Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Маҳсулот таннархини ҳисоблашни текшириш



бет90/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

3. Маҳсулот таннархини ҳисоблашни текшириш.
Калькуляция - бу айрим турдаги маҳсулотлар бирлигининг ёки бутун товар маҳсулотларнинг таннархини аниқлаш усулидир. Калькуляция муайян турдаги маҳсулотга нисбатан харажатларни гуруҳлаш усули сифатида, ишлаб чиқариш жараёнининг исталган босқичида маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархининг ҳар бир таркибий элементини кузатиб бориш имконини беради. Шу боисдан, маҳсулот (иш, хизмат)лар бирлигининг таннархини ҳисоблашни текшириш ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг муҳим бўлаги ҳисобланади.
Аудитор харажатларнинг сарф-харажат моддалари бўйича уларнинг мақсади ва вужудга келиш жойларига қараб гуруҳланишини ҳамда бевосита ёки билвосита йўл билан маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҳар бир турига олиб борилишини билиши зарур. Иқтисодиёт тармоқларида сарф-харажатлар таркиби турлича ва тегишли тармоқ (ёки тармоқлараро) йўриқномалар ва услубий тавсиялар билан белгиланади.
Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини ҳисоблашни текширишда аудитор қуйидагиларнинг тўғрилигини аниқлайди:

  1. маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат) учун қилинадиган харажатларнинг туркумланишини;

  2. харажатларни калькуляция моддалари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш (тақсимлаш);

  3. яроқсизлик (брак) дан ва бекор туриб қолишдан кўрилган йўқотишлар;

  4. тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш;

  5. билвосита сарфларни тақсимлаш;

  6. харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини ҳисоблаш усулларини қўллаш;

  7. ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишга доир счётларнинг ўзаро боғланиши (корреспонденцияси)ни тузиш;

  8. ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма, аналитик ва синтетик ҳисобини юритишни;

  9. харажат счётлари бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб ёзувларининг бош дафтар ҳамда балансдаги ёзувларга мос келиши.

Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини ҳисоблашда ҳар хил усуллар қўлланилади.
Саноат ишлаб чиқаришида таннарх ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилади: оддий усул, норматив усул, буюртмалар усули, босқичлар усули.
Аудиторлик текширувининг вазифаларидан бири - танланган калькуляциялаш усулининг асослилигини тасдиқлашдан иборат.
Харажатлар маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига олиб борилиш хусусиятига кўра муайян маҳсулот (иш, хизмат) таннархига тўғридан-тўғри олиб бориладиган бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади.
Билвосита харажатлар кўп элементли бўлиб, ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқда белгиланган қайсидир кўрсаткичга мутаносиб равишда алоҳида маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Қандай кўрсаткичга мутаносиб тақсимлаш усулини ҳар бир корхона тармоқ хусусиятидан келиб чиқиб мустақил аниқлайди. Масалан, саноатда мутаносиб тақсимлаш кўрсаткичи сифатида қуйидагилар қўлланилади:

  1. асосий иш ҳақи;

  2. қурилмаларни сақлаш ва ишлатиш учун қилинадиган смета (норматив) харажатлар;

  3. маҳсулот массаси ва ҳажми;

  4. ишчилар томонидан ишланган киши-соатлар;

  5. қурилмаларнинг машина-соатлар сони.

Аудиторнинг вазифаси корхона ҳисоб сиёсатида қабул қилинган ва амалда қўлланилаётган билвосита сарфларни тақсимлаш усулининг тўғрилигини тасдиқлашдан иборат.
Бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи (ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи) корхоналар билвосита харажатларини улар ўртасида тақсимламайдиган ҳолатлар аудиторлик амалиётида тез-тез учраб туради. Бундай ҳолларда ҳар хил маҳсулотлар таннархларининг бузиб кўрсатилиш ҳоллари содир бўлади, ҳақиқий молиявий натижалар яширилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет