Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет33/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38

Идентификация (айнан ўхшаш) бу-тажриба натижасида олинган ахборотларнинг баъзи бир фараз қилинган назарий алоқадорликка мос келиши яъни назарий тадқиқот натижаларини ва тажриба давомида олинган функционал ёки статистик боғлиқларни ўрнатиш.

Оптималлаштириш бу - энг яхши ва қулай ечимни излаш.

Бунда ТСИ мақсади аниқ ифодаланиши керак. Умумий фаразлар билан чекланиш етарли эмас. Тажриба назарий тадқиқот натижаларини тасдиқлаш учун ёки қандайдир яратилаган таълим технологиясининг ҳаётийлигини тадқиқ қилиш учун ўтказилади.



ТСИ нинг вазифаси тадқиқот илмий-назарий асосларининг амалий аҳамиятини қайдаражадалигини баҳолашдан иборатдир. Бунда тадқиқотнинг илмий-назарий асосларини эътиборга олиб таълим технологияларини яратишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • режалаштирилган таълим технологиясига ижтимоий-педагогик асослар нималардан иборат эканлигини аниқлаш;

  • таълим технологиясининг жараённи босқичма-босқич амалга ошириладиган иерархик қатъий кетма-кетлиги мавжудлиги, уларнинг функционал тузилмаси нималардан иборат эканлигини белгилаш;

  • бу технология бугунги кун талаби ва жаҳон таълими талабларига мос келишлигини ўрганиб чиқиш;

  • агар қаралаётган таълим технологиси яхлит тизим сифатида қаралса, у ҳолда унинг тузилмасини ташкилий-функционал қисм тизимлар (элементлар) бўйича ифодалаш мумкинлигини ўрганиш;

  • таълим технологиясининг мақсадини ўрганилаётган ўқув предметининг (муайян тар жараёнининг) мақсадлари билан мос келтириш.

Иерархик кетма-кетлик бу-бир бутун нарса ва ҳодисаларнинг айрим қисмлари ёки элементларининг юқоридан қуйига бир тартибда (қоида ёки хосса асосида) жойлашиб келиши.

Таълим технологияси бу-аниқ бир ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган қонун-қоида, метод ва усуллардан иборат бўлиб, у таълимда кўзланган мақсадга эришиш босқичларини ўзида акс эттирган ва таълим жараёнини мақсадга мувофиқ бошқаришга эришиш имконини берувчи жараёндир.

Одатда ТСИ уч босқичдан иборат бўлади. Бунда аввало тадқиқот вазифаларини эътиборга олган ҳолда ТСИ предмети белгилаб олинади.



ТСИ нинг предмети қилиб қуйидагилар олиниши мумкин: таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг шуғулланаётган соҳаси (йўналиш ёки технология ёки мавзу) бўйича тарихий илмий маълумотлар мажмуи ва уларнинг илмий-услубий салоҳияти; соҳа мутахассис олимларининг фалсафий-педагогик мероси; таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг касбий ва маънавий-ахлоқий таълим-тарбиясининг мақсад ва вазифалари ҳақидаги БКМ; таълим берувчининг педагогик жараёнларда мураккаб ҳолатлар рўй берганда ЯПТларни қўллаш ёрдамида, рўй берган муаммоларни ҳал қилиши ҳақидаги билим ва тасаввурлари; таълим берувчининг амалиётда ЯАТдан фойдалана олиш имкониятлари ва таълим олувчиларнинг яратилаган технологиялаштирган таълим вариантларини қабул қила олиш БКМ ва шу кабилар.

Энди ТСИ босқичлари ҳақида қисқача тўхталамиз:



Биринчи–асословчи босқич: Бунда ТСИнинг предмети билан боғлиқ бўлган саволлар бўйича таълим олувчилар билан суҳбатлар ўтказилади, ўқитувчилар билан давра суҳбатлари ўтказилади ва мутахассис олимлардан интервьюлар олинади. Анкета саволлари тузилиб, улар таҳлил қилинади.

Ўтказилган суҳбатлар, интервьюлар анкета ва тест саволлари натижалари бўйича қуйидагилар аниқланади:



  • таълим олувчиларнинг муайян таълим йўналишидан хабардорлиги (йўналиш тарихи, ривожланиш босқичлари, улардан фойдаланилган илғор технологиялар ва уларнинг назарий ва амалий аҳамиятлари);

  • таълим берувчиларнинг муайян йўналиш бўйича илмий-услубий салоҳияти (бу соҳа бўйича фан-техника ютуқлари, технологияларни эгаллаганлиги, мазкур йўналиш бўйича таълим-тарбия жараёнини оптимал бошқара олиш қобилияти, таянч тушунчалари билан қуролланганлиги ва илғор педагогик технологиялари билан танишлиги ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнига мосларини танлай билиш қобилияти).

Олинган натижалар таҳлилига асосланиб, таълим олувчилар ва таълим берувчилардаги бу билимлар КТМД билан белгиланган миллий йўналтириш тамойилларини тўлиқ амалга ошириш имкони етарли эмаслиги, аниқланади. Бунда асосан ТСИни амалга ошириш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим олувчини тегишли ахборотлар билан таъминлашда ЯАТдан фойдаланиш шакллари, усуллари, вариантлари ва мазмуни ишлаб чиқилади.

Иккинчи – тасдиқловчи босқич: Бунда, педагогик фаолиятда муаммонинг ҳолати, оммавий ва илғор тажрибалар ўрганилади. ТСИнинг режаси, дастури ва тажрибавий ишланмалар тайёрланади. ТСИни амалга ошириш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган таълим мазмуни ва услублари бевосита таълим-тарбия жараёнида синаб кўрилади.

Учинчи – шакллантируви босқич: Бунда, тадқиқот мақсади ва уни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган таълим (тарбия) технологияси бўйича ТСИ олиб борилади, олинган натижалар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади. Бу босқичда педагогик самарадорликни аниқлаш мезонларига эътиборни (талабни) кучлироқ қаратиш (қўйиш) лозим бўлади.

Чунки, бир хилда таълим-тарбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниқлаш мезони ҳамма йўналишдаги таълим-тарбия жараёнидаги педагогик самарадорликни аниқлашга етарли бўлавермайди. Бундай пайтларда тадқиқотчидан самарадорликни аниқлаш мезонлари ичидан тадқиқот йўналиши ва ТСИга мосини тиклаш учун юксак илмий-услубий салоҳият талаб этилади. Бу орқали эса шуғулланаётган йўналишни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун услубий тавсиялар тизимининг оптимал вариантини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • қандай жараённи ИТИ нинг самарадорлигини аниқлаш жараёни деймиз?

  • ИТИ нинг натижаларини идентификациялаш қандай амалга оширилади?

  • оптималлаштириш қандай жараён?

  • иерархия сўзининг маъносини айтиб беринг;

  • тажриба-синов ишлари қандай таркибий қисмлардан иборат бўлади.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • ИТИ бўйича тажриба-синов ишларини шакллантириш ва уюштириш ҳамда улар натижаларини тадқиқот нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқишни ИТИ нинг самарадорлигини аниқлаш жараёни дейилади;

  • идентификация (айнан ўхшаш) – бу тажриба натижасида олинган ахборотларнинг баъзи бир фараз қилинган назарий алоқадорликка мос келиши, яъни назарий тадқиқот натижаларини ва тажриба давомида олинган функционал ёки статистик боғлиқларни ўрнатиш;

  • оптималлаштириш – бу энг яхши, энг қулай самарадор ечимни излаш;

  • иерархик кетма-кетлик – бу бир бутун нарса ва ҳодисаларнинг айрим қисмлари ёки элементларининг юқоридан қуйига бир тартибда (қоида ёки хосса асосида) жойлашиши;

  • таълим технологияси – бу аниқ бир ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган қонун-қоида, метод ва усуллардан иборат бўлиб, у таълимда кўзланган мақсадга эришиш босқичларини ўзида акс эттирган ва таълим жараёнини мақсадга мувофиқ бошқаришга эришиш имконини берувчи жараёндир;

  • тажриба масаласини аниқ қўйиш – бу тадқиқот объектининг моделини (математик, физик, ташкилий-тузилмавий ва ҳ.к.) ни тузиш, у энг аввал тажрибанинг тадқиқот ишчи фаразига асосан аниқ мақсад ва вазифани кўрсатишдир. Бунда тадқиқотчи тажрибаси, унинг илмий салоҳияти муҳим роль ўйнайди.

Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • таълим самарадорлиги қандай аниқланади?

  • тажриба-синов ишларининг мақсади қандай асосларга қараб белгиланади?

  • режалаштирилган таълим технологиясига ижтимоий-педагогик асослар нималардан иборат?

  • агар қаралаётган таълим технологияси яхлит тизим сифатида қаралса, у ҳолда унинг тузилмасини ташкилий-функционал қисм тизимлар (элементлар) бўйича ифодалашни қандай амалга оширилади;

  • таълим технологиясининг мақсадини ўрганилаётган ўқув предметининг (муайян таълим-тарбия жараёнининг) мақсадлари билан қандай қилиб мос келтириш мумкин.

Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тажриба-синов ишларини амалга ошириш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим олувчини тегишли ахборотлар билан таъминлашда замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланиш шакллари, усуллари, вариантлари ва мазмуни ишлаб чиқилади;

  • педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари билан биргаликда уларнинг амалий аҳамияти ҳам эътиборга олиниши лозим. Шу сабабли ҳам ИТИ нинг аҳамиятини илмий жиҳатдан асослаш учун тажриба-синов ишлари ўтказилади.

  • илмий ишланманинг тадқиқот объектига ўхшашлигини текширишни қаалаётган ИТИ нинг оптимал вариантини топиш учун олиб борган маъқул.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

  1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.

9.2. тажриба-синов ишларини режалаштириш
Таянч иборалар ва атамалар: Педагогик мониторинг, психо-физиологик тест, динамика, дастурий-услубий таъминот, тажрибани режалаштириш, тажриба-синов ишларни уюштириш, статистик ишлов бериш, хулосалаш, кузатиш, тажриба ўтказиш, оптимал бошқариш, тажрибани ташкиллаштириш, оптимал ечим, тажриба турини аниқлаш.
Мавзунинг матни: Тажриба – синов ишларини

режалаштириш.
Мазкур дарсликнинг 9.1 қисмида ТСИ таснифи, унинг мақсади, вазифалари, предмети ва босқичлари ҳақидаги маълумотлар берилди ва уларнинг баёнидан шундай хулоса келиб чиқадики, тажрибавий усулларнинг ўрганиш ўта аҳамиятли бўлиб, у ТСИни ўтказишга сарф бўладиган вақт ва ҳаражатни сезиларли даражада камайтиради. Бунга эса тажрибаларни режалаштириш ва тажриба натижаларига статистик ишлов бериш усуллари самарали ёрдам қила олади.

Тажрибани режалаштириш–бу аниқ ва оптимал вариантлари мавжуд тажрибаларни уюштиришнинг алгоритмик тизими бўлиб, ўзгарувчиларни (кўрсаткичларни) илгаридан (назарий тадқиқотлар пайтида) ишлаб чиқилган схема бўйича қўйиши таъминланган тажриба ўтказиш тартиби.

Режалаштириш мақсади – бу энг кам восита (технология) ва вақт сарфлаб, тадқиқот йўналиши бўйича максимум даражадаги маълумот олиш ва уларнинг етарли даражадаги аниқлигига эришиш.

Ихтиёрий ТСИ қуйидаги босқичлар кетма-кетлиги асосида олиб борилса, тадқиқот мақсадига етиб бориш имконияти янада кучаяди.



  • тажриба давомида пайдо бўлган қўшимча мулоҳазаларни олдиндан шакллантирилган ишчи фаразни ҳисобга олган ҳолда тажриба муаммосига қўшиш;

  • тажрибани ташкиллаштириш;

  • тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва шу асосда оптимал ечим ҳақидаги хулосани чиқариш.

Тажрибани режалаштиришда муҳим бўлган ТСИ ва уларнинг тузувчиларини қуйидагича ифодалаш мақсадга мувофиқ бўлади (9.2.1-шакл).

Демак, ТСИни олиб боришда, мазкур жараённи режалаштириш, ушбу жараёнга тайёрланиш босқичи, тажриба масаласининг қўйилиши, тажриба вариантини танлаш ва ўтказиш тартибини аниқлаб олиш имконини берар экан, акс ҳолда тадқиқотчида керакли “манзил” га етиб боришда, яъни қўйилган муаммо ечимини топишда кўп вақт сарф қилиниши мумкин ёки натижа олишнинг оптимал вариантига эга бўла олмаслиги мумкин ва ҳаттоки хато натижани қўлга киритиш ҳолати ҳам рўй бериши мумкин.



Мониторинг бу - таълим жараёнининг кучли ёки заиф томонларини яққол кўрсатиб беради. Олинган рақамларни, маълумот ва кўрсаткичларни унумли таҳлил этиш, кўзланган мақсад сари босқичма-босқич режали қадам босиш, самарали натижага эришиш заминини ҳам мониторинг ташкил этади.

Маълумки, педагогик тадқиқотларда яратилган таълим технологияси бўйича иш олиб борилиб, таълим сифати ва самарадорлиги назорат қилинади. Бундай ҳолларда таълим мониторингини жорий қилиш таълимни оптимал бошқаришнинг имкониятларидан бирини таъминлайди.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • тажриба-синов ишларига ажратиладиган вақт қандай аниқланади?

  • тажриба қандай режалаштирилади?

  • режалаштиришдан мақсад нимадан иборат бўлади?

  • мониторингнинг таърифини айтиб беринг?

  • натижалар қандай хулосаланади?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • режалаштириш мақсади – бу энг кам восита (технология) ва вақт сарфлаб, тадқиқот йўналиши бўйича максимал даражадаги маълумот олиш ва уларнинг етаррли даражадаги аниқлигига эришиш;

  • Тажрибани режалаштириш – бу аниқ ва оптимал вариантлари мавжуд тажрибаларни уюштиришнинг алгоритмик тизими бўлиб, у ўзгарувчиларни (кўрсатгичларни) илгаридан (назарий тадқиқотлар пайтида) ишлаб чиқилган схема бўйича қўйиши таъминланган тажриба ўтказиш тартиби;

  • Мониторинг – бу таълим жараёнининг кучли ва заиф томонларини яққол кўрсатиб берувчи асос бўлиб, бунда олинган рақамларни, маълумот ва кўрсаткичларни унумли таҳлил этиш, кўзланган мақсад сари босқичма-босқич режали қадам босиш муҳим аҳамият касб этади ва шунинг билан биргаликда самарали натижага эришиш заминини ҳам мониторинг ташкил этади.

Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • тажриба-синов ишларини режалаштириш ва уюштиришнинг асосий таркибий қисмларини санаб беринг ва уларни тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан асосланг;

  • нима учун тажрибани режалаштиришни тажрибаларни уюштиришнинг алгоритмик тизими деймиз?

тажриба-синов ишларини олиб боришнинг мониторинги қандай амалга оширилади?



9.2.1-шакл. ТСИ ва улар тузувчиларининг мақсад-вазифаларининг ташкилий-тузилмавий кўриниш

Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:



  • ҳар қандай тажриба-синов ишлари қуйидагидек босқичлар кетма-кетлиги асосида олиб борилса, тадқиқот мақсадига етиб бориш имконияти кафолатланади:

  • тажриба давомида пайдо бўлган қўшимча мулоҳазаларни олдиндан шакллантирилган ишчи фаразни ҳисобга олган ҳолда тажриба муаммосига қўшиш;

  • тажрибани оптимал ташкиллаштириш;

  • тажриба натижаларини (жорий ва оралиқ) таҳлил қилиш ва шу асосда оптимал ечим ҳақидаги хулосани чиқариш.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

2.Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.
9.3. тажриба-синов ишлари мониторинги

Таянч иборалар ва атамалар: Педагогик мониторинг, дидактик тест, маълумотлар ҳажми ва қамрови, илмий ишланмалар, алгоритм, модель, қонун, қоида, метод, методология, техника, технология, мезон, дастурли-услубй таъминот, таълим сифати мониторинги, мониторингнинг ташкилий-техник таъминланганлиги, мониторингнинг ташкилий-технологик таъминланганлиг, мониторингнинг ташкилий-методик таъминланганлиги, мониторингннг ташкилий-аналитик таъминоти, назарий таҳлил, бланклар, анкета-сўровлари, кузатиш варақалари, шахсий сўровномалар, тестлар, баҳолаш мезонлари.


Мавзунинг матни: Тажриба – синов ишлари мониторинги.
Педагогик мониторинг эса мазмунига кўра қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • таълим олувчида психо-физиологик тест ўтказиш ва улар орқали таълим олувчиларда силжиш (динамикаси) ҳақидаги фикрларни шакллантириш;

  • таълим олувчиларни дидактик тестдан ўтказиш ва улар орқали мавжуд маълумотлардан фойдаланиш ҳамда таҳлил қилиш кўникмасини таълим олувчилар онгида шакллантириш;

  • таълим олувчилар онгида мавжуд маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва керакли мақсадлар бўйича кейинги босқичга узатиш кўникмаларини шакллантириш;

  • таълим олувчиларда ва таълим берувчида оралиқ назорат натижаларини баҳолай билиш кўникмаларини шакллантириш;

  • таълим жараёнида дастур-услубий таъминотни жорий қилиш натижаларини мунтазам равишда ДТС талабларидаги БКМ билан солиштириб бориш ва оралиқ натижалари таҳлили бўйича таълимни бошқаришга тавсиялар бериш.

Ҳар қандай педагогик тадқиқот жараёнида охирги натижа тадқиқот муаммоси мақсадига эришганликни ифодалаш имконини беради. Бунда ҳам мақсадга эришганлик, тадқиқот ва ТСИ режаси, улардаги тадқиқот методлари ва воситалари алоқадорликлари эътиборга олинади. Булар асосида педагогик тадқиқотларнинг (ТСИни) мониторингини аниқлашни қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириш мумкин:

  • тадқиқот объектни бўйича дастлабки маълумотларни йиғиш ва синф (тизим)ларга ажратиш;

  • маълумотлар ҳажмини ва қамровини аниқлаш (назарий, амалий, справочник ва ҳ.к.);

  • тадқиқот учун ишлатиладиган маълумотлар (кўрсаткичлар) орасидаги боғланишларни аниқлаш, асосий ва асосий бўлмаган кўрсаткичларни аниқлаш;

  • кўрсаткичларни аниқлаш ва ўзгариш соҳаларини аниқлаш;

  • тадқиқот кечиши жараёни ва улар орасидаги ТСИ жараёнининг ташкилий-тузилмавий моделини ўрнатиш;

  • ҳосил қилинган боғланишларни алгоритмлар ва бошқа аналитик ифодалар ёрдамида моделлаштириш ҳамда улардаги ўхшашлик шартини асослаш;

  • яратилган илмий ишланмалар (алгоритм, модель, қонун, қоида, метод, методология, техника, технология ва ҳ.к.)дан ТСИда фойдаланиш мезонларини аниқлаш;

  • мунтазам равишда ТСИдаги тажриба жараёни мониторингини кузатиб бориш ва лозим топилганда керакли ростлаш ишларини амалга ошириш.

Ушбу кетма-кетлик бўйича ТСИ ташкиллаштириш ва уюштириш, шубҳасиз, ИТИ (ТСИ)даги муаммо ечимини топишнинг оптимал йўли кафолатланади.

Энди педаготгик мониторингини аниқ тадқиқотларда ҳисобга олиш жараёнини кўриб чиқайлик. Бу ерда таълим сифатини педагогик мониторингни амалга оширишга қисқача тўхталамиз.

Айтайлик, мониторингни дастурли-услубий таъминоти ва тадқиқот технологиялари асосида муҳокамадан ўтказиш ва амалий фаолиятда улардан фойдаланиш мақсадида тадқиқот натижаларини қуйидаги кўрсаткичлар бўйича эксперт баҳолаш амалга оширилсин.

I. ИТИнинг методологик асослари қуйидагилар:

-«таълим», «таълим технологияси», «таълим сифати», «таълим сифати мониторинги» тушунчаларини ифодалашда аниқлик;

- «таълим сифати» кўрсаткичларини танлашдаги аниқлик.

II. Таълим сифати мониторингини аниқлашдаги таклиф этилаётган миллий тадқиқот воситалари ва методларининг ИТИ ва айниқса ТСИ ташкиллаштириш, қандай уюштиришга мослиги (яроқлилиги) аниқлаш.

III. режалаштирилаётган таълим мониторингини дастурий-услубий таъминоти мавжудлиги ва уларнинг ИТИ жараёнига мослигини аниқлаш.

IV. Таълим сифати педагогик мониторинг технологиясининг ИТИ жараёнига мослигини аниқлаш. Уларни қуйидаги босқичлар бўйича амалга оширилади: тайёрлов босқичи; ижро этиш босқичи; умумлаштирувчи босқич.

Энди педагогик тадқиқотлар олиб боришда назарий тадқиқотлар ва ТСИ таълим сифати мониторингини амалга оширишнинг қуйидаги ташкилий-педагогик шарт-шароит-ларини яратиб олиш лозим бўлади:



  • мониторингнинг илмий-ахборотли таъминоти, уларнинг ИТИ ва ТСИ жараёнларига мос ҳолда тизимларга ажратиш;

  • мониторингнинг ташкилий-техник таъминланганлиги (бланкалар, анкета-сўровлари, кузатиш варақалари, шахсий сўровномалар, тестлар, баҳолаш мезонлари, оралиқ ва умумий натижалар ҳақидаги маълумотлар, компьютерлар ва ҳ.к.);

  • мониторингни ташкилий-технологик таъминланган-лигини аниқлаш;

  • мониторингни ташкилий-методик таъминотини аниқлаш;

  • мониторингни ташкилий-аналитик таъминоти.

  • Юқоридаги баён этиилганларга асосланиб умумлаштириш асосида қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин:

  • педагогик тадқиқотлар натижаларини тажриба қисмида синаш, умумлаштириш, таълим сифати мониторингининг алгоритмик тизимини ва технологиясининг амалийлигини ва ишончлилигини илмий-услубий жиҳатдан асослаш имконини беради;

  • таълим сифатининг оптимал даражасини кафолатловчи кўрсаткичлар–омиллар мажмуасининг назарий таҳлилини ТСИга асосланиб хулосалаш мумкин;

  • таълим сифати мониторингини оптимал вариантини танлашда унинг юқорида ифодаланган ташкилий-педагогик шарт-шароитларга асосланиб иш олиб борилса, мақсадга етиб бориш кафолатланади;

  • назарий таҳлил ва ТСИ натижалари, уларнинг статистик таҳлили ҳамда кўрсаткичлар орасидаги алоқадорлик қонуниятлари асосида тўлақонли таълим сифати мониторингини олиб бориш мумкин.



Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • педагогик мониторинг ҳақидаги маълумотни айтиб беринг;

  • тажриба-синов ишларининг мониторинги қандай аниқланади?

  • ИТИ нинг методологик асосларини санаб беринг;

  • таълим сифати кўрсаткичлари қандай аниқланади?

  • статистик таҳлилнинг мақсади нима?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • ҳар қандай педагогик тадқиқот жараёнида охирги натижа тадиқот муаммоси мақсадига эришгандикни ифодалаш имконини беради. Бунда ҳам мақсадга эришганлик, тадқиқот ва тажриба-синов ишлари режаси, улардаги тадқиқот методлари ва воситалари алоқадорликлари эътиборга олинади;

  • ИТИ нинг методологик асослари қуйидагилар: таълим; таълим технологияси; таълим сифати; таълим сифати мониторинги каби тушунчаларини ифодалашдаги аниқликлар.



Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • ИТИ да илмий ишланмалар қандай ҳал этилади ва расмийлаштирилади?

  • ИТИ да қандай таъминотлар бўлиши мумкин?

  • ахборотли таъминот ИТИ ни бўйича оптимал вариантини қўлга киритишда қандай аҳамият касб этади?

  • мониторинг учун ахборотли таъминот керакли ва у ўз шахсий ижодий фаолиятингизда қандай аҳамият касб этмоқда?

Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • ИТИ да тажриба-синов ишларининг мониторингини олиб боришда қуйидагиларга эътибор берилса, ижодий фаолиятдаги самарадорлик янада ошади:

  • педагогик тадқиқотлар натижалароини тажриба қисмида синаш, умумлаштириш, таълим сифати мониторингининг алгоритмик тизимини ва технологиясининг амалийлигини ва ишончлилигини илмий-услубий жиҳатдан асослашга;

  • таълим сифати мониторингини оптимал вариантини танлашда унинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларига асосланиб иш олиб борилса, мақсадга етиб бориш кафолатланади;

  • таълим сифатининг оптимал даражасини кафолатловчи кўрсатгичлар-омиллар мажмуасининг назарий таҳлилини тажриба-синов ишларига асосланиб хулосалашга;

  • назарий таҳлил ва тажриба-синов ишлари натижалари, уларнинг статистик таҳлили ҳамда кўрсаткичлар орасидаги алоқадорлик қонуниятлари асосида тўлақонли таълим сифати мониторингини олиб боришга ва шу кабиларга.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

2.Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет