МАЪРУЗА № 3
Мавзу: Спортчилар иш қобилиятини оширишда қўлланиладиган тиклаш воситалари.
Усул: Маъруза
Аудитория: №___
Белгиланган вақти 80 дақиқа
Жиҳозлар: ўқув жадваллар.
ДАРС РЕЖАСИ.
№
|
Дарс мазмуни
|
Вақти
|
1.
|
Кириш.
|
5 дақиқа
|
2.
|
Қайта тиклаш воситаларини таснифи: а) педагогик, б) психологик, в) тиббий воситалар.
|
20 дақиқа
|
3.
|
Спортда қўлланиладиган қайта тиклаш воситалари.
|
15 дақиқа
|
4.
|
Оқсил моддалар.
|
15 дақиқа
|
5.
|
Фармакологик ва физикавий тиклаш воситалари.
|
25 дақиқа
|
ЖАМИ
|
80 дақиқа
|
Назорат саволлари.
-
Чарчаш нима?
-
Ўта чарчашга таъриф беринг.
-
Қайта тилаш воситаларининг таснифини таърифлаб беринг.
-
Педагогик тиклаш воситаларига нималар киради?
-
Психологик тиклаш воситаларига нималар киради?
-
Тиббий тиклаш воситаларига нималар киради?
-
Оқсилга ёлчимаслик ва у билан боғлиқ бўлган камчиликларни таърифлаб беринг.
-
Фармакологик тиклаш воситалари ҳақида нималар биласиз?
-
Физик тиклаш воситалари ҳақида нималар биласиз?
-
Гипербарик оксигенация нима?
Кириш
Замонавий спортнинг энг муҳим муаммоларидан бири спортчиларнинг иш қобилятини оширишдир. Етакчи дунё спортчиларининг бир кунда камида 3-4 марта спорт машғулот-ларини бажаради. Спорт машғулотларини кўлами ва жадаллиги ошиши билан бирга спорт мусобақаларининг сони ҳам ошиб бормоқда. Маълумотларга қараганда айрим етакчи спортчилар даврида 51-54 марта мусобақаларда иштирок этишган.
Чарчаш – бу физиологик жараён бўлиб, бирор ақлий ёки жисмоний юкламадан юзага келади ва қисқа вақтли дам олишдан кейин ўтиб кетади. Ўта чарчаш эса чарчаш жараёнининг усма-уст келиши, касалликлардан сўнг тикланмасдан машғулотларда иштирок этганда, тренировка режими бузилганда пайдо бўладиган, патологияолди ҳолатини ривожланишига сабаб бўладиган ҳолат.
Такрорий катта ҳажмли ва қувватли жисмоний юкланишлар таъсирида спортчи организмида иккита карама-қарши ҳолатлар ривожланади:
1. Жисмоний чиниқиш ва спорт иш қобилятини ошиши (сарфланган энергетик ресурслар қайта тикланган ҳолатларида);
2. Сурункали чарчаш ва спортчини дармони қуриши (мунтазамлик равишда тикланиш жараёнларининг муддатлари узайган ҳолда).
Замонавий спортда спортчининг организми фаолияти ва иш қобилиятини оширишда навбатдаги машғулотлар тўлиқ тиклан-маган ҳолатида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
Спорт машғулотларини жараёнидаги жадаллаштириш ва спорт иш қобилятини оширишда қайта тиклаш воситаларли кенг мунтазамлик равишда қўлланилишига катта аҳамият берилади. Замонавий спортга таълуқли ҳаддан ташқари физик ва психик (руҳий) юкланишларда қайта тиклаш воситалардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга этадир.
Ҳозирги замонда қайта тиклаш воситалари икки турли шаклда ўтказилади:
а) спорт машғулотлар ва мусобақалар жараёнидаги спорт-чиларни тиклаш системаси
б) тиббий реабилитация системаси: бошқача айтганда касалланиш, шикастланиш, ўта чарчаш ва ўта зўриқишлардан кейин спортчиларни иш қобилятини қайта тиклашдир.
Қайта тиклаш воситаларининг таснифи
Қайта тиклаш воситалари учта асосий – педагогика, психологик ва тиббий гуруҳларга бўлинади.
Педагогик воситалари:
• асосий воситалар бўлиб ҳисобланади, чунки рационал равишда тузилган спорт машғулотларнигина қайта тиклаш жараёнларини тезлаштиради ва спорт натижаларни оширади. Бунда қуйдаги факторларга катта аҳамият берилади: микро ва макроциклларда шу билан спортчини кўп йиллар давомида тайёрланишида юкланиш ва дам олишни бирга қўшиб тўғри олиб борилиши. махсус қайта тиклаш циклларини киритиш, дам олиш кунлар, машғулотларни ҳар хил шароитларда ўтказилиши, мушакларни бўшаштирувчи машқлар, енгил кросслар, машғулот-ларни кириш ва тугаш қисмларини рационал равишда тузилиши ва ҳ.к.
Психологик воситалари: – психологик – асаб танглигини (таранглигини) четлатади, шу боис организмининг ҳаракат ва физиологик функциялари тезда қайта тикланади.
Буларга ҳар хил асабий ва рухий ҳолатларини бошқариш усулублар: ухлаб дам олиш, ўз кучига ишонтириш, ўз-ўзини иродасини мустаҳкамлаш, мушакларни бўшаштириш усуллари, бўш вақтларни сермазмунли ўтказиш, гипноз ва х. киради.
Жисмоний иш қобилиятини тиклашда қўлланиладиган тиббий воситалар асосий рольни ўйнайди.
Тикланиш деганда организмнинг функционал ҳолати ўзгаргандан кейин унинг физиологик ҳолатини ишдан олдинги ёки унга яқин гомеостаз (ички муҳитни сақлаш) ҳолатига қайтиши тушинилади.
Аэроб реакциялар ва ассимиляция устун келиши тикланиш жараёнларининг характерли томонидир.
Маълумки, ишдан кейин даврда фақат организмнинг сарф қилган ресурслари ва шунингдек, унинг физиологик функциялари тикланибгина қолмай балки муҳим функционал структур қайта қурилишлар ҳам бўлади. Шунинг учун тикланиш жараёнларини билиб ҳисобга олиш тренировка юкламаларига доимо тўғри ёрдам беради.
Юкланиш натижасида организмнинг ички муҳитида кучли ўзгаришлар содир бўлади, қон реакцияси кислотали томонга сурилади, энергетик ресурслар камаяди, терморегуляция, бузи-лади,
Юрак-қон томир, нафас системаларининг фаолияти бузи-лади. Буларнинг фаолиятини яхшилашда тиббий воситалар ёрдам беради. Бунинг натижасида чарчоқлик ҳолати йўқолади, иш қобилияти ошади, организмга кейинги бериладиган юкланишга мосланишини енгиллаштиради.
Спортчилар организмнинг иш қобилятини қайта тиклашда спорт тиббиётида кенг комплексли воситалар қўлланилади. Бунга биринчи навбатда махсус овқатланиш, эргогенли диета ва витаминлар киради.
Бундан ташқари ўсимликлардан ва сунъий йўл билан тайёрланган фармакологик препаратлар қўлланилади
Гигиеник воситалари ҳам кенг қўлланилади – бир меёрдаги режим, табиатдаги табий кучи ва х.з. Энг асосийси эса тикланишнинг жисмоний воситаларнинг йиғиндилари: массаждан тортиб, сауна, термо (иссиқ) – электро,баро, – магнит ва бошқа услублар кўлланилади.
Кўпгина тиббий воситалар организмга катта таъсир қилади. Бу воситаларни нотўғри кўлланиши, организм ҳолатига мос келмаслиги, дозировка кўпайиб кетиши, спортчиларнинг соғли-ғига таъсир этиши, унинг иш қобилятини ёмонлашишига олиб келади. Шунинг учун буни қўллашда спортчиларнинг индивидуал ҳолатини, ёшини, жинсини соғлигини, жисмоний ривожланишига, организмнинг конкрет ҳолатига, машғулотнинг ёки мусобақанинг босқичи ва характерини ҳисобга олиш керак. Бу воситалар врач кўрсатмаси асосида қўлланилади.
Машғулотлар ва мусобақалар жараёнида спортчиларни иш қобилиятини оширишда, тикланиш жараёнларни тезлаштиришда ва чарчаш ҳолатиларни олдини олишда овқатланиши катта аҳамиятга эга.
Модда алмашинув туфайли ўсиш ва ривожланиш, морфо-логик ўзгаришларни турғунлигини ва биологик системаларни функционал дараҳалари таъминланади.
Катта жисмоний юкланишларда озиқа моддаларга эхтиёжлиги, қисман оксил моддаларга ва витаминларга ошиши кузатилган юкланишларни куч ва қувват ошиши билан энергияни сарфланиши ҳам ошади.
Спортчилар ва спорт устозлари ҳар хил жисмоний юкла-нишга тааллуқли энергиясини мос келишини аниқлаши мумкин.
Қайта тиклаш жараёнларини тезда тиклаш мақсадида катта юкланишлар ва мусобақалар давомида овқатланиш калориясини ўйлаб чиқарилган нормативларга нисбатан 5-10%, суюкликни эса 0,5-1 литрдан ошириш лозим. Тикланиш даврида озуқа билан оқсил моддаларини истъемол қилинишига катта аҳамият берилади. Озуқани оксил таркибини 50-60 % гўшт, балиқ, жигар, сўзма, сут ташкил қиладилар.
Оқсил моддалар таркибига кирувчи аминокислоталар., глютамин (сутки буғдойни оқсиллари) липопротеинлар (сут, жигар, мол гўштли оқсил моддаларни ва холин )мол жигарида, тилда, тухум сариғида, нўхатда қайта тикланиши таъминланади.
Ёғ ва углеводлар – тиклаш жараёнларида катта роль ўйнайдилар. Ёғ махсулотлари 20-25% дан ошмаслиги лозим ва углеводларни миқдорини ошириш лозим. Жигар ва мушакларда гликоген запасларини оширишда юкланишлардан 24-28 соат ўтгандан кейин спортчиларни озуқа таркибини углеводлар билан бойитилиши лозим. Булар бир суткали калориясини 60% ташкил этиши керак. Қайта тиклаш даврида углеводлар таркиби: 64% крахмал ва 36% оддий қандлардан иборат бўлиши керак. Тикланишни таъминлашда онсон енгил сурилувчи углеводлар (Масалан асал), ҳўл мевалар ва сабзавотлар катта юкланишлар даврида бир суткали рационини 15-20% ташкил қилишлари лозим.
Тикланиш жараёнларини – кальций, фосфор, натрий, магний, темирга бой менерал моддалар тезлаштиради. Бу модда-лар мушаклар, бош мия, миокардда алмашинув жараёнларини бошқариши, ферментларни ва витаминларни организмда ўзлаш-тирилиши, кислородни ташувчи хусусиятларини, суяк тўқима-ларини мустаҳкамланишида катта роль ўйнайди.
Иссиқ шароитда машқ давомида кўп терлаш натижасида тикланиш даврида озуқа рационида ош тузини миқдорини сутка давомида 5-7 г кўпайтириш мумкин, мушакларни тиришишида спортчиларга махсус тузли таблеткаларни бериш керак.
Тикланиш даврининг бошланишида организмда ишқорлик моддалар минерал сувлар, ҳўл мевалар ва сабзавотлар билан таъминлаш керак. Ичакларни фаолиятини яхшилашда қатиқ, кефир ва апельсинларни овқатланиш режимига киритиш лозим.
Кун давомида 3-4 марта овқатланиш тавсия этилади (машғулотлар ва мусобақалардан 1,5-2 соат ўтгандан кейин). Тиклаш муаммоларида витаминлар алоҳида ўрин эгаллайди. Катта юкланишларда витаминлар етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Замонавий спортда комплексли витаминли препаратлар қўлла-нилади. Шулар қаторида комплексли препаратлар (углеводлар менирал тузлар микроэлементлар ва витаминлар йиғиндиси ёки оқсил моддаларни йиғиндиси) кенг қўлланилади.
Мушакларни энергетик потенциалини оширишга олиб келувчи овқатлаланиш энергоген диета деб ном олган (угле-водлар, оқсил ва ёғ моддаларни композициясини ўзгартириш).
Мушакларда гликогенни миқдори қанчалик кўп бўлса, жисмоний юкланиш шунча катта самарали бажарилади. Масалан, оддий аралаш диетада (КМУ) велоэргометрда МПКнинг 75% ташкил қилинган жадалликда машқ 114 дақ давомида, углевод диета – 167 дақ, оқсил-ёғ диетада атиги 57 дақиқа давомида тўхтовсиз машқ биринчи ҳодисада гликогенни миқдори 1,75 г/100 г мушакни оғирлигига тенг, иккинчисида – 3,51 /100 г учинчисида эса атиги 0,63 г/100 г эканлигини аниқлашган.
Мушакларда кислароднинг таркиби қанча кам бўлса, шунча узун масофага югуриш тезлиги паст бўлади. Энергоген диета нафақат спортчиларни иш қобилятини оширишда, шу билан спортчиларни машғулотлар ва мусобақаларни самарадорлигини таъминлашда ҳам қўлланилади.
Оқсил моддалар
Оқсиллар (протеидлар) – тирик организм ҳужайраларида синтезланадиган биологик полимерлар. Оқсил тирик организмнинг ҳаётий маҳсулоти бўлиб, унинг яшаши, ривожланиши, етилиши ва ўзига ўхшаш насл ҳосил қилишига имкон яратади. Барча оқсил молекулалари углерод, водород, азот, кислород ва оз миқдорда олтингугуртдан ташкил топган. Оқсил молекулалари занжиридаги бўғинлар аминокислоталардан иборат. Ҳужайра қуруқ оғирли-гининг 50% дан ошиқроғини оқсил ташкил этади.
Оқсилнинг организм ҳаёт – фаолиятидаги аҳамияти ниҳо-ятда хилма-хил. Оқсилнинг структурали оқсил деб аталувчи катта группаси организм турлича структурасининг ҳосил бўлишида иштирок этади. Ҳужайралар қобиғи ва уларнинг ички тузилмалари – органнеллалар, шунингдек, нерв устунлари қобиқлари полисаха-ридлар ва ёғлар билан мураккаб моддалар ҳосил қилувчи алоҳида эримайдиган оқсилдан ташкил топган. Оқсил қон томирлари девори таркибига қиради. Тери, пай, бойлам, тоғай, суяк таркибида коллаген оқсили бўлади. Кератин сон, тирноқ тузилмаларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Гормонлар оқсили организмнинг барча ҳаётий жараёнла-рини, ўсиши ва кўпайишини бошқариб туради. Алоҳида ёруғлик сезгир оқсил – родопсип ёрдамида кўз тўр пардасида предметлар тасвири акс этади. Мускулларда қисқарадиган оқсил миозин ва актин борлиги туфайли улар қисқаради ва ёзилади. Айни шу оқсил туфайли барча ҳайвонлар юриш қобилиятига эга. Баъзи ҳайвонлар (илон, ҳашорат ва бошқа) ҳамда ўсимликларнинг кучли заҳарли моддалари, шунингдек бактериялар токсини хам оқсилдир. Шунинг учун улар тухум оқида ва ўсимликлар уруғида тўпланади. Баъзи оқсил заҳира озиқ моддалар ҳисобланади. Ферментлар оқсилнинг муҳим ва турли группасини ташкил этади. Организм-даги барча кимёвий жараёнлар ферментлар иштирокида ўтади. Овқат ҳазм бўлиши, кислороднинг ўзлаштирилиши, моддаларнинг ўзаро бир-бирига айланиши, алмашинув маҳсулотларининг ҳосил бўлиши ва организмдан чиқариб юборилиши, энергия тўпланиши, қон ивиши ва бошқа ферментлар иштирокисиз амалга ошмайди. Баъзи оқсил группалари ташувчанлик функциясини бажаради. Масалан, эритроцитлардаги гемоглобин кислородни ўпкадан организмнинг турли тўқималарига элтади ва тўқималарда ҳосил бўлган карбонат ангидридни ўпкага олиб келиб, нафас чиқарганда унинг ўпкадан ташқарига чиқиб кетишига имкон яратади. Оқсил организмни ҳимоя қилиш вазифасини ҳам ўтайди. Қонга касаллик пайдо қилувчи бактериялар ёки уларнинг организм ҳаёт фаолияти учун хайф туғдирадиган маҳсулотлар тушганда организмда антителлар – иммуноглобулин оқсил ишлаб чиқарилади. Улар организм учун ёт бўлган заҳарли оқсилни ёки касаллик пайдо қилувчи микроорганизмлар ҳаёт-фаолияти маҳсулотларини нейтраллашда иштирок этади. Оқсилнинг организмни ҳимоялаш вазифасига қоннинг ивишини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Қон плазмасида фибриноген оқсили эрийди. У рангсиз ва кўринмайди. Лекин қон томирнинг шикастланган жойида фибриноген тез полимерланиб, оқ фибрин ипига айланади ва чўқмага тушиб, жароҳатланган жойни пахта янглиғ тўсиб қўяди. Сувда эритмайдиган, кимёвий жиҳатдан инерт оқсилдан тортиб, сувда эрийдиган, биологик жиҳатдан актив, заҳарли барча оқсилпептид боғи билан боғланган айни бир хил аминокис-лоталардан ташкил топган. Табиатда 20 хилга яқин аминокис-лоталар (оқсил шу аминокислоталардан тузилган) мавжудлиги уларнинг занжирларда маълум кетма-кетликда жойлашишини чексиз ўзгартиришга амалий имконият яратиб беради.
Ҳар бир оқсилнинг политептид занжири оқсилига хос бўлган аминокислоталарининг тузилиши бир хилда ёки бир-бирига яқин бўлган, лекин аминокислота қолдиқлари турлича кетма-кетликда жойлашган иккита оқсилнинг хоссаси кимёвий жиҳатдангина эмас, балки биологик жиҳатдан хам деярли турлича бўлади. Оқсил молекуласи аминокислота занжиридаги биттагина аминокислота қолдиғи ўрнининг алмаштирилиши ҳам айни оқсил хоссасининг анчагина ўзгаришига сабаб бўлади. Аксари оқсил таркибига кирадиган аминокислота қолдиқларининг сони 100 дан кам эмас. Улар оқсил таркибида қатъий тартибда бирин-кетин жойлашиб, оқсил молекуласининг полипептид занжирини, яъни барқарор бирламчи структурасини ташкил қилади. Жуда кўп аминокис-лоталардан тузилган узун полипептид занжирининг турли қисмлари ўзаро боғланиши туфайли оқсил молекуласининг юксак ташкилий шакллари – иккиламчи, учламчи ва тўртламчи структуралари ҳосил бўлади. Тирик организмда оқсил пайдо бўлиши нуклеин кислоталари ва кўп сонли махсус ферментлар иштирокида ўтадиган мураккаб жараёндир.
Оқсил шакли, тўқимаси ва индивидуал ҳоссалари билан фарқ қилади. Ҳар қандай оқсил иссиқ қонли ҳайвонлар, жумладан одам организмига киритилганида антитела ҳосил бўлишига бўлишига олиб келади, яъни оқсил антиген хоссасига эга. Организмга ёт оқсил кирганида аллергик ҳолатни юзага кел-тиради. Организмга сингмаган оқсил ва полипептидлар ичакда сўрилиб, қонга ўтади ва организмга аллергия сингари таъсир этади.
Оддий оқсилларниг ҳазм бўлиши ва сўрилишининг бузилиши. Оқсил озиқ-овқат рационининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Овқат билан меъда-ичак йўлларига кирган оқсил овқат ҳазм қилиш шираларидаги ферментлар таъсирида парча-ланади (сингийди). Озиқ-овқатдаги оқсил аминокислотагача парчаланиб, ичак орқали қонга ўтади. Шундай қилиб, озиқ-овқатдаги оқсил ўзига хос кўринишини йўқотади, ундан ҳосил бўлган аминокислоталардан организм ўзига мос – структурали, ферментли ва ҳ.к. оқсилни вужудга келтиради. Баъзи оқсил- нинг меъда-ичак йўлида чала парчаланиши анча оғир касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Оқсилга ёлчимаслик ва у билан боғлиқ бўлган камчи-ликлар. Одам организмнинг оқсилга ёлчимаслигига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин: оқсилнинг организмга озиқ-овқатлар билан етарли миқдорда кирмаслиги, озиқли оқсилнинг чала ҳазм бўлиши ва яхши сўрилмаслиги (кучли ич кетиши, диспепсия, дизентерия, чиллашир, овқат ҳазм қилиш безлари функциясининг бузилиши) оқсилнинг организмда жуда кучли алмашинуви, бинобарин, физиологик ҳолатлари (ҳомиладорлик, лактация ва б. да) куйганда, суяк синганда, хирургик операция-ларда, инфекцион касалликларда ва б.да содир бўладиган стресс (танглик) ҳолатларида унга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги, турли касалликларда, масалан, нефроз, қон йўқотиш, оқсилнинг экссудат ва транссудатларга ўтиши, тўқималарда, қон зардобида оқсил синтезининг бузилиши, бир қатор касалликларда (гастрит, ярали колит, илеит ва б.) оқсилнинг ичак эпителийларидан ўтиб йўқолишида.
Оқсилга ёлчимаслик организм тўқималарининг ўзидаги оқсилнинг парчаланишига ва азот балансининг бузилишига сабаб бўлади. Дастлаб қон зардобидаги оқсил миқдори камайиб гипопротеинемия пайдо бўлади. Гипопротеинемия суюқликнинг қондан тўқималарга ўтишига ва шиш пайдо бўлишига олиб келади. Қондан кейин иккинчи навбатда жигар, мускул ва теридаги оқсил миқдори камая бошлайди, энг сўнггида юрак мускули ва бош мия оқсили тугай бошлайди. Марказий нерв системаси функциясининг бузулиши оқсил алмашинувига анча таъсир кўрсатади. Оқсилнинг парчаланиши тезлашиб, янгидан ҳосил бўлиши эса секинлашади. Бу атрофия, дистрофия ва бошқа камчиликларни келтириб чиқаради. Гормонларнинг оқсил алма-шинувида алоҳида аҳамияти бор. Қалқонсимон без гормонлари организмдаги оқсил парчаланиши жараёнини кучайтиради ва ҳосил бўлишни тезлаштиради. Гипофизда ишланиб чиқадиган ўсиш гормони таъсирида оқсилнинг ҳосил бўлиши ва синтез-ланиши тезлашади. Бу оқсил миқдорининг кўпайишига ва организмнинг ўсишига имкон яратади.
Кучли машғулотлар бажарлишида, айниқса 2-3 мартадан кўп ўтказиладиган машғулотларда, қайта тикланиш жараёнларини жадаллаштиришда овқатланиш режимига махсус озуқа препарат-лар киритилади. Булар қаторига оқсил гидролизатли спорт ичимликлари киради. Қуруқ спорт ичимлик “Олимпия”, “Спортакиад”, “Виктория”, “Эрготон”, “Велетон”, “Диета Экстра” ва оқсил-глюкозали шоколад, оқсил печеньеси, “Олимп”оқсил мармелади ва бошқалардир.
Фармакологик тиклаш воситалари
Спортчиларни иш қобилятини бир меъёрида сақлаш, катта юкланишлардан кейин, ўткир ва сурункали чарчаш, ўта чарчаш, бетоблик ҳолатиларда, замонавий спортда ҳар хил фармакологик моддалар қўлланилмоқда. Ўсимлик фармкологик моддаларга кўпроқ аҳамият берилади. Ҳар бир вазиятда тренер ва врач биргаликда фармокологик моддаларни қабул қилиш масаласини ечишлари лозим.
Витаминлар. Спортчиларнинг иш қобилятини қайта тиклашда витаминлар алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, витаминларнинг етишмовчилиги иш қобилятининг пасайишига, чарчаш ва ҳар хил касаллик ҳолатиларига келтириши мумкин.
Бу дорилар фермент системаларини активлаштиради, иммунитетни оширишга кўмаклашади, тўқимада кислородни ўзлаштиришни яхшилайди, нерв ва гуморал регулицяни ривожлантиради, модда алмашинуви чиқиндиларини организмдан чиқиб кетишини тезлаштиради. дориларни буюришга фақат врачнинг ҳуқуқи бор. Уларни тренерлар томонидан буюрилиши, спортчиларни ўзлари қўллаши ман этилади. Болалар ва ўсмирлар дориларни қўллашда алоҳида эхтиёт бўлмоқлари лозим.
Пластик таъсир хусусиятига эга бўлган дори-дармонлар (нуклеотидлар) ҳужайраларнинг тикланишига ва уларнинг ичида регенератив жараёнларини кечишига ёрдам беради, анаболик хусусиятлари ва дистрофияга қарши кўрсатиш хусусиятигша эга. Углевод алмашинувига таъсир кўрсатади, фермент ва кофермент-ларни етишмаслиги тўлдиришда кўмаклашади, юрак ва скелет мушакларида модда алмашинувини яхшилайди. Жисмоний зўриқишлар натижасида ривожланган миокард дистрофиясини олдини олишида ва даволашда бу гуруҳ дориларнинг аҳамияти каттадир. Бу гуруҳга калий оротат, рибоксин, АТФ, оқсил аралашмалари ва озуқа қўшимчалар киради. Энергетик таьсирига эга бўлган дори дармонлар. Кислород етишмовчилигига (гипоксия организмни турғунлигини оширади). Керакли энергетик модда-ларни эҳтиёт қилади, метаболик реакцияларга тезда киришади ва Кребс циклида тез сўрилади ва сарфланади, ферментларни ва коферментларни активлиги оширадилар, катта юкланишларда организмда ҳосил бўладиган зарарли радикалларни миқдорини камайтиради. Бу гуруҳ дори дармонларга карнитин хлорид, пикамилон,янтар кислотаси, панангин, ноотропил киради.
Антиоксидантлар (витамин Е, токофероллар ва бошқалар) узоқ вақт даволовчи этадиган машғулотларда липидларнинг ортиқча кўп миқдори ҳосил бўладиган зарарли моддаларни таъсирини ўтмайдиган қилиб қўяди.
Адаптогенлар-булар асосан ўсимликлардан олинадиган биостимуляторлардир (женьшень, хитой лимонники, левзия (марал илдизи). Булар қаторига ва комплексли дорилар ҳам киради Улар организмни турли хил зкстремал таъсирига қаршиликни оширади, юкланишлардаги функционал ўзгаришларни тиклашга кўмакла-шади. Тезлик ва кучли юкланишларда, зўриқиш билан ҳамда ўта диққат ва мураккаб координацияли ҳаракат талаб қилувчи спорт турларида самарали қўлланилади.
Ноотроплар – бош миянинг интегратив механизмларига бевосита активлаштирувчи таъсир кўрсатадиган, хотирани яхши-лайдиган, фикрлашни стимуллаштирадиган, бош мияни стресс таъсиротига чидамлилигини оширадиган преперат. Ноотроплар координацияни яхшилабгина қолмай, спортдаги йўқолаётган кўникма ва техникани тикланишини тезлаштиради.
Ноотроп препаратлар модда алмашинуви жараёнига таъсир кўрсатгани учун уларни “метаболик терапия” препаратлари қаторига қўшадилар. Бу препаратларни кечки пайт ва психомотор қўзғалишда қабул қилиш мумкин эмас.
Ноотропларни қўллаш
Спорт тури
|
Тренировка босқичлари
|
Мусобақалар
|
Тикланиш
|
Тайёрлов
|
Асосий
|
Махсус
тайёргалик
|
Мусобақа
олди
|
Циклик
|
|
*
|
*
|
*
|
*
|
*
|
Тезлик-куч
|
|
*
|
*
|
|
|
|
Яккакураш
|
*
|
|
*
|
|
*
|
|
|
Достарыңызбен бөлісу: |