Касалликнинг сабаблари
Касаллик ташқи ва ички сабаблар туфайли келиб чиқади. Касалликнинг ташқи сабабларига физик, кимёвий, биологик, ҳаракат фаолиятининг камайиши, ҳаракат фаолиятининг ошиши ва бошқалар сабаб бўлади.
1. Касалликнинг физик сабаблари: механик, термик шикастланишлар, электр токи, атмосфера босимининг ўзгариши физик сабаблар жумласига киради. Механик шикастлар ўтмас (лат ейиш, урилиш) ва ўткир асбоблар (кесилган ва сочилган яралар), ўқотар қуроллар, юқори жойлардан ташланган буюм ва шунга ўхшаш нарсалар таъсирида пайдо бўлади. Механик шикаст натижасида тўқималар қисман нобуд бўлади, улар эзилади, баъзан чўзилиб, узилиб кетади ва шу билан бирга, суяклар синади. Механик шикаст қон томирлар бутунлигининг бузилиши ва улардан қон оқиши билан намоён бўлади.
Шикастланишларнинг асорати тез ёки узоқ вақт ўтгандан сўнг пайдо 6ўлиши мумкин.
Шикастланишларнинг тез юзага келадиган асоратлари шикастланган жойнинг ҳажмига ва қайси аъзо шикастлан-ганлигига боғлиқ 6ўлади. ҳаётий муҳим аъзолар (мия, юрак, артерия ва вена қон томирлари)нинг озгина жойи шикастланганда ҳам тезда ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Травматик шок – шикастланишнинг тез орада юзага келадиган асоратларидан биридир. Ташқи таъсир натижасида тўқималар унча шикаст-ланмасада, умумий оғир ҳолатларни пайдо қилиши мумкин. Миянинг чайқалиши ўлимга олиб келиши мумкин.
Бўшлиқдаги (қорин, кўкрак, бош, бўғимлар) механик шикастлар ёпиқ (бўшлиқ деворидан ўтмаган) ва очиқ (бўшлиқ деворидан тешиб ўтган) бўлиши мумкин.
Орқа мия шикастланганда оёқ тўлиқ, фалажланади, чаноқ аъзолари функцияси бузилади (сийдик ва нажасни тўта олмаслик кузатилади).
Иссиқликдан шикастланиш. Иссиқликдан шикастланиш деганда, қуруқ, қаттиқ ва суюқ иссиқ момалар, буғ, иссиқ ҳаво, олов, радий, рентген, қуёш нури, куйдирувчи кимёвий моддалар ва бошқалар тушунилади. Қуйидаги даражаси куйдирувчи модданииг ҳароратига ва унинг баданга нечоғли таъсир қилишига боғлиқ. Куйиш тўрт даражага бўлинади:
Биринчи даражали куйишда - бадан қизаради, тери сатҳи бир оз яллиғланади.
Иккинчи даражали куйишда пуфакчалар ҳосил бўлади.
Учинчи даражали куйишда куйган жой жонсизланади, шу жойнинг териси кўчиб тушади ва яра ҳосил бўлади.
Тўртинчи даражали куйишда куйган жой бутунлай кўмирга айланади.
Турли кўринишдаги нур энергиялари (ультрабинафша, рентген, радий нурлари) организмга таъсир қилиши натижасида оғир касалликлар рўй бериши мумкин. Ультрабинафша нурлар организмга таъсир қилганда (баланд тоғли жойларда қуёш нури таъсирида баданнинг очиқ жойларини беркитмасдан юриш, нурлантириш асбоблари таъсирида узоқ нурланиш ва ҳоказолар), оғир бузилишлар кузатилиши мумкин. Баданнинг ультрабинафша нур таъсир қилган жойларидаги тери яллиғланади ёки некрозга учрайди. Ультрабинафша нур юз тўр пардасига таъсир қилиши туфайли кўриш ёмонлашади. Рентген ва радий нурларнинг катта дозалари таъсирида оғир нур касаллиги рўй беради. Бунда қон ишлаб чиқариш тизими кўпроқ зарарланади.
Электр токидан шикастланиш. Организмга электр токи таъсир қилиши, токнинг кучланиши ва кучи, унинг таъсир қилиш муддати, организмнинг ҳолати ва теварак-атрофдаги муҳитга боғлиқ бўлади. Юқори кучланишли ток организмга таъсир қилганда, юрак фаолияти ва нафас тўхтаб қолиши оқибатида ўлим юзага келади. Бунда юрак мускулларининг айрим толалари (юрак фибрилляцияси) қисқариши туфайли юрак уришдан тўхтайди.
Барометрик босимнинг организмга таъсири. Барометрик босим пасайганда, яъни ҳаво сийраклашганда, организмда оксиген етишмовчилиги пайдо бўлади. Бу тоғ касаллиги ёки баландлик касаллиги деб аталади.
Барометрик босим кўтарилганда (кессонларда ишлаш, сув остига тушадиган ишлар ва сув ости спорти), тез чарчаш, қулоқ шанғиллаши, бош айланиши, юрак ўйнаши, нафас қисиши кузатилади. Юқори босимдан нормал босимга тезлик билан ўтиши жуда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳолат сув остига тушган одамлар (ғаввослар, аквалангчилар)нинг у ердан ёки кессондан тезлик билан сув юзасига чиққанларида юз беради. Бунда кессон касаллиги деб аталувчи баъзан ўлимга олиб келадиган оғир ҳолат рўй беради. Бунда қондаги газлар ташқи муҳитнинг босими билан белгиланадиган маълум бир босим остида эриган бўлади. Босим кескин пасайганда, қондаги газ пуфакчалари массаси ажралиши (асосан, ҳавонинг 80% ини ташкил қиладиган азотнинг) ва қоннинг қуюқлашиши юзага келади. Газ пуфакчалари капилляр-ларда тиқилиб қолади. Оғир ҳолларда юқори босимдан нормал босимга тезлик билан ўтганда, юракнинг ўнг қоринчаси, юракнинг тож томирлари, ўпка қон томирларига газ пуфакчалари тиқилиб қолиши туфайли одам тезда ҳалок бўлади.
2. Касалликнинг кимёвий омиллари. Кимёвий моддалар кўпинча турли касалликларга сабаб бўлади. Ташқаридан орга-низмга тушадиган кўпгина зарарли (экзоген) моддалар, шунинг-дек, организмда ҳосил бўладиган зарарли (эндоген) моддалар ана шундай моддалар жумласидандир.
Кимёвий моддалар маҳаллий ва умумий таъсир кўрсатиши мумкин. Маҳаллий таъсир деб, кимёвий моддалар теккан жойларда пайдо бўладиган ўзгаришларга айтилади (Масалан, кучли ишқор ва кислоталар теккан жойлар териси қўпроқ куяди).
З. Касалликнинг биологик омиллари (тирик қўзға-тувчилар). Касалликларнинг тирик қўзгатувчиларини уч гуруҳга: хайвон паразитлари, ўсимлик паразитлари ва вирусларга бўлиш мумкин.
Хайвон паразитларига гижжалар, оддий (бир ҳужайрали) организмлар (безгак плазмодийси, дизентерия амёбаси ва спирохеталар) киради. Турли гижҳалар (аскаридалар, эхинококлар, солитерлар) гельминтоз касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ўсимлик паразитларига замбуруғлар ва бактериялар киради. Замбуруғ касалликларидан бири бўлган эпидермофития спорт-чиларда ҳам учраб туради. Улар бактериялари микроскоп остида кўринадиган бир ҳужайрали ўсимлик организмларидир. Касал-ликни келтириб чиқарадиган бактериялар одам организмига асосан, ташқи: сув, ҳаво ва овқат орқали тушади.
Вируслар одатдаги микроскоп остида эмас, балки электрон микроскоп ёрдамида (қарийиб 100000 марта катталаштирил-гандагина) кўринадиган ниҳоятда майда организмлардир. Улар оламда пайдо бўладиган энг муҳим касалликлар – чечак, қутуриш, қизамиқ, полиомиелит, вирусли грипп ва бошқалардир.
4. Касалликнинг социал омиллари. Социал тузум деб, меҳнат ва турмуш шароитлари, овқатланиш, маданий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш чора-тадбирлар тушунилади.
5. Касалликнинг келиб чиқишида асаб тизимининг аҳамияти. И.П. Павловнинг ўлмас ишлари одамнинг турли аъзо ва тизимларидаги нормал ва патологик жараёнларнинг кечишида марказий нерв тизими нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Руҳ таъсирининг ролини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин: креслода ўтирган ва гипноз ҳолатидаги одамга чексиз тезлик билан босқич бўйлаб чиқиб кетибсиз деб ишонтирилса, унинг юрак уриши ва нафас олиши тезлашади, бунда мускул-ларнинг кучли ишлаши натижасида юзага келадиган моддалар алмашинувининг ҳамма ўзгаришлари рўй беради. Фақат руҳий ҳолатни ўзгартириш йўли билан организмнинг турли физиологик тизимларда кўп ўзгаришларни вужудга келтириш мумкин. Кучли ҳаяжонланиш (хурсандчилик, қўрқиш) таъсирида ҳам асаб тизимида ўзгаришлар юзага келганлиги маълум. Масалан, руҳий ҳиссиётлар (ҳаяжонланиш) ички секреция безлари (буйрак усти безлари, қалқонсимон без) фаолиятида анчагина ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқланган. Бунга сабаб мазкур без гормон-ларининг қонга ўтишидир.
6. Касалликнинг алиментар омиллари (грекча алиментоз» – “овқат маҳсулотлари” демакдир). Инсон ҳаёти энергия ва тўқималарнинг узлуксиз сарфланиб туриши билан боғлиқ. Агар бу сарфлар озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, ҳаёт жараёни тўхтаб қолади. Шундай қилиб, озиқ-овқатнинг асосий вазифаси энергия етказиб бериш, тўқима ва ҳужайраларнинг янгидан ҳосил бўлиши учун зарур бўлган пластик материал ҳосил қилиш, шунингдек, айрим органик жараёнларни бошқариб туришдан иборат.
Тўғри овқатланиш организмнинг тўғри ўсиши ва ривож-ланишини таъминлайди, организмнинг ташқи муҳитининг зарарли таъсиротларига қаршилик кўрсатиш имкониятларини яхшилайди, иш қобилиятининг ошиши ва инсон умри узайишига олиб келади.
Соғлом одамнинг тўғри овқатланиши деган тушунча ўрнига рационал овқатланиш деган атама ишлатилса, илмий жиҳатдан асосланган, овқатга бўлган эҳтиёжни сифат ва ҳажм жиҳатидан таъминлай оладиган овқатланиш тушунилади.
Норационал овқатланиш кўпгина касалликларининг ривож-ланишига сабаб бўлиши мумкин. Кўп овқат еб юриш ҳам овқатланиш каби зарарлидир. Унинг биринчи асорати одамнинг семириб кетишидир.
Шунингдек, моддалар алмашинуви касалликлари (атеро-склероз, қанд касаллиги ва бошқалар) ривожланиши мумкин. Овқатда витаминлар бўлмаслиги ва етишмаслиги гиповитаминоз ёки авитаминоз деб номланувчи жиддий касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
7. Ҳаракатнинг чекланиши – гиподинамия (типокинезия, 4 қ. Илмий техника тараққиёти ривожланган ҳозирги кунда корхоналарда меҳнат жараёнларининг автоматлаштирилиши ва механизациялаштирилиши кишиларнинг ҳаракатчанлигини камай-тириб, организмнинг талайгина функцияларига салбий таъсир кўрсатади ҳамда айрим касалликларнинг пайдо бўлишида ва кечишида патогенетик омил сифатида хизмат қилади. Кам ҳаракатлик ҳолатлари юрак касалликлари пайдо бўлишида асосий омил ҳисобланади.
8. Ҳаракатнинг ҳаддан ташқари ортиши — гипердинамия (гиперкинезия). Ҳозирги замон спортининг ривожланишида тренировка юкламасининг кўлами ва жадаллиги ортиб бормоқда.
Гипердинамия – жисмоний машғулотларнинг спортчи организми функционал имкониятларига мос келмаслигидир. Бунинг натижасида спортчининг аъзо ва тизимларида ўткир ва сурункали жисмоний зўриқиш ҳолатлари ривожланади. Масалан, юрак, суяклар, бўғим ва мускулларнинг зўриқиши туфайли ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. бундан ташқари, жисмоний зўриқиш организмнинг умумий қаршилик кўрсатиш қобилиятини сусайтириб, юқумли касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Инфекцион касаллик билан оғриган вақтда жисмоний зўриқишнинг салбий таъсири янада ортади. Бундай ҳолларда патологик ўзгаришлар юзага келади, касалликнинг кечиши оғирлашади.
9. Касалликнинг ички сабаблари.
Бир хил таъсирот турлари организмга турлича таъсир қилади. Бутунлай таъсирланмаслик ёки оғир кечадиган кучли реакция рўй бериши натижасида ўлим юзага келиши мумкин. микроорганизмлар битта одам учун хавфли бўлса, бошқа одам учун мутлақо зарарсиз бўлиши мумкин. Бу хоссаларга орга-низмнинг наслдан-наслга ўтадиган ва ҳаёт давомида орттирилган хусусиятлари сабаб бўлади.
Гавда тузилиши, ирсият, туғма касалликлар, реактивлик, иммунитет ва аллергиялар касалликнинг ички омилларига (эндогенларга) киради.
Организмнинг турли таъсирларга нисбатан реакциясини белгилайдиган барча функционал ва морфологик хусусиятлари тўплами конституция (гавда тузилиши) деб аталади.
Одамларни соф анатомик (морфологик) белгилари бўйича (гавда тузилиши ва организмнинг у ёки бу қисмларининг ривожланиши бўйича) конституционал турларга бўлишга уриниб кўрилган. Бу анатомик фарқи одамнинг турли касалликларга мойиллиги, реакциянинг турли шакллари билан боғланган. Одамнинг қандай конституцион турга мансублигини аниқлаш учун антропометрик ўлчов усулидан фойдаланилади: одамнинг конституцион классификацияси учун турли кўрсаткичлар (бўй, кўкрак қафасининг кенглиги, қориннинг ҳажми, мускулларнинг ривожланганлиги, бош суягининг катталиги ва шу кўрсаткич-ларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари) мавжуд.
М.В. Черноруцкий одам конституциясини уч турга: астеник, нормостеник ва гиперстеник турларга бўлади. Буларнинг ҳар бири ўзига хос моддалар алмашинуви хоссалари билан таърифланади.
Астеник тур (астениклар) кўндаланг ўлчовларга нисбатан узунасига йўналган ўлчовларнинг устунлиги билан таърифланади. Астеникларнинг оёқлари ингичка ва узун, кўкрак қафаси ингичка, мускуллари яхши ривожланмаган, териси юмшоқ ва нозик бўлади.
Гиперстеник тур (гиперстениклар)да узунасига кетган ўлчовларга нисбатан кўндаланг ўлчовлар устун бўлади. Гипер-стеникларнинг бўйи баланд бўлмасада, семизроқ, кучли одамлар-дир. Уларнинг кўкрак қафаси кенг, оёқ-қўллари калтароқ бўлади.
Нормостеник тур (нормостениклар) – икки тур тоифасидаги ҳолатдир. Шуни айтиш керакки, одамларнинг кўпчилигида барча турларнинг хусусиятлари аралашган бўлади. Бундан ташқари, тузилиш тури бутун ҳаёт давомида ўзгариб туради ва турмушга, айниқса, меҳнат хусусиятлари ва бошқа омилларга қараб ўзгариши мумкин.
Одамнинг конституцияси касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутади. Аммо ҳеч қайси консти-туцион тур касалликнинг бевосита сабабчиси бўлмайди. Одамнинг конституциясига қараб ҳам одамларда касаллик структураси тафовут қўлланади. Масалан, астеникларда кўпроқ ўпка ва овқат ҳазм қилиш тизимининг турли касалликлари, гиперстеникларда юрак ва қон-томир тизими, моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар (қанд касаллиги) ва хоказолар учраши мумкин.
Атроф-муҳитнинг таъсири натижасида унинг конституция ўринини белгилашда И.П. Павловнинг олий нерв фаолияти турлари хақидаги таълимоти катта аҳамиятга эга.
Олий нерв фаолиятининг турлари. Нерв фаолиятни турларга бўлиш (классификацияси)нинг асосий кўрсаткичлари қуйидаги-лардан иборат:
а) постлоқдаги нерв ҳужайраларининг иш қобилиятини белгилайдиган нерв жараёнларининг кучи;
б) қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг мувозанати (куч бўйича);
в) нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги – пўстлоқдаги нерв ҳужайраларининг қўзғалиш ҳолатидан тормозланиш ва аксинча, тинч ҳолатга ўтиш тезлиги кўрсаткичи.
Нерв жараёнлари кучига қараб, асосан икки – кучли ва кучсиз турга бўлинади. Кучли тур вакиллари белгисига кўра, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари баравар кучга эга бўлган, яъни мувозанатлашган ҳамда қўзғалиш жараёни тормозланиш жараёнидан устун келадиган, яъни мувозанатлашмаган турларга бўлинади. Мувозанатлашган тур вакиллари учинчи белгисига кўра, ҳаракатчан турга (бунда бир жараён иккинчиси билан осон алмашинади) тез ўтади, инерт (кам ҳаракат) турга бўлинади. Бунда бир жараён бошқаси билан секин алмашади.
И.П. Павлов нерв тизимини тўртта турга ажратган:
1. Кучли мувозанатлашмаган тур. Бунда нерв жараёнлари етарли мувозанатлашмаган, қўзғалиш жараёни тормозланиш жараёнига қараганда кучлироқ бўлади.
2. Ҳаракатчан тур. Бунда нерв жараёнлари етарлича кучли, яхши мувозанатлашган ва ҳаракатчанлиги билан ажралиб туради.
З. Кучли кам ҳаракат тур. Бунда нерв жараёнлари кучли ва яхши мувозанатлашган бўлиб, бу жараён ўртача ёки кам ҳаракат бўлиши, бирмунча тўхтатилиши мумкин.
4. Кучсиз тур. Бунда пўстлоқ элементлари иш қобилияти-нинг сустлиги билан фарқ қилади, Шу сабабли кучли таъсиротчи-лар қўзғалиш ўрнига тормозланиш (кимёвий тормозланиш) жараёнини келтириб чиқаради. Юқорида айтиб ўтилган асосий турлардан ташқари бир неча оралиқ турлар ҳам учрайди.
И.П. Павлов таълимоти олий нерв фаолиятини илмий тарзда анализ қилишга имкон беради, бу тиббиётда ҳам, спорт педагогикаси амалиётида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нерв фаолияти анчагина издан чиққан шахслар кучли мувозанатлашмаган ва кучсиз турларга мансубдир. Энг чидамли шахслар нерв тизими кучли мувозанатлашган турга киради.
Реактивлик
Реактивлик (лотинча “реакцион” – қарши таъсир, акс таъсир) – одам организмининг реактивлиги (таъсирчанлиги) дастлаб нерв тизимига, унинг ташқи муҳит билан, шунингдек, организмнинг ички муҳити, унинг физиологик тизими билан ўзаро муносабатига ҳамда бир-бирига кўрсатадиган таъсирига боғлиқ..
Носпецифик таъсирчанлик ташқи таъсиротларга организм-нинг жавоб реакциясидир. Бу таъсирланиш, асосан, иккита бошқарувчи: нерв ва эндокрин (ички безлар) тизимларнинг ҳолатига боғлиқдир.
Марказий нерв тизимининг роли нерв жараёнларининг (қўзғалиш ва тормозланиш) кучи, уларнинг ҳаракатчанлиги ва мувозанатига боғлиқ.
Марказий нерв тизимининг таъсирчанлиги миянинг рети-куляр формациясига боғлиқ. Бу тизим турли нерв марказлари иш фаолиятини белгиламай, уларнинг қўзғалиш ва ишчанлик фао-лиятларига ҳам таъсир кўрсатади (кучайтиради ва тормозлайди).
Ретикуляр формациянинг тонуси ички ва ташқи қўзғатувчи таъсирлар натижасида вужудга келадиган импульслар орқали сақланади. Шунинг учун уйқуда ёки наркоз таъсирида орга-низмнинг таъсирланиши пасаяди. Эрталабки бадантарбия ва мусобақалар олдидан ўтказиладиган разминка (оёқ-қўллар чигалини ечиш) нерв-мушак аппарати ҳамда ретикуляр формация тонусини оширади.
Касаллик ҳолатларида ретикуляр формация тонусини сақлашда оғриқ импульслари натижасида пайдо бўладиган умумий химоя реакциялари: лейкоцитлар, қон босими, юрак уриши сонининг ошиши ва бошқалар муҳим роль ўйнайди. Соғлом одамда уч бошли нерв орқали, айниқса, юқори нафас йўлларини қўзғатишда афферент импульсация ретикуляр формациянинг кучли стимулловчи омилидир. Шунинг учун жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг бурун орқали тўғри нафас олишига катта аҳамият бериш лозим. Шу билан бирга, нафас олиш тизимларининг ўткир касаллиги олдини олиш ва даволаш катта аҳамиятга эга. Чунки (оддий) тумов ҳам уч босқичли нерв орқали ретикулир формация фаоллигини, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини пасайтиради.
Организм реактивлигини (таъсирчанлигини) аниқлашда ички секреция безлари муҳим аҳамиятга эга. Буйрак усти безининг мағиз моддаси (адреналин) ва қалқонсимон безнинг гормонлари (тироксин, трийодтиронин) юқори энергия сарфлаши эвазига нерв тизимининг қўзғалиши ва фаол мослашишига имконият туғди-ради)‚ ҳаракат анализаторларининг қўзғалиши кескин ошиши билан бирга томир тортилиши ҳолатлари (қалқонсимон без олди бези функциясининг пасайиши, қонда калий миқдори ошиши ва кальций миқдори камайиши натижасида) содир бўлади.
Ирсият ва унинг касаллик пайдо бўлишидаги аҳамияти
Касалликнинг келиб чиқишига ички омиллар билан бир қаторда насл ҳам катта ўрин тутади. Наслий белгилар деб, айрим шахсларда бир наслдан иккинчисига ўтиб борадиган белгиларга айтилади. Барча хайвон ва ўсимликлар дунёсида бўлганидек, одамда ҳам нормал белгилар (юз тузилиши, соч ва кўзларнинг туси, характеридаги айрим белгилар ва хоказо)нинг наслдан наслга ўтиши табиий. Нормал белгилар билан бир қаторда касаллик белгилари ҳам наслдан-наслга ўтиши мумкин. Генетика фани насл қонунларини ўрганадиган фан бўлиб, улардан биохимиёвий генетика жуда тез ривожланди ва қисқа вақт ичида табиатнинг ажойиб сирларини очиб берди. Ҳозиргача олинган маълумотлар ДНК хромосомлардаги генларни сақловчи, ирсиятни ташувчи модда эканлигини тўла-тўкис тасдиқланди. Аввало, микроорганизмларнинг бир тури иккинчи туридан олинган ДНК билан ишланганда, унинг хусусиятлари биринчи тур микро-организмларга ўтиши кузатилган. ДНКнинг генетик роли хақидаги тушунча тўхтовсиз ривожланмоқда. Тажрибалар шуни кўрсатдики, ирсий белгиларнииг бир авлоддан иккинчи авлодга ўтишини белгилайдиган генлар ДНК молекуласининг алохида сегмент-ларидан (чегараланган қисмларидан) иборат экаилигини тасдиқ-лади. Ана шу сегментлар махсус ДНКни синтез қилиш орқали ҳужайра цитоплазмасида специфик оқсил вужудга келтириш орқали ДНК молекуласидаги информацияни амалга оширади. Ҳужайра ва организмнинг ўзига хос хусусиятлари маълум вақтда, тегишли ўринда, керакли миқдорда специфик оқсилнинг пайдо бўлиши билан белгиланади. Ҳозирги вақтда оқсил молекуласининг ўзига хос меҳанизми ва бу жараённинг хромосомаларда жойлашган ДНК молекулалари томонидан идора этиш йўллари кашф этилиб, ирсий белгиларнинг бир авлоддан иккинчи авлодга ўтиши ва унинг пайдо бўлиш механизми аниқланди.
Организмнинг ирсий негизи (генотип наслдан ўтган барча хусусиятлар тўплами) нисбатан мустақил бўлган алохида элементлар – генлардан таркиб топган мураккаб тизимдир.
Организмнинг айрим белгилари ва хусусиятларини наслдан-наслга ўтказувчилар генлардир). Ҳар бир хромосомада минглаб ген бўли6, 46 хромосомларда 6 миллионга яқин ген бўлади. Генлар бир-биридан фарқ қилади ва ҳар бир ген ягона бир жараённи назорат қилиб, турли ҳужайраларнинг физиологияси ва ривожланишига ўзига хос таъсир этади. Насл белгиларини ўтказиш вазифасини дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) бажа-ради. Уилкинс, Уотсон ва Криклар ДНК молекулалари структу-расини аниқлашган. ДНК молекуласи бир-бирини ўраб турган ва полинуклеотид қўш спирал ҳосил қилган занжирдан иборат. ДНК молекуласи таркибига углевод компоненти дезоксирибоза, фосфор кислотаси ва тўртта азот аденин, гуанин, цитозин ва тимин сақлаган асослар киради.
Ген нуклеотидларнинг узун занжиридан иборат бўлган ДНК молекуласининг маълум бир қисмидир. Геннинг ўзига хос хусусияти ДНК молекуласидаги азот сақлаган асосларнинг кетма-кетлигига боғлиқлигидир. Бир жуфт азот асосининг жойи ўзгарганда, ген ўз вазифасини бутунлай бажармай қўяди ва турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ирсий касалликлар хромосомалар ёки хромосомалардаги кичик бир соҳа ўзгариши касалланиш натижасида намоён бўлади ва барча соматик (тана) ҳамда уруғ ва тухум ҳужайраларда маълум касаллик белгисини келтириб чиқаради. Бу авлоддан-авлодга ирсият қонуни асосида ўтади.
Бироқ табиатнинг одамни хайратда қолдирадиган ажойиб муаммолари борки, баъзи болалар майиб-мажрух, жинсий аъзолари чала ривожланган ёки икки жинсли бўлиб туғилади. Шундай нуқсонлардан бири гермафродитизм ҳисобланади. Бундай одамлар халқ ўртасида хунаса деб юритилади, чунки уларда ҳам эркаклик, ҳам аёллик жинсий белгилари бўлади.
Гермафродитизм туғма касаллик ҳисобланади.
Она қорнидаги эмбрион ривожланганлигининг издан чиқиши, мейоз бўлинишининг бузилиши ва ҳар иккала жинсий хромосомаларнинг бир хилда тараққий этиши туфайли она қорнидаги болада ҳар иккала жинсга хос жинсий аъзолар шакллана бошлайди. Сохта гермафродитизм, одатда, икки турда учрайди: эркаклар гермафродитизми ва аёллар гермафродитизми. Эркаклар гермафродитизмида ички жинсий аъзолар фақат эркак жинсига хос бўлиб, ташқи жинсий аъзолар қисман эркак, қисман аёлларникига ўхшаб кетади. Аёллар гермафродитизмида эса ички жинсий аъзолар аёллар жинсига хос бўлиб, ташқи жинсий аъзолар қисман аёллар жинсига, қисман эркаклар жинсига ўхшаш бўлади. Бундай одамлар жинсий алоқа қилиш, ота бўлиш ва туғиш қобилиятига эга бўлмайдилар.
Эркакларга хос (сохта) гермафродитлар эркакларга хос ҳийла бўйдор, оёқ-қўллари узун, овози эркакларга хос йўғон, бақувват бўладилар. Жинсий белгилари бу ҳилда ўзгарган шахсларни баъзан аёллар спорт турлари мусобақаларида учратиш мумкин. Шу сабабли 1968 йилда Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорига биноан аёллар спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда аёлларни жинсий текширувдан (секс назорати) ўтказиш жорий қилинган.
Замонавий жинсий назорат тиббий генетика усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Одам хромосомаларини ўрганиш ўта мураккаб бўлиб, у махсус лаборатория текширувлари ёрдамида ўрганилади. Бу усул спорт тиббиётида ҳам қўлланилади.
Ҳозирги вақтда одамдаги 2000 га яқин нормал ва патологик белгиларнинг наслдан-наслга ўтиш хусусиятлари ўрганилган. Ирсий омилларга боғлиқ бўлган баъзи касалликлар, Масалан, моддалар алмашинуви билан боғлиқ айрим касалликлар, жумладан, қандли диабет (рецессив – яширин касаллик)нинг наслдан-наслга ўтиши генеалогик усулда исботланган. Қандли диабет углеводлар алмашинувининг бузилишидан келиб чиқади ва қонда қанд миқдори ортиб кетишидан билинади. Шунингдек, туғма карлик, оғир руҳий касаллик бўлмиш шизофрениянинг баъзи турлари ҳам ирсий касаллик ҳисобланади. Ирсий йўл билан ўтадиган оғир касаллик ҳисобланган гемофилия одамга хос бўлиб, қоннинг ивимайдиган бўлиб қолиши унинг белгиси ҳисобланади. Гемофилияга фақат эркаклар чалинади.
Хромосома назариясига биноан жинсий ҳужайра ўзагидаги хромосомалар наслий белгиларни ташувчилар ҳисобланади. Ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳар бир тури учун хромосомалар миқдори бир хил бўлади. демак, бир турга мансуб бўлган ҳар қандай организмнинг ҳар қайси ҳужайрасида хромосомалар муайян бир миқдорда бўлади (Масалан, хромосомаларнинг диплоид сони эчкида 60 та, қўйда 45 та, товуқда эса 78 та бўлади).
Одам танасидаги ҳар бир ҳужайрада 46 дона (23 жуфт) хромосома бўлади. Аёл киши ҳужайраларида иккита бир хил жинсий хромосома учрайди. Улар шартли равишда ХХ (икс) хромосомалар деб юритилади. Эркак ҳужайраларида жинсий хромосомалар икки хил бўлиб, улар Х (икс) ва Y (игрэк) хромосомалар деб юритилади. Уруғланиш жараёнида ота билан она жинсий ҳужайраларидаги 23 дона хромосома таркибидан биттадан жинсий хромосома ўтади. Ана шу хромосома ҳомила-нинг жинсини белгилайди. Уруғ ҳужайра орқали У хромосома, тухум ҳужайра орқали Х хромосома қўшилса – ҳомила ўғил; уруғ ва тухум ҳужайралар орқали бир хил Х-Х хромосома қўшилса – ҳомила қиз бўлади. Демак, боланинг ўғил ёки қиз бўлиши ота организмидаги У ёки Х жинсий хромосомаларга боғлиқ бўлади. Бинобарин, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши фақат отага боғлиқ..
Жинсий хроматинни аниқлаш усули осон бўлиб, уни шифокорнинг ўзи лабораторияда ўтказиши мумкин. Одатда, эркак ҳужайраларда жинсий хроматин бўлмайди, у аёл ҳужайраларида бўлади.
Киши танасида хромосомалар сонининг кам ёки кўп бўлиши оғир касалликка сабаб бўлади. Шерешевский Тернер касаллигида аёл ҳужайраларида 46 хромосома ўрнига 45 та хромосома бўлади. Бундай аёлларнинг бўйи паст, ақлий қобилияти ҳам анча заиф, иккиламчи жинсий белгилари эса етарлича тараққий этмаган бўлади. Уларнинг аксарияти туғмайди. Клайнфельтер касаллигига учраган эркакларда ортиқча (47 ёки 48 та) хромосомалар бўлади. Бу касалликка учраган беморларнинг қўл ва оёқлари узун, ақли паст, Клайнфелтер касаллиги бор эркаклар ота бўлиш қоби-лиятидан маҳрум бўлишади.
Хромосомалар сони ўзгармаган ҳолда ҳам генлар табиий ёки сунъий шарт-шароитлар, нурланиш, алгоколь ва ҳоказо таъсирида мутацион ўзгаришларга учраши туфайли ирсий касалликлар ривожланиши мумкин.
Бу касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун уларни тўғри аниқлаш жуда муҳим. Ирсий касалликлар генотипнинг хусусияти билан белгиланади. Бундан тиббиёт мазкур касал-ликларга қарши кураша олмайди, деган маъно чиқмайди, албатта. Агар хромосомалар тузилишидаги ўзгариш ўз вақтида (гўдаклик даврида) аниқланса, касалликнинг оғир аломатларини қисман ёки бутунлай бартараф этса бўлади.
Ҳозир олимлар зурриёт сирларини ўрганибгина олмасдан балки уларни ўз хохишига қараб идора қилиш устида ҳам иш олиб бормоқдалар.
Республикамизда барпо этилган тиббий генетика консуль-тациялари бу масалада катта ёрдам бермоқда. У поликлиникага ўхшаш тузилган бўлиб, авлоддан-авлодга ўтаётган касалликларни аниқлаш, уларни олдини олиш, фарзанд кўрмасликдан шикоят қиладиган одамларни қабул қилиш, касаллик сабабларини ўрганиш, турмуш қураётган ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш каби ишларни олиб боради.
Тошкент ва бошқа шаҳарларда очилган тиббий-генетика консультацияларига эси кирарли-чиқарли, соқов, гаранг, кўр, тутқаноғи бор, нуқсони бор болаларнинг ота-оналари мурожаат қиладилар. Бу ерда уларга ёрдам кўрсатилади ва маслаҳатлар берилади.
Достарыңызбен бөлісу: |