Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти спорт тиббиёти фанидан маърузалар тўплами тошкент 2010 Муаллифлар



бет9/10
Дата03.07.2016
өлшемі0.79 Mb.
#174745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Назорат саволлари:

  1. Спорт травматизми деб нимага айтилади?

  2. Спорт шикастланишларининг асосий сабаблари нима?

  3. Ўта чарчашнинг сурункали чарчашдан фарқи нимада?

  4. Зўриқиш деб нимага айтилади?

  5. Спортчиларни зўриқишга олиб келувчи сабаблар қандай?

  6. Зўриқишнинг қандай босқичлари бор?

  7. Ўткир ва сурункали ўта зўриқиш фарқ қилинади.

  8. Юрак зўриқишини тавсифланг.

  9. Юрак зўриқишида спортчи томонидан қандай шикоятлар бўлади?

  10. Сурункали инфекция ўчоқларининг асоратлари қандай?


Спорт шикастланишлари
Организм ташқи агентлар (механик, термик, электр, нур, психик ва ҳоказолар) таъсиридан орган ва тўқималарнинг анатомик, физиологик фунцияларида ўзгаришлар ва зарарланган организмнинг маҳаллий ва умумий реакциясини келтириб чиқарадиган таъсир шикастланиш (травма) дейилади.

Шикастланишга сабаб бўладиган агентга кўра травмалар механик, химиявий, электр, нур, психик, операцион ва бошқа турларга бўлинади. Шикастланиш кўпинча организм тўқималарига механик таъсир, яъни бевосита механик куч (зарб тегиши, эзилиш, чўзилиш) таъсирида юзага келади. Очиқ ва ёпиқ шикастланишлар фарқ қилинади. Очиқ турига организм қопламаларининг (тери, шиллиқ қаватлар) зарарланиши билан ўтадиган ва шикастланган тўқималарга инфекция ўтиш ҳавфи бўлган травмалар киради.. Ёпиқ травмада тери ва шиллиқ пардалар зарарланмайди. Лат ейиш (уриб олиш), чўзилиш, юмшоқ тўқималар (мускуллар, пайлар, томирлар, нервлар) узилиши ана шулар жумласига киради. Бўшлиққа (қорин, кўкрак, бош суяги, бўғин) тешиб кирадиган ва кирмайдиган шикастланишлар ҳам тафовут қилинади. Травма-ларда бўшлиққа инфекция тушиб қолиш ҳавфи уларнинг ўтишини қийинлаштиради.

Шикастланиш характерини ҳисобга олиб, травмалар – якка, кўп, оддий ва комбинациялашган турларга бўлинадн. Шикастла-нишларни қай даражада ҳавф солишига қараб қуйидаги группаларга бўлиш мумкин:

1. Шикастланиш пайтида ёки ундан кейин дастлабки соатларда бевосита келиб чиқадиган хавф. Қон оқиши, коллапс, шок, ҳаётий муҳим органларнииг шикастланиши ана шулар жумласидандир.

2. Травмадан сўнг турли муддатларда (бир неча соатдан бир неча ҳафтагача) пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфлар. Улар хирургик инфекция ривожланишининг натижаси ҳисобланади. Маҳаллий йирингли инфекция (яранинг йирингланиши, пери-тонит, плеврит ва ҳ.к.), умумий йирингли инфекция (сепсис), газли гангрена ва бошқалар ана шундай авж олиши мумкин. Тўқима озиқланишнинг бузилиши билан ўтадиган катта ёпиқ шикастла-нишларда травмадан сўнг яқин вақт ичида травматик токсикоз ривожланиши мумкин.

З. Кечиккан хавф ва асоратлар зарарланишдан сўнг анча муддат ўтгач аниқланади. Буларга сурункали йирингли инфекция, тўқималар трофикасининг бузилиши (трофик яралар), орган функциясини бузадиган чандиқлар (қонтрактура, травматик эпилепсия) ривожланиши ва ниҳоят, зарарланган орган ва тўқималардаги ҳар хил анатомик ва функционал нуқсонларга алоқадор бўлган асоратларни киритиш мумкин.

Шикастланишнинг оғирлиги ва унинг оқибати қуйидаги группага кирадиган шароитлар билан белгиланади:

1. Шикастланишга сабаб бўлган ташқи омил ва травма механизми.

2. Травмага учраган орган ва тўқималарнинг анатомик-физиологик хусусиятлари.

З. Шикастланган органларда патологик ўзгаришларнинг бўлиш-бўлмаслиги.

4. Шикастланиш рўй берган ташқи муҳит хусусиятлари.

Шикастланиш механизми кўпинча шикастланишнинг харак-терини ва нақадар оғирлигини белгилайди. Мамлакатда спортнинг кенг ривожланганлиги, спорт машғулотлари вақтида учрайдиган шикастланишларнинг сабаблари, уларни юз бериш шароитларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш тадбирларини аниқлаш зарурияти туғилмоқда. Шу сабабдан спорт травматизми махсус группага ажратилган.

Спортда шикастланишлар спорт турларига боғлиқ. Бокс, спорт ўйинлари, кураш ва конькида югуриш каби спорт турларида кўпроқ лат ейиш кузатилади. Оғир атлетика, енгил атлетика, гимнастика билан шуғулланишда кўпроқ пай ва мускуллар шикастланади. Спорт ўйинлари, енгил атлетика (сакраш, ирғитиш, улоқтириш турларида), гимнастика ва кураш билан шуғулла-нувчиларда кўпинча суяклар синиши кузатилади.

Велосипед, чанғида юриш, конкида учиш, гимнастика, хоккей ва эшкак эшиш спорти билан шуғулланувчилардан кўпроқ жароҳатлар турининг шилиниши ва тирналиши кузатилади. Сувга сакраш, бокс, велосипед, мотоспорт турларида эса миянинг чайқалиши учраб туради. Кўп спортчиларнинг кўл ва оёқлари шикастланади. Тизза ва болдир бўғимининг шикастланиши 80 процентни ташкил этади. Спорт гимнастикаси билан шуғулла-нишда қўллар шикастланади (умумий травмаларнинг 70% ни ташкил этади). Кўпчилик спорт турларида эса оёқлар ҳам шикастланади. Масалан, енгил атлетика ва чанғи спортида оёқлар шикастланиши 66%ни ташкил этади. Боксчиларда кўпроқ бош ва юз шикастланади (65%), баскетбол ва волейбол ўйинчиларида (80%) кафт панжалари, теннисчиларида ва ёш гимнастикларда (70%) – тирсак бўғими, футболчиларда эса тизза бўғими шикаст-ланади (48%).

Спортдан шикастланишда енгил травмалар кўпроқ учрайди (90%). Спортда шикастланишларнинг оғир енгиллиги спорт турларига боғлиқдир.

Спортда кузатиладиган шикастланишларнинг ҳамма сабаб-ларини шартли равишда ташқи ва ички сабабларга бўлиш мумкин. Ташқи омиллар: тренировка процессида дарс ўтиш методика-сининг нотўғри кўлланилиши. Бунда дарс ўтиш методикаси бузилганда спортдан шикастланишга олиб келади.

Сабаблар орасида оқилона тарзда уюштирилмаган трени-ровка жуда қисқа муддат ичида юксак спорт натижаларига эришиш мақсадида машғулот давомида ва спорт юкламасидан кейинги тикланиш процессини тезлаштиришга қаратилган тадбирларни таьмин этмаслик. Ўқув-тренировка машғулотини ўтказиш инструкцияси ва низомига риоя қилмаслик, шу билан бирга хавфсизлик қоидаларни бузиш уларга амал қилмаслик бундай шикастланишларнинг келиб чиқишида маълум ўрин тутади.

Спортда шикастланиш қуйидаги сабабларга кўра ҳам кузатилади: шуғулланунчиларни нотўғри жойлаштириш, машғу-лотлар ўтказадиган жойларда спортчилар ва томошабинлар сонининг ортиқ бўлиши (Масалан, бирор спорт майдонида бир пайтда ҳам футбол ўйинлари, ҳам найза, диск, ядро ирғитиш, бассейнда сузиш ва сувга сакраш мусобақалари ўтказилганда), шуғулланувчилар группаларини нотўғри алмаштириш (Масалан; спорт майдонида найза, диск ва ядро ирғитиш жойларидан ўтиш); шуғулланувчиларнинг шахсий хусусиятлари, жисмоний тайёргар-лиги, спорт малакаси, ёши, жинси ва вазнига қараб (кураш ва боксда) группалар тузишда хатога йўл кўйиш, жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки тренер бўлмаганда машғулотлар ўтказилиши, ўқитувчи ёки тренер раҳбарлиги остида шуғулланувчилар сонининг кўп бўлиши.

Машғулотларда спорт иншооти, ускуналар ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин: спорт ускуналари, спорт иишоотлари, спортчилар буюм ва анжомлари (кийим, пойабзал, ҳимоя мосламалари) нинг сифатсизлиги, машғулотлар ўтказиладиган жой, шу билан бирга снарядлар, жиҳозлар, майдончалар, заллар, стадионларга қўйила-диган гигиеник ва моддий-техника қоидаларига амал қилмаслик, снарядлар, жиҳозлар ва спорт иишоотларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик кўзда тутилади. Футбол майдони, югуриш йўлаклари юзасининг текис бўлмаслиги, спорт майдон-ларида ёт нарсаларнинг бўлиши, зал полининг сирпанчиқлиги, спорт анжомлари ва иишоотларининг бузуқлиги, кийим ва пойабзалнинг етишмаслиги ҳимоя мосламаларидан фойдалан-маслик ва бошқалар жароҳатланишга олиб келиши мумкин.

Тренировка ва мусобақаларни ноқулай гигиеник ва об-ҳаво шароитларида ўтказиш шикастланишга сабаб бўлиши мумкин. Спорт иншоотларининг қониқарсиз санитария ҳолати, ёрити-лиши, вентиляция, ҳаво намлиги, сув ва ҳаво ҳароратига бўлган гигиеник талабларига риоя қилмаслик ва бошқалар шулар жумласига киради.

Ҳозирги замон спорти об-ҳавоси бир-биридан жуда катта фарқ қиладиган турли хил мамлакатларда халқаро мусобақаларни ўтказишни талаб қилади. Иқлимнинг ўзгариши спортчиларда нохуш субъектив сезги пайдо бўлиши, юрак-қон томир системаси нормал фаолиятини бузиши мумкин, бу эса спортда иш қобилиятига ёмон таъсир этади. Спортчилар минтақа вақти бошқача бўлган, яъни тўрт соат ва бундан ҳам кўпроқ вақт фарқ қиладиган олис жойларга бориб қолганларида одатдаги суткалик физиологик функциялар ритми ўзгариши туфайли нохуш аломатлар (ҳолсизлик, эзилиш ҳисси, бош оғриши, уйқу бузулиши, иш қобилиятининг сусайиши) пайдо бўлиши мумкин. Спортчи организмининг мосланиши имкониятлари (аккилиматизация) етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли ҳам шикастланишга олиб келиши мумкин.

Спортчиларнинг нотўғри ҳатти-ҳаракати ҳам шикастланиш-ни келтириб чиқаради. Бу аввало шошқалоқлик, эътиборсизлик ва интизомсизлик туфайли рўй беради. Жароҳатланишга сабаб спортчиларнинг рақибига нисбатан қўпол, қоидада ман қилинган ҳаракатлар қилишдир. Кўпинча шикастланиш шу тариқа юзага келади. Спортчилар орасида кенг кўламда тарбиявий ишлар олиб бориш ва мусобақалар даврида судьяликка катта талаблар қўйиш лозим.

Тренировка процессини ташкил қилишда врач маслаҳат-ларига риоя қилмаслик ҳам шикастланишга олиб бориши мумкин. Бунда шуғулланувчиларнинг машғулотларда врач кўригисиз қатнашишига рухсат этиш, тренерлар ва спортчи томонидан врач тавсияларини бажармаслик, ўқувчилар жисмоний тарбия машғулотлари учун медицина группаларига нотўғри киритилиши ва спортчиларнинг иш қобилятини ошириш, организм толиқиб қолишининг олдини олиш ҳамда спорт юкламасидан кейинги тикланиш порцессини тезлаштиришга қаратилган врач тавсия-ларини амалга оширилмаслик асосий сабабларидан биридир.

Спортдан шикастланишнинг пайдо бўлишига имконият яратувчи ички омилларга спортчиларнинг туғма хусусиятлари, тренировка ва мусобақалар таъсирида ёки ноқулай ташқи ва ички муҳит таъсирида уларнинг ҳолатларидаги ўзгаришлар киритилади. Қуйидаги ички омиллар алоҳида аҳамиятга эга:

1. Чарчаш ва ҳаддан ташқари чарчаш (толиқиш). Бу ҳолларда координациянинг бузилиши, ҳимоя қилувчи реакция ва диққат-эътиборнинг ёмонлашиши айниқса хавфлидир. Бундай ҳолларда шикастланиш антагонистик мускулларнинг ишида ўзаро келишмаслик ривожланиши билан айрим бўғимлар ҳаракат амплитудасининг пасайиши ва ҳаракатларни бажаришда тезлик ва эпчиллик қобилиятининг йўқолиши натижасида пайдо бўлади. Ишлаётган мускуллар қисқариши ва бўшашиши алмашинишининг бузилиши спортчилар мускулларнинг узилишига сабаб бўлади. Толиқиш, айниқса жисмонан етарлича чиниқмаган шахсларда юзага келадиган функционал ўзгаришлар, ишлаётган мускулларда кузатиладиган қўзғалувчанлик ва лабилликнинг пасайиши, қисқариш кучининг камайиши, бўшашининг қийинлашуви ҳақида фикр юритилади. Булар эса ҳаракатни амалга оширишни қийин-лаштиради ва шикастланишга сабаб бўлади. Спортчиларнинг ишлаш қобилиятини оширишда ва организм толиқиб қолишининг олдини олишда, спорт тренировкасидан кейинги тикланиш процессини тезлаштиришга қаратилган усуллар ва воситалар (массаж, сув муолажалари, физиотерапия, дори дармонлар) врач тавсиясига риоя қилмасдан нотўғри қўлланилганда ҳам шикастланиш юзага келиши мумкин.

2. Касалликлар ва бошқа сабаблар, узоқ вақт спорт билан шуғулланмаслик спортчи организми функционал ҳолатининг ўзгаришига ва иш қобилиятининг сусайишига сабаб бўлади. Бунда мускуллар кучи, чидамлилиги, қисқариш ва бўшашиш тезлигининг пасайиши натижасида мураккаб ҳаракатларни бажариш қийин-лашади, натижада шикастланиш юзага келади. Спортчи маълум вақт мобайнида машғулотларда қатнаша олмаса, динамик стереотиопнинг йўқолишига ва ҳаракат координациясинииг бузилишига сабаб бўлиб, шикастланишга олиб келиши мумкин.

3. Биомеханиканинг хусусиятлари ва ҳаракат биомеханика структурасининг ўзгариши.

4. Спортчиларнинг шиддатли ва мураккаб координацияли машғулотларни бажаришга жисмонан тайёргарлиги етарли даражада бўлмаганлиги.

5. Қон томирлар ва мускулларнинг спастик қисқаришларига (мускулларнинг беихтиёр қисқариши ва таранглашуви) мойил-лиги. Спортда шикастланишнинг кўпчилиги зарба натижасида пайдо бўлади. Кўпгина ҳолларда булар ерга, полга, музга, сувга йиқилишдир. Шикастланиш рақиблар бир-бирини уриши (маса-лан, боксда, хоккейда, футболда) ва спорт ускуналарига урилиши натижасида ҳам юз бериши мумкин. Ҳаракат амплитудасининг физиологик чегарадан ошиши шикастланиш пайдо бўлишининг бошқа механизмидир. Бошқача қилиб айтганда, булар тортиш ва буриш механизми бўйича пайдо бўлган жароҳатдир. Табиий ҳаракатларга қандайдир тўсиқ пайдо бўлиши ва ҳаракатни бошқаришнинг бузилиши (пай ва мускулларнинг ҳаддан ташқари букилиши ёки ёзилиши), ҳаракат биомеханика структурасининг ўзгариши ана шундай шикастланишнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Демак, шикастланиш жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг барча қоидаларига риоя килмасликдан юзага келади. Шу сабабли спортдан шикастланишнинг олдини олишда, профилактикасида врач, тренер, жисмоний тарбия ўқитувчиси, шу жумладан спортчи ҳам бу қоидаларга қатъий риоя қилишлари зарур.
Зўриқиш ва ўта зўриқиш
Спортчилар тайёрлашнинг асосий тури бўлган спорт тренировкаси жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланишни тақозо этади, бу эса организмнинг функционал имкониятларини ва қобилиятини такомиллаштиради. Тренировка даврида организмнинг юқори кўрсаткичларига эришишга қара-тилган умумий ва ихтисослашган такомиллашувининг мураккаб масалалари ҳал этилади. Шу билан бир қаторда спорт трени-ровкаси, республикамиз жисмоний тарбия системасининг ҳар қандай таркибий қисми сингари, соғломлаштириш чоралари: соғлиқни сақлаш ва жисмоний ривожланишни яхшилаш, организмнинг ташқи муҳит таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширишга қаратилган бўлиши керак.

Спорт ва соғломлаштириш ишларини биргаликда олиб бориш учун ҳар қандай спорт турида тренировка системаси яхши ишлаб чиқилган бўлиши зарур, бу машғулотлар ва мусобақаларни ташкил қилиш қоидаларига тўла жавоб бериши керак. Спорт тренировкасига мувофиқ равишда кўп жиҳатдан тренировка процессига: уни ташкил қилишга, дарс ўтиш методикасига, меҳнат ва дам олиш режимига, овқатланишга, қайта тиклаш воситаларини қўлланишга тааллуқлидир. Тренировка муваффақиятли ўтиши учун уни шуғулланувчиларнинг шахсий хусусиятларига қараб тузиш зарур. Тренировка режасини тузишда спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ва спорт стажини ҳисобга олиш зарур, чунки тренировка қилган спортчилар янги спорт билан шуғулланувчиларга нисбатан мураккаб ишни тез бажарадилар ва узоқ муддат давомида жисмоний машғулотларга чидамли бўладилар.

Мускул ишининг мунтазам равишда такрорланиб туриши ва юкламанинг секин-аста ошиб бориши, нерв, нафас олиш, юрак-томир ва мускул системасини ишлашга шакллантириб боради, бунда организмнинг умумий иш қобилияти яхшиланади. Меҳнат ва дам олишни тўғри алмаштириб олиб бориш жисмоний юкламадан кейин ишлаш қобилиятини тиклашга ва толиқишнинг олдини олишга ёрдам беради. Бундай қилинганда спортчининг иш қобилияти яхшиланади ва чидамлилик ортади. Тренировканинг ҳамма циклида шу шарт-шароитларга амал қилиш зарур. Мусобақа, ҳар бир тренировкадан кейин ва дарс процесси давомида етарли дам олиш керак. Тренировкалар орасида дам олиш вақти чўзилмаслиги керак, чунки олдинги тренировкалардан қўлга киритилган яхши кўникмалар сақланмай қолиши мумкин.

Ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик жисмоний камолотга етишга, турли орган ва системалар функционал ҳолатининг яхшиланишига ва танланган спорт турида соғломлаштирувчи ва сезиларли даражада яхши таъсир кўрсатади. Умумий жисмоний тайёргарлик ва уни ихтисослашда бошқа спорт тури элемент-ларининг қўлланилиши, ёрдамчи восита сифатида кўлланилиши, ҳамда янада жадал ва узоқ муддатли жисмоний юкламаларни бажаришга имконият яратади, ҳаракатлар уйғунлигини оширишга ёрдам беради, соғломлаштирувчи таъсирини оширади, ҳамда танланган спорт турида юқори спорт кўрсаткичларига эришишга ёрдам беради. Мунтазам ва тўғри уюштирилган спорт машғу-лотлари спортчиларнинг иш қобилиятини ва уларнинг чиниқи-шини оширади.

Спортда чиниқиш педагогик процесс бўлиб, одамнииг ҳаракат фаолиятини такомиллаштиради. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш процессида керакли ҳаракат кўникмалари шаклланади, мустаҳкамланади ва тезлик, куч, чидамлилик ҳамда эпчиллик каби ҳаракат сифатлари ривожланади.

Чиниққан организм жуда катта куч-қувват ва функционал резервларга эга бўлади. Ундаги кузатиладиган физиологик процесслар анча тежамли бўлади. Лекин мускулнинг зўр фаолиятида унииг барча органлари ва системалари янги, анча юқори фаолият даражасига, кўпинча чиниқмаган одам эриша олмайдиган даражага тез ўтади. Бундан ташқари, чиниқиш процессида организм ички муҳитнинг кескин ўзгарган шароит-ларидан (рН нииг камайиши, кислородга эҳтиёж, қонда глюкоза миқдорининг камайиши ) фаолиятга мослашади.

Шундай қилиб, барча қоидаларни амалда қўлламасдан туриб спорт тренировкаси ёрдамида соғлиқни мустаҳкамлаш ва юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мумкин эмас. Бундан ташқари, соғлиққа зарар етказиш ва спорт кўрсаткичларининг пасайиб кетиш ҳоллари рўй бериши мумкин. Тренировка процесси нотўғри уюштирилиши натижасида спортчи организмининг толиқиши ва турли ўзгаришлари, яъни хаддан ташқари чарчаш, зўриқиш ва ўта зўриқиш рўй бериши мумкин.

Бу ҳоллар узоқ вақт давом этадиган иш қобилиятининг пасайиши, функционал ҳолат ва саломатликнннг ёмонлашуви билан таърифланади. Одатда, спортчиларнинг чиниққанлик ҳолатидаги ўзгаришларини врач аниқлайди, аммо тренер ҳам асосий белгилардан хабардор бўлиб, айниқса уларнинг дастлабки аломатларини аниқлаб, машғулотлар уюштиришда ўз вақтида зарур ўзгаришларни киритиши лозим. Бутун организм, орган ёки тўқима ишлагандан кейин иш қобилиятининг вақтинча пасайиши чарчаш деб айтилади.

Одатда чарчаш спортчиларда толиқиш пайдо бўлиши, иш қобилияти пасайиши ҳаракат координацияси ва бир неча функционал кўрсаткичларнинг ўзгариши билан таърифланади. Бу нормал физиологик ҳолат ҳар бир тренировка машғулотларининг бажарилиши давомида содир бўлиб, бир қадар узоқ дам олишдан кейин чарчаш босилади. Чарчашни тушунтириш учун бир неча назария баён қилинган. Баъзи олимлар чарчашнинг энг асосий сабаби иш натижасида запасларнинг тугашидан иборат, деб изоҳ беришса, бошқа олимлар парчаланиш маҳсулотларининг мускулни тўлдириб юбориши чарчашга сабаб бўлади, деб ўйлашади. Аммо баён қилинган назариянииг иккаласи ҳам чарчаш ҳодисасини мукаммал тушунтириб бермайди. Мускул зўр бериб ишлаганда унда хақиқатдан ҳам парчаланиш маҳсулотлари, жумладан сут кислотаси ҳосил бўлади (сут кислотаси ишлаётган мускулнинг чарчашига анча таъсир килади), энергия запаслари сарф бўлади, лекин шу процесслардан биронтаси ҳам айрим ҳолда чарчашни тушунтиришга асос бўла олмайди. Бу назарияларнинг ҳаммаси ҳам чарчашда нерв системасини нақадар катта аҳамияти борлигини эътиборга олмайди.

Чарчашнинг ривожланишида марказий нерв системаси фаолиятининг аста-секин сусайиши муҳим ўрин тутади. Бу ҳимоя тормозланишининг ривожланишига кўзғалиш ва тормозланиш процесслари ўртасида зарур бўлган мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлади. Марказий нерв системаси фаолиятидаги бу ўзгаришлар натижасида рефлектор реакцияларнинг ўтиши, вегетатив функцияларнинг бошқарилиши ва ҳаракат координа-цияси издан чиқади. Марказларда чарчаш натижасида юзага келадиган функционал ўзгаришлар, ишлаётган мускулларда бўладиган бир қанча ўзгаришлар (кўзғалувчанлик, лабилликнинг сусайиши қисқариш кучининг камайиши, бўшашишнинг қийин-лашуви, фойдали ҳаракат коэффициентининг камайиши) билан кузатилади. Мускуллардаги маҳаллий ўзгаришлар уларда алма-шинув маҳсулотларининг тўпланиши, энергия запасларининг камайиши, физик-химиявий хоссаларнинг ўзгариши туфайли юзага келади. Бу ўзгаришларнинг асосий сабаби марказларда иннервация процессларинииг бузилишига олиб келадиган функциялар силжишидир.

Ҳар қандай жисмоний иш вақтида чарчашнинг ривожла-ниши энг аввало марказий нерв системаси функционал ҳолатининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Чарчашнинг юзага келиш тезлиги ва унинг даражаси мускул фаолиятининг шакли ва тезлигига, ишлаётган одамнинг функционал ҳолати ва унииг нақадар чиниққанлигига алоқадор бўлади. Жисмоний ва функционал жиҳатдан юксак тайёрланган спортчиларда чарчаш белгилари кечроқ, вужудга келади. Жисмоний жиҳатдан тайёрланмаган спортчилар эса тезроқ чарчаб қолишади. Ҳаддан ташқари иссиқлаш ёки совуқ қотиш чарчашни келтириб чиқарадиган омил бўлиши мумкин. Иш вақтида организмда чарчаш натижасида содир бўлган ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳам иш тугагандан кейин ўтиб кетади, натижада спортчиларнинг организми тикланади. Тикланиш даврининг озми-кўпми муддатга чўзилиши бажарилган ишнинг ҳажмига, шиддатига, спортчиларнинг функционал ҳола-тига, чиниққанлик даражасига ва шахсий хусусиятларига боғлиқдир. Чарчаш ва қайта тикланишниг рационал нисбати тренировканинг физиологик асосидир. Ишни қайтадан бажариш учун барча физиологик функцияларнинг тикланиши шарт эмас. Аксинча, чиниқтириш мақсадида давом этаётган тикланиш шароитида қайтадан машқни танлаш мақсадга мувофиқдир. Организм мумкин қадар тез тикланиши учун қуйидаги усуллар ва воситалар: уқалаш, саунақабул қилиш, витаминлар, овқатланиш масалаларига риоя қилиш, турли сув муолажалари, актив ва пассив дам олишдан фойдаланилади.

Агар юкламадан юкламагача организм узоқ вақт давомида тикланмаса (бу дам олишнииг нотўғри режими, ҳамда касаллик натижасида спортчи ҳолатинииг ўзгариши ва бошқа сабабларга алоқадор бўлиши мумкин), тикланмаслик аломатлари йиғилаверса, физиологик чарчаш ўта чарчаш ҳолатига ўтиб кетади.

Ўта чарчаш физиологик чарчашдан фарқ килади. Спортчи-нинг умумий ҳолати, иш қобилятининг ўзгариши билан бирга унинг организмида қатор функционал бузилишлар рўй беради. Спортчилар ўзини ёмон ҳис этади. (Масалан, машғулотлардан кейин ҳаддан ташқари толиқиш ҳолати пайдо бўлади, ҳаракат координацияси, бажариш техникаси, кучи, тезлиги, чидамлилиги, мослашиш қобилияти пасаяди ва ёмонлашади). Спортчиларда ланжлик, руҳий толиқиш, уйқу бузилиши, юрак қон томир системасида ўзгаришлар (артериал қон босимининг ортиши ёки пасайиши, юрак ритмининг тезлашиши ёки секинлашиши) кузатилади, шу билан бирга спортчининг спорт натижалари маьлум вақтда ўсмай қолиши ҳам мумкин. Одатда, бир неча машғулотлар давомида тренировка режимини ўзгартириш (юкламанинг ҳажмини ва муддатини камайтириш, қўшимча дам олиш кунларини киритиш, тренировка шароитларини ўзгартириш ва бошқалар) ўта чарчашни бартараф этишга ёрдам беради. Қайта тикланиш воситалари (энергия запаслари ва витамин балансини қайта тиклаш, уқалаш, сув муолажалари, уйқу билан умумий режимни нормага келтириш)ни оқилона кўлланиши ҳам ўта чарчашни тўхтатишга ёрдам беради.

Ўта чарчаш ҳолатида содир бўлган аломатлар бартараф этилиши биланоқ спортчинииг умумий ва функционал ҳолати, иш қобилияти тикланади. Ўта чарчаш ўз вақтида аниқланмаса ва уни бартараф этиш чоралари кўрилмаса, спортчи организмида бундан оғир асоратлар бўлиши, зўриқиш ва ўта зўриқиш ҳолатлари ривожланиши мумкин.


Зўриқиш
Одатда, организм тренировка процесси нотўғри уюшти-рилиши даражада чиниққан натижасида зўриқиб қолади. Кўпинча зўриқиш юқори ва спорт маҳоратига эришган одамларда кузатилади. Бу ҳолат узоқ вақт давом этадиган иш қобилиятининг пасайиши билан таърифланади. Организм марказий нерв систе-масининг фаолияти бузилиши натижасида зўриқади. Бу қўзғалиш ва тормозланиш процессларининг ҳаддан ташқари зўриқиши туфайли содир бўлиши мумкин. Мускулнинг интенсив фаолиятида импульсларнинг проприорецепторларидан нерв ҳужайраларига кучли оқим бўлиб келиши туфайли кучли қўзғалиш содир бўлади. Айрим спорт-тренировка машғулотларининг ва мусобақаларининг орасида етарли дам олинмаганда функционал ҳолати олдинги иш таъсирида ўзгарган нерв ҳужайраларига ишнинг қайтарилиши билан янги таъсиротлар келади. Бу қўзғалиш процессининг ўта кучли кишига, нерв фаолиятининг бузилишига, организм умумий иш қобилиятининг пасайишига сабаб бўлади. Бошқа ҳолларда мураккаб мослашув ҳаракатларини ўзлаштириш устида ҳаддан ташқари тез иш олиб борилганда нерв фаолияти бузилиши мумкин. Бундай шароит ва зарур бўлган жуда ҳам дифферен-циаллаш ва ўзгаришлар нерв процесслари ҳаракатчанлигининг ўта кучланишига сабаб бўлади. Бироқ бу ҳолат қандай бўлмасин, доимо марказий нерв системаси фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Бундай ҳоллар неврозлар деб аталади. Невроз мия пўстлоғида тормозланиш билан қўзғалиш процесслари ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасидир. Зўриқишда анг аввал тренировка процессида эришилган марказий нерв системаси, яъни бош мия пўстлоғи, пўстлоқ ости тузилмалари (орқа мия, узунчоқ мия, мияча) ички ва ҳаракат органлар томонидан келишилган ўзаро муносабатида юқори даражали такомиллашган координация (уйғунлаштирувчи) фаолияти бузилиб, бир қанча жиддий ўзгаришларга олиб келади.

Ўта чарчаш ва зўриқишнинг ривожланиш сабаблари шартли равишда тўртта группага бўлинади.

а) спортчиларни саралаш системасида бўладиган камчилик-лар, ҳар хил сурункали касалликлари ва саломатлик ҳолатида бошқа ўзгаришлари бўлган спортчиларнинг катта юкламали тренировка машғулотлари ва мусобақаларда қатнашиши;

б) касаллик ҳолатида бўлган ёки касалликдан тузалмасдан ва спортчи организми етарли даражада тикланмасдан тренировка ва мусобақаларда қатнашиши;

в) катта юкламали спорт машғулотларини зўр бериб ўқув ва хизмат иши билан биргаликда олиб борилса, уйқуга тўймаслик, ўз вақтида овқатланмаслик, витаминларнинг етишмаслиги, ҳар хил асаб бузилиши, алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш ва ҳ.к.

г) тренировка режими ва методикасининг нотўғри уюшти-рилиши. Зўриқиш ривожланишида касалликлардан тўла тузал-масдан машқ машғулотларида қатнашиш асосий сабаб ҳисобла-нади. Қолган сабаблар орасида оқилона тарзда уюштирилмаган тренировка (ҳаддан ташқари қисқа муддат давомида юқори спорт натижаларига ва юксак махоратга эришиш мақсадида интилиш) алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари, қуйидаги сабаблар фақат махсус машғулотлардан иборат бўлган тренировкаларни бир хилда ўтказиш, ҳафталик, бир йиллик ва кўп йиллик давомида тайёрлаш циклларида тренировка уюштирилишида индивидуал тайёрланиш масалаларга етарли эътибор бермаслик, жисмоний юклама орасида етарлича дам олмаслик, мусобақаларда ҳаддан ташқари кўп қатнашиш, вазнни тез ва кўп миқдорда йўқотиш, муҳитнинг ўзгарган шароитларига етарли мослашмаган ҳолда катта жисмо-ний юкламани бажариш, гигиенанинг асосий қоидаларига риоя қилмаслик, тўла тикланишга керакли шароитлар бўлмаслиги, врач ва педагогларнинг тренировкалар устидан етарлича назорат қилмасликлари ва ҳоказоларни айтиб ўтишимиз зарур.

Зўриқиш мускулнинг бажарадиган ишининг характери ва спортчининг шахсий (индувидуал) хусусиятларига қараб, асосан гоҳ ҳаракат функцияларининг, гоҳ вегетатив функцияларининг бузилиши билан ўтиши мумкин.

Спортчиларда зўриқиш ҳолати неврозга хос касаллик аломатлари билан бирга кузатилади. Уларда ҳар хил шикоятлар: таъсирчанлик, инжиқлик ва жаҳлдорлик, ўта ҳансираш ва бош оғириши, уйқусизлик, ланжлик, ўта толиқиш, кўп терлаш, спорт машғулотларини ҳоҳишсиз бажариш, иш қобилияти ва спорт натижаларинннг пасайиб кетиши пайдо бўлиши.

Афсуски, спортчининг имкониятлари ва функционал ҳола-тининг объектив кўрсаткичлари ўзгарувчан ва ноаниқ бўлганлиги туфайли спортчи ва тренер зўриқишнинг бошланғич босқичини кўпинча пайқамай қолишади. Зўриқишнииг бошланғич босқичида умумий ўзгаришлардан ташқари спортчиларнинг кўпроқ спорт натижаларига эриша олмай қолиши ёки улар пасайиб кетиши, иш қобилияти ўзгарувчан бўлиб, ҳаракат техникаси ва координацияси анча бузилиши мумкин.

Юрак-қон томир системасининг жавоб реакцияси аввало спортчиларнинг тезлик хусусиятларини, кейинчалик эса чидам-лилик хислатларини аниқловчи юкламалар ёмонлашиши билан белгиланади (атипик, яъни дистоник ва гипертоник шаклли жавоб реакциялари пайдо бўлади ва тикланиш даври узоқ муддатга чўзилади). Зўриқишнинг бирмунча кейинги босқичларида юрак фаолияти бузилади, моддалар алмашинуви кучаяди, организмда витаминлар (асосан аскорбин кислотаси) камайиб кетади. Спортчи оранизмининг ҳимоя кучлари пасайиб кетиши туфайли ҳар хил касалликлар ва нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Умумий ва спорт тренировка режимини турлича уюштирилса, зўриқишнинг олдини олиш ва спортчини тезда тиклаш мумкин.

Касаллик бошланғич босқичида спорт машғулотлари сонини, ҳажмини ва шиддатини камайтириш, дам олиш вақтини узайтириш зарур. Машғулотлар ўтказиладиган жойларни ўзгар-тириш (машғулотларни стадиондан ва спорт залларидан ташқари табиий шароитларда – ўрмонда, паркда, дарё бўйида уюштириш) тавсия этилади. Бу ҳолда спортчиларнинг организми икки-уч ҳафта давомида тикланади, уларнинг машғулот бажариш режими аста-секин ошириб борилади.

Зўриқишнинг иккинчи босқичида спортчи бир, икки ҳафта ичида дам олиши зарур, кейин эса бир, икки ҳафтача махсус спорт машғулотлари билан шуғулланиши ҳам ман этилади. Актив дам олиш режими (сайр қилиш, эрталабки гимнастика, равон югуриш, сузиш, спорт ўйинлари) тавсия этилади. 1,5-2 ой ўтгандан кейин спортчига ўзига хос тренировка режимини бажаришга ва мусобақаларда қатнашишга рухсат этилади.

Зўриқишнинг учинчи босқичида спортчи машғлотларни бир неча ҳафта (1-4) бутунлай бажармай тўла дам олиши керак. Махсус тренировка машқлари аста-секин, 2,0-2,5 ой ўтгандан кейин бажара бошлаши мумкин. Мусобақаларда катнашишга 2,5-З ой ўтгач рухсат берилади.

Зўриқиш ҳолатидаги спортчиларни даволаш ва уларни қайта тиклаш махсус муассасалар ҳисобланган марказлар, врачлик-жисмоний тарбия диспансерлари, стационарларда даволаш ва уларни тиклаш тавсия этилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет