ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
Расулов С.Б.
КУРАШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
Ўқув кўлланма
Муаллиф:
Расулов Сайфулла Бобошевич - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози
Тақрмзчшшр:
Керимов Ф.А педагогика фамлари доктори, проаЪессор, Усмонхўжаев Т.С. - педагогикафанларидоктори, профессор.
Ўқув қўлланма жисмоний тарбия институтлари, педагогика униирситетлари жисмоний тарбия факультетлари талабалари, магистрлар ва малака ошириш факультетлари учун мўлжалланган.
Мачкур дарслик Ўзбекистон Республикаси Маданият ва СПОр1 ишлари вачирлиги қошидаги илмий-услубий кенгаши ТОМОНИДан нашрга рухеат ЗТИЛГан.
81ИЧ 978-9943-318-43-4
ОШегРгекз -2010
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси ва унинг заҳираси учун спортчи-аъзоларини тайёрлашда инновация жараёнларини ривожлантириш стратегияси ва замонавий тайёрлов. тизимини оптималлаштириш давримизнинг мухим муаммоларидан хисобланади. Қўшимча таълим муассасаси бўлган спорт мактаби соғлом турмуш тарзини шакллантириш, профессионал касбни мустақил танлаш, жисмоний, интеллектуал ва маънавий қобилиятларни ривожлантиришга, юксак даражадаги спорт ютукларига эришишга ёрдам беради.
Кўп йиллик тайёрлов жараёни ёш спортчидан халқаро тоифадаги спорт устасигача бўлган узоқ муддатли вактни қамраб олади. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ) ва ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари мактаб-лари (ИБЎОЗМ) шароитларида спортчиларни кўп йиллик тайёрлаш максадларини самарали амалга оширишда илғор услублар ва ўкитиш методикалари, машғулотлар ва ўқув-машклари ҳамда тарбиявий жараёнларни ташкиллаш муҳим аҳамият касб этади.
Янги дастурни тайёрлаш спортнинг юқори натижаларга эришишга бўлган эхтиёжи ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг саломатлиги учун бўлган ғамхўрлиги билан боғлик. Муаллифлар ушбу дастурни тайёрлашда спорт ва спорт фанини ривожлантиришнинг замонавий анъаналарини эътиборга олдилар. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ) ва ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари мактаблари (ИБЎОЗМ) учун дастур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва спорт тайёргарлигининг асосий принциплари асосида тузилган.
Дастурда спорт мураббийининг асосий касб-педагогик аспектлари, спортчиларни спорт мактабларида тайёрлашнинг ташкилий - методик ўзига хосликлари акс эттирилган бўлиб, сгюртчиларни кўп йиллик тайёрлашнинг структура ва моҳияти кенг кўламда, сенситив даврда жисмоний сифатларни эътиборга олган холда кўриб чикилди,спорт танлови, ўкув-машғулот йиғинларини ташкиллаш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилди, шунингдек дастурда спортчиларни тайёрлаш жараёнида жароҳатланиш-лариинг олдини олиш бўйича материаллар такдим этилган ва ўкув-
машғулотларда қўлланилувчи ҳаракатчан ўйинлардан фойдаланиш тамойиллари батафсил баён қилинган.
Спортчи ва тренерларниниг овкатланиши бўйича методик тавсиялар. шунингдек. аёллар билан ўтказиладиган машғулотлар методикаси, спортчиларнинг рухий тайёргарлигига алоҳида эътибор каратилган, ўз-ўзини назорат қилиш бўйича саволлар ва спорт тайёргарлиги кундалигидан фойдаланиш тартиб-коидалари келтнрилган. БЎСМ ва ИБЎОЗМ дастурида илк бор спортда допингдан фойдаланиш масшкпари кўриб чикилган ва Интернет сяхифалари бўйича йўл кўрсаткич берилган.
Ушбу болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари. ихтисослаш-ган болалар на ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаблари учун уқув кўлламани яратишда илмий тадкикотлар натижалари, СПОрт амалиётидаги илғор тажрибаларидан фойдапанилди, шунннгдек, юртимиз ва чет эл мутахассисларининг илгари нашрдан чиккан дастурлари тахлилга тортилди.
Тадкикотда болалар на ўсмирлар спорт мактаблар, ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари спорт мактаблари "Оркин кураш'". М., 2003. намунавий дастури материлларидан фойдаланилди.
Дастур БЎСМ. ИБЎОЗМ,ОСММ (Олий спорт махорати мактаби), спорт мактаблари тренерлари, жисмоний тарбия олий ўкув юртлари ва жисмоний тврбия факулътетлари ўқитувчилари учун мўлжалланган, шуииш дск. бу дастур ўз мо.ҳиятига кўратурли квалификациядаги спортчиларга \ам фойда келтиради.
I. Mуpaббийнинг касб-педагогик фаолияти
Тренернинг касб-педагогик фаолияти кўпқиррали бўлиб, бир қатор йуналишларни камраб олгаи, улар орасида қуйидагиларни таъкидлаш зарур: ўкув-тарбиявий ишлар спортчиларнинг машғулот ва мусобақалардаги фаолиятнни бошқариш, улар орасидан иктидорлиларинк танлаб олиш, илмий-услубий фаолият билан шугулланиш. мусобакаларни ташкиллаш ва ўтказиш, машгулот ва мусобақаларии моддий-техник таъминлаш, шахсий малакавий махоратинн ошириб бориш.
Тренернинг энг муҳим функцияларидан бири бу-ўқув-тарбиявнй фаолиятдир. У танланган спорт тури билан
шуғулланувчиларни техник-тактик хатти-харакатларга ургата билишни, жисмоний ва маънавий- аълоқий ривожлантиришни, ҳар томонлама баркамол инсонни шакллантиришни назарда тутади. Ўқитиш функцияси техник ҳаракатларни аъло даражада, намуиавий кўрсата билишни, машкни тўғри тушунтиришни, машқни бажариш техникасида йўл кўйилган хатони ва унинг сабабини аниклаб тузатишни, кузатиш учун жойни тўғри танлашни, ўкувчи бажараётган машкни биргаликда тахдил қилишии, техник усул ва якунловчи харакат учун тайёрлантирувчи ҳаракатларни танлай билишни назарда тутади.
Спортчиларда жисмоний ва аълокий сифатларни, иродани тарбиялашда мураббий машғулот методик усулларни дифференсаииялашни билиши. машк юкламаларини нормалаштиришни, шугулланунчиларларниш индивидуап хусусиятлари, уларнинг функционал тайёргарлиги, жисмоний ва руҳий ривожланишидан келиб чикиб керакли восита вауслублар танлай билиши керак.
Спортчиларнинг тайёргарлигини тўлаконли бошкариш учун грсиер спортчилар яшаётган, шуғулланаётган ва мусобака-лашаётган муҳит хақида маълумот тўплашни ва уларни таҳлил қилишни билиши; спорчиларниинг тайёрланиш стратегияси хакида карор қабул қилиш, уларнинг тайёрланиши режаси ва дастурини тузишни, бунинг учун тайёрланган дастур ва режаларни назорат килишни; зарур бўлганда машғулот жараёнига ўзгартиришлар киритишни билиши керак.
Курашчиларни тайёрлаш дастур ва режаларини мувафаккиятли амалга ошириш тренернинг машғулот жараёнини тренеровкада, иш куни, микро, мезо ва микроцикл (давр)да рационал амалга ошириш, шунингдек, педагогик, тиббий-биологик ва психологик восита ва услубларни қамраб олган турли қайта тикланиш тадбирларини тўғри кўллаш махоратига боғлиқ.
Мусобака фаолиятини бошқариш бўлажак мусобакалар режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишини назорат олишни қамраб олади.
Бўлажак мусобақа режасини ишлаб чиқишда тренер шогирдининг рақиби устидан ғалаба козониши учун энг самарали тактик ҳаракатларни белгилаш мақсадида рақиб тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак. Мусобака фаолиятини назорат қилиш ва кейинчапик уни тахлил килиш у ёки бу спортчи
тайёргарлигидаги кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга ёрдам беради.
Курашчиларниш мусобақа фаолиятини бошқариш малакаси беллашувлар давомида турли техник-тақтик вазиятларни кузатиш ва тахлил қилмш, шунингдек аник кўрсатмалар тарзида керакли қарорларни қабул килиш малакасидан хосил бўлади.
Спортчиларни тайёрлаш бўйича кўп қиррали фаолиятда саралаш вазифаси мухим аҳамият касб этади. У мураббийнинг билим ва педагогик тажрибаси асосида икгидорли спортчиларни аниклаш учун турли саралаш мезонларидан фойдаланиш малакаси билан белгиланади.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахаесис ўз касбий махоратини мунтазам ошириб бориши лозим. [эунинг учун у илмий-услубий фаолият олиб бориш малакасини ўзлаштириши, тадкикот вазифаларини олдига кўя билиши, керакли тадкикот услублари ва тадхикот усулларини танлай олиши, олинган маълумотларни тахлил қила олиши керак.
Амалий фаолиятда тренер турли мусобакаларни ташкиллаш ва ўтказишни билиши керак. Бунинг учун у спорт тури коидадарини билиши, хакамлик вазифаларини бажара олиши ва мусобакаларни ўтказиш учуи зарур бўлган барча хужжатларни тайсрлай олиши керак.
Машғулотлар жараёиммн юқори даражада ташкиллаш учун тренернинг спорт залими моддий-техник жнхозлаш, спорт заллари ва тикланиш марказини асбоб-анжомлар билан жиҳозлаш малакаси ката ахамиятга эга.
Тренернинг кўп қиррали касб фаолияти жараёнида кўрсатиб ўгилган вазифаларнинг еамарали амаиа оширилиши унинг ўз касбига бўлган мухаббати ва садокаги. ўз мутахассислигини мукаммал даражада билиши. педагогик кобилият хамда юксак шахсий сифатлари даражаси билан аниклаиади.
2. Спортчиларни спорт мактабларида тайёрлашнинг ташкилий-услубий хусусиятлари 2.1. Сяорт мактаблари олдида турган вазифалар
Спортчиларни тайёрлаш махсус спорт мактабларида олиб борилиб, улар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (БУСМ), ихтисослашган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактаблар
(ИБЎОЗМ), олий спорт махорати мактаблари (ОСММ), шунингдек спрртга ихтисослашган мактаб-интернатларга бўлинади.
Спорт мактабларидаги ишлар муайян бир аниқ вазифаларни бажаришга йўналтирилган. БУСМ спортчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама жисмоний ривожлантиришни гаъминлаган ҳолда ҳар томонлама ривЙжланган юкори мамакали ўсмир спортчиларни тайёрлашни амалга оширади; шуғулланув-чилар орасндан жамоатчи йўриқчилар ва ҳакамларни тайёрлайди; услубий марказ хисобланади хамда умумтаълим мактабларига синфдан ташқари оммавий спорт ишларини ташкиллашда ёрдам кўрсатади.
Ихтисослашган болалар - ўсмнрлар олимпия заҳиралари мактаблари ОЛДИДЯ юкорида айтилган вазифалардан ташқари яна битга МЗИфа: республика терма жамоаларини тўлдириб бориш вазифаси гуради. Бу вазифа ИБЎОЗМ учун асосий ҳисобланади ва уларнинг бутун фаолиятини белгилаб беради.
ОСММ вазифалари куйидагилардан иборат:
-халкаро тоифадаги спорт усталари, спорт усталари, республнка терма жамоаларига номзодларни тайёрлаш;
-
спорт машғулотларининг илғор услубларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тренер-ўқитувчилар таркибининг иш амалиётига тадбиқ қилиш;
-
БЎСМ, ИБЎОЗМ. СИМИ ва бошқа спорт ташкилотларининг ўкув-машғулот фаолиятида изчилликни амалга ошириш;
- шаҳар, вилоят ва республикада ўкув-машғулот ишига услубий раҳбарлик килиш. Спортчиларнинг спорт мактабларида мунтазам шуғулланиши уларнинг катта закт резервини талаб қилади. Ушбу муаммони хал килиш мақсадида ихтисослашган мактаб-интернатлар ташкил этилади.
СИМИ нинг асосий вазифаси - биргатикда яшаш шароитида республика терма жамоаси учун юқори малакапи спортчиларни тайерлашдан иборат.
2. Гуруҳларни тўлднриш ва машғулот жараёнини ташкиллаштириш
Спорт мактабларида куйидаги ўқув гуруҳлари ажратилади: бошланғич тайёрлов гур\хлари (3 йиллик таълим); ўқув-трениров-
ка гуруҳлари 4 йиллик таълим). такомиллашуви гуруҳлари 3 йил-лик таълим) ва олий спорт маҳорати гурухлари 3 ва ундан ортик йиллик таълим).
БЎСМ бўлинмалари бошланғич тайёрлов гурухдари ва ўқув-машгулот гурухларидан шаклланади. Ўкув-машғулот гуруҳлари юқори спорт кўрсаткичларига эришилганда ва келгусида спортда ўсиш учун зарур имкониятлар мавжуд бўлган такдирда БЎСМда спорт такомиллашуви гурухлари ташкил қилиниши мумкин. Бун-дай гурухларнинг очилиши, БЎСМ юқоридаги кайси бир ташки-лотга карашли бўлса. шу ташкилотнинг қарори билан амалга оши-рилади.
Ихтисослашган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабларида бошланғич тайёргарлик, ўкув-машғулот ва спорт такомиллашуви гурухлари ташкил этилади. Бу гурухлардан ташкари ИБУОЗМ да олий спорт маҳорати гурухлари ташкил қилиннши мумкин.
Фақат олий спорт маҳорати мактабларида спорт такомиллашуви гурухлари ва олий спорт махорати гурухдари ташкмл этилади хамда факат айрим холлардагина ОСММ да ўқув-машгулот rypyx/iapn ташкил қнлиниши мумкин.
Спортга ихтисослашган мактаб-интернатнинг спорт кураши бўлинмаси умумтаълим мактабининг камида 6-синфини мувафақ-қиятли тугатган, БЎСМда маълум бир тайёргарликдан ўтган ёки мусобақаларда ўзини яхши кўрсатган, спорт билан шуғулланишга ўта қобилиятли болалар ҳамда ўсмирларни ганлов асосида танлаб олиш йўли оркати тўлдиради. СИМИда ўкув-машғулот ^урухлари ва спорттакомиллашуви гурухлари ташкил килинади.
Ҳамма турдаги спорт мактаблари учун тузилган ягона дастур ташкилий тузилмаси ўсмир спортчилар кўп йиллик тайёрларлик тизимининг илмий-услубий тизими билан бошланғич тайёргарлик гурухларидан, то олий спорт махорати гурухларигача бирлашти-ришга имкон беради. Турли миқёсдаги спорт мактабларида заҳира тайерлашда қўлидаги асосий услубий коидатар ҳисобга олинади:
КБолалар, ўсмирлар. ўспиринлар ва катта ёшдаги спорт-чиларни тайёрлаш вазифалари воситалари \амда услубларнинг қатъий изчиллиги.
2.Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик вэситалари ҳажмииииг бир текис олиб бориши. Улар ўртасидаги нисбат мунта-
зам ўзгариб туради: йилдан йилга махсус жисмоний тайёргарлик хажми (машғулот юкламасининг умумий хджмига нисбатан) ортиб боради ва тсгишли равишда уму.мий жисмоний тайёргарликнинг улушн камаяди.
3. Машгулот юкламалари ҳажмц ва шиддатининг изчил-ЛИГИНИ, кўп йиллик машғулотлар давомида уларнинг тўхтовсиз Ортиб бориши.
Курашнинг техник-тактик ҳаракатларига ўргатишии спорт мактаблари дастуридаги казарий масалаларни чуқур ўрганиш билан бирга олиб бориш.
4.Ўсмир спортчилар билан кўп йиллик иш жараёнида трениррвка ва мусобака юкламаларини қўллаш изчиллиги тамойи-лига кагьий амал килиш.
Спорт мактаблари ўкувчиларини ўкитиш ва тарбиялаш натижяларини комллекс баколашни ҳисобга олган ҳолда спорт-чнларминг кўп йиллик тайёр|-арлиги тўғри ташкил қилинсагина, ушбу коидаларни муваффакиятли амалга ошириш имкони тугилади.
БУСМ (ИБУОЗМ)да ўқув-машғулот машғулотларининг асосий шакллари куйидагилардан иборат:
-
жадвал бўйича гурухлардаги назарий ва амалий машғу-лотлар;
-
алохида режа бўйича машғулотлар, уй вазифаларини бажариш;
-
ўкув видеофилъмлари ва кинофилъмлари, кинограммалар \амда спорт мусобакаларини томоша килиш:
-
спорт мактаби қайси ташкилотга қарашли бўлса, шу ташкилот томонидан тасдиқланган спорт тадбирларининг календар режасига мувофиқ спорт мусобакалари ҳa^4дa матч учрашувларида иштирок этиш.
Бутун йил давомида машғулотларни ўтказиш ва ёзги ҳамда қишки таътил даврларида ўкувчиларнинг фаол дам олишларини гаъминлаш максадида спорт мактабида соғломлаштириш-спорт оромгохлари ташкил қилинади.
З.Спортчиларни кўп йиллнк тайёрлашнинг мазмун ва структураси 3.1.Ёш мезонлари ва жисмоний қобилиятлар
Юқори малакали спортчиларни тайёрлаш юкори даражада кўп йиллик тайёргарлик тизими самарадорлигига боғлиқ. Унга сгюрт мактабларида ўкув дастурлари асосида амалга ошириладиган болалар, ўсмирлар, ўспиринлар хамда катта ёшдаги спортчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва машғулот қилдиришнинг окилона ташкил этилган жараёни сифатида таъриф бериш мумкин.
Спортчининг кўп йиллик тайёргарлиги инсоннинг ривожланиши, яъни ёш хусусиятлари, унинг тайёргарлик даражаси, танланган спорт турининг ўзига хос хусусиятлари, жисмоний сифатларининг ривожланиш хусусиятлари, қаракат малакалари ва кўникмаларининг шаклланишини қисобга олгандагина муваф-факиятли амалга оширилиши мумкин. Еш спортчилар тайёргарлигининг турли жихатлари ривожланиши бир текис содир бўлмайди. Баъзи ёшда бир хил снфатлар ривожланса, бошкасида ўзгалари. Ўсмирлик ёшида барча жисмоний сифатларнинг ўсишига тўлақонли кулай ИМКОНИЯТ мавжуд. Бунда окилона ва тиэимли педагогик гаъсир ўгказиш гаьминланиши муҳим. Ёш сгюртчиларнинг жисмоиий сифатларини ривожлантирувчи педа! огик таъсир ёш ривожланишининг у ёки бу погонасида яққол кўзга ташланадиган жисмоний сифатларнинг намоён бўлишига ёрдам беради. Ёш спортчиларнинг чаракат қобилиятлари ва жисмоний сифатларини рнвожлантириш учун сенситив даврларда танлов-йўиалтирилган юкламалардан фойдапаниш керак. 3.1 жадвалда мактаб ёшидаги болаларда ривожланишнинг таъсирчан фазалари топографияси келтирилган.
3.1- жадвал
Мактаб ёшидаги болаларда хзракат функннясн рнвожланншннннг сезиш фазалари
(А.А.Гужаловскин бўйнча)
Жисмопий сифатлар
|
Еш
7-8
|
Д 8-9
|
А 9-10
|
в
\ Г\ 1 1
1 V;- 1 1
|
р
11-12
|
Л 12-13
|
А
13-14
|
р
14-15
|
И
15-16
|
(ёш)
16-17
|
Куч
|
|
|
+ +
|
|
|
+
|
|
+
|
+
|
|
Тезкорлик
|
|
|
+
4
|
...
|
+ +
|
+ 1
|
+
|
+
|
+ +
|
+ +
|
Тезкор-куч
сифатлари
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
Статик чиламлилик
|
+
+
|
+ +
|
|
+
|
+ +
|
+ +
|
+
|
+
|
+
+
|
+
|
Динамик чиламлилик
|
+
|
|
+
|
+
|
|
+
|
+ +
|
+ +
|
+
|
+ +
|
Умумий чидамлилик
|
+
|
+
|
+ +
|
|
+
+
|
+
|
+ +
|
+ е
|
+ +
|
+
|
Эгилувчаняик
|
+ +
|
+ +
|
+
|
+
+
|
+
|
+ +
|
|
+
|
+
|
|
Мувозаиатлар
|
+ +
|
+
|
+
|
+ +
|
+
+
|
+
+
|
+
+
|
+
+
|
+ +
|
+ +
|
Шартли белгилар:
- субкригик ва критик белгилар
- паст сезиш фазаси
- ўртача сезиш фазаси
- юкори сезиш фазаси
Юқори қаторда болаларнинг ҳаракатланувчи функциясининг таъсирчан фазалари, пастда - кизларники берилган. Ушбу маълу-мотларни эътиборга олиш тренерга у ёки бу жисмоний сифатларни сусайишини камайтиришга имкон яратади.
3.2. Кўп йиллик тайёргарликнинг босқичлари
Кўп йиллик машғулот жараёнини маълум бир қону-ниятларга бўйсунадиган яхлит жараён, шахсий ривожланиш йўлига эга, ўзига хос хусусиятлари мавжид бўлган яхлит тизим сифатида кўриб чикиш мақсадга мувофиқдир. Спортчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик жараёнининг устивор йўналишига караб, шартли равишда тўрт боскичга бўлинган: бошланғич тайёргарлик босқичи, чуқурлаштирилган спорт ихтисослашуви боскичи, спорт такомил-лашуви боскичи, олий спорт махорати боскичи.
Машғулот боскичлари давомийлиги кураш турларининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек шуғулланувчиларнинг спорт тайёргарлиги даражасига боғлик. Боскичлар ўртасида аниқ чегара йўқ. Ҳар бир боскич ўзининг тайергарлик вазифалари, услублари ва воситаларига эга.
3.2.1. Бошланғич гайёргарлик босқичи
Ушбу босқичнинг асосий вазифалари бўлиб ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик, саломатликни мустаҳкамлаш ва ёш курашчиларни чиниқтириш, спорт тури техникаси асослари ва бошқа жисмоний машқларни эгаллаш; хдр томонлама тайёргарлик асосида функционал гайёргарлик даражасини ошириш; мехнатсеварлик ва интизомни тарбиялаш; спорт билан шуғулланишгабўлган қизикишни уйғотиш қисобланади.
Асосий машғулот услублари: ҳаракатли ва спорт ўйинлари, гимнастик машклар, кросс югириш, махсус машклар, ўқув-машғулот мусобакалари.
Ушбу боскичда спортчининг ҳаракат техникасини баркарор-лаштиришга уринмасдан, техник усулларнинг асосий гурухларини ватехник тайёргарлик усулларини ўргатиш лозим. Бу даврда келгу-сида комбинацияли усулда беллашувни олиб боришни такомил-лаштириш учун ҳар томонлама техник асосни яратиш лозим.
Одатда болалар кураш усулларини мураббий бевосита кўрсатиб-тушунтириб берганидан кейин яхши ўзлаштирадилар.
Шунинг учун тренер кўплаб усулларни эгаллаган бўлиши лозим. Ўзлаштирилган теҳник харакатни яхши мустахкамлаш учун болаларга усулларни кўрсатиб бериш еки унинг бажарилишини тушунтириб бериш максадга мувофик.
Ушбу давр тезкорлик ва ҳаракат^тезлигини тарбиялаш учун жуда қулай. Бунда чакконликни тарбиялашга эътибор қаратилиши ЛОЗИМ, чунки чаққонлик мураккаб техник-тактик ҳаракатларни мувафаққиятли эгаллаш учун асос яратади. Ўсмир спортчиларнинг гавда ўлчамлари ва оғирлигининг ўсиши кучнинг ўсишидан илгари ривожланади. Кучни тарбиялаш учун зўр бериш ва узоқ вақт кучланишдан холи бўлган машқларни танлаш зарур. Бу давр ЭГИЛувчанликни тарбиялаш учун кулай хисобланади. чунки 13 вШЛйрга келиб эгилувчанлик хамда бўғимлардаги ҳаракатчанлик бнрмунча пасаяди. Эгилувчанликни тарбиялаш учун шерик билан, снаридлар ва снарядсиз бажариладиган умумий ривожлантирувчи КВМДВ махсус машклар кўлланилади.
Ушбу босқичда машгулот жараёнини ташкил қилишдатикла-ниш тадбирларини хам кўзда тутиш лозим. Уларга машғулотдан кейинги сув муолажалари. чиникишлар, сузиш, хаммом ва машғу-ЛОТларНИ тоза хавода ўтказиш киради.
3.2.2. Чуқурлаштирилган спорт ихтисослашувн босқичи
Ушбу босқичнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат бўлиб, буларга спортчининг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлиги, саломатликни мустаҳкамлаш. умумий чидамлилик ва гечкор-куч сифатларини тарбиялаш, беллашувни комбинацияли усулда олиб бориш асосларини эгаллаш, махсус чидамлиликни ривожтантириш, мусобақа тажрибасига эга бўлиш.
Машғулотнинг асосий услублари бўлиб, такрорий, айланма, ўзгарувчан, ўйин, мусобака ҳисобланади.
Машгулот воситапари: спорт ўйинлари, кросс югуриш, курашчининг махсус машқлари. акробатик машклар, кичик оғир-ликлар билан машқлар, ўқув-машғулот мусобақалари.
Кўплаб мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган спорт ихтисослашуви босқичида курашчининг хар томонлама машгу -лоти катта самара бериши исботланган.
Машғулот жараёнини режапаштиришда техник-тактик гайсргарликка кўп вакт ажратиш керак, чунки спортчи кўплаб
техник харакатларни ўзлаштириши керак. Бу Ьоскичда техник харакатнинг тўғри биодинамик тузилмасига ўргатишга ҳаракат килиш керак.
Бирок техник тайёргарликда мувафаққиятга эришиш кўп холларда спортчи жисмоний сифатлаи ривожланишининг оптимал нисбатларига боғлик. Ушбу боскичда машғулот жараёнига ҳара-катли ва спортда муҳим аҳамиятга эга бўлган жисмоний сифатлар-ни тарбиялашга қаратилган спортчининг махсус машқларини кири-тиш ҳисобига тезкорликни тарбиялашни давом эттириш лозим. Мазкур даврда ёш спортчиларнинг тезкор-куч сифатларини ривож-лантиришга катта эътибор берилади. Бу босқичда спортчининг эгилувчанлигини тарбиялашни давом эттириш лозим.
Ҳаракат амплитудасини оширишга ёрдам берадиган чўзилтириш машқлари эгилувчанликни гарбиялашда асосий восита ҳисобланади.
Мутахассисларнинг фикрича, машғулотнинг ушбу босқичида чидамлиликни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Умумий чидамлиликни тарбиялаш воситаларига кросс югириш, спорт ўйинлари, сузиш киради. Спорт машғулотларида чақкон-ликни тарбиялашга, харакат малакалари.кўникмаларини эгаллаш, вазият ўзгарганда қаракат фаолиятини самарали кайта қуриш кобилиятини такомиллаштиришга катта ўрин ажратилиши зарур. Шунинг учун чакконликни rapoHHjiauj координацион мураккаб ҳаракатларни эгаалаш ва тўсатдан ўзгарган вазиятларда ҳаракат фаолиятини кайта куришни такомиллаштиришни назарда тутади.
Тию1аниш тадбирлари ўсмирнинг кундалик фаолиятида трени-ровка машғулотлари ва дам. олишнинг оптимал тартибига эришиш-га каратилган. Булар массаж, буғли хаммом (хафтасига бир марта), витамин ва оқсилларга бой овкатланиш тавсия қилинади.
3.2.3. Спорт такомиллаш} ви босқичи
Ушбу боскичнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: машғулот юкламалари ҳажми ва шиддатини ошириш, техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш. етакчи жисмоний сифат-ларнинг максимал даражада ривожланишига эришиш, мусобақа тайёргарлигини такомиллаштириш, машғулотлар ҳамда мусобака-ларда қийинчиликларни енгиб ўтиш жараёнида аълоқий-ирода сифатларини тарбиялаш.
Машгулотнинг асосий услублари: такрорий, айланма, V н арувчан, ўйин, мусобака.
Машғулот воситалари: ўкув-машгулот беллашувлари, рПОртчининг махсус машқлари, мусобақа хусусиятига эга беялашувлар, штанга, резина амортизаторлар билан машклар, ОФП Нй СФП воситалари, акробатика ва \имнастика машклари. Бу боеқичга ўсмир спортчилар техник-тактик маҳорат асосларини ■(галлаган ҳолда етиб келадилар? шунинг учун спортчининг асосий фаолияти ҳаракат малакасини такомиллаштиришга қаратилган. Узлаштирилган кураш усулларини кетма-кет кўп марта такрорлаш i.ipyp. Спортилар бу усулларни ўкув-машғулот беллашувларида олбатта қўллашларига эътибор бериш ва шунга эришиш лозим. lily сабабли ушбу босқичда махсус вазифалар бўйича ўқув-машғулот беллашувларини режалаштириш мумкин. Спортчиларга беллашув-ми олиб бориш тактикаси вариантлари тўғрисида тўлиқ маълу-мотлар бериш зарур.
Спорт такомиллашуви боскичида жисмоний сифатларни тарбнялашга катта эътибор бериш лозим. Юкорида айтилганидек, сиорт мусобақа фаолиятида муваффакиятга эришишда тезкор-куч ва махсус чидамлиликни ривожлантириш мухим ахамият касб этади. Спорт такомиллашуви боскичида куйидаги тезкор-куч сифатларни тарбиялаш услубларидан максадга мувофиқдир: динамик кучланишлар услуби, такрорлаш услуби.
Ёш спортчиларда тезкор-куч сифатларини тарбиялаш учун тузилмаси жиҳатидан техник-тактик ҳаракатларга яқин бўлган жисмоний машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тезкорлик ва кучни тарбиялашда машғулотнинг биргаликдаги услубини қўллаган ҳолда танланган спорт тури техникасида такомиллаштириш билан уйғинлаштириш лозим.
Спортчининг умумий ва махсус чидамлилигини тарбиялаш тренировка жараёнининг асосий кисмларидан бири хисобланади. Унинг умумий чидамлилигини оширишнинг асосий воситалари бўлиб кросс югуриш, спорт ўйинлари, сузиш ва ҳ.к. ҳисобланади. Умумий чидамлиликни тарбиялашга қаратилган машқларни бажаришда юкламанинг бешта таркибига эътибор оериш керак:
-
машк шиддати (ҳаракатланиш тезлиги);
-
машк давомийлиги:
-
дам олиш узоклиги;
-
дам олиш хусусияти, танаффусларни оошқа фаолият турлари билан тўлдириш;
-
такрорлашлар сони;
Тикланиш тадбирлари: ўкиш, машғулот машғулотлари ва дам олишнинг оптимал тартибига риоя килиш; шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш. чиникиш; массаж, ховузда сузиш, буғли ҳаммом, тўлақонли витаминли овкатланиш.
Достарыңызбен бөлісу: |