Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Туроператор - бу тижорат мақсадида туристик маҳсулотни сотишга



Pdf көрінісі
бет5/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

Туроператор - бу тижорат мақсадида туристик маҳсулотни сотишга
таклиф этувчи, уни тайѐрлаш ва режалаштиришда бевосита иштирок 
этувчи туризм бозорининг фаол субекти ҳисобланади. Туроператор ўз 
фаолияти давомида ваколат имтиѐзига эга харидор агентлари номидан туристик 
хизматларни бир неча муддат илгари харид этиш, бронлаштириш, ўзлаштириш, 
турпакетлар ҳозирлаш жараѐнларини ҳам амалга оширади. 
Туроператор – туристик пакет ишлаб чиқувчи сифатида у туристик 
йўналишлар ишлаб чиқиш ва турлар комплектацияси билан шуғулланади, 
уларнинг амал қилишини таъминлайди, рекламани ташкил қилади, бу 
йўналишлар бўйича нархларни ҳисоблайди, турларни тўғридан-тўғри ѐки 
туристик агентликлар воситасида туристларга сотадилар. Туроператор 
туристларни турли туристик хизматлардан танлаш имконини таъминлаб беради 
ва бир вақтнинг ўзида бошқа шаҳар ва жойларда хизмат кўрсатишга буюртма 
бериш вазифасини ўз зиммасига олиб осонлаштиради. 
Туристик агентликлар (турагент) – бу истеъмолчига, яъни туристга 
ѐки мижозларга айрим туристик хизматлар ва турларни чакана сотиш 
функциясини амалга оширувчи юридик ѐки жисмоний шахсдир.
Агентлаштириш соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари фарқланади, 
шахс номидан ва корхонанинг топшириғи бўйича турларни сотиш. Моҳиятан 
бу турли хилдаги туроператорларнинг «туристик йўлланмалар дўкони»дир. 
Туристик йўлланмада доимо бундай сотишни амалга оширган туроператор ва 
турагентнинг барча реквизитлари тўлиқ кўрсатилади, агентлик фоизи 
тушунчаси бор бўлган мамлакатларда, агентлик фоизининг суммаси доимо 
туристик хизматларнинг чеки ѐки ваучерида кўрсатилган бўлади. Бундай 
мамлакатларда йўлланмалар ваучери бўлиб, унда касса аппаратидаги 
маълумотни ѐзиб қўйиш учун махсус ҳошия мавжуд. Бундай ҳолда 
агентликнинг ўзи барча оқибатлар ва жавобгарликни бўйнига олган ҳолда 
туроператорлик функциясини бажаради
Ҳозирги пайтда турларни истеъмолчига Интернет тармоғи орқали сотиш 
шаклланмоқда. Лекин истеъмолчига фақат ахборот бериш ва маҳсулот таклиф 
этиш, уни мижознинг талабномаси бўйича ўзлаштириш босқичларигина 
автоматлаштириш имкониятига эга, баъзи ҳолларда, масалан, банкдаги ҳисоб-
китобларни ѐки кредит карталарининг рақамларини кўрсатишда ҳақ тўлаш ҳам 
назарда тутилади. Туризм соҳасида туроператорлар қайд қилганимиздек, 
туризм индустриясининг ҳаракатлантирувчи асосий бўғинларидан бири 
ҳисобланади. Туроператорлар ва турагентликлар ҳамкорлиги туризмни 
ривожлантиришга асос бўлади ва туризм бозорида туристга (истеъмолчига) 
маҳсулотлар ва хизматлар етказиб беришда хизмат қилади (1.2-расм). 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет