Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет34/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тўқимачилик маҳсулотлари тайёрлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш:

• кимёвий тўқимачилик толалари, тўқимачилик материаллари ёки ипларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, формовкалаш, чўзиш, текстуралаш ёки кесиш учун машиналар ишлаб чиқариш

• тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун машиналар: пахта йигириш қурилмалари, пахта учун таровчи, титувчи, ёювчи машиналар, жунни ювиш, карбонизация қилиш учун машиналар, қайта тараш ва кард тараш машиналари, хом ип ясайдиган машиналар ва ҳ.к.

• йигирув машиналари

• тўқимачилик ипларини тайёрлаш учун машиналар: калавалайдиган, танда қўядиган ва шу каби машиналар

• тўқимачилик дастгоҳлари, жумладан қўл дастгоҳлари

• тўқиш машиналари

• тўрсимон полотно, тюл, тўрлар, тасмалар, ялтироқ жияклар тайёрлаш учун машиналар

- тўқимачилик саноати учун ёрдамчи машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш:

• ремиз ромлари, жаккард механизмлари, автоматик ўчириш механизмлари, мокиларни, урчуқларни алмаштириш механизмлари ва ҳ.к.

- тўқимачилик босма ускуналарини ишлаб чиқариш

- газламаларга ишлов бериш учун машиналарни ишлаб чиқариш:

• тўқима газламаларни ювиш, оқартириш, бўяш, аппретациялаш, безаш, қоплама бериш ёки сингдириш учун машина ва ускуналар

• тўқима газламаларни ўраш, тахлаш, кесиш, бичиш, плиссировкалаш, кунгурадор безаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- кирхоналар учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш:

дазмоллаш машиналари, жумладан дазмоллаш пресслари

• кирхоналар учун саноат кир ювиш ва қуритиш машиналари

• қуруқ тозалаш учун ускуналар

- тикув машиналари, тикув машиналари учун головкалар ва игналар ишлаб чиқариш

- кигиз ва бошқа нотўқима материалларни ишлаб чиқариш ва ишлов бериш учун машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

- чарм ва чарм буюмларга ишлов бериш учун машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш:

• тери ва чармни тайёрлаш, ишлаш ва ишлов бериш учун ускуналар

• тери, чарм ва мўйнадан пойафзал ва бошқа буюмлар тайёрлаш ёки таъмирлаш учун ускуналар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- жаккард тўқув дастгоҳида фойдаланиш учун қоғоз ёки картондан перфокарталар ишлаб чиқариш, 17.29га қаранг

- маиший кир ювиш ва қуритиш машиналари ишлаб чиқариш, 27.51га қаранг

- ҳисоблаш машиналари ишлаб чиқариш, 28.29га қаранг

- муқовалаш ишларида фойдаланиладиган машиналар ишлаб чиқариш, 28.99га қаранг



28.94.0

Тўқимачилик, тикувчилик, мўйнали ва чарм буюмларни тайёрлаш учун машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

28.95

Қоғоз ва картон тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қоғоз ёғоч массаси ва целлюлоза тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

- қоғоз ва картон тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

- қоғоз ёки картондан буюмлар тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш


28.95.0

Қоғоз ва картон тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

28.96

Пластмасса ва резинани қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- юмшоқ резина ёки пластик ишлаб чиқариш ва ишлов бериш ва бу материаллардан буюмлар ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш:

• қолиплаш ва формовкалаш машиналари, шиналар тайёрлаш ёки протекторларни тиклаш учун ускуналар ва специфик резина ва пластик буюмларни тайёрлаш учун бошқа машиналар ишлаб чиқариш




28.96.0

Пластмасса ва резинани қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

28.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган, махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

Мазкур синф таснифлагичнинг бошқа бўлимларига кирмайдиган махсус мақсадлардаги ускуналарни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёғоч, ёғоч массаси ва целлюлоза, қоғоз ёки картон ва бошқа материаллар (қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва тўқимачилик буюмларидан ташқари) учун сушилкалар ишлаб чиқариш

- нашриёт маҳсулотларини тайёрлаш ва турли материаллардан муқовалаш ишларини бажариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- пол қопламалари, ғишт, керамик елим, қувурлар, графит электродлар, мактаб доскалари учун бўрларни тайёрлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- ярим ўтказгичли ишлаб чиқариш ускуналари ишлаб чиқариш

- кўп мақсадли махсус фойдаланиш учун саноат роботлари ишлаб чиқариш

- махсус мақсадлар учун турли кўп функцияли машина ва ускуналар ишлаб чиқариш:

• электрон лампалар, трубкалар ёки чўғланма лампаларни йиғиш учун ускуналар

• шиша ёки шиша идишлар, шиша толали материаллар ёки иплар ишлаб чиқариш учун ускуналар

• изотопларни бўлиш учун техника ёки аппаратлар ишлаб чиқариш

- шиналарни мувозанатлаш учун ускуналар; мувозанатлаш ускуналари (ғилдиракларни мувозанатлаш учун ускуналардан ташқари) ишлаб чиқариш

- марказий мойлаш тизимларини ишлаб чиқариш

- ҳаво кемалари учун ишга тушириш мосламалари, ҳаво кемалари учун катапульта мосламалари ва шу каби ускуналар ишлаб чиқариш

- солярийлар ишлаб чиқариш

- боулинг учун автоматик ускуналар ишлаб чиқариш (масалан, ўрнатиш мосламалари)

- отўйинлар, арғимчоқлар, тирлар ва бошқа кўнгилочар ускуналар ишлаб чиқариш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- маиший приборлар ишлаб чиқариш, 27.5га қаранг

- фото нусха кўчириш приборлари ишлаб чиқариш, 28.23га қаранг

- эбонит, қаттиқ пластик ёки совуқ шиша ишлаб чиқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 28.49га қаранг

- қуюв ускуналари ишлаб чиқариш, 28.91га қаранг


28.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган, махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналар ишлаб чиқариш







29

Автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

Мазкур бўлим йўловчилар ёки юкларни ташиш учун автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Турли бутловчи қисмлар ва аксессуарлар, шунингдек трейлер ва ярим тиркамаларни ишлаб чиқариш ҳам шу бўлимга киритилган.

Автотранспорт воситаларини техник парваришлаш ва таъмирлаш 45.20 синфда таснифланади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- автомобилларни техник парваришлаш ва таъмирлаш (45.20).


29.1

Моторли транспорт воситалари ишлаб чиқариш

29.10

Моторли транспорт воситалари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

-йўловчи автомобиллари ишлаб чиқариш

- ишлаб чиқаришга алоқадор автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш:

• фургонлар, юк машиналари, ярим прицеплар учун ҳамма жойда юра оладиган шатакчилар ва ҳ.к.

- автобуслар, троллейбуслар ва йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш

- автотранспорт воситалари учун двигателлар ишлаб чиқариш

- автотранспорт воситалари учун шассилар ишлаб чиқариш

- бошқа автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш:

• қорда юрувчи машиналар, гольф-карлар, қуруқлик – сув автотранспорт воситалари

• ўт ўчириш машиналари, кўча ва йўлларни тозалаш учун машиналар, мобил кутубхоналар, зирҳли автомобиллар

• бетонқоргичли юк машиналари

- вездеходлар, картлар ва шу кабилар, жумладан пойга автомобиллари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- автотранспорт воситалари учун двигателларни заводда капитал таъмирлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- электр моторлар ишлаб чиқариш (ишга тушириш двигателлардан ташқари), 27.11га қаранг

- автотранспорт воситалари учун ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.40га қаранг

- клапанлар, поршен халқалари ва карбюраторлар ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг

- қишлоқ хўжалик тракторлари ишлаб чиқариш, 28.30га қаранг

- қурилиш ёки тоғ-кон саноатида фойдаланиладиган тракторлар ишлаб чиқариш, 28.92га қаранг

- турли йўллардан юра олувчи самосваллар ишлаб чиқариш, 28.92га қаранг

- автотранспорт воситалари учун кузовлар ишлаб чиқариш, 29.20га қаранг

- автотранспорт воситалари учун электр бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, 29.31га қаранг

- автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш, 29.32га қаранг

- танклар ва бошқа жанговор автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш, 30.40га қаранг

- автотранспорт воситаларини техник парваришлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 45.20га қаранг


29.10.0

Моторли транспорт воситалари ишлаб чиқариш

29.2

Автотранспорт воситалари учун кузовлар ишлаб чиқариш; трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

29.20

Автотранспорт воситалари учун кузовлар ишлаб чиқариш; трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- автомобил кузовлари, жумладан хайдовчилар учун кабиналар ишлаб чиқариш

- барча турдаги автотранспорт воситаларини, трейлерлар ва ярим прицепларни жиҳозлаш

- трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш:

• танкерлар, трейлерлар ва ҳ.к.

• фургонлар ва ҳ.к.

- транспортнинг бир ёки бир неча тури билан ташиш учун юк контейнерлари ишлаб чиқариш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш, 28.30га қаранг

- автотранспорт воситаларининг кузовлари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш, 29.32га қаранг

- хайвонлар қўшиладиган транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, 30.99 га қаранг


29.20.0

Автотранспорт воситалари учун кузовлар ишлаб чиқариш; трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

29.3

Автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш

29.31

Автотранспорт воситалари учун электр ва электрон бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- генераторлар, ўзгарувчан ток генераторлари, ўт олдириш свечалари, ўт олдириш тизимининг электр симлари, ойна ва эшикларнинг автоматик очиб ёпиш тизимлари, кучланиш регуляторлари ва ҳ.к. ишлаб чиқариш

- электр симлари ишлаб чиқариш

- автотранспорт воситалари учун бошқа электр ускуналарни, масалан ойнатозалагичлар ва ойнанинг музлаши ва буғланиб хиралашишини бартараф этувчи мосламалар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- транспорт воситалари учун батарейкалар ишлаб чиқариш, 27.20га қаранг

- автотранспорт воситалари учун ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.40га қаранг

- автотранспорт воситалари ва двигателлар учун насослар ишлаб чиқариш, 28.13га қаранг


29.31.0

Автотранспорт воситалари учун электр ва электрон бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш

29.32

Автотранспорт воситалари учун бошқа бутловчи қисмлар ва аксессуарлар

ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- автотранспорт воситалари учун турли бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш:

• тормозлар, узатмалар қутиси, ўқлар, юрувчи ғилдираклар, амортизаторлар, радиаторлар, глушителлар, чиқариш трубаси, ишланган газларни каталитик ёндиргич, илашиш муфтаси, рул чамбараклари, рул колонкаси, рул юритмалари

- автотранспорт воситалари кузовлари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш:

• хавфсизлик камарлари, ҳаво ёстиқлари, эшиклар, бамперлар

- автомобиллар учун ўриндиқлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шиналар ишлаб чиқариш, 22.11га қаранг

- резина ичаклар, қайишлар ва бошқа резина маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 22.19га қаранг

- клапанлар, поршен халқалари ва карбюраторлар ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг

- автотранспорт воситаларини техник парваришлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 45.20га қаранг


29.32.0

Автотранспорт воситалари учун бошқа бутловчи қисмлар ва аксессуарлар

ишлаб чиқариш

30

Бошқа транспорт ускуналари ишлаб чиқариш

Мазкур бўлим денгиз кемалари каби транспорт воситаларини қуриш, темир йўл составлари ва локомотивлар, ҳаво ва космик кемалар ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.




30.1

Денгиз кемалари ва қайиқлар қуриш

Мазкур гуруҳ ташиш ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадларида, шунингдек спорт ва кўнгилочар тадбирлар учун денгиз кемалари, қайиқлар ва бошқа сузувчи конструкциялар қуришни ўз ичига олади.




30.11

Кемалар ва сузувчи конструкциялар қуриш

Мазкур синф спорт ёки кўнгилочар тадбирлар учун кемалардан ташқари денгиз кемалари ва сузувчи конструкциялар қуришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- транспорт кемаларини қуриш:

• йўловчи, юк ташувчи, денгиз юк кемалари, танкерлар, шатакчи кемалар ва ҳ.к.

- ҳарбий кемалар қуриш

- балиқ овлаш учун кемалар ва сузувчи балиқни қайта ишлаш заводлари қуриш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳаво ёстиғидаги транспорт воситаларини қуриш (кўнгилочарларидан ташқари)

- сузувчи ёки сувда жойлашган бурғулаш платформаларини қуриш

- сузувчи конструкцияларни қуриш:

• сузувчи доклар, понтонлар, сув ости ишлари учун кессонлар, сузувчи ёки ер усти пристанлари, бакенлар, сузувчи резервуарлар, баржалар, маёқлар, сузувчи кранлар, кўнгилочарларидан ташқари пуфлаб шишириладиган соллар

- кемалар ва сузувчи конструкциялар учун сегментлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кемалар учун иккинчи даражали бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш:

елканлар ишлаб чиқариш, 13.92га қаранг

кема винтлари ва парраклари ишлаб чиқариш, 25.99га қаранг

темир ёки пўлат лангарлар ишлаб чиқариш, 25.99га қаранг

денгиз двигателлари ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг

- навигация асбоблари ишлаб чиқариш, 26.51га қаранг

- кемалар учун ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.40га қаранг

- қуруқлик-сув автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш, 29.10га қаранг

- кўнгил очиш учун пуфлаб шишириладиган соллар ва қайиқлар ишлаб чиқариш,30.12га қаранг

- кемалар ва сузувчи конструкцияларни ихтисослашган таъмирлаш ва техник парваришлаш, 33.15га қаранг

- кемаларни қисмларга бўлиш, 38.31га қаранг

- кемаларнинг ички ускуналарини ўрнатиш, 43.3га қаранг


30.11.0

Кемалар ва сузувчи конструкциялар қуриш

30.12

Сайр ва спорт қайиқлари қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- пуфлаб шишириладиган соллар ва қайиқлар ишлаб чиқариш

- ёрдамчи моторли ёки моторсиз елканли қайиқлар қуриш

- моторли қайиқлар қуриш

- ҳаво ёстиғидаги кўнгилочар транспорт воситаларини қуриш

- шахсий сув воситаларини ишлаб чиқариш

- бошқа кўнгилочар ва спорт қайиқлари ишлаб чиқариш:

• каноэ, байдаркалар, эшкакли қайиқлар, таги ясси эшкакли қайиқлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кўнгилочар ва спорт қайиқлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш:

елканлар ишлаб чиқариш, 13.92га қаранг

темир ёки пўлат лангарлар ишлаб чиқариш, 25.99га қаранг

денгиз двигателлари ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг



- елкан учун ва сёрфинг учун тахталар ишлаб чиқариш, 32.30га қаранг

- кўнгилочар қайиқларни техник парваришлаш ва таъмирлаш, 33.15га қаранг


30.12.0

Сайр ва спорт қайиқлари қуриш

30.2

Темир йўл локомотивлари ва харакатдаги составлар ишлаб чиқариш

30.20

Темир йўл локомотивлари ва харакатдаги составлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр, дизел, буғли ва бошқа темир йўл локомотивлари ишлаб чиқариш

- ўзиюрар темир йўл ёки трамвай вагонлари, фургонлар ва юк машиналари, хизмат кўрсатиш учун транспорт воситалари ишлаб чиқариш

- ўзи юрмайдиган темир йўл ёки трамвай ҳаракатдаги составлари ишлаб чиқариш:
• йўловчи, юк вагонлари, цистерна-вагонлар, ўзиюрар вагонлар, товар вагонлари, кран платформалари, ёнувчан материалларни ташиш учун цистерналар ва ҳ.к.

- темир йўл ёки трамвай локомотивлари ёки ҳаракатдаги составлари учун ихтисослашган бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш:

• валлар, ўқлар, шпинделлар, ғилдираклар, тормозлар ва улар учун бутловчи қисмлар; пишанглар, муфталар ва бирлаштирувчи мосламалар, буферлар ва бутловчи қисмлар; амортизаторлар; фургонлар ва локомотивлар асослари; кузовлар; йўлакли бирикмалар ва ҳ.к.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тоғ-кон саноати учун рельсли аравачалар ва локомотивлар ишлаб чиқариш

- механик ва электромеханик сигнал ускуналари, темир йўл, трамвай, ички сув йўлларида, автотрассалар, тўхташ жойлари, учиш майдончаларида хавфсизликни назорат қилиш ва харакатни бошқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш

- темир йўл вагонлари учун ўриндиқлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- йиғма рельслар ишлаб чиқариш, 24.10га қаранг

- темир йўллар учун йиғилган маҳкамлаш воситалари ишлаб чиқариш, 25.99га қаранг

- электр моторлар ишлаб чиқариш, 27.11га қаранг

- механик ва электромеханик сигнал ускуналари, йўллардаги хавфсизликни назорат қилиш ва харакатни бошқариш учун ускуналар ишлаб чиқариш, 27.90га қаранг

- двигателлар ва турбиналар ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг


30.20.0

Темир йўл локомотивлари ва харакатдаги составлар ишлаб чиқариш

30.3

Ҳаво ва космик учиш аппаратлари ишлаб чиқариш

30.30

Учиш аппаратлари, жумладан космик аппаратлар ишлаб чиқариш



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет