Бу секция янги махсулот чиқариш мақсадида модда ёки компонентларни, материалларни физик ёки кимёвий қайта ишлашни, чарчи ишлаб чиқаришнинг маълум тури учун бирдан – бир тўлиқ меъзон ҳисобланмаса ҳам, ўз ичига олади («чиқиндиларни қайта ишлаш» пастдаги изоҳга қаранг). Дастлабки махсулотлар асосийси, қишлоқ хўжалик хом – ашёси, ўрмончилик ва балиқчилик махсулотлари, тоғ жинслари ва саноат махсулотларини ишлаб чиқарадиган бошқа тармоқлар ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда махсулотларини жиддий ўзгартириш, янгилаш ёки қайта ўзгартириш кутиляпти.
Ишлаб чиқарилган махсулот истеъмолга тайёр бўлиши мумкин ёки келгусида ишлов бериш учун ярим фабрикатларни ифодалаши мумкин. Масалан, алюмин тозалашдан олинган махсулотлардан алюмин махсулотларини бирламчи ишлаб чиқариш учун хом – ашё сифатида фойдаланилади, масалан, алюмин симдан ўз навбатида керакли конструкцияларда фойдаланилади.
Техника ва бошқа асбоб – ускуналар учун аксессуарлар ва ташкил этувчи қисмлар, эҳтиёт қисмлари, махсус компонентлар ишлаб чиқариш, одатда, шу техника ва асбоб – ускуналар ишлаб чиқариш таснифланган синфда таснифланади, ихтисослашмаган компонентлар, машина қисмлари ва асбоб – ускуналарни ишлаб чиқариш, масалан мотор, поршень, электр моторлар, клапан, тишли ғилдирак, подшипниклар С “Ишлаб чиқариш саноати” секциясининг тегишли гуруҳида, бу предметлар қанақа машина ва асбоб – ускуналарнинг таркибига киришидан қатъий назар, таснифланади. Шундай бўлса ҳам пластик материаллардан қуйма/ қуйиш ёки қолиплаш йўли билан ихтисослашган компонентлар ва аксессуарлар ишлаб чиқаришни 22.2 гуруҳ ўз ичига олади.
Бутловчи қисмларни йиғиш ҳам, ишлаб чиқариш саноатига киритилади. Бу секция ўзи ишлаб чиққан ёки сотиб олган мавжуд компонентлардан бутун конструкциялар йиғишни ўз ичига олади
Чиқиндиларни қайта ишлаш, яъни иккиламчи хом – ашёни ишлаб чиқариш учун чиқиндиларни қайта ишлаш 38.3 (чиқиндилардан фойдаланиш) гуруҳига киритилган. Гарчи физик ва кимёвий қайта ишлаш амалга оширилса ҳам, бу ишлаб чиқариш саноатининг бир қисми ҳисобланмайди. Бу фаолият турининг бирламчи мақсади Е секцияда (сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва тақсимлаш устидан назорат) таснифланган асосий қайта ишлаш ёки чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобланади. Бироқ янги тайёр махсулотларни ишлаб чиқариш (иккиламчи махсулотдан ишлаб чиқарилган фарқли махсулотлар) барча ишлаб чиқаришга тегишли бўлади, ҳаттоки агар бу жараёнларга чиқиндилар фойдаланилган бўлса ҳам. Масалан, пленка чиқиндиларидан кумуш ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади.
Саноат, тижорат ва шунга ўхшаш техника ва асбоб - ускуналарни ихтисослаштирилган техник қараш, сақлаш ва таъмирлаш асосан 33 (машина ва асбоб – ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш) бўлимда таснифланади. Бироқ компьютерлар, шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлаш 95 (компьютерлар, шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлаш) бўлимда таснифланади, шу билан бирга транспорт воситаларини таъмирлаш 45 (автомобиль ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш) бўлимда таснифланади.
Тор соҳа фаолияти сифатидаги техникалар ва асбоб - ускуналарни ўрнатиш 33.20 синфда таснифланади.
Изоҳ: ишлаб чиқариш саноатини шу классификаторнинг бошқа бўлимлари билан чегаралашда бир оз мужмаллик бўлиши мумкин. Қоидага биноан, ишлаб чиқарадиган фаолият янги махсулотларни ишлаб чиқариш учун материалларни қайта ишлашни ўз ичига олади. Кўпинча бу мутлақо янги махсулот бўлади. Бироқ, янги махсулотнинг таърифи бир мунча субъектив бўлиши мумкин. Қайта ишлаш таснифлагичда белгиланган қуйидаги фаолият турларини кўзда тутади:
- балиқ овлаш кемалари бортида бажарилмайдиган янги балиқларни (чиғаноқлардан устрицаларни олиш,балиқларни филелаш) қайта ишлаш (10.20 га қаранг)
- сутни пастеризация қилиш ва бутилкаларга қуйиш (10.51 га қаранг)
- терига ишлов бериш (15.11 га қаранг)
- ёғочни консервациялаш (16.10 га қаранг)
- нашр этиш ва шунга ўхшаш фаолият турлари (18.1 га қаранг)
- шина протекторларини тиклаш (22.11 га қаранг)
- фойдаланишга тайёр бетон аралашмаларини ишлаб чиқариш (23.63 га қаранг)
- металлга галваник қопламалар, металлизация ва иссиқлик билан ишлов бериш (25.61 га қаранг)
- ремонт ёки переборка учун механик асбоб – ускуналар (масалан, автомобил моторлари, 29.10 га қаранг).
Шунингдек таснифлагичнинг бошқа бўлимларида акс эттирилган қайта ишлаш жараёнига қўшиладиган фаолият турлари мавжуд, жумладан улар ишлаб чиқариш саноати каби таснифланмайди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
A секциясида таснифланган ёғоч тайёрлаш (қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги);
-
A секциясида таснифланган қишлоқ хўжалик махсулотларини модификациялаш (қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги);
-
56 бўлимда таснифланган бинода тез истеъмол қилиш учун озиқ – овқат махсулотларини тайёрлаш (озиқ – овқат ва ичимлик махсулотларини етказиб бериш бўйича хизматлар);
-
B секциясида таснифланган руда ва бошқа минералларни тўйинтириш (тоғ – кон саноати ва конларни қазиш);
- F секциясида таснифланган майдонларида амалга ошириладиган қурилиш ва строительные и йиғиш ишлари (қурилиш);
-
катта товар партияларни кичик гуруҳларга бўлиш ва қадоқлаш, қайта қадоқлаш, алкогол ичимликлар ёки химикатлар каби махсулотларни бутилкаларга қуйишни қўшган ҳолда, кичикроқ партияларни иккиламчи сотиш бўйича фаолият; қаттиқ чиқиндиларни ажратиш; мижоз буюртмаси бўйича бўёқларни аралаштириш; мижоз бюртмаси бўйича металларни кесиш; турли хил махсулотларга изоҳ G секциясида кўрсатилган (улгуржи ва чакана савдо; автомобиллар ва мотоциклларни таъмирлаш).
Бу бўлим озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалик махсулотларини, ўрмон махсулотларини ва балиқчилик хўжалиги махсулотларини қайта ишлашни, ҳайвонлар учун тайёр ем – хашакларни, шу билан биргаликда озиқ – овқат бўлмаган яримфабрикатларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Бу фаолият кўпинча у ёки бу даражада қўшимча махсулотларни кўп ёки кам ҳажмда ишлаб чиқариш билан боғлиқ (масалан, мол сўйиш жараёнида олинадиган тери ва чарм ёки ёғ ишлаб чиқариш давомида юзага келган кунжара).
Бу бўлим махсулотларни ишлаб чиқариш тури бўйича кўпгина майда гуруҳларга бўлинган: гўшт, балиқ, сабзавот ва меваларни, мой ва ёғларни, тегирмон - ёрма саноати махсулотларини, ҳайвонлар учун ем - хашак, ичимлик, тамаки махсулотларини ва бошқа озиқ – овқат махсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқариш шахсий эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширилиши мумкин, шу билан биргаликда учинчи томон учун, масалан, қушхоналар сингари.
Баъзи бир фаолият турлари тўғридан тўғри ишлаб чиқаришга қўшилади (масалан, новвойхоналар, қандолатчилик, магазинлардаги гўштларни бўлаклаш ва х.к., шахсий буюмлар сотиладиган жой), ҳаттоки бу ишлаб чиқарувчининг магазинидаги чакана савдо махсулотлари бўлса ҳам. Лекин қайта ишлаш хажми кичик бўлган ва чинакам ўзгаришга олиб келмайдиган ишлаб чиқариш турлари “Улгуржи ва чакана савдо” бўлимига киритилади.
Ишлаб чиқарилган жойда дарҳол истеъмол қилишга мўлжалланган озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш 56 (озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни етказиш бўйича хизматлар) бўлимга киритилган.
Мол сўйиш жараёни чиқиндилари ёки ёрдамчи маҳсулотлардан олинувчи хайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш 10.9 гуруҳда таснифланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи хом ашё олиш учун қайта ишлаш 38.3 гуруҳда ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар чиқиндиларини йўқотиш 38.21 синфда таснифланган.
Бу бўлим ресторанлардаги каби дарҳол истеъмол қилиш учун овқат тайёрлашни ўз ичига олмайди.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
қушхоналарда ҳайвонларни сўйиш, гўштни қайта ишлаш ёки қадоқлаш: мол гўштлари, чўчқа гўштлари, қўй гўштлари, қуён гўштлари, туялар, отлар оиласига тааллуқли ҳайвонлар ва қушхоналардаги бошқа ҳайвонлар гўшти
-
нимталанмаган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш
-
нимталанган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
қуруқликда ёки махсус кемаларда китларни сўйиш ва қайта ишлаш
- хайвонлар сўйилган жойда териларга ишлов бериш
-
чўчқа ёғини ва бошқа ҳайвонларнинг ейиладиган ёғларини эритиш
-
ҳайвонларнинг ичак-чавоқларини қайта ишлаш
-
титилган жун ишлаб чиқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
уй паррандаларининг ёғларини эритиш, 10.12 га қаранг
-
гўштни қадоқлаш, 82.92 га қаранг
10.11.1
|
Қушхоналарда мол сўйиш, гўштга ишлов бериш ёки қадоқлаш
|
10.11.2
|
Янги, совитилган ва музлатилган гўшт ишлаб чиқариш
|
10.11.9
|
Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият
|
10.12
|
Уй паррандалари гўштини қайта ишлаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
кушхоналарда паррандаларни сўйиш, гўштини нимталаш ва қадоқлаш
- нимталанган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш
-
уй паррандалари ёғларини эритиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
уй паррандаларидан кесилган пат ва парларни олиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
гўштни ўраш, 82.92 га қаранг
10.12.0
|
Уй паррандалари гўштини қайта ишлаш
|
10.13
|
Гўштдан ва уй паррандалари гўштидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
қуритилган, тузланган ёки дудланган гўшт ишлаб чиқариш
-
гўшт махсулотларини ишлаб чиқариш
• сосиска, колбаса, салями, қонли колбаса, узоқ сақланиб етилган қуруқ калбаса, сервелат, дудланган баллон колбасаси, паштет, сардакли, нимталанган гўшт, рулет (суяксиз сонли гўшт), пиширилган ветчина, гўшт экстракти ва шарбатлари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тайёр музлатилган гўштли овқатлар ва уй паррандаларидан овқатларини ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг
-
таркибида гўшт бўлган шўрва ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг
-
гўшт улгуржи савдоси, 46.32 га қаранг
-
гўштни ўраш, 82.92 га қаранг
10.13.1
|
Тузланган, қуритилган ёки дудланган гўшт, парранда гўшти ва озуқавий субмаҳсулотлар ишлаб чиқариш
|
10.13.2
|
Калбаса махсулотларини ишлаб чиқариш
|
10.13.9
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган гўшт махсулотлари ишлаб чиқариш
|
10.2
|
Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш
|
10.20
|
Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш: музлатиш, қаттиқ музлатиш, қуритиш, қайта ишлаш, дудлаш, тузлаш, герметик тарада консервалаш ва бошқалар
-
балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскалардан махсулотлар ишлаб чиқариш: балиқ филеси, икра, сунъий икра ва бошқалар
-
инсонлар истеъмоли учун ёки ҳайвонларни боқиш учун балиқ махсулотларини ишлаб чиқариш
-
инсон истеъмоли учун яроқсиз бўлган балиқ ва бошқа турдаги сув ҳайвонларидан ун ва эрийдиган моддаларни ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
фақатгина балиқни қайта ишлаш ва консервалашга йўналтирилган кемалар фаолияти
-
денгиз ўсимликларини қайта ишлаш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
балиқ ови учун мўлжалланган кемаларда балиқларни қайта ишлаш ва сақлаш, 03.11 га қаранг
-
кит гўштини қуруқликда ёки махсус кемаларда қайта ишлаш, 10.11 га қаранг
-
денгиз махсулотларидан мой ва ёг ишлаб чиқариш, 10.41 га қаранг
-
балиқдан тайёр музлатилган овқат ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг
-
балиқ шўрвасини ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг
10.20.0
|
Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш
|
10.3
|
Мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалаш
|
10.31
|
Картошкани қайта ишлаш ва консервалаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
картошкани қайта ишлаш ва консервалаш:
• қайта ишланган музлатилган картошкани ишлаб чиқариш
• қуруқ картошка пюреси ишлаб чиқариш
• картошкадан газаклар ишлаб чиқариш
• картошкадан чипслар ишлаб чиқариш
• майда ва йирик тортилган картошка уни ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
саноат усулида картошкани тозалаш
10.31.0
|
Картошкани қайта ишлаш ва консервалаш
|
10.32
|
Мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- янги мева ва сабзавотлардан концентратлар ва нектарлар ишлаб чиқариш
10.32.0
|
Мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш
|
10.39
|
Мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
асосан мева ва сабзавотлардан ташкил топган, музлатилган ёки консерваланган ҳолдаги тайёр овқатлардан ташқари, озиқ - овқат махсулотларини ишлаб чиқариш
-
мева, ёнғоқ ва сабзавотларни консервалаш: музлатиш, қуритиш, ёғ ёки уксусга қўшиш, герметик тарада консервалаш ва бошқалар
-
мева ёки сабзавотлардан озиқ – овқа махсулотларини ишлаб чиқариш
-
джем, мармелад, озуқавий желелар ишлаб чиқариш
-
қовурилган, тузланган ёки бошқа йуллар билан тайёрланган ёнғоқларни ишлаб чиқариш
-
ёнғоқдан паста ёки бошқа озиқ – овқат махсулотларини ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
• салат, ўралган аралашма салат
• тозаланган ёки тўғралган сабзавотлар
• тофу (сояли творог)
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
мевали ёки сабзавотли шарбатларни ишлаб чиқариш, 10.32 га қаранг
-
қуритилган дуккакли экинлардан ун ишлаб чиқариш, 10.61 га қаранг
-
мева ва ёнғоқларни шакар билан консервалаш, 10.82 га қаранг
-
сабзавотлардан тайёр махсулотларни ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг
-
сунъий концентратлар ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг
10.39.0
|
Мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари
|
10.4
|
Ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш
|
Бу гуруҳ чўчқа чарви ёғларини эритиш ёки тозалаш ва бошқа еса бўладиган ҳайвон турларидан ташқари, тозаланган ва тозаланмаган ўсимлик ва ҳайвон ёғ ва мойларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
10.41
|
Ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
тозаланмаган ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш: зайтун, соя, пальма, кунгабоқар, пахта, рапс (сурепка), хантал, зиғир ёғлари ишлаб чиқариш
-
мойли ўсимлик уруғи, ёнғоқ ёки дон ва мағизлардан ёғсизлантирилмаган ун ва йирик тортилган ун ишлаб чиқариш
-
тозаланган ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш: зайтун, соя ва бошқалар
-
ўсимлик ёғларини қайта ишлаш: ювиш, қайнатиш, кислота билан ишлов бериш, полимерлаш, дегидрация қилиш, гидрогенизация қилиш ва бошқалар
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
еб бўлмайдиган ҳайвонларнинг ёғ ва мойларини ишлаб чиқариш
-
балиқ мойи ва денгиз сут эмизувчиларнинг мойларини ишлаб чиқариш
-
ёғ ишлаб чиқаришда пахта тивити (линт), кунжара ва бошқа чиқиндиларни ишлаб чиқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
чўчқа ёғини ва бошқа еса бўладиган ҳайвонларнинг ёғларини тозалаш ва эритиш, 10.11 га қаранг
-
маргарин ишлаб чиқариш, 10.42 га қаранг
-
хом маккажўхорини янчиш, 10.62 га қаранг
-
маккажўхори ёғини ишлаб чиқариш, 10.62 га қаранг
-
эфир мойлари ишлаб чиқариш, 20.53 га қаранг
-
кимёвий усул билан ёғ ва мойларни тозалаш, 20.59 га қаранг
10.41.0
|
Ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш
|
10.42
|
Маргарин ва овқатга ишлатиладиган аралаш ёғлар ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
маргарин ишлаб чиқариш
-
мойли аралашмалар ва шунга ўхшаш пастасимон махсулотлар ишлаб чиқариш
-
аралаш ошпазлик мойлари ишлаб чиқариш
10.42.0
|
Маргарин ва овқатга ишлатиладиган аралаш ёғлар ишлаб чиқариш
|
10.5
|
Сут махсулотлари ишлаб чиқариш
|
10.51
|
Сутни қайта ишлаш ва пишлоқ ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
пастеризация, стерилизация ва гомогенизация қилинган ва /ёки бошқа юқори ҳароратли ишлов берилган янги табиий сутларни ишлаб чиқариш
-
таркиби сутдан иборат бўлган ичимликларни ишлаб чиқариш
-
пастеризация, стерилизация ва гомогенизация қилинган сутдан, янги қаймоғи олинмаган сутдан қаймоқ ишлаб чиқариш
-
қуруқ сут ва шакарли ва шакарсиз қуюлтирилган сут ишлаб чиқариш
-
қаттиқ шаклда сут ва қаймоқ ишлаб чиқариш
-
сариёғларни ишлаб чиқариш
-
йогурт ишлаб чиқариш
-
пишлоқ ва творог ишлаб чиқариш
-
зардоб ишлаб чиқариш
-
казеин ва лактоза ишлаб чиқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
қаймоғи олинмаган хом сигир сутини ишлаб чиқариш, 01.41 га қаранг
-
қаймоғи олинмаган хом сут (қўйдан, эчкидан,биядан, урғочи эшакдан, урғочи туядан ва бошқалардан) ишлаб чиқариш
-
ҳайвонлардан олинмаган сут ва пишлоқ ўрнини босувчи махсулот ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг
10.51.0
|
Сутни қайта ишлаш ва пишлоқ ишлаб чиқариш
|
10.52
|
Музқаймоқ ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- музқаймоқ кафеларининг фаолияти, 56.10 га қаранг
10.52.0
|
Музқаймоқ ишлаб чиқариш
|
10.6
|
Тегирмончилик саноати махсулотлари, крахмал ва крахмалли махсулотлар ишлаб чиқариш
|
Бу гуруҳ дон ёки донли ҳосиллардан ун ва йирик тортилган ун олиш, янчиш, гуручни тозалаш ва оқлаш, шунингдек бу махсулотлардан йирик тортилган ун аралашмалари ва хамирларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Бу гуруҳ шунингдек хом маккажўхори ёрмасини ва сабзавот массасини ва крахмал ва крахмалли махсулотларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
10.61
|
Тегирмон-ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
Достарыңызбен бөлісу: |