74
7-МОДУЛ. ТУРИЗМ ФАОЛИЯТИДА ИМИТАЦИОН МОДЕЛЛАРНИ
ҚЎЛЛАШ
7.1. Имитацион модел тушунчаси
7.2. Аҳоли эҳтиѐжини ва товар айирбошлашни прогнозлаш
7.3. Маиший хизматларни прогнозлаш
Таянч сўзлар: имитация, экспериментатор, ўйинлар назарияси,
эҳтиѐж, чакана савдо, воситачилар, прогноз
7.1. Имитацион модел тушунчаси
Имитацион модел аналитик моделдан фарқли ўлароқ, ўрганилаѐтган
объектнинг ҳатти-ҳаракати ва ички структурасигача кўрсатувчи ѐйилган
схемани билдиради. Моделда ифодаланувчи ҳодисаларни, уларнинг мантиқий
структурасини сақлаган ҳолда, вақт бўйича кетма-кетлигини, ўрганилаѐтган
тизимнинг ўзгарувчилари ва параметрлари ўртасидаги алоқаларни сақалаган
ҳолда қайта ишлаш имитацион модел учун характерлидир. Имитацион
моделлар моделлаштирилаѐтган тизим ҳақида
ахборот олиш ва кейин,
қарорларни шакллантириш учун яроқли баҳони ишлаб чиқиш учун
мўлжалланган. Мисол ўрнида кўп тармоқли иқтисодиѐтда
ишлаб чиқариш ва
истеъмолни мувофиқлаштиришнинг имитацион моделини кўриб чиқамиз (7.1-
чизма).
Экспериментатор ЭҲМ билан фаол мулоқотни амалга оширади. Маҳсулот
турига ҳисобланган талабнинг тўғриланувчи кўрсаткичлари ва унинг тармоқда
якуний ишлаб чиқарилиши ҳақида ахборотдан фойдаланилади. Масалан,
капитал қуйилмаларнинг тақсимланиши ѐки аҳолининг ялпи даромади ѐхуд
нархлар масштаби ўзгартирилади. Блоклар янги тўғриланувчи кўрсаткичларни
аниқлайдилар. Экспериментатор ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг қониқарли
мутаносибликка келгани ҳақида хулоса чиқариши биланоқ системани келгуси
йилнинг ҳисоб-китобларига ўтказади.
Достарыңызбен бөлісу: