109
Жорий
Бозорга
чуқурроқ кириб
бориш стратегияси
Сотишни жадаллаштириш
Янги
харидорларни
қидириш
Рақобатчиларни синдириш
Товарни
истеъмол
соҳасини кенгайиши
Бозорни ривожлантириш
стратегияси
Янги бозорлар
Янги сотиш ҳудудлари
Ҳалқаро бозорлар
Товарни ишлатилишини
янги соҳаларини тузиш
Янги
Товарни ривожлантириш
Уз кучи билан янги товар
ишлаб чиқариш
Битимларни
ривожлантириш
Лицензия
Махорат
билан
айирбошлаш
Диверсификация
Горизонтал
Вертикал
Концентрик
Товарни модификациялашда
товар сифатини ошириш, товар хоссасини
яхшилаш, товарни безаш ва ташқи дизайнини яхшилаш кўзда тутилади.
Маркетинг-миксни модификациялашда эса маркетинг элементларидан
тўлиқ ишлатишни назорат қилиш оптимал мақсадда маркетинг элементларини
шакллантириш ва қўллаш кўзланади.
Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил
стратегияларни аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда тақлиф этилган
«товар-бозор» матрицаси ишлатилади.
Жадвалдан кўриниб турибдики, фирманинг афзаллигини ўсиш
манбаларини ўзгартиришнинг 4 та асосий стратегиялари бўлиши мумкин:
1. Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси;
2. Товарни такомиллаштириш стратегияси.
3. Бозорни ривожлантириш стратегияси;
4. Диверсификация.
Диверсификацияни 3 та тури мавжуд: горизонтал, вертикал ва концентрик.
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товраларга ўхшаш
ишлаб
чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни
ишлаб чиқариш тушунилади.
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув
йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини ўстиришни англатади.
Масалан, гўшт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон
мол етиштиришни ва
селекция бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди.
Концентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб
чиқаришни кўзда тутади.
Диверсификация
товарларни
турли
туманлиги
ҳисобига
жалб
этувчанлигини яхшилашга асосланади.
110
Товар диверсификациясининг мақсади бўлиб истеъмолчиларни товарни
афзал кўриш, алоҳида бозор ѐки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш
орқали товарни
жалб этувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигини
ўсиши ҳисобланади.
Товар диверсификацияси қуйидаги омиллар бўйича амалга оширилади:
Товарни қўшимча имкониятлари
Товардан фойдаланиш самарадорлиги
Комфортлилик
Ишончлилик
Товар дизайни ва стили.
Товар диверсификацияси фирманинг товар сиѐсатида муҳим ўрин
эгаллайди. Бу стратегия янги сотув бозорига
таклифни режалаштиришда
қўшимча
товарларни
ишлаб
чиқаришни
бошлаганда
қўлланилади.
Диверсификация фирма фаолиятида барқарор ўсишини таъминлаш учун
самарали восита сифатида чиқади.
Янги товарларни ишлаб чиқиш ва қўллаш инновация сиѐсатининг тамойил
ва услубларига, хусусан, товар инновацияси жараѐнига мос ҳолда
амалга
оширилади.
Товар инновацияси жараѐни янги товар ҳақида ғояни қидириш билан
бошланади. Янги товар ғояни қидиришни асоси бўлиб товар ҳақидаги ички ва
ташқи ғоялар манбаи ҳисобланади.
Ташқи товар ҳақидаги ғоялар манбаига: савдо корхоналари,
харидор ва
истеъмолчилар, рақобатчилар, ярмарка ва кўргазмалар, тадқиқот институтлари,
таъминотчилар, вазирликлар ва бошқа давлат институтлари киради.
Товар ҳақидаги ички ғоялар манбаига: маркетинг тадқиқотлари бўлими,
ишлаб чиқариш бўлими, маркетинг бўлимини барча қисмлари, ҳалқаро
иқтисоий ҳамкорлик бўлими, товарни тайѐрлаш бўлими киради.
Товар инновацияси жараѐни босқичлари ўз мазмунига кўра янги товарни
режалаштириш жараѐнини ифодалайди.
Достарыңызбен бөлісу: