Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет93/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Блок-чизмалар ва саволномалар - бу даромад олиш цикли бўйича, сотиш, пул олиш ва дебиторлик қарзлари босқичларидан иборат назорат тизимининг афзалроқ элементларидир.
Ички назорат тизими самарадорлиги ва маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича операциялар ҳисобини дастлабки баҳолаш учун фойдали восита бўлиб махсус саволнома бўйича тест саволномаларини қўллаш ҳисобланади.
Олинган жавобларни таҳлил қилиб бўлиб, аудитор маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини назорат қилиш йўналишларини аниқлаши ва ҳар бир йўналиш бўйича энг маъқул бўлган муолажаларни танлаб олиши, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш операциялар цикллари бўйича аудиторлик текширувининг дастурини тайёрлаши лозим.
Авваламбор, аудитор корхонада тайёр маҳсулот қандай баҳоланишини аниқлаши керак. Хозирги кунда маҳсулот баҳолашнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
- амалдаги (тўлиқ) ишлаб чиқариш таннархи бўйича;
- улгуржи нархлар қатътий ҳисоб нархлари сифатида қабул
қилинган сотишнинг улгуржи нархлари бўйича. Бунда фарқлар
алоҳида ҳисобваравда ҳисобга олинади;
- режали (меъёрий) ишлаб чиқариш таннархи бўйича.
Шунингдек, амалдаги ишлаб чиқариш таннархи фарқлари режали ёки меъёрий нархлардан алоҳида ҳисобланади:\
-ҚҚС суммасига оширилган эркин сотиш нархлари бўйича;
- эркин бозор (сотув) нархлари бўйича.
Тайёр маҳсулотни баҳолаш бўйича танлаб олинган усул корхона ҳисоб сиёсатининг элементи сифатида қайд этилиши, ҳисобварақларнинг ишчи режасида эса унинг ҳисобга олиш учун тегишли ҳисобварақлар белгиланиши лозим.
Тайёр маҳсулотнинг тўлиқ кирим қилинганлиги хом ашё ва материалларнинг харажати бўйича муқобил баланс тузиш, тайёр маҳсулотларнинг чиқарилишини меъёрий сарф-харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгилаш йўллари билан текшириш мумкин. Ишлаб чикарилган маҳсулот ҳажмларини текшириш учун дастлабки ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш ҳисоботлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича инвентарлаш далолатномалари, таҳлилий ва синтетик ҳисоб регистрлари маълумотларидан фойдаланилади. Бунда "Омбордаги тайёр маҳсулот" ҳисобварағининг дебетида ҳисобга олинган тайёр маҳсулотнинг хақмқий ишлаб чиқарилиши ва омборга топширилиши (хақиқий таннархи) бўйича маълумотлар "Асосий ишлаб чиқариш", "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" ҳисобварақларининг кредити бўйича айланмалар билан солиштирилади. Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи ушбу ҳиеобварақлар бўйича кредит айланмалари "Асосий (операцион) фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби бўйича ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебет айланмалари билан солиштириб текширилади.
Сотиш циклини аудит қилиш вақтида аудитор маҳсулотни сотишдан тушум тўғри аниқланганлиги ва ҳисобга олинганлигини текшириши лозим. Барча корхоналар сотишдан тушум ва ҳисоботни тайёрлаш бўйича бухгалтерия ҳисобини фақат ҳисоблаш усулида ёки "жўнатиш бўйича" амалга оширишлари керак. Маҳсулотни жўнатиш (сотиш) жараёни "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар" ҳисобварағида ҳисобга олинади. Жўтилган, лекин ҳали ҳам харидор томонидан тўланмаган маҳсулот сотиш нархлари бўйича "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Аудитор тегишли ҳисобварақлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларига асосан қўлланилаётган ҳисобварақлар корреспон-дентланиши тўғрилиги ва маҳсулотни сотишдан тушум "жўнатиш бўйича", меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳисобда тўғри акс этилганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Маҳсулотни (иш ва хизматлар)ни жўнатиш ва сотиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш учун 1б-сонли рўйхатнома (жўнатиш) ва 11-сонли журнал-ордер қўлланилади. 1б-сонли рўйхатнома жўтилган маҳсулот сотилишидан тушган тушумни аниқлашда юритилади. 11-сонли журнал-ордерда ойлик якунлар ва тегишли ҳисобварақлар бўйича кредит айланмалари акс этилади.
Маҳсулотларни сотиш бўйича операцияларни ўрганиш жараёнида аудитор маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги, ёзиб берилган ҳисобварақ-фактуралар тўлиқ рўйхатга олинганлиги, етказиб берилган маҳсулот учун харидор тўлов муддатларига риоя қилаётганлигини аниқлаши ва текшириши лозим.
Сотилган маҳсулот таннархи тўғри аншуганганлигини аудитор тегишли кўрсаткичларни қайтадан санаб чиқиш, шунингдек, маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича товар балансини натурал ва қиймат ифодаларини солиштириш йўли билан аниқлайди.
Бунда товар баланси кўрсаткичлари бошқа ҳужжатлардаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан солиштирилади:

  • ҳисобот даврининг бошига ва охирига тайёр маҳсулотнинг
    қолдиғи ҳисобот даврида ишлаб чиқарилгани ва жўнатилгани
    (сотилгани) бухгалтериядагм тайёр маҳсулот ҳаракати ҳисоби бўйича
    таҳлилий ҳисоб маълумотлари ва ишлаб чиқариш-нозимлик
    хизматидаги тезкор маълумотлар билан тасдиқланади;

  • ҳисобот даврининг бошига ва оҳирига тайёр маҳсулотнинг
    ҳақиқий таннархи ёки ҳисоб нархлари (режали, меъёрий) таннархи
    бўйича қолдиқлари ва бошқалар "Тайёр маҳсулотнинг ҳисоби бўйича
    ҳисобварақлар" ҳисобварағининг ҳисобот даврининг бошланиши ва
    охирига қолдиқ билан тасдиқланади. Ишлаб чиқаришдан тайёр
    маҳсулотни ҳақиқий таннарх бўйича чиқарилиши ишлаб чик-ариш
    бўйича харажатларнинг умумлаштирилган ҳисоби маълумотлари
    билан тасдиқланади;

  • ҳақиқий таннарх бўйича юклаб жўнатиш ҳисоб нархлари
    бўйича жўнатиш ва фарқларнинг алгебраик суммаси сифатида
    аниқланади. Фарқлар суммаси фарқларнинг ўртача фоиз
    даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Фарқларнинг ўртача фоизи, ўз навбатида, амалдаги таннарх
билан ҳисоб нарх ўртасидаги фарқ ҳисоб нархи бўйича давр бошига
тайёр маҳсулот ва унинг ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган суммаси
нисбати билан аниқланади.
Текширув якунида аудитор ҚҚС ва сотишдан олинган молиявий натижалар тўғри ҳисобланганлигини текширади.
Аудитор ўз хулосаларинм текширилаётган дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрлари маълумотлари, амалга оширилган назоратли арифметик ҳисоб-китоблар натижалари билан асослайди. Аудит даврида аниқланган хато ва камчиликларни аудитор ўз иш ҳужжатларида қайд этади.
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда одатда содир этиладиган хатолар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- маҳсулотни сотиш бухгалтерия ҳисобида "тўлов бўйича" юритилиши;
- сотилган маҳсулотнинг таннархи нотўғри ҳисобланиши;

  • ҳисобнинг ушбу бўлими бўйича ҳужжатлар тўғри ва ўз
    вақтида юритилмаслиги;

  • маҳсулот сотилишини ҳисобда акс этишда ҳисобварақлар
    нотўғри корреспондентланиши.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет