Бу синф ўз ичига қуйидагиларни олади:
- астрологлар ва спиритлар фаолияти
- ижтимоий хизматлар кўрсатиш, масалан, кузатувчи (эскорт) бериш, танишув хизмати, никоҳ бюролари хизмати
- уй хайвонларини боқиш, ўргатиш ва парваришлаш бўйича хизмат кўрсатиш
- генеология (насл-насаб)ни тадқиқ қилиш бўйича фаолият
- татуировка ва пирсинг салонлари фаолияти
- пойафзал тозаловчилар, хаммоллар, автомобиллар тўхташ жойларида хизмат қилувчи ходимлар хизматлари
- автоматлардан (фотоавтоматлар, оғирликни ўлчовчи аппаратлар, қон босимини ўлчаш асбоблари, омонат сақлаш камераси ва ҳ.к.) концессия асосида фойдаланиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ветеринария хизматлари, 75.00га қаранг
- танга ташлаб ишлатиладиган ўйин автоматлари, 92.00га қаранг
- танга ташлаб ишлатиладиган кир ювиш автоматлари, 96.01га қаранг
96.09.0
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган шахсий хизматлар
|
|
|
T
|
УЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ЁЛЛОВЧИ ВА ЎЗ ИСТЕЪМОЛИ УЧУН ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ
|
97
|
Уй хизматчиларини ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти
|
97.0
|
Уй хизматчиларини ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти
|
97.00
|
Уй хизматчиларини ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти
|
Бу синф оила аъзоларининг мураббиялар, ошпазлар, официантлар, уй хизматчилари, отбоқарлар, кир ювувчилар, боғбонлар, эшик қоровуллари, отхона ишчилари, хайдовчилар, энагалар, уй муаллимлари, котиблар ва бошқа хизмат кўрсатувчи ходимларга иш берувчи сифатидаги фаолиятини ўз ичига олади. Миллий ҳисоблар тизимида рўйхатга олиш ёки кузатув ўтказиш вақтида уй хизматчиларини ёлловчилар жисмоний шахс (индивидуал) деб талқин қилинади.
Бу уй хизматчиларига аҳолини рўйхатга олиш вақтида ишга ёлловчиларнинг фаолиятини декларация қилиш имконини беради, гарчи ёлловчи жисмоний шахс бўлса ҳам. Бундай фаолият натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёлловчи уй хўжалиги томонидан ишлатилади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- хизмат кўрсатувчи мустақил шахслар (компания ёки якка тартибдаги шахслар) томонидан таом тайёрлаш, боғ хўжалигини юритиш ва ҳ.к. лар каби хизматлар кўрсатиш (тегишли хизмат турига қаранг).
97.00.0
|
Уй хизматчиларини ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти
|
98
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш
|
Мазкур бўлим уй хўжалиги аъзоларининг фаолияти махсули бўлган ўз истеъмоли учун товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқаришни ўз ичига олади.
Уй хўжалиги бу бўлимда фақат унинг асосий фаолият турини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳоллардагина таснифланиши керак. Агар уй хўжалиги бозорда сотиладиган товарларни ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланса, улар саноатнинг тегишли товар ишлаб чиқариш тармоғига киритилади.
98.1
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли товарлар ишлаб чиқариш
|
98.10
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли товарлар ишлаб чиқариш
|
Бу синф уй хўжаликларининг ўз истеъмоли учун товарлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини ўз ичига олади. Мазкур фаолият ўз ичига уй хўжалигининг ўз истеъмоли учун ов қилиш, мева йиғиш, хўжалик юритиш, бошпана билан таъминлаш ва кийим ва бошқа товарлар ишлаб чиқаришни олади.
Агар хусусий уй хўжаликлари бозорда сотиладиган товарларни ҳам ишлаб чиқарса, уларни тегишли фаолият турига киритиш лозим. Агар хусусий уй хўжаликлари ўзини боқиш учун асосий маълум товар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширса, уларни тегишли фаолият турига киритиш лозим.
98.10.0
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли товарлар ишлаб чиқариш
|
98.2
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли хизматлар ишлаб чиқариш
|
98.20
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли хизматлар ишлаб чиқариш
|
Бу синф уй хўжаликларининг ўз истеъмоли учун хизматлар кўрсатиш бўйича нодифференциал фаолиятини ўз ичига олади. Мазкур хизматлар ўз ичига уй хўжалигининг ўз эҳтиёжи учун кўрсатадиган овқат тайёрлаш, ўқитиш, оила аъзоларини парвариш қилиш ва бошқа шу каби хизматларни олади.
Агар хусусий уй хўжалиги товар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланса, уларни ўз истеъмоли учун товарлар ишлаб чиқариш бўйича аниқланмаган фаолият тоифасига киритиш керак.
Агар кўрсатилаётган хизматлар савдо айланмасида иштирок этса, улар хизмат турига қараб тегишли синфга киритилади.
98.20.0
|
Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун турли хизматлар ишлаб чиқариш
|
U
|
ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ
|
99
|
Экстерриториал ташкилотлар фаолияти
|
99.0
|
Экстерриториал ташкилотлар фаолияти
|
99.00
|
Экстерриториал ташкилотлар фаолияти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган муассасалари, регионал идоралар, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Бутун жаҳон савдо ташкилоти, Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, Нефтни ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, Европа хамжамияти, Европа эркин савдо ассоциацияси ва бошқа шу каби халқаро ташкилотлар фаолияти.
Бу синфга шунингдек қуйидагилар киради:
- дипломатик ва консуллик хизматлари фаолияти, агар улар ўзи вакил бўлган давлатда эмас, балки жойлашган давлатда ҳисобга олинган бўлса.
99.00.0
|
Экстерриториал ташкилотлар фаолияти
|
Достарыңызбен бөлісу: |