҳисобига сақланади.
4. Мослашишнинг тугаш ҳолати. Бунда организмнинг имкониятлари кескин пасаяди, гомеостаз тугайди, мослашиш механизмларининг бузилиши касаллик олди ва касаллик ҳолатида намоён бўлади.
Акселирация – болаларнинг олдинги авлодларга нисбатан ўсиши ва ривожланиши, тана ўлчовларининг катталашиши, балоғатга етиш даврларининг вақтидан олдин келиши.
Гормоник акселирация – болаларнинг ҳамма морфофунк-ционал кўрсаткичлари бўйича ўз тенгдошларидан 1-2 йилга ўзиб кетиши.
Ногормоник акселирация – ўз тенгдошларидан бир ёки бир неча морфофункционал кўрсаткичлари бўйича ўзиб кетиши.
Ретардация – болаларнинг олдинги авлодларга нисбатан ўсишдан ва ривожланишдан қолиб кетиши, балоғатга етиш даврларининг вақтидан кейин келиши.
Кейинги ўн йилликлар давомида кўп мамлакатларда касалликлар ва ўлимнинг структураси ўзгарди. Юқумли касалликлар кейинги ўринга ўтиб, асосий ўринни саратон, юрак ишемияси, қон босимини ошиши, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, руҳий хасталиклар, қанд касаллиги ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар эгаллади. Юқумли бўлмаган ички касал-ликларнинг келиб чиқишида ташқи муҳитнинг айрим омиллари юзага келтирган ҳаддан ташқари шиддатли ва узоқ даволовчи стресс – таъсирланишлар муҳим, гоҳида эса ҳал қилувчи аҳмиятга эга бўлмоқда. Демак, стресс шикастларига қарши курашиш қоидаларини олдиндан ўрганиш, соғ тана бардошини ошириш ва асосий юқумли бўлмаган касалликлар олдини олиш ҳозирги замон тиббиёти олдида турган муҳим масаладир.
Маълумки, кўпгина инсонлар ва ҳайвонлар оғир стресс ҳолатига тушганда ҳалок бўлиб кетавермайди, балки бу вазиятга нисбатан ўзида бардош топади. Демак, инсон организми стресс таъсирларга нисбатан, оғир стресс ҳолатларда тирик қолиш учун баркамол кўникма вужудга келтирувчи механизмга эга бўлиши керак.
Стресс (инг. stres) босим, кучланиш, танглик, ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида организмда пайдо бўладиган умумий танглик ҳолатидир. “Стресс” атамаси биринчи марта 1936 йилда Канада олими Г.Селье томонидан фанга киритилган. У организмга кучли қўзғатувчилар таъсир этганда юзага келади. Стресс бош миянинг пастки юзасида жойлашган ички секреция бези – гипофиз фаолияти кучайиши натижасида ва бунда унинг адренокортикотроп гормони, яъни буйрак усти бези фаолиятини яхшиловчи гормон ишланиб чиқиши рўй беради. Натижада буйрак усти безлари қонга кўплаб турли гормонлар, жумладан, катехо-ламин ва кортикоидлар ажратиб чиқара бошлайди. Кортикоидлар ўз навбатида мосланиш механизмини стимуллайди ва ана шунинг эвазига организм янги шароитларга мослашади (адаптацияланади). Умумий адаптацион синдром мослашув реакцияси бўлиб, таъсиротнинг баъзи шароитларида (Масалан, қайта ёки жуда кучли таъсиротлар натижасида) касаллик келиб чиқишига асос бўлиши мумкин. Чунки гормонлар баъзида керагидан ортиқ миқдорда ишланиб чиққанда, ортиқча гормон организмга зарарли таъсир кўрсатади.
Адаптацион синдром юзага келишида гипофиз ва буйрак усти безлари гормонларидан ташқари, нерв тизими ҳам маълум даражада роль ўйнайди. Ҳаддан ташқари қўзгатувчи таъсир даставвал симпатик нерв тизимини ва олий нерв марказларини қўзғатади, сўнгра улардан қўзғалиш гипофизга ҳамда буйрак усти безларига ўтиши аниқланган. Стрессда бошқа эндокрин безлар ҳам қўзғалиши мумкин.
Одам ҳаёти давомида ўзи ҳоҳламаган ҳолда турли стрессларга дуч келиб туради. Маълумки, организмнинг умумий носпецифик реакцияси стресс реакциядир. Г. Сельенииг (1982) фикрича, организмнинг нормал реакциясини таъминлаш учун албатга етарли даражада стресс бўлиши шарт. Бу стресслар “эустресс” деб аталади. Кўпчилик ҳолларда стресс таъсиротлар ҳаддан ташқари кучайиши натижасида организмда турли бузилишлар юзага келади, бундай стресслар “дисстресс” деб аталади.
Ҳозирги замон маълумотларига кўра, организмнинг жис-моний машқларга мослашуви буткул организмнинг таъсирлани-шини кўрсатади. Бу таъсирланиш мушаклар фаолиятини таъмин-лашга ва организмнинг ички муҳитини, унинг гомеостазини ушлаб туриш ёки доимийлигини тиклашга қаратилган.
АПУД (ўз-ўзини бошқариш) таъминловчи ўзига хос гистохимик хусусиятга эга бўлган, барча ички аъзолар, марказий нерв тизими ва иммун тизимларида жойлашган ҳужайралардир. Булар ички безлар каби турли гормонлар ишлаб чиқаради ва моддалар алмашинувини таъминлашда қатнашади.
Мослашув ҳолати молекуляр заррачалардан тортиб, бутун бир организмда ҳосил бўладиган морфологик, физиологик ва биохимик ўзгаришларда ўз аксини топади.
Мослашишинг асосий вазифаси – организмда моддалар алмашинувининг оптимал даражасини ушлаб туришда қатнашувчи механизмлар (нерв, гуморал, гормонал, иммун ва АПУД тизимлар) ни такомиллаштиришдир. Стресс таъсирида касаллик пайдо бўлишига организмнинг дастлабки ҳолати катта аҳамиятга эга. Чунончи, гипертония касаллиги билан оғриган беморда стресс оғирроқ, яъни гипертоник кризлар билан кечади. Меъда ёки ичакда яллиғланиш касалликлари бўлса, қонайдиган яралар пайдо бўлиши мумкин. Стресс натижасида юрак мускулида ҳалок бўлган кичик-кичик қисмлар вужудга келиши мумкин. Одамда эмоционал стрессор ҳолатлар (Масалан, кучли ташвишланиш ҳолати) алохида ўрин тутади. Тез-тез қайталаниб турадиган эмоционал стрессор ҳолатлар буйрак усти безинииг функционал имкониятларини камайтиради, бу эса организмнинг зарарли омиллар таъсирига бўлган мослашув қобилиятини кескин пасайтиради.
Адаптацион синдромнинг юзага келишида гипофиз ва буйрак усти бези гормонларидан ташқари, нерв тизими ҳам маълум роль ўйнайди. Ҳаддан ташқари қўзғатувчи таъсир даставвал симпатик нерв тизими ва олий нерв марказларини қўзғатади, сўнгра улардан ўзгариш гипофизга ҳамда буйрак усти безига ўтиши аниқланган. Стрессда бошқа эндокрин безлар ҳам қўзғалиши мумкин.
Тирик организм ўз тузилишидаги таркибни сақлашга, уни бузиши мумкин бўлган ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатишга қодир. Организмнинг ана шу хусусияти, яъни ўз ички муҳитини бир хилда сақлаб туриши гомеостаз деб аталади. “Жадал” босқичда бу аъзолар функциясининг сафарбар бўлишига ёрдам беради.
Бунинг натижасида аъзолараро, тизимлараро, ҳужайра ва ҳужайралараро муносабатлар яхшиланади. Бу эса турли ҳолат ва турли стресс вазиятларда организмнинг ўзаро мувофиқлашган ҳолда ишлашига олиб келади.
Касалликни олдини олиш чора-тадбирлари ташқи муҳитга мослашиш, биологик механизмларни кучайтиришга қаратилган бўлиши керак.
Саломатликни сақлаш ва мустаҳамлашда рационал тарзда фаол ҳаракат ҳамда стресс ҳолатларнинг олдини олиш сингари тадбирлар билан бир қаторда, жисмоний тарбия‚ ҳам энг муҳим омиллардан бирига айланиб бормоқда.
Юксак даражадаги ютуқларга эришиладиган спорт (катта спорт) саломатлик учун маълум даражада хавф туғдирадиган (ҳаддан ташқари зўриқиш ва жароҳатлар) анчагина шиддатли ва кенг ҳажмли жисмоний юкланишлар билан боғлиқ бўлиб, улар тиббий-педагогик назорат ўрнатилиши‚ ҳамда машқларнинг тўғри ташкил этилишини таъминлашни талаб қилади.
Мана шу қоидадан келиб чиққан ҳолда соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган жисмоний машқлар ҳамда юқори кўрсаткичларга эришишни ўз олдига мақсад қилган катта спорт машғулотларига қўйиладиган тиббиётга оид талаблар турлича эканлигини назарда тутиш лозим.
Жисмоний машқлар З йўналишда – спорт, соғломлаштириш ва даволаш жисмоний тарбияси қўлланилиши мумкин спорт билан шуғулланишдан мақсад – мунтазам равишда маҳоратни ошириш ва спортда юқори кўрсаткичларга эришишдир.
Маълумки, замонавий катта спортда анчагина жадал ва кенг ҳажмли машғулотлар қўлланилади. Масалан, штангачи ҳар кунги машғулоти давомида 60-90 кг юк кўтаради, сузувчилар эса 8-20 км масофагача сузишлари, югурувчилар эса 40 км масофани босиб ўтишлари керак. Айрим ҳолларда эса тренировка машғулотлари ҳафтада 10-12 марта 1,5-2 соат давомида ўтказилади. Демак катта спорт билан асосан, ўта соғлом кишиларгина шуғулланиши мумкин.
Соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг асосий вазифаси ташқи муҳитнинг турли ноҳуш таъсирларига организм қарши-лигини ошириш, касалликларни олдини олишдан иборатдир. Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия машғулотлари спорт кўрсаткичларига эришиш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўймайди. Бундай жисмоний тарбия машғулотлари билан нафақат соғлом, балки саломатлигида ўзгаришлари бўлган ва сурункали касалликка дучор бўлган одамлар ҳам шуғулланишлари мумкин.
Даволаш жисмоний тарбияси жисмоний машқлар ёрдамида беморларни даволаш ва соғлигини қайта тиклаш мақсадида шуғулланилади.
Бутунлай соғлом организм функцияси ҳам маълум шароит-ларга қараб гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туриши мумкин.
Ҳар бир аъзонинг ўзига яраша имкониятлари бор. Шунга кўра, соғлом организм унинг айрим аъзо ва тизимларини бошқа-риш йўли билан ўзгартириши мумкин. айрим аъзо ва тизим-ларнинг бундай мослашиши саломатликнинг асосий белгисидир.
Бунга юрак ва қон томир тизими яққол мисол бўла олади. Тинч ҳолатда юрак дақиқасига 70-75 марта уради, қисқарганда эса унинг ҳар бир қоринчаси ўрта ҳисобда дақиқасига 3,5 дан 6,5 л гача қонни ҳайдайди. Мускул ишлаганда юрак қисқариши дақиқасига 180-200 мартагача, юракнинг систолик ҳажми 160-220 мл гача, юракнинг бир дақиқалик ҳажми эса жисмонан чиниққан кишиларда 25-30 л гача, баъзи вақтларда – 40 л гача етади.
Организмнинг ёки унинг айрим аъзо ва тизимларининг мослашиш қобилияти (адаптацияси) бирор сабабга кўра йўқолса ёки сустлашса касаллик пайдо бўлади.
Патологик ҳолат тўғрисида И.П. Павлов: “Бу – организм-нинг қандай бўлмасин фавқулодда шароит билан ёки аниқроқ қилиб айтганда, ҳар кундаги шароитнинг ортиқча миқдори билан учрашишидир. Сиз механик зарбага, иссиқ ёки совуқ, патоген микроорганизмлар тарафидан бўладиган ҳужумларга ва шунга ўхшаш шароитларнинг нормадан ошиб кетадиган даражасига дучор бўласиз”, – деган эди.
И.П. Павловнинг фикрича, бунга жавобан организмнинг бир бутун қилиб бирлаштирувчи кучи ҳолдан тойгунга қадар пайдо бўлган бузилишларни маълум бир даражада компенсациялаш қобилиятига эга бўлган физиологик мослашиш механизмлари ишга тушади. Шундай қилиб, касалликнинг ривожланишига организм билан уни ўраган муҳит орасидаги ўзаро муносабат-ларнинг бузилиши сабаб бўлади.
Одамнинг мослашиш қобилияти уни ўраб турган ўзгарувчан шароит сабабларига мос келганда, одам соғлом ҳисобланади. Бу талаблар одамнинг мослашиш имкониятларидан ошиб кетса, касаллик рўй беради. Мана шу шароит касалликнинг асосий хусусиятларини ва унинг моҳиятини мукаммал равишда таърифлаб беради. Касаллик ривожланганда организмдаги ҳамма тизимларнинг хусусияти ўзгаради, чунки касаллик пайдо қиладиган агентларга қарши курашга организмнинг ҳимоя кучлари сафарбар қилинади ва шу тариқа касаллик натижасида юзага келган бузилишларни бартараф этиш учун физиологик жараёнлар кучаяди ва ўзгаради.
Юзага келган ўзгаришларни нерв тизими тартибга солиб туриши сабабли улар бир-бири билан узвий боғлиқ 6ўлади. Организмда рўй берадиган, катта кичик касаллик ҳолатлари ҳам кўпми-озми умумий ўзгаришларни юзага келтиради. Бу ўзгаришлар ўз навбатида маҳаллий патологик жараёнларнинг кечишига таъсир қилади. Шунинг учун касалликни умумий ва маҳаллий турларга бўлиш нотўғри ҳисобланади. Ҳар бир касалликда организм умумий зарарланади. Бундай ўзгаришлар касалликнинг хусусиятига қараб у ёки бу аъзода жойлашади.
Демак, касаллик организм нормал фаолиятининг бузили-шидир. Бу бузилиш касаллик пайдо қилувчи ички ва ташқи таъсиротлар натижасида юзага келади. Бу эса организмнинг мослашиш қобилияти, меҳнат қилиш ва ҳимоя кучлирини чегаралаб туради.
Касаллик даврлари. Касаллик қуйидаги даврларга бўлинади:
а) яширин ёки латент (инкубацион);
б) продромал (касалликнинг кхечиши);
в) касалликнинг кечиш даври;
г) соғайиш (реконвалесценция).
Касаллик бошланишидан унинг аломатлари юзага чиққунча яширин давр ёки касалликнинг латент даври бошланади. Юқумли касалликларда инкубацион давр дейилади.
Касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиши вақтидан то касаллик симптомлари ривожлангунга қадар бўлган давр продромал давр деб аталади.
Касалликнинг барча белгилари авж оладиган давр касалликнинг кечиш даври дейилади.
Касалликнинг охирги босқичи унинг соғайиш давридир.
Касаллик ҳар хил тугалланади. Баъзан одам бутунлай соғайиб кетсада, баъзан асоратлар қолиши, аъзоларда турли турғун патологик ўзгаришлар пайдо бўлиб, одам ўлиб қолиши ҳам мумкин.
Касаллик асорат қолдирмай бемор бутунлай соғайиб кетса, соғайиш даври дейилади. Бунда организм гўё касалликдан илгариги ҳолатига қайтгандек бўлади.
Ўлим— касалликнинг энг оғир оқибати бўлиб, организмнинг ҳаёт учун зарур функциялари тўхтаб қолишидир. Бунда ҳаёт жараёни аста-секин сусаяди. Энг охирги нафас ёки юракнинг энг сўнгги қисқаришини ўлим деб ҳисоблаш керак. Ўлим узоқ ёки қисқа муддатли агониядан (агония – грекча курашиш демакдир) кейин юзага келади.
Агония вақтида эс-ҳуш йўқолади, бемор тўхтаб-тўхтаб, талваса билан нафас олади, томир уриши кўпинча қўлга уннамайди, рефлекслар йўқолади.
Клиник ўлим – (ҳаётнинг ташқи белгилари)‚ ҳисобланган нафас олиш ва юрак уришининг тўхташидир. Бу босқич жуда қисқа – 4-5 дақиқа давом этади, баъзан бу даврда ҳаётий функцияларни реанимация (режалаштириш – янгидан, онимацион – тирилтириш) ёрдамида тикласа бўлади. Бу муддат кечиктирилса, тўқималарда қайтмас ўзгаришлар юз беради. Бунда клиник ўлим биологик ҳақиқий ўлимга ўтади.
Достарыңызбен бөлісу: |