Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет22/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • донга ишлов бериш: ун ишлаб чиқариш, кепак, йирик тортилган ун ёки буғдой доналари, жавдар, сули, маккажўхори ёки бошқа донлар

  • гуручга ишлов бериш: тозалаш, янчиш, полировкалаш, сайқаллаш, гуручга буғ билан ишлов бериш; гуруч унини ишлаб чиқариш

  • сабзавотларни янчиш: қуритилган дуккакли экинлардан, илдизмевалардан ёки тугунаклардан ёки ейиладиган ёнғоқлардан, ун ва йирик тортилган ун ишлаб чиқариш

  • қуруқ нонушта ишлаб чиқариш

  • нон, торт, пироженое, пирог ва бисквит, пишириқ ёки қуймоқлар тайёрлаш учун тайёр унли аралашмалар ва хамир аралашмаси ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • картошкадан ун ва йирик тортилган ун ишлаб чиқариш, 10.31 га қаранг

  • нам маккажўхорини янчиш, 10.62 га қаранг




10.61.0

Тегирмон-ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш

10.62

Крахмал ва крахмалли махсулотлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • гуруч, картошка, маккажўхоридан ва х.к. лардан крахмал ишлаб чиқариш

  • маккажўхорини нам янчиш

  • глюкоза, шакарли сироп, мальтоза, инулин ва х.к. ларни ишлаб чиқариш

  • клейковина ишлаб чиқариш

  • крахмалдан тапиока ва тапиоканинг ўрнини босувчи ишлаб чиқариш

  • маккажўхори мойини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • лактоза (сутли шакар) ишлаб чиқариш, 10.51 га қаранг

  • шакарқамиш ва қандлавлагидан шакар ишлаб чиқариш, 10.81 га қаранг

  • сунъий асал ва карамель ишлаб чиқариш, 10.82 га қаранг




10.62.0

Крахмал ва крахмалли махсулотлар ишлаб чиқариш

10.7

Нон ва хамирдан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш

Бу гуруҳ нон – булка махсулотларини, макарон, угра ва шу каби махсулотларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.




10.71

Нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • нон – булка махсулотларини ишлаб чиқариш

• нон ва булочка

• хамирдан узоқ сақланмайдиган қандолат махсулотлари: торт, пирожний, пирог ва бисквитлар, мевали пирожний, қуймоқ, вафли ва х.к.лар



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • хамирдан узоқ сақланадиган қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш, 10.72 га қаранг

  • макарон ишлаб чиқариш, 10.73 га қаранг

  • одамларнинг дарҳол истеъмол қилиши учун нон – булка махсулотларини пишириш, 56 га қаранг




10.71.0

Нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш

10.72

Сухари ва печенье, хамирдан тайёрланган узоқ сақланадиган қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • сухари, печенье ва бошқа қуруқ нон – булка махсулотларини ишлаб чиқариш

  • ундан тайёрланадиган узоқ муддат сақланадиган қандолат махсулотларини ва торт, пирожний, пирог ва бисквитлар ишлаб чиқариш

  • печенье, крекер, крендел ва х.к.лар, шўр ва ширин махсулотлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • картошкадан газак ишлаб чиқариш, 10.31 га қаранг




10.72.0

Сухари ва печенье, хамирдан тайёрланган узоқ сақланадиган қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш

10.73

Макарон маҳсулотлари ва шунга ўхшаш унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • истеъмолга тайёр бўлган, ичига махсулот солинган ёки солинмаган макарон, макарондан ва уградан таом ишлаб чиқариш

  • кускус ишлаб чиқариш

  • кансерваланган ёки музлатилган макарон махсулотларини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • кускусдан тайёр овқат ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг

  • таркибида макарон мавжуд бўлган шўрва ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг




10.73.0

Макарон маҳсулотлари ва шунга ўхшаш унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш

10.8

Бошқа озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

Бу гуруҳ шакар ва конфет, тайёр овқат, кофе, чой ва зираворлар, шунингдек тез бузиладиган ва ўзига хос озиқ - овқат махсулотларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади





10.81

Шакар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • шакар (сахароза) ва шакарқамиш, қандлавлаги, заранг ва пальма шарбатидан шакар ўрнини босувчилар ишлаб чиқариш ёки тозалаш

  • шакар шарбатини ишлаб чиқариш

  • қиём ишлаб чиқариш

  • қора қиём ишлаб чиқариш

  • зарангдан шарбат ва шакар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • глюкоза, глюкозадан шарбат, мальтоза ишлаб чиқариш, 10.62 га қаранг




10.81.0

Шакар ишлаб чиқариш

10.82

Какао, шоколад ва сершакар қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • какао ишлаб чиқариш: какао – массаси, какао – мойи, какао – ёғи

  • шоколад ва шоколад конфетларини ишлаб чиқариш

  • шакарли конфетларини ишлаб чиқариш: карамель, какао, нуга (ёнғоқҳолва), помадка, оқ шоколад

  • сақич ишлаб чиқариш

  • шакар қиёми билан қопланган, ёнғоқлар, мевалар пўсти ва пўчоғи, ва ўсимликларнинг бошқа қисмларидан цукатлар ишлаб чиқариш

  • конфет, парварда ва пастила ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • сахароза ишлаб чиқариш, 10.81 га қаранг




10.82.0

Какао, шоколад ва сершакар қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш

10.83

Чой ва қаҳва ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • қаҳва донларидан кофеинни чиқариш ва қовуриш

  • қаҳва махсулотларини ишлаб чиқариш

• янчилган қаҳва

• эрийдиган қаҳва

• қаҳва экстраклари ва концентратлари


  • қаҳва ўрнини босувчилар ишлаб чиқариш

  • чой ва матени аралаштириш

  • чой ёки мате асосида экстраклар ишлаб чиқариш ва тайёрлаш

  • чойни қадоқлаш, шу жумладан чой пакетчаларини жойлаш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўт дамламалари ишлаб чиқариш (ялпиз, тизимгул, мойчечак ва х.к.)

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • инулин ишлаб чиқариш, 10.62 га қаранг

  • спирт, пива, вин, ва спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш, 11 бўлимга қаранг

  • доривор воситаси сифатида фойдаланиш учун ўсимликларни тайёрлаш, 21.20 га қаранг




10.83.0

Чой ва қаҳва ишлаб чиқариш

10.84

Зиравор ва дориворлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • зиравор, қайла ва дориворлар ишлаб чиқариш:

• майонез

• горчица уни ва кукуни

• горчица ва х.к.


  • уксус ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • овқат истеъмоли учун тузни қайти ишлаш, масалан йодланган туз

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • зиравор етиштириш, 01.28 га қаранг




10.84.0

Зиравор ва дориворлар ишлаб чиқариш

10.85

Тайёр озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

Бу синф тайёр ва ярим тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришни (яъни истеъмолга тайёрлари) ўз ичига олади. Бу махсулотлар узоқ муддат сақлаш учун тайёрланган, музлатилган ёки консерваланган ҳолда, улар одатда қадоқланган ва ёрлиқли бўлади, яъни бу синф одамлар томонидан ресторанлардаги каби тезда истеъмол қилиш учун тайёрланган озиқ – овқат махсулотларини тайёрлашни ўз ичига олмайди. Тайёр махсулот каби, бу озиқ – овқат махсулотлари ҳеч бўлмаганда икки компонентни ўз ичига олади (зираворлардан ташқари ва х.к.).

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:


  • гўштли таомлар ёки паррандалардан таомлар ишлаб чиқариш

  • балиқли таомлар, шу жумладан картошка билан қовурилган балиқлар ишлаб чиқариш

  • сабзавотлардан таом ишлаб чиқариш

  • музлатилган пицца ва сақлаш учун бошқа йўллар билан тайёрланган пиццалар ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • маҳаллий ёки миллий ошхона таомлари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • янги озиқ – овқат махсулотлари ёки фақатгина бир компонентдан ташкил топган озиқ –овқат махсулотларни ишлаб чиқариш, 10 бўлимдаги мос келувчи синфга қаранг

  • тайёр тез айнийдиган озиқ – овқат махсулотларини ишлаб чиқариш (фаст-фуд), 10.89 га қаранг

  • тайёр овқат магазиндаги чакана савдоси, 47.11, 47.29 га қаранг

  • тайёр овқат улгуржи савдоси, 46.38 га қаранг

  • шартнома асосида озиқ – овқат махсулотларини тарқатиш фаолияти, 56.29 га қаранг




10.85.0

Тайёр озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

10.86

Болалар овқати ва парҳез озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • махсус парҳезлар учун ишлатиладиган махсулотлар ишлаб чиқариш

• болалар аралашмаси

• қўшимча сутли ва бошқа озиқ – овқат махсулотлар

• кичик ёшдаги болалар учун озиқ – овқат махсулотлари

• тана оғирлигини бир маромда сақлаш учун паст калорияли ва калорияси камайтирилган махсулотлар

• тиббиёт бўйича махсус белгиланган парҳезли озиқ овқат махсулотлари

• натрий миқдори камайтирилган озиқ – овқат махсулотлари ёки натрийсиз тузлар, шу жумладан парҳез тузи

• глютенсиз озиқ – овқат махсулотлари

• оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар, айниқса спортчилар учун озиқ – овқат махсулотлари

• моддалар алмашинуви бузилган (диабет) одамлар учун озиқ – овқат махсулотлари


10.86.0

Болалар овқати ва парҳез озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

10.89

Бошқа тоифаларга киритилмаган озиқ – овқат махсулотларини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • шўрва ва бульон ишлаб чиқариш

  • сунъий асал ва карамель ишлаб чиқариш

  • тез айнийдиган тайёр озиқ - овқат махсулотларини ишлаб чиқарш

• сандвич

• янги пицца (ярим фабрикат)



  • бошқа тоифаларга киритилмаган фаол биологик қўшимчалар ва бошқа озиқ – овқат махсулотлари ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • хамиртуруш ишлаб чиқариш

  • гўшт, балиқ, қисқичбақасимонлар ёки моллюскалардан экстрактлар ишлаб чиқариш

  • сут ва пишлоқ ўрнини босувчи хайвонлардан олинмаган махсулотлар ишлаб чиқариш

  • тухум махсулотларини, тухум альбумини, шу жумладан пўчоқсиз тухум, тухум сариғи ва оқи, тухум порошоги ва х.к. ишлаб чиқариш

  • сунъий концентратларни ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • мева ва сабзавотлардан тез айнийдиган тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш, 10.39 га қаранг

  • музлатилган пицца ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг

  • спирт, пива, вино ва спиртсиз ичимликларни ишлаб чиқариш, 11 бўлимга қаранг




10.89.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган озиқ – овқат махсулотларини ишлаб чиқариш

10.9

Ҳайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

10.91

Фермаларда боқиладиган ҳайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • фермада сақланадиган ҳайвонлар учун тайёр махсулот, шу жумладан ҳайвонлар учун тўйинган ем ва ем қўшимчалар ишлаб чиқариш

  • фермадаги ҳайвонлар учун аралашмаган ем (бир компанентли) ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ҳайвонлар учун ем ишлаб чиқариш мақсадида кушхоналардаги чиқиндиларни қайта ишлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • ҳайвонларни боқиш учун балиқ уни ишлаб чиқариш, 10, 20 га қаранг

  • мойли уруғлардан кунжара ишлаб чиқариш, 10.41 га қаранг

  • ҳайвонларга махсус ишлов берилмаган ем – хашакдан фойдаланиш учун яроқли қўшимча махсулот олиш, масалан, мойли экинлар уруғлари (10.41 га қаранг), майдаланган дон қолдиқлари (10.61 га қаранг) ва х. к.




10.91.0

Фермаларда боқиладиган ҳайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

10.92

Уй ҳайвонлари учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • уй ҳайвонлари шу жумладан, ит, мушук, парранда, балиқлар ва х.к. учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқариш мақсадида кушхоналардаги чиқиндиларни қайта ишлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • ҳайвонларни боқиш учун балиқ уни ишлаб чиқариш, 10.20 га қаранг

  • ёғли уруғлардан кунжара ишлаб чиқариш, 10.41 га қаранг

  • ҳайвонлар учун махсус ишлов берилмаган озуқадан фойдаланиш учун яроқли бўлган қўшимча махсулотларни олиш масалан, мойли экинларнинг уруғлари (10.41га қаранг), қолган донларни янчиш (10.61 га қаранг) ва х.к.




10.92.0

Уй ҳайвонлари учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш

11

Ичимликлар ишлаб чиқариш

Бу бўлим спиртсиз ичимликлар ва минерал сувларни ишлаб чиқаришни, спиртли ичимликларни ишлаб чиқаришни, асосан ферментация методи орқали; пива ва вино, шунингдек дистилланган алкогол ичимликлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • мевали ва сабзавотли шарбатларни ишлаб чиқариш, 10.32 га қаранг

  • таркибида сут мавжуд бўлган ичимликларни ишлаб чиқариш, 10.51 га қаранг

  • қаҳва, чой ва мате ишлаб чиқариш, 10.83 га қаранг




11.0

Ичимликлар ишлаб чиқариш

11.01

Спиртли ичимликларни дистиллаш, тозалаш ва аралаштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • дистилланган ичишга яроқли, алкогол ичимликларни ишлаб чиқариш: виски, бренди, джин, ликер ва х.к.

  • дистилланган алкогол ичимликлари билан аралаштирилган ичимликлар ишлаб чиқариш

  • дистилланган спиртли ичимликларни аралаштириш

  • нейтрал спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • дистилланмаган алкогол ичимликларини ишлаб чиқариш, 11.02 – 11.06 га қаранг

  • сунъий этил спиртини ишлаб чиқариш, 20.14 га қаранг

  • фермент материалларидан этил спирти ишлаб чиқариш, 20.14 га қаранг

  • шишага қуйиш ва ёрликни ёпиштириш, 46.34 га (агар улгуржи савдонинг бир қисми ҳисобланса) ва 82.92 (агар ҳақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилса) қаранг




11.01.0

Спиртли ичимликларни дистиллаш, тозалаш ва аралаштириш

11.02

Узумдан вино ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • узум виносини ишлаб чиқариш (оқ вино, маълум жойлардаги юқори сифатли винолар)

  • вижиллайдиган винолар ишлаб чиқариш

  • тўйинган узум суслосидан вино ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • аралаштириш, тозалаш ва шишага винони қуйиб чиқиш

  • алкоголсиз ёки кам фоизли алкоголли вино ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • шишага қуйиш ва ёрликни ёпиштириш, 46.34 га қаранг (агар улгуржи савдонинг бир қисми ҳисобланса) ва 82.92 (агар ҳақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилса)



11.02.0

Узумдан вино ишлаб чиқариш

11.03

Сидр (олма виноси) ва бошқа мева винолари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ферментланган лекин дистилланмаган алкогол ичимликларини ишлаб чиқариш: саке, (сидр) олма виноси, нок ва бошқа мевадан олинадиган винолар.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • таркиби мевали винодан иборат бўлган асалли ва аралаш ичимликлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • шишага қуйиш ва ёрликни ёпиштириш, 46.34 га қаранг (агар улгуржи савдонинг бир қисми ҳисобланса) ва 82.92 (агар ҳақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилса)




11.03.0

Сидр (олма виноси) ва бошқа мева винолари ишлаб чиқариш

11.04

Бошқа дистилланмаган, ферментланган (бижғитилган) ичимликлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • вермут ишлаб чиқариш ва х.к.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • шишага қуйиш ва ёрликни ёпиштириш, 46.34 га қаранг (агар улгуржи савдонинг бир қисми ҳисобланса) ва 82.92 (агар ҳақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилса)




11.04.0

Бошқа дистилланмаган, ферментланган (бижғитилган) ичимликлар ишлаб чиқариш

11.05

Пиво ишлаб чиқариш


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет