Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет33/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қўл ёки механик юк кўтарадиган, юк ортадиган ва туширадиган машиналар ишлаб чиқариш:

• юккўтаргичлар, чиғирлар ва шу каби ускуналар

• юк кўтариш мосламалари, кўчма юк кўтариш рамалари, порталли лесовозлар ва ҳ.к.

• ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, ўзиюрар ёки ўзиюрар бўлмаган, транспорт – юкловчи ускунали ёки бундай ускунасиз юк шатакчилари (жумладан қўл аравачалари)

• юк кўтариш, ташиш, ортиш ёки тушириш учун махсус ишлаб чиқарилган механик бошқариладиган қурилмалар ва саноат роботлари

- конвейерлар, телеметрика аппаратлари ишлаб чиқариш

- лифтлар, эскалаторлар ва харакатланувчи йўлкалар ишлаб чиқариш

- юк кўтарадиган, ортадиган ва туширадиган техникалар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кўп мақсадли фойдаланиш учун саноат роботлари ишлаб чиқариш, 28.99га қаранг

- ер ости ишлари учун узлуксиз харакатланувчи элеваторлар ва конвейерлар ишлаб чиқариш, 28.92га қаранг

- механик экскаваторлар, чўмичли юк ортиш машиналари ва бир чўмичли юкортгичлар ишлаб чиқариш, 28.92га қаранг

- сузувчи, темир йўл кранлари, юк ортиш кранлари ишлаб чиқариш, 30.11, 30.20га қаранг

- юк кўтариш қурилмалари ва элеваторларни монтаж қилиш, 43.29га қаранг


28.22.0

Кўтарма-транспорт ускуналари ишлаб чиқариш

28.23

Офис техникаси ва жихозлари ишлаб чиқариш (компьютерлар ва периферик ускуналардан ташқари)

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳисоблаш машиналари ишлаб чиқариш

- касса аппаратлари ишлаб чиқариш

- электрон ёки электрон бўлмаган калькуляторлар ишлаб чиқариш

- франкировка машиналари, почта саралаш машиналари ишлаб чиқариш (конвертларга жойлаш, ёпиштириш ва манзил ёзиш; очиш, саралаш, сканердан ўтказиш)

- ёзув машинкалари ишлаб чиқариш

- стенография машинкалари ишлаб чиқариш

- офис учун маҳкамловчи ускуналар (пластик ва лентали) ишлаб чиқариш

- банк чекларини босиб чиқариш учун машиналар ишлаб чиқариш

- пулларни санаш ва тахлаб жойлаштириш учун техникалар ишлаб чиқариш

- қалам очгичлар ишлаб чиқариш

- стиплерлар ва скобаларни ростлаш учун механизмлар ишлаб чиқариш

- берилган овозларни санаш учун машиналар ишлаб чиқариш

- ёпишқоқ лента учун тутқичлар ишлаб чиқариш

- компостёр ва дироколлар ишлаб чиқариш

- механик касса аппаратлари ишлаб чиқариш

- нусха кўчириш машиналари ишлаб чиқариш

- картриджлар ишлаб чиқариш

- мактаб доскалари, пластик доскалар ва маркерлар учун доскалар ишлаб чиқариш

- диктофонлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- компьютерлар ва компьютерларнинг периферик ускуналарини ишлаб чиқариш, 26.20га қаранг


28.23.0

Офис техникаси ва жихозлари ишлаб чиқариш (компьютерлар ва периферик ускуналардан ташқари)

28.24

Қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр моторли ёки электр моторсиз ёки пневматик қўл асбоблари ишлаб чиқариш, жумладан:

• чархсимон ва қўларрали дастгоҳлар

• занжирли арралар

• бурғи ва бурғи болғаси

• электр узатмали қўл арралари

• пневматик мих қоқиш дастгоҳлари

• компрессорлар

• йўналтирувчи мосламалар

• пардозлаш дастгоҳлари

• стиплерлар

• михпарчинларни ўрнатиш учун пневматик қўл асбоблари

• рандалаш дастгоҳлари

• металларга кесувчи қирраларни ўйиб ўрнатувчи дастгоҳлар

• зарбий харакатдаги пневматик гайка калитлари

• мих қоқиш дастгоҳлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қўл асбоблари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 25.73га қаранг

- қўл электр кавшарлаш ва пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.90га қаранг



28.24.0

Қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш

28.25

Саноат совитиш ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- совитиш ёки музлатиш учун саноат ускуналари, жумладан бутловчи компонентлар ишлаб чиқариш

- кондиционерлар, жумладан автотранспорт воситалари учун кондиционерлар ишлаб чиқариш

- номаиший вентиляторлар ишлаб чиқариш

- иссиқлик алмаштириб берувчи қурилмалар ишлаб чиқариш

- ҳаво ва газларни суюлтириш учун техникалар ишлаб чиқариш

- шифт вентиляторлари ишлаб чиқариш (фронтал вентиляторлар ва ҳ.к.)



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- маиший совитиш ва музлатиш ускуналарини ишлаб чиқариш, 27.51га қаранг

- маиший вентиляторлар ишлаб чиқариш , 27.51га қаранг


28.25.0

Саноат совитиш ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш

28.29

Бошқа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- оғирликни тортиш ускуналарини (лаборатория ускуналаридан ташқари) ишлаб чиқариш

• маиший ва дўконлардаги, платформа торозлари, тўхтовсиз тортиш учун торозлар, кўприк торозлари ва ҳ.к.

- суюқликлар учун тозалаш аппаратлари ишлаб чиқариш

- суюқ минераллар ёки кукунларни ишлаб чиқариш, ёйиш ёки пуркаш учун ускуналар ишлаб чиқариш:

• бўёқ пультлари, ўт ўчиргичлар, қумпуркагич машиналар, буғ билан тозалаш машиналари ва ҳ.к.

- жойлаштирадиган ва ўрайдиган қурилмалар ишлаб чиқариш:

• тўлдирадиган, ёпадиган, зичлайдиган, бураб маҳкамлайдиган ёки этикетка ёпиштирадиган машиналар ва ҳ.к.

- бутилкаларни ювиш ва қуритиш ва газланган ичимликлар ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- нефтни тозалаш учун, кимё саноати учун, ичимликлар ишлаб чиқариш саноати учун тозаловчи ускуналар ишлаб чиқариш

- газ генераторлари ишлаб чиқариш

- ҳисоблаш ёки бошқа рулон машиналар ва улар учун цилиндрлар ишлаб чиқариш

- центрифугалар (қаймоқажратгичлар ва қуритиш аппаратларидан ташқари) ишлаб чиқариш

- сальниклар ва шу каби комбинацияланган материаллардан тайёрланган элементлар ёки шу материаллардан прокладкалар ишлаб чиқариш

- товарларни сотиш учун автоматлар ишлаб чиқариш

- нивелирлар, рулетка/сантиметрлар ва шу каби қўл асбоблари, чилангарлар ва механиклар учун аниқ приборлар ишлаб чиқариш (оптикларидан ташқари)

- ноэлектр пайвандлаш ва кавшарлаш ускуналари ишлаб чиқариш

- сув билан совитиш устунлари ва шу каби сув айланиши натижасида тўғридан-тўғри совитиш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- аниқ тарозилар ишлаб чиқариш (лабораториядаги каби), 26.51га қаранг

- маиший совитиш ва музлатиш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.51га қаранг

- маиший вентиляторлар ишлаб чиқариш, 27.51га қаранг

- электр пайвандлаш ва кавшарлаш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.90га қаранг

- қишлоқ хўжалик пуркаш техникасини ишлаб чиқариш, 28.30га қаранг

- металл ёки шишаларни чиғирлаш учун ускуналар ва улар учун цилиндрлар ишлаб чиқариш, 28.91, 28.99га қаранг

- қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган қуритиш аппаратлари ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- озиқ-овқат маҳсулотларини фильтрлаш ёки тозалаш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- қаймоқажратгичлар ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- саноат кийим қуритгичлари ишлаб чиқариш, 28.94га қаранг

- газламага гул тушириш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 28.94га қаранг


28.29.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

28.3

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш

28.30

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган тракторлар ишлаб чиқариш

- пиёда ҳайдовчи томонидан бошқариладиган кичик тракторлар (мотоблоклар) ишлаб чиқариш

- ўроқ машиналар, жумладан газон ўрувчи машиналар ишлаб чиқариш

- ўзи зарядланадиган ёки автоматик юк туширадиган қишлоқ хўжалик трейлерлари ёки ярим тиркамалари ишлаб чиқариш

- тупроқни тайёрлаш, экиш ёки ўғит солиш учун қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш:

• плуглар, ўғит тарқатувчилар, экиш агрегатлари/сеялкалар, бороналар ва ҳ.к.

- териш ва янчиш учун техникалар ишлаб чиқариш:

• терим машиналари, янчиш машиналари, саралаш машиналари ва ҳ.к.

- соғиш машиналари ишлаб чиқариш

- қишлоқ хўжалик пуркаш техникаси ишлаб чиқариш

- турли қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқариш:

• паррандачилик, асаларичилик соҳаларида фойдаланиш, озуқалар тайёрлаш учун ускуналар

• тухумлар, мевалар ва ҳ.к.ларни тозалаш ва саралаш учун машиналар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- механик қўл қишлоқ хўжалик асбобларини ишлаб чиқариш, 25.73га қаранг

- фермаларда фойдаланиш учун конвейерлар ишлаб чиқариш, 28.22га қаранг

- қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш, 28.24га қаранг

- қаймоқажратгичлар ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- уруғлар, дон ёки қуруқ дуккакли ўсимликларни тозалаш, саралаш ёки калибрлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- ярим тиркамалар учун йўл шатакчилари ишлаб чиқариш, 29.10га қаранг

- йўл тиркамалари ёки ярим тиркамалари ишлаб чиқариш, 29.20га қаранг


28.30.0

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш

28.4

Босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ва механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

Мазкур гуруҳ босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ва механик дастгоҳлар, масалан металларга ва бошқа материалларга (ёғоч, суяк, тош, қаттиқ резина, қаттиқ пластмасса, совуқ шиша ва ҳ.к.) ишлов бериш учун, жумладан лазер нурлари, ультратовуш, плазма ёйи, магнит импульслари билан ишлов бериш учун, механик дастгоҳлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.




28.41

Босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- металларга ишлов бериш учун, жумладан лазер нурлари, ультратовуш, плазма ёйи, магнит импульслари билан ишлов бериш учун, механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

- токарлик ишлови бериш, пармалаш, майдалаш, қолиплаш, рандалаш дастгоҳида ишлов бериш, тешик очиш ва ҳ.к.лар учун механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

- қолипловчи ва прессловчи механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

- компостерловчи, гидравлик пресслар, гидравлик майдалаш машиналари, қозиқоёқ қоқиш учун осма болғалар, босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- металл чўзадиган дастгоҳлар, калавалайдиган машиналар ёки симларга ишлов бериш учун машиналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, 25.73га қаранг

- электр пайвандлаш ва кавшарлаш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.90га қаранг


28.41.0

Босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш

28.49

Бошқа металлга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёғоч, суяк, тош, қаттиқ резина, қаттиқ пластмасса, совуқ шишаларга ишлов бериш учун, жумладан лазер нурлари, ультратовуш, плазма ёйи, магнит импульслари билан ишлов бериш учун, механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш

- механик дастгоҳлар учун деталларни ўрнатиш учун мосламалар ишлаб чиқариш

- механик дастгоҳлар учун бўлувчи головкалар ва бошқа махсус мосламалар ишлаб чиқариш

- ёғоч, пўкак, суяк буюмларни, шунингдек қаттиқ резина ёки пластик буюмларни мих қоқиш, скоба билан бириктириш, елимлаш ва бошқа йўллар билан йиғиш учун кўчмас ускуналар ишлаб чиқариш

- кўчмас ротор қурилмалари ёки ротор перкуссия пармалаш қурилмалари, тўлдириш ва парчинлаш машиналари, металл листларни кесиш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- ДСПлар ишлаб чиқариш учун пресслар ишлаб чиқариш

- гальваник ток ёрдамида сиртларни қоплаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- юқорида санаб ўтилган механик дастгоҳлар учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- механик дастгоҳлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш (пармалар, сумбалар, пресслаш қолиплари, учликлар, фрезалар, токарлик ишлови бериш учун асбоблар, арралар тиғи ва ҳ.к.), 25.73 га қаранг

- қўл электр кавшарлаш ва пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.90га қаранг

- қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш, 28.24га қаранг

- металлургия заводлари ёки қуюв цехларида фойдаланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш, 28.91га қаранг

- тоғ-кон саноати ва ер ости конлари учун техника ишлаб чиқариш, 28.92га қаранг


28.49.0

Бошқа металлга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқариш

28.9

Махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа техника турларини ишлаб чиқариш

Мазкур гуруҳ махсус вазифаларга мўлжалланган техникани, яъни саноатда ёки индустриянинг бир неча тармоқларида махсус фойдаланиладиган техникани ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Уларнинг кўпчилигидан шунингдек озиқ-овқат ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби бошқа жараёнларда фойдаланилади. Мазкур гуруҳ шунингдек бошқа тармоқлар учун ҳаво кемалари учун ишга тушириш мосламалари ёки дам олиш жойлари учун кўнгилочар ускуналар / отўйинлар ва ҳ.к.лар каби специфик ускуналарни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.


28.91

Металлургия учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- металларга иссиқ ишлов бериш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш:

• конверторлар, қуюв ускуналари, қуйиб берувчи қуюв чўмичлари, қуйиб берувчи машиналар

- металл эгиш ускуналари ва улар учун ғалтаклар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қолиплар ишлаб чиқариш, 28.41га қаранг

- қуюв қолиплари ишлаб чиқариш (қуюв ускуналаридан ташқари), 25.73га қаранг

- қолиплар қуйиш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 28.99га қаранг


28.91.0

Металлургия учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

28.92

Тоғ-кон саноати ва ер ости конлари учун техника ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тоғ-кон саноати учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш: ер ости ишлари учун узлуксиз харакатланувчи кўтаргич ва конвейерлар, кўмир ва тоғ жинсларини қазиб олиш учун врубка машиналари ва комбайнлар, кон ковлаш шчитлари, қудуқлар бурғулаш учун машиналар ва бошқа шу каби машиналар

- тупроқни ковлаб олиш ва жойидан силжитиш учун машиналар ва уларнинг қисмларини ишлаб чиқариш: буриладиган ва бурилмайдиган ағдаргичли бульдозерлар, ўзиюрар грейдерлар, планлаштирувчи ва скреперлар, ўзиюрар шиббалайдиган машиналар ва йўл ғалтак машиналари, ўзиюрар фронтал бир чўмичли экскаваторлар ва кабинаси 360 градусга буриладиган (тўлиқ бурилувчан) чўмичли юк ортгичлар, бошқа ўзиюрар бир чўмичли экскаваторлар ва чўмичли юк ортгичлар ва тоғ-кон саноати учун бошқа ўзиюрар машиналар

- тупроқни ковлаб олиш, юмшатиш ёки зичлаш учун ўзи юрмайдиган машиналар, қозиқоёқларни қоқиш ва суғуриб олиш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- йўл-қурилиш материалларини тақсимлаш учун ўзиюрар ва ўзи юрмайдиган машиналар, йўл вибрацион машиналари, йўлларга белги қўювчи машиналар ва бошқа йўл машиналарини ишлаб чиқариш

- тупроқ, тош, руда ва бошқа минерал моддаларни саралаш, майдалаш, аралаштириш ва шу каби ишлов бериш учун машиналарни, жумладан қаттиқ фойдали қазилмаларни брикетлаш, қолиплаш ва пресслаш учун машиналарни ишлаб чиқариш

- гусеницали тракторлар ишлаб чиқариш

- элаш, саралаш, бўлаклаш йўллари билан минералларга ишлов бериш учун машиналар ишлаб чиқариш

- қозиқоёқ қоқадиган катта болғалар, қозиқоёқларни суғуриб олиш учун ускуналар, қурилиш қоришмаларини тақсимлагичлар, битумни тақсимлагичлар, бетоннинг сиртига ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- бульдозерларнинг ағдаргичларини ишлаб чиқариш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- юк кўтариш ва юк ортиб-тушириш ускуналари ишлаб чиқариш, 28.22га қаранг

- бошқа тракторлар ишлаб чиқариш, 28.30, 29.10га қаранг

- тошларга ишлов бериш учун, жумладан тошларни ёриш ва парчалаш учун дастгоҳлар ишлаб чиқариш, 28.49га қаранг

- бетонқориштиргичли юк машиналари ишлаб чиқариш, 29.10га қаранг


28.92.0

Тоғ-кон саноати ва ер ости конлари учун техника ишлаб чиқариш

28.93

Озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қишлоқ хўжалик сушилкаларини ишлаб чиқариш

- сут саноати учун техника ишлаб чиқариш:

• сут сепараторлари

• сутга ишлов бериш учун ускуналар (масалан, гомогенизациялаш ускуналари)

• сутни қайта ишлаш учун ускуналар (масалан, сариёғ олиш, унга ишлов бериш ва формовкалаш учун ишлов бериш)

• пишлоқ ишлаб чиқариш учун машина ва ускуналар (масалан, гомогенизациялаш ускуналари, формовкалаш аппаратлари, пресслар) ва ҳ.к.

- ун саноати учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш :

• донни, уруғлар ва қуруқ дуккаклиларни тозалаш, саралаш ёки майдалаш учун ускуналар (дон совуриш машиналари, элаш, саралаш аппаратлари, тозалагичлар ва ҳ.к.)

• ун ишлаб чиқариш учун ускуналар (янчиш машиналари, узатувчи қурилмалар, фильтрлар, чиқиндиларни йўқотувчилар, аралаштиргич, гуруч учун силлиқлагичлар, нўхат учун парчалагичлар)

- виночиликда, сидр, мева шарбатлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пресслар, майдалаш машиналари ишлаб чиқариш

- нон ёпиш саноати учун ёки макарон, спагетти ёки шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш:

• нон ёпиш учун печлар, хамир учун аралаштиргичлар, хамир учун бўлакловчилар, формовкаловчилар, кекслар учун тахлагичлар ва ҳ.к.

- турли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш:

• конфет, какао ёки шоколад, шакар ишлаб чиқариш учун; пиво заводлари учун; гўшт ва уй паррандаларини қайта ишлаш учун, мевалар, ёнғоқлар ёки сабзавотларни қайта ишлаш учун; балиқ, моллюскалар, қисқичбақасимонлар ва бошқа денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш учун

• фильтрлаш ва тозалаш учун

• озиқ–овқат маҳсулотлари ёки ичимликларни ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш учун бошқа ускуналар

- хайвонлар ёки ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ва сигарета, сигара, чекиш трубкалари учун тамаки, чайнайдиган ва ҳидлайдиган тамакилар ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- меҳмонхона ва ресторанларда озиқ–овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- озиқ-овқат маҳсулотлари ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун иррадиацион ускуналар ишлаб чиқариш, 26.60га қаранг

- жойлаштириш, ўраш ва торозида тортиш учун мосламалар ишлаб чиқариш, 28.29га қаранг

- тухумлар, мевалар ёки бошқа ўсимликларни тозалаш ва саралаш учун ускуналар ишлаб чиқариш (уруғлар, дон ва қуруқ дуккакли ўсимликлардан ташқари), 28.30га қаранг


28.93.0

Озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

28.94

Тўқимачилик, тикувчилик, мўйнали ва чарм буюмларни тайёрлаш учун машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет