Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт тиббиёти фанидан маърузалар тўплами тошкент 2010 Муаллифлар


Спортчилар юрагининг функционал ҳусусиятлари



бет6/10
Дата03.07.2016
өлшемі0.79 Mb.
#174745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Спортчилар юрагининг функционал ҳусусиятлари
Юқорида баён қилиб берилган структур (тузилиш) ўзгаришлар спортчи юрагининг функциясини ҳам сезиларли равишда ўзгартиради.

Жисмоний машғулот ва спорт турлари билан шуғулланув-чиларни юраги бирмунча фарқланади. Спортчи юрагига иккита муҳим специфик функционал хусусиятлари таъллуқлидир. Спортчи юрагининг муҳим функционал хусусиятлардан бири – тинч ва жисмоний машғулотлар бажарилиш ҳолатларда тежам-корлик билан ишлашидир.

Спортчи юрагининг функционал хусусиятларига, барча унинг функциясига: автоматизм, қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик ва қисқарувчанлигкга таълуқлидир.

Жисмоний тарбия ва спорт амалиётида кўпроқ мутахас-сисларни миокарднинг қисқариш фаолияти қизиқтиради. Бу кўрсаткич асосан кардиодинамика ва гемодинамика кўрсаткичлар асосида баҳоланади. Юрак ҳаракат фаолиятининг кўп қирралли кўринишлари кардиодинамика атамаси билан ифодаланади ва кўринишлар ҳар хил асбоб-ускунали услублар ёрдамида ёзиб олинади. Спорт тиббиётида спортчилар юрагини қисқариш фаолиятини аниқлашда поликардиография усули қўлланилади. Юрак цикли фазасини давомийлиги ва кардиодинамика кўрсат-кичлари асосида миокарднинг қисқариш қобилияти, қон айланиш аппаратини бошқариш сифати ва ҳар хил жисмоний юкланиш-ларга юракнинг жавоб реакцияси ҳақида объектив маълумотлар олинади.

Чап қоринчанинг систоласининг фазасини ва даврларини ҳисоблашда электрокардиограмма (ЭКГ), фонокардиограмма (ФКГ) ва сфигмограмма (СФГ) синхронли ёзуви бўлиши шарт.

Маълумотларга кўра, тезкорлик ва кучли ривожлантирувчи спорт турларини вакилларида кардиодинамик кўрсаткичлари шуғулланмаган тенгдошларининг кўрсаткичларидан фарқланмаган экан.

Чидамлиликни ривожлантирувчи спорт турларининг вакил-ларида систоланинг асосий фазаларининг давомийлиги шуғуллан-маганлардан кўзга кўринлари фарқланиши исботланган.

Поликардиография усули ёрдамида спортчи юрагининг функцияларини ошишини ва шу билан миокарднинг чарчаш ҳолатини ҳам аниқлаш мумкин.

Функционал имкониятларнинг ортиши тўқималарга кўпроқ кислород етказиб беришга, бинобарин, организм энергетик потенциаллининг ўсишига олиб келади.

Юракнинг тренировка натижасида миокардда энергия алмашинувининг анча тежамлироқ ва самаралироқ ҳолатига эришиши мумкин. Бунда юрак скелет мускулларида ҳосил бўладиган лактат таркибидан 90% қадар энергия ажратиб олишга қодир бўлиб қолади ва шу билан билан ўз энергетик субстратини тежайди, ҳамда интенсив (жадаллик) жисмоний юкланишларга (спорт юкламаларга) узоқ муддат чидай олади.

Маълумотларга кўра тренировка ва мусобақалар бўлмаган кеча-кундуз мобайнида спортчининг томир урушининг умумий сони тахминан 85000 қисқаришни ташкил этган. Спорт билан шуғулланмайдиган худди шундай жинс ва ёшдаги кишиларда эса томир урушининг бир кеча-кундуз мобайнидаги умумий сони ўртача 120000 қисқариш атрофида бўлган. Шундай қилиб, спортчиларда юрак қисқаришида сарфланадиган қувватни 20-25 фоиз тежалганлиги қайд қилинади. Шуниси эътиборга сазоворки, шуғулланиш давомида спортчиларда очиқдан-очиқ тахикардия қайд этиладиган ўта оғир тренировка кунларида ҳам томир уришининг бир кеча-кундуздаги умумий сони тренировка қилмайдиган кишиларнинг худди шундай кўрсаткичидан барибир бирмунча кам бўлади.

Мунтазам равишда спорт ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчиларда тинч ҳолатида юрак уруш сони шуғуллан-маганларга нисбатан камаяди.

Юрак уришининг камайиши, миокардни “ишдан чиниққан-лиги”ни кўрсатади ва катта соғломлаштирувчи аҳамиятга этадир. Жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланувчиларда бир дақиқа юрак уриш сони 60 дан камлиги брадикардия, деб аталади. Бир дақиқада юрак уриши 40 дан камайиб кётган ҳолатида спортчилар жиддий тиббий назоратдан ўтишлари лозим.

Юракнинг қўзғалиши кўпчилик спортчиларда нормал ҳолатда бўлади. Шу билан биргаликда айрим спортчиларда юрак қўзғалишининг ошиши кўринади. Бундай ҳолатларда юракда тартибсиз (экстрасистолик) қисқаришлар пайдо бўлади. Нормал шароитларда юракнинг ритми синус тугунида пайдо бўлган импульслар орқали бошқарилади. Юракнинг қўзғалишини ошишида бир текисда юрак уруш оралиғида навбатсиз (экстрасистолик) юракнинг қисқаришлари пайдо бўлиши мумкин.

Миокарднинг қисқариш функцияси тинч ва жисмоний юкланишда юракдан чиқариладиган қон миқдорига қараб гемодинамика кўрсаткичлар асосида аниқланади.

Маълумки, жисмонан чиниқмаган соғлом кишиларда тинч ҳолатида юрак зарби 50-60 мл, стортчиларда 50-100 мл, айрим спортчиларда 100-140 мл атрофида бўлади. Машҳур спортчиларда спорт юкланишлар берилиши натижасида юрак зарби 200 мл даражага етиши мумкин.

Баланд бўйли ва вазни оғир спортчиларда юрак зарбининг ҳажми катта бўлиши аниқланган. Масалан, баскетболчиларда бу кўрсаткич 85-140 мл атрофида бўлади. Шу билан бирга спорт фаолиятининг тури ҳам юрак зарби ҳажмига таъсир этади. Энг катта юрак зарбининг ҳажми (систолик) юқори жисмоний иш қобилиятига эга бўлган спортчиларда (чанғичилар, велосипед-чилар, узоқ масофага югурувчилар ва бошқалар) учрайди. Бундай спортчиларда систолик ҳажми таъминлашга қодир бўлган юрак бўшлиқлари кенгайган, катта юраклар учрайди. Бундай спорт-чилар юрак уруш сони кам (тинч ҳолатида 1 мин 29-З4 атрофида бўлади).

Умумий жисмоний иш қобилияти етарли даражада бўлмаган спортчиларда (гимнастлар, штангистлар. ва ҳ.к) юрак зарби ҳажми ҳам камроқ бўлади (кўпинча норма атрофида). Гемодинамиканинг энг муҳим кўрсаткичи-қон оқишини минутли ҳажми – тўқима ва ҳужайраларни қон билан таъминланишини ва шу билан боғлиқ бўлган кислородни етказиши ва карбонат кислотаси ташқарига чиқаришини характерлайди. Организмнинг тинч ҳолатида қон билан таъминланиш эҳтиёжи катта бўлмайди. Жисмонан чиниқмаган соғлом кишиларда қон оқиши минутли ҳажми турғун ҳолатида З-6л. мин атрофида бўлади.

Спортчиларда қон оқиши ҳажми 3-10 л/мин атрофида бўлади, 60% спортчиларда бу дақиқа соғлом жисмоний чиниқмаган шахслардан фарқланмайди. Қолган спортчиларда бу кўрсаткич каттароқ, айрим ҳолатларда 8-10 л/дақ атрофида бўлиши аниқланган. Бундай катта кўрсаткичлар асосан бўйи баланд спортчиларда учрайди. Максимал спорт юкланишлар давомида дақиқали ҳажм 25-40 л/дақ даражасига, юракнинг бир дақиқа уриш сони 185-200 даражасига етиши мумкин. Юракнинг бир дақиқа зарби ва ҳажмининг ортиши, артерия билан венадаги кислород миқдори бўйича олинган фарқ, ўпкада ҳаво алмаши-шининг яхшиланиши оқибатида аэробик модда алмашиниши кучаяди.

Экстрасистолик аритмияда синхронли равишда ёзиб олинган электрокардиограмма ва уйқу артериясидаги пульснинг чизиқлари кўрсатилади. Бунда кўриниб турибдики, иккита нормал юрак қисқаришидан сўнг навбатсиз юрак қисқариши пайдо бўлади - экстрасистола. Экстрасистола ва нормал юрак қисқаришаро масофаси доим қисқароқ бўлади.

Юрак қоринчаларида жойлашган қўзғалишда электро-кардиограмманинг экстрасистолик комлексининг шакли нормал юрак уруш ҳолатиларидан фарқланади, экстрасистоладан кейин узун компенсатор пауза пайдо бўлади.

Экстрасистолик аритмия гемодинамикага салбий таъсирот кўрсатиши мумкин. Муддатидан вақтли пайдо бўлган систола туфайли юрак қоринчаларида қон етарли даражада тўпланмайди ва систола пайтида юракдан қон чиқмаслиги мумкин (пуч экстрасистола). Экстрасистола нафақат тинч ҳолатда, шу билан бирга бевосита жисмоний машғулотлар бажариш вақтида ва қайта тикланиш даврида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Жисмоний юкланиш давридаги пайдо бўлган экстрасистолик аритмия юрак мускулини касалланишидан хабар беради.

Охирги маълумотлар бўйича тинч ҳолатда ёки спорт машғулотларини бажариш давомидаги учрайдиган экстрасис-толиялар кўнгилсиз кўрсаткичлар маъносида таърифланади. Спортчиларда экстрасистолалар пайдо бўлишининг сабаблари хилма-хилдир. Булар юракнинг зўриқишида, касалланишида, юрак фаолияти бошқарилишининг бузилишида ва минерал (тузлар) алмашинуви бузилиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Спорт машғулотларни бажарилишида қонда катехоламинлар (адреналин ва норадреналин) сонини қон таркибида кўпайишини ёдда тутиш лозим.

Юрагининг ноҳуш уришини сезган спортчилар албатта электрокардиография текширишидан ўтишлари керак. Бундай спортчини шахсий тренировкаси режимини тренер ва спорт тиббиёти врачи билан биргаликда белгиланади.

Юракнинг энг муҳим функцияларидан бири бу миокард бўйлаб қўзғалишидир. Синус тугунчасида пайдо бўлган қўзғалиш юрак бўлмачаларининг миокарди бўйлаб деполяризация тўлқини шакли тарқалади ва бўлмага қоринча тугунига етиб, кейинчалик гис боғламига унинг ўнг ва чап шохчаларига ва қоринчаларнинг қисқрувчи миокардига етиб боради.

Юрак фаолиятини текширишда бўлмачалардан қоринчаларга ва қоринчаларни қисқаруви миокардига кўзғалишни тарқалишига асосан эътибор берилади. Юракни ушбу бўлимларидан кўзғалишини ўтиш вақти электрокардиограмма усули ёрдамида сонли шаклда баҳоланади. Электрокардиограмманинг Р ва Q тишлар орасидаги интервал бўлмача-қоринча ўтказувчанлигини ифодалайди (Р-Q интервал) Р тиши бўлмаганнинг миокарди бўйлаб қўзғалишини тарқалиши туфайли пайдо бўлган электрик кўринишларни характерлайди, Q тиши юракнинг қоринчаларини қўзғалишининг бошланишини исботлайди.

Нормада Р-Q интервали давомийлиги 0,12-0,19 с давомида. Айрим спортчиларда Р-Q интервал каттароқ бўлиши мумкин ва 0,22 с ортмаслиги лозим. Бу кўрсаткич 0,22 с ортган ҳолатда нотўлиқ бўлмача қоринча блокадасининг 1 даражаси хақида сўз юритилади. Бундай ҳолатлар ҳаддан ташқари чарчаш ва жисмоний зўриқишни аломатлари бўлиши мумкин.

Ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилмаган ва тренировка жараёнига ўзгаришлар киритмаган ҳолда спортчи саломатлилигига катта путур келтирилиши мумкин. Бўлма қоринча тугунига нервнинг тормозланиш таъсуроти кучли бўлиши натижасида, бўлмачадан қоринчаларга импульс ўтиши тўхтайди. Бундай ҳолатларда бўлмачалар ўз ритмида, қоринчалар ўз ритмида қисқара бошлайдилар. Бундай ҳолатни тўлиқ кўндаланг блокада деб аталади. Спортчиларнинг юрак фаолиятиларининг бузили-шини фонокардиография текшириш усули билан аниқлаш мумкин.

Фонокардиогирамма (ФКГ) юрак фаолиятида пайдо бўлган товушлари ёзиқ чизмасидир. ФКГ чизмаларида юрак товушлари ва шовқинлари ёзиб олинади. Юрак порокларини аниқлашда ФКГ катта аҳамиятга эга. Юқори жисмоний чиниққан спортчиларда юрак шовқинлари катта қон томирларда қон оқимининг хусусияти туфайли пайдо бўлиши мумкин (функционал систолик шовқин). Ҳозир систолик шовқинни вужудга келишини митрал клапаннинг (чап бўлмача ва қоринча ўртасида жойлашган клапан) пролапси билан боғланиши исботланган.

Пролапс – нормал клапанларни зич бекилмаслиги, натижа-сида систола даврида (пайтида) қоринчадан қоннинг қисман миқдори бўлмачага қайтиб тушади. Қоннинг қайтиши (регурги-тация) систолик шовқин билан ҳамрох бўлади. Пролапслар ҳолатиларида юрак ритмининг бузулишлари кўпроқ учрайди. Айрим ҳолатларда систолик шовқинлар юрак порокларига исботлайди, юрак порокларига чалинган шахсларга спорт шуғул-ланиш ман этилади.

Маълумки, юрак қоринчаларининг шахсий автоматизацияси синус тутунига қараганда анча камроқ бўлганлиги туфайли, юрак уруши /тепиши/ сони нормага қараганда камроқ бўлиши, қоринчаларнинг қисқариш сони бир дақиқа 40 камроқ бўлиши мумкин. Спортчиларда бундай ҳолатлар ҳам учрайди. Шу билан бирга устозлар буни кўзда тутишлари лозим ва юракнинг тўлиқ кўндаланг блокадасига чалинган спортчи спорт машғулотлардан четлантирилиши зарур ва жиддий тиббий ёрдамга муҳтождир. Ҳаддан ташқари кам томир урушига 31-39 з/мин, эга бўлан спортчиларни устозлар махсус тиббий текширишдан ўтказишлари керак. Юракнинг тўлиқ кўндаланг блокадаси юрак ҳасталикка чалинган спортчиларда ривожланиши мумкин. Айрим ҳолатларда юрак хасталигига дуч бўлган спортчиларда, юракнииг ўтказган йўлларни морфологик ўзгаришларга чалиниши туфайли кўзға-тилишига импульсларни ўтказилишига қаршилик кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолатларда спорт билан шуғулланиш ман этилади.

Қоринчалар аро ўтказувчанлиги – одатда спортчиларда нормани юқори даражаси атрофида (0,66-0,09 сек) бўлади. Айрим спортчиларда (миокардни катталанишига калинланиш) эга бўлган ЭКГ Р-Q комплексли 0,10 секундга тенг бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда Р-Q комплексли 0,12 с кенгайиши Р-Q интервалиннинг 0,12 с қисқариши билан биргаликда учрайди. Бундай ҳолатилар WPW синдроми деб аталади (олимларнинг исм шарифлари бош ҳарфлари).

Бундай ЭКГ ўзгаришларда спортчилар мунтазамли равишда тиббий назорат остида спорт машғулотлар билан шуғулланиши лозим. WPW синдромига дуч бўлган спортчиларда кўпинча тинч ва бевосита спорт машғулотлар жараёнида параксизмал тахикардия (ўз ўзидан юрак уришининг ҳаддан ташқари тезланиши пайдо бўлиши аниқланган. Пароксизмал тахикардия юрак ритмининг бузилишларидан энг ҳавфли тури бўлиб ҳисобланади. Артериал қон босими юрак-томир системасининг функиционал ҳолатининг энг муҳим кўрсаткичидир. Артериал босимнинг кўрсаткичлари барча факторлар билан аниқланади. Шулар қаторида қон оқишининг минутли ҳажми ва артерио-лаларда қон оқимига қаршилик кўрсатиш (периферик қаршилик) ўзаро муносабатларининг энг муҳим муаммоларидандир.

Спортчиларда систолик максимал қон босимнинг кўрсаткичлари 100-120 мм симоб устини, диастолик қон босими 60-70 мм симоб устини атрофида бўлиб, артериал қон босими одамнинг ёшига боғлиқдир.

Масалан 17-18 ёшли чиниқмаган йигитларнинг қон босими 129/79 мм.сим/уст, 19-39 ёшлиларда – 134/84, 40-49 ёшлиларда 139/84, 50-59 ёшлиларда – 144/89 мм.сим/уст 60 катта ёшли шахсларда 149/89. Спортчиларнинг артериал қон босим кўрсаткичлари асосан норма атрофида бўлади. Айрим ҳолатларда артериал қон босимнинг (ошиши) кўтарилиши ва пасайиши ҳам учрайди (тинч ҳолатида).

Юрак аритмиялари – юрак қисқаришидаги нормал ритмининг бузилиши. Юрак қисқариши тезлашганда (тахикардия) ёки секинлашганда (брадикардия), юрак вақтдан олдин ёхуд қўшимча қисқарганда (экстрасистола) юрак ўйнаганда (парок-сизмал тахикардия), юрак бўлмачаси бир текис қисқармай қолганда (тебранувчи аритмия) кузатилади. Тебранувчи аритмия ҳамда юрак бўлмачаларининг титраши кўпроқ учрайди. Тебранувчи аритмия юрак бўлмачаси бутунлай қисқармай фақат унинг айрим толалари қисқаради холос, юрак қоринчалари тартибсиз қисқаради. Баъзи бир юрак парокларида юракнинг ишемик касаллигида, шунингдек тиреотоксикозда, диффузли токсик бўқоқ, тебранувчи аритмия рўй бериши мумкин. Юрак аритмияси юракнинг миокардит, (юрак миокардининг яллиғла-ниши) склероз каби касалликлари ёки юракнинг нерв системаси томонидан бошқарилишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин.

Нафасга алоқадор (нафас олганда юрак уришининг тезлашуви) ёки ўсмирликдаги юрак аритмияси кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилиб, физиологик жараён ҳисобланади. Юрак аритмияси баъзи кишиларни мутлақ безовта қилмаслиги, бошқаларда бош айланиши, юракнинг уриши издан чиқиши, хатто қон айланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. Юрак аритмияси бемор иш қобилиятининг қай даражада бўлиши унинг юрак ва қон айланиш системаси фаолиятининг умумий ахволига боғлиқ. Юрак аритмиясининг давоси асосий касалликни бартараф этиши ва юрак ритмини нормаллаштиришдан иборат.



Юрак пороклари – юрак ва ундан бошланадиган томирларнинг тузилишидаги патологик ўзгаришлар, нуқсонлар. Бу нуқсонлар юрак фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлади. Туғма ва орттирилган юрак пороклари фарқ қилинади. Туғма юрак порокли эмбрионал ривожланиш даврида ҳомиланинг нотўғри ривожланиши натижасида келиб чиқади. Орттирилган юрак пороклари турли касалликларда юрак клапанлари ёки камералари тўсиқларнинг зарарланиши натижасида пайдо бўлади. Юрак бўлмачалари қоринчалари, ҳамда қоринчалар улардан бошлана-диган томирлар пояси орасидан жой олган юрак клапанлари юрак фаолиятининг муайян фазаларида юрак бўлаклари орасидаги тегишли тешикларни ёпиб қўяди ва шу тариқа қоннинг керакли йўналишда оқишини таъминлайди.

Орттирилган юрак пороклари кўпроқ ревматизм, сепсис, заҳм, атеросклероз, шикастланишлар натижасида вужудга келади. Юрак пороклари кўпроқ клапанли аппаратга путур етиши, клапан шаклининг ўзгариши, тавақаларнинг буришиб қолиши билан характерланади ва бу клапан функциясининг издан чиқишига олиб келади. Клапан юрак камералари орасидаги тегишли тешикни тўла ёпаолмайди, натижада юрак ишлаганида қон қайси бўлакдан чиққан бўлса ўша бўлакка қайтиб тушади. Бу юрак мускулига қўшимча юк бўлиб, унинг массасининг кўпайишига ва кейинчалик толиқиб қолишига олиб келади. Бундай юрак пороклари клапан (масалан: икки тавақали ёки митрал клапан етишмовчилиги деб аталади. Клапан функцияси издан чиқиб, тавақаларнинг ўсиб бир-бирига яқинлашиши натижасида юрак камералари орасидаги тегишли тешиклар торайиб қолади, бу қоннинг нормал оқишига тўсқинлик қилади. Натижада юракнинг ишлаши қийинлашади. Бундай юрак пороклари стеноз деб аталади. Масалан: чап бўлмача-қоринча тешигининг торайиши митрал стенози деб аталади. Кўпинча бирорта клапан етишмовчилиги ва тешиги торайиши бирга содир бўлади. Баъзан бир неча клапан функцияси издан чиқади.

Юрак порокларига чалинган бемор кўп йиллар давомида касалликни сезмай, ўзини яхши ҳис қилиб, одатдаги ишини бажариб юравериши мумкин. Бунга сабаб юракнинг катта резерв имкониятларга эга эканлигидир, шунинг учун мавжуд порок юракни тегишли камераларининг зўр бериб ишлаши ҳисобига сезилмайди. Лекин бу ҳолларда ҳам врач юракнинг ҳажми ва уришининг ўзгарганлигини ва юракда шовқин мавжудлигига қараб юрак порокларининг белгилари борлигини аниқлаб беради. Касалликнинг зўрайиши юракнинг резерв имкониятлари тугаб фаолиятининг кучсизланишига ва юрак етишмовчилиги деб аталадиган белгиларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу босқичда юрак пороги декомпенсацияланган юрак фаолияти бузилиши ҳисобланади. Клапанлар деформациясининг кучайиши ва юрак мускулларининг зарарланишига олиб келувчи ревма-тизмнинг зўрайиши, жисмоний зўриқишлар, турли юқумли ва бошқа касалликлари юрак пороги декомпенсациясининг ривож-ланишига сабаб бўлади. Кўп ҳолларда компенсациянинг бузилиши қайтадиган характерда бўлади: ўз вақтида даволанишда ва тиббий назорат мунтазам ўтказиб турилганда, компенсация ҳолатини узоқ вақт тиклаб ва қувватлаб туриши мумкин. Туғма юрак пороклари ҳомиланинг илк ривожланиш даврида юрак ва йирик томир-ларнинг нотўғри шаклланиши натижасида пайдо бўлади. Клапанли пороклардан ташқари, туғма юрак пороклари – юрак бўлмачалари ва қоринчалари ўртасидаги тўсиқлар нуқсонлари учрайди: бунда қоннинг бир қисми юракнинг чап камераларидан ўнг камераларига қараб ҳаракат қилади, у ерда веноз қон аралашиб, ўпкага қайтади ёки қоннинг бир қисми ўнг камерадан ўпкани четлаб ўтиб, юракнинг чап қоринчасига, кейин эса аортага тушади, бунинг натижасида тўқималарнинг кислород билан таъминланиши бузилади ва юракка зўр келади.
МАЪРУЗА № 5

Мавзу: Спортчилар организмининг нормал ва пато-логик даврларида баъзи тизимларининг характеристикаси.
Усул: Маъруза

Аудитория: №___

Белгиланган вақти 80 дақиқа

Жиҳозлар: ўқув жадваллар.



ДАРС РЕЖАСИ.




Дарс мазмуни

Вақти

1.

Эндокрин тизимнинг нормал ва патологик даврлардаги функционал ҳолати.

20 дақиқа

2.

Эндокрин системани текшириш.

20 дақиқа

3.

Буйрак усти безларинииг функцияларини текшириш.

10 дақиқа

4.

Овқат ҳазм қилиш системасини текшириш.

20 дақиқа

5.

Ажратиш системасини текшириш.

10 дақиқа

ЖАМИ

80 дақиқа


Назорат саволлари.

  1. Эндокрин системасига нерв тизимининг қайси органлари киради?

  2. Гормонлар деб нимага айтилади?

  3. Гипофизар гигантизм нима?

  4. Гипофизар нанизм нима?

  5. Гипотериоз ва гипертериозларнинг фарқи нимада?

  6. Спортчиларнинг зўриқишида буйрак усти бези фаолияти қандай ўзгаради?

  7. Овқат ҳазм қилиш тизими касалликларида қандай шикоятлар бўлади?

  8. Ажратиш системасини текшириш усулларига тасниф беринг.

  9. Жисмоний зўриқишда сийдик анализида қандай ўзгаришлар кузатилади?

  10. Ошқозон касалликларида қандай текшириш усули энг объектив ҳисобланади?


Эндокрин система
Эндокрин ва нерв системаси биргаликда тирик организм фаолиятини бошқарувчи системалардир. Организмдаги бирор процесс улар иштирокисиз амалга ошмайди. Бу системалардан бирортасини асосий дейиш қийин, чунки иккала система ҳам бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, улар функцияси бузилганда организмда яққол ўзгаришлар юз беради.

Эндокрин системасини ички секреция безлари ташкил этади, уларнинг ўзига ҳос хусусияти шундаки, ташқарига чиқариш йўллари бўлмайди, шунинг учун улар моддаларни бевосита қон ва лимфага чиқаради. Бу моддаларни организмнинг ички муҳитига ажралиб чиқиш процесси ички ёки эндокрин секреция (юнонча “эндос” – ички ва “крино” – ажратаман) номини олган. Эндокрин система тўғрисидаги тушунчаларнинг ривожланиши ички секреция безлари ва улар ажратадиган биологик актив моддалар-гормонларни тадқиқ қилиш билан боғланган. Ички секреция безларининг тузилиши, функцияси ва фаолиятининг бузилишини ўрганадиган фан “эндокринология” номини олган.

Эндокрин системасига билан узвий боғланган марказий нерв системасининг бир қисми ҳисобланувчи гипоталамус (дўмбоқ ости) гипофиз, ғўрасимон без (эпифиз), қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, меъда ости безининг оролча (инкретор) қисми, буйрак усги безлари, меъда ва ичак деворида жойлашган эндокрин ҳужайралар, тухумдон ва мояк киради. Узоқ вақтгача эндокрин системасига айрисимон без (тимус) ҳам киритиларди, лекин сўнгги йилларда бу безнинг иммун жараёнидаги аҳамияти кўпроқ намоён бўлди. Эндокрин системани ташкил этувчи ички секреция безларниинг шакли ва катта-кичиклиги турлича бўлиб тананинг ҳар хил қисмларидан жой олган, гормонлар ажратиш улар учун умумийдир. Худди шунинг ўзи ички секреция безларига ягона система деб қарашга имкон беради.

Гормонлар – юқори биологик актив моддалар бўлиб, миллиграммининг мингдан бир улушидан ошмайдиган жуда кичик концентрацияси ҳам таъсир этади, шу билан бирга уларнинг таъсир кўрсатиши ўсиш ва жисмоний ривожланиш, моддалар алмашинуви, жинсий ривожланиш, шу жумладан иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади..

Бош миянинг бир қисми ҳисобланган ва гипофиз билан чамбарчас боғланган гипоталамуснинг гормонлари активлик хусусиятига эга бўлган моддалар ажратиши 50-йилларнинг охирида аниқланди. Бу гормонларнинг кимёвий тузилиши содда бўлиб, гипофизга таъсир кўрсатади ва турли хил мураккаб гормонлар ажратишга мажбур қилади. Рилизинг-гормонларнинг биринчи тадқиқотидан шу нарса маълум бўлдики, гипофизни активлаштирувчи гормонлар ортиқча ажралганида қалқонсимон без ва жинсий безлар функцияси кучаяр экан. Бу рилизинг-гормонларни клиника амалиётида қўллаш ва улардан қатор эндокрин касалликларга ташхис қўйишда фойдаланиш имконини берди.

Рилизинг – гормонларни группаларга (гипоталамус ядроси) йиғилган ва гипофиз билан қон томирлар ҳамда нервлар тармоғи востасида боғланган нерв ҳужайралари томонидан ажратилиши қизиқарлидир. Масалан: гипоталамус ядролари вазопрессин ва окситоцин гормонларини ажратади, улар сув-туз алмашинувини идора этишда ва томирлар тонусининг бошқаришда қатнашади. Вазопрессин ва окситоцин ажратувчи гипоталамус ядролари зарарланганда қандсиз диабет деб аталган касаллик пайдо бўлади. Қандсиз диабет ташналик, сийдикни кўп ажралиши (бир суткада 4-12 л ва бундан ортиқ) билан ифодаланади. Бу билан бирга гипофизни активлаштирувчи гормонлар билан бир қаторда гипофиз томонидан гормонлар ишлаб чиқарилишини сусайти-рувчи гормонлар (ингибиторлар) ажратиши аниқланади. Гипота-ламуснинг ҳам нерв, ҳам эндокрин системанинг бир қисми эканлиги ҳисобга олинса, организмнинг ана шу иккита энг муҳим физиологик системасининг алоқаси тушунарли бўлиб қолади.

Гипофиз (бош миянинг пастки ортиғи) – ички секрециянинг марказий безидир, у калла суяги асосидаги турк эгаридан жой олган бўлиб, гипофизар оёқча деб аталган маҳсус тузилма орқали бош мия билан бириккан.

Гипофизнинг олдинги, ўрта ва орқа бўлаги бор. Олдинги бўлак бутун безнинг 70% ни ташкил этади. У қон томирлари жуда кўп бўлган зич безсимон тўқимадан иборат.

Олдинги бўлак бошқа безларга қараганда гормонлар ҳосил қилиш жиҳатидан энг актив ҳисобланади, у етти хил гормон ажратади. Булар орасида организмни ўстирадиган гормон бор, у тўқималарда юз берадиган биохимиявий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатади, гипофизнинг бошқа гормонлари ички секре-циянинг бошқа безлари орқали таъсир этади. Шу сабабли улар троп гормонлар (юнонча “тропос” – йўналиш) деб номланади. Бу гормонлар жумласига буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини стимулловчи адренокортикотроп, қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатувчи тиреотроп, жинсий безларга таъсир қилувчи гонадотроп, сут безлари функциясини стимулловчи пролактин гормонлар ва бошқалар киради.

Ўрта бўлак тўқималарида меланин пигментининг ҳосил бўлиши ва тақсимланишининг, кўзининг тўр пардасида эса кўрув пурпурини тартибга солиб турадиган гормон ишлаб чиқаради. Орқа бўлак анча кичик ва мия гипофизар оёқчасининг гўё давоми ҳисобланади. Унда безсимон тўқима бўлмайди ва тузилишига кўра нерв тўқимасига жуда ўхшаб кетади. Шу сабабли у нейрогипофиз деб аталади. Гипофизнинг орқа бўлаги гормонлар ажратмайди. У гормонларнинг ўзига хос йиғиладиган жойидир, бу ерда вазопрессин ва окситоцин гормонлари тўпланиб боради. Булар гипоталамус ядроларида ҳосил бўлиб, у ердан гипофизнинг орқа бўлагига тушади.

Гипофиз гормонлари оқсилдан ташкил топган, уларнинг кимиёвий тузилиши аниқланган ва кўпчилиги синтез қилинган. Улар эндокрин касаллиги ва баъзи бир бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилмоқда. Гипофиз гормонлари секреция-сининг бузулиши организмда турли хил касалликларни келтириб чиқаради, уларнинг характери гипофизнинг зарарланганлик даражасига, турига ҳамда шу билан боғланган гормонларнинг ортиқча ёки кам ажралишига боғлиқ.

Гипофиз гормонлари секрециясининг кўпинча бирданига бир нечтаси, кам ҳолларда эса, битта ёки иккитаси бузилиши мумкин. Ўсиш гормонинг ортиқча ажралиши, ўсиш жараёнининг кучайиши билан кечадиган иккита касалликнинг ривожланишига олиб келади. Ўсиш гормони ёшлик пайтида кўпроқ ажралса, бўй пропорционал ўсади, бундай ҳолларда гигантизм (дарозлик) вужудга келади. Дароз одамнинг бўйи, одатда мазкур ёш ва жинс учун хос бўлган бўйидан баланд бўлади. Лекин бундай одам бақувват бўлмайди, аксинча, касаллик зўрайиб борганда тез толиқиш қайд этилади, букрилик кузатилади, баьзан кўз хиралашади. Ўсиш гормони 20-25 дан юқори ёшда ортиқча ажралса, акромегалия деб аталувчи бошқа касаллик пайдо бўлади Бу касалликларнинг ривожланишига кўпинча инфекциялар сабаб бўлиши мумкин, шу боисдан юқумли касалликларнинг олдини олиш гипофиз фаолияти бузилишининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Баъзан ўсиш гормонларнинг ортиқча ишлаб чиқарилишига гипофиз ўсмаси сабаб бўлади.

Гипофизар паканалик ёки гипофизар нанизм деб аталувчи касаллик гигантизмнинг қарама-қарши ҳолати ҳисобланади. У ўсиш гормонининг етарли ажралмаслиги билан боғланган ва ўсишнинг кескин даражада тўхтаб қолиши билан характерланади. Айни вақтда тана тузилиши пропорционаллигича қолаверади, лекин бўй мазкур ёш учун энг паст бўйдан 10-15 см паст бўлади, ўсишдан орқада қолишдан ташқари жинсий ривожланишнинг орқада қолиши, иккиламчи жинсий белгиларнинг бўлмаслиги кузатилади. Одатда, паканалик 2-5 ёшдан бошланади ва шу сабабли болаларнинг ўсишдан орқада қолиши ота-оналарнинг диққат-эътиборини жалб этиши лозим.

Катталарда гипофиз функциясининг етишмовчилиги гипо-физдаги яллиғланиш процесслари, баъзан гипофизнинг ўсмадан зарарланиши, аёлларда эса, туғруқ давридаги қон йўқотишга алоқадор бўлиши мумкин. У дармонсизлик, вазннинг камайиши, қон босимининг пасайиши, камқонлик, шунингдек эндокрин касалликлар (ҳайз кўрмаслик, жинсий алоқанинг сусайиши) да намоён бўлади.

Гипофиз фаолиятининг изидан чиққан барча ҳолларда врачга мурожаат этиш лозим. Чунки эрта бошланган даво яхши натижа беради. Гипофиз касалликлари қараб даволанади. Агар гормонлар етарли ишлаб чиқарилмаса, гипофиз ёки бошқа ички секреция безларининг гормонал препаратлари ўрнининг босадиган дорилар билан даво қилинади. Гормонлар ортиқча ишлаб чиқа-рилган қатор холли ўсмаларни операция қилиб олиб ташланади ёки рентгенотерапия қўлланилади.

Бош мия яримшарлари тагида анча ичкарида эпифиз жойлашган, у унча катта бўлмаган ғуррасимон қизғиш-кул ранг бездир. Узоқ вақтларгача функцияси номаълум эди, кўпгина тиббиёт олимлари организм ҳаёт фаолияти учун унинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, деб ҳисоблашарди. Лекин сўнгги йилларда ўтказилган текширишлар бу безнинг организм учун нақадар муҳимлигини кўрсатиб берди. Эпифиздан бошқа эндокрин безларни бошқариб турадиган биологик актив моддалар ажратиб олинди. Эпифиз организмнинг кун ва тун алмашинувига мосла-шишига имкон берувчи орган ролини бажарса керак, деб тахмин қилишади. У организмнинг қатор системалари, шу жумладан, жинсий циклнинг бир маромда ишлашига таъсир кўрсатди. Болаларда эпифизнинг кўпроқ ишлаши эртароқ балоғатга етишга, олатнинг катталашишига, мояк активлигининг ортишига, ўсишдан орқада қолишга сабаб бўлади. Олимлар эпифизнинг физиологик ролини аниқлаш устида фаол иш олиб боришмоқда ва чамаси, яқин келажакда ана шу безнинг сирлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш мумкин бўлади.

Қалқонсимон без ички секрециянинг бошқа безларига нисбатан бир мунча катта бўлиб, у бўйин соҳасида кекирдакнинг олд томонидан ҳиққилдоқдан бироз пастда жойлашган. Қалқон-симон без врачларга қадимдан маълум, улар қалқонсимон без организм ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблашган. Қадимги хитой врачлари қуритилган қалқонсимон бездан бўқоқни даволашда фойдаланишган.

Қалқонсимон безнинг номи қалқонсимон тоғайга таъассуб қилиб қўйилган, лекин у мутлақо қалқонга ўхшамайди. Қалқон-симон без тоқ орган бўлиб, бўйинча билан бириккан икки палладан иборат. Катта ёшдаги кишиларда қалқонсимон безнинг вазни 30-40г. Тупроғи, суви ва озиқ-овқат маҳсулотларида йод етишмайдиган районларда қалқонсимон безнинг вазни бирмунча катта бўлиши мумкин ва бу касаллик “Бўқоқ” деб аталади. Ёш улғайган сари безнинг кичиклашиши кузатилади. Қалқонсимон без иккита гормон-тироксин ва трийодтиронин ишлаб чиқаради. Булар бевосита қонга ажратилади. Бу гормонларнинг ҳосил бўлиши учун тирозин аминокислотаси ва йод зарур бўлади. Қалқонсимон без тироксин ва трийодтиронин ташқари кальцитонин ҳам ишлаб чиқаради. Кальцитонин организмда кальций алмашинувини бошқаради. Қалқонсимон безнинг гормонлар ишлаб чиқариши турли омилларга, биринчи навбатда, ички секрециянинг бошқа безлари (гипофизнинг олдинги бўлаги, буйрак усти безлари, жинсий безлар) нинг фаолиятига ва йодниниг овқат билан киришига боғлиқ. Қалқонсимон безнинг гормонлар ишлаб чииқаришига ташқи муҳит ҳарорати, турли хил эмоционал ва жисмоний тазийиқлар таъсир этади. Гипофизнинг олдинги бўлаги олиб ташланиши ёки зарарланиши сабабли тиреотроп гормонини етишмаслигидан, қалқонсимон безни кичиклигидан гормонлар ишлаб чиқаришни кескин камайиши аниқланган. Шу билан бир вақтда организмга тиреотроп гормони юборилганда қалқонсимон без вазни ва тироксин ҳамда трийодтирониннинг қонга ажралиши ошади. Қалқонсимон без гормонлари гипофиз олдинги бўлагининг функционал ҳолатига таъсир қилади: агар қалқонсимон безнинг бир қисми олиб ташланиб, унинг гормонлар ишлаб чиқаршини камайтирилса, гипофиз олдинги бўлагининг активлиги кучаяди, тиреотроп гормон ажралиши ошади. Қалқонсимон без функция-сининг ростланиши гипофизнинг тиреотроп гормон ажратишини идора этувчи махсус гормон ҳисобланган тиреолиберин ёрдамида гипоталамус томонидан амалга оширилади. Эндокринологлар бу гормонни синтез қилишган ва ундан қалқонсимон без касал-ликларида диагноз куйиш ҳамда бу касалликларни даволашда фойдаланилади.



Қалқонсимон без гормонлари организмда ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Бу гормонлар тўқима ва органларнинг етишишини идора этиб, уларнанг функционал активлиги, ўсиш ва моддалар алмашинувини белгилаб беради. Қалқонсимон без гормонларнинг етишмаслаги, бўлмаслиги, шунингдек ортиқча бўлиши организмнинг турли касаллликларига олиб келади. Қалқонсимон без функцияси камчилигида (ташқи муҳитда йод етишмаслиги, касалликлар ва ҳ.к.) гипотиреоз деб аталувчи касаллак пайдо бўлади: айни вақтда барча моддалар алмашиниш жараёнларининг секинлашуви кузатилади, шу муносабат билан кўпгина орган ва тўқималарда ўзгаришлар юзага келади Натижада юзага келган касаллик аста секин ривожланади ва шу боисдан беморлар кўпинча узоқ вақт врачга мурожат этмайдилар: бўшашиш, уйқучанлик, бепарволик пайдо бўлади, кейинчалик кўз атрофи шишиб, хатто жазирама иссиқ ҳавода ҳам эт увишади. Оғир ҳолларда шиш бутун танага тарқалади, бундай ҳолат миксидема деб аталади. Бундан ташқари қалқонсимон без функциясининг камчилиги ёки бу безнинг бутунлай йўқлиги туғма бўлиши мумкин: бундай она қорнидаги ҳомилада моддалар алмашинувининг турлича бузилиши юз бериб, бола бош миясидан рўйи-рост ифодаланган ўзгаришлар билан туғилади: бу гипотиреознинг креотинизмга чалинган беморларнинг ташқи кўриниши ўзига хос, яъни паст бўйли, териси сарғимтир тусда, қуруқ, соч ва тирноғи мўрт, синувчан, турқи совуқ, юқори даражада шишган бўлади. Кўпинча бундай болаларда кар-соқовлик қайд қилинади. Гипотиреоз табиатда йод етишмайдиган жойда айниқса кўп учрайди. Ташқи муҳитда йод етишмаслиги “Эндемик бўқоқ” деб аталган касаллик билан боғланган. Кул ранг тупроқли, бўз тупроқли жойларда ташқи муҳитда йод етишмайди. Қалқонсимон без йод етишмаслиги натижасида организмни гормонлари билан етарли миқдорда таъминлай олмайди. Эндемия бор районларда бўқоқнинг ҳар хил турлари учрайди. Қалқонсимон без бир текисда катталашган бўқоқ – диффуз бўқоқ деб аталади. Агар без бир текис катталашмаса (ўнг ёки чап бўлагига катталашса), бўқоқ – тугунли бўқоқ, деб аталади. Эндемик бўқоқнинг олдини олиш учун ош тузига йод (1000 кг ош тузига 25 г ҳисобида калий йодид) қўшилади. Бу хил туз, одатда, пачкаларда қуруқ қоронғи жойда, зич беркитиладиган шиша ёки ёғоч идишда сақланади. Уни нам жойда сақлаш калий йодининг тез парчаланиб, профилактика самарадорлигининг йўқолишига олиб келади. Қалқонсимон без ортиқча гормон ажратганда гипертиреоз касаллиги пайдо бўлади (Диффуз токсик бўқоқ). Гормонларнанг ортиқчалиги организмда ўзгаришларга, яъни асосий алмашунувнинг бузилишига сабаб бўлади. Асосий алмашинув деб, инсон ҳаётини қувватлаб туриш, яъни гавда ҳароратини сақлаб туриш, юрак қисқаришлари, нафас характерини таъминлаш учун етарли бўлган энергиянинг вақт бирлигидаги минимал сарфига айтилади. Асосий алмашинуви умумий моддалар алмашинувининг бир қисми деб қаралади, айни вақтда қалқонсимон без гормони бўлган тироксин унинг энг муҳим ростловчиси ҳисобланади. Диффуз токсик бўқоқда кузатиладиган тириоид гормонларни кўпроқ ҳосил бўлиши асосий алмаши-нувининг ортиб бориши, кислороднинг кучли истъемол қилиниши ва организмда иссиқлик ҳосил бўлиши билан ўтади. Бунинг натижасида томир уриши тезлашади, тери томирлари кенгаяди, тер чиқиши кучаяди, нерв системаси кўзғалувчанлиги ва меъда-ичак йўлининг фаолияти ошади.

Қалқонсимон безнинг орқа томонида катталиги 10-15 мм келадиган нўхотга ўхшаган тангачалар бор. Булар қалқонсимон без олди безлари ёки паратириод безларидир. Улар сони 2 дан 12 гача бўлиши мумкин, кўпроқ 4 та бўлади. Калқонсимон без олди безлари организмда кальций ва фосфор алмашинувини ростлаб турадиган паратгормон (паротириоид гормон) ишлаб чиқаради. Кўпгина физиологик процесслар (нерв импульсларини узатиш, қон оқиши, суяк тўқимасининг ҳосил бўлиши, мускуллар қисқариши, тухум ҳужайранинг уруғланиши ва бошқалар) организмда кальцийнинг тўғри алмашинишидагина амалга ошади. Скелет суякда калъций тўпланадиган жой ҳисобланади, лекин бу ерда кальций миқдори ўзгармайди, деган гап эмас: организмда кальций алмашинуви доим ўзгариб туради ва кальций ионлари скелет суякларидан қон ва бошқа тўқиималарга ва аксинча, қон ва тўқималардан скелет суякларига ўтади. Кальций организмга овқат билан бирга киради. Аксинча ўсимлик маҳсулотларида кўп бўлади. Паратириоид безларнинг зарарланиши уларда содир бўладиган ўсма ва яллиғланиш процессларига боғлиқдир. Бу безлар ўсмадан зарарланганда гипертиреоз касаллиги пайдо бўлади, бу касаллик паратгормоннинг ортиқча яшлаб чиқаришига алоқадор бўлиб, скелет суякларида бўшлиқлар, ўзига хос киста-лари ҳосил бўлиши суякларнинг синиши билан характерланади. Бунда кўпинча суяк синиши кузатилади. Кальцийнинг сийдик билан бирга кўп миқдорда ажралиши буйракларда тош ҳосил бўлишига ёрдам беради (сийдик тоши касаллиги). Буйрак усти безлари ички секреция безлари орасида алоҳида ўрин тутади. Улар гормонларнинг ортиқча ажралиши, баъзан гипофиз функция-сининг кучайиши билан боғланган Иценго-Кушинго касаллигини юзага келишига сабаб бўлади. Касаллик гавдада ортиқча ёғ тўпланиши, юз шаклининг ўзгариши, терида узун йўллар, йирингли яралар пайдо бўлиши, қон босиминииг кўтарилиши, суякларнинг мўртлашуви, углеводлар алмашинувининг бузилиши, аёлларда ҳайз кўринишининг тўхтаб қолиши, эркакларда жинсий мойилнинг сусайиши намоён бўлади. Қатор ҳолларда бу касаллик бошдан кечирилган инфекция (айниқса грипп) касаллиги билан боғланган бўлади. Буйрак усти безларининг пўстлоқ қисмида етарли миқдорда гормон ишлаб чиқарилмаганда Аддисон касаллиги рўй беради

Жинсий безлар эркакларда мояк, аёлларда эса тухумдондан иборат. Мояк эркакларнинг жинсий гормонлари ҳисобланган андрогенлар ишлаб чиқаради, булар ичида тестостерон муҳим ўрин тутади. Андрогенлар эркаклардаги иккиламчи жинсий белгилар (мўйлов ва соқол чиқиши, жинсий майл)нинг ривож-ланишини белгилаб беради. Ўғил болаларда тестостерон ортиқча ажралганда барвақт балоғатга етиш кузатилади. Эркак-ларда жинсий гормонлар етарли ажралганда жинсий мойиллик йўқолади, бўшашиш, ҳафсаласизлик, тез қариш кузатилади. Агар эркак-ларнинг жинсий гормонлари аёлларда зўр бериб ишлаб чиқилса (бу хол буйрак усти безлари зарарлангандан юз беради), уларда иккиламчи эркаклик жинсий белгиларнинг пайдо бўлиши кузатилади: бу ҳолат маскулинизация (латинча”маскулинас” – эркаклик) деб аталади. Аёлларнинг жинсий безлари (тухумдон) эстрогенлар ва бир қатор бошқа гормонлар ишлаб чиқарилади, булар аёллар жинсий органлари ва иккиламчи жинсий белгиларининг нормал равожланишини таъминлайди, ҳайз кўриш цикли, ҳомиладорликнинг нормал кечишига имкон яратади ва ҳ.к. Аёлларда тухумдон гормонлари секрецияси изидан чиққанда жинсий ривожланиш, ҳайз кўриш цикли бузилади, бола ташлаш ҳоллари кузатилади. Тухумдондаги яллиғланиш процесслари ана шу касалликларнинг асосий сабабчиси ҳисобланади, шу туфайли тухумдон яллиғланишини даволаш гормонал бузилишларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, эстерогенлар организмни бошқарувчи энг муҳим системадан бири ҳисобланади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет