1.1. Инновацион фаолиятнинг асослари
Хозирги давр таълим тараққиёти янги йўналиш инновацион педагогикани келтириб чиқарди. Инновацион - (инглиз.) - янгиликни киритиш (тарқатиш).
Инновацион педагогика атамаси ва унга хос бўлган тадқиқотлар Ғарбий Европа ва АҚШда (60й) пайдо бўлди. Инновацион фаолият О.Н Гоноболин, В.А Сластинин, Н.В Кузмина, А.И Щерванов ва бошқалар ишларида тадқиқ этилган.
Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик инновациячиси Э. Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараёни қатнашчиларининг таснифи, уларнинг янгиликка бўлган муносабати ва бошқаларни кўрсатган.
А.И. Григорин Инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка - ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга, янги, нисбатан турғун (унсур) элемент -ларини киритиб борувчи мақсадига мувофиқ ўзгаришларни тушунади.
Бу жараёнга икки хил қараш (Григорин, Сазонон, Степанов ва бошқ.) мавжуд.
Биринчи қарашда, ҳаётга жорий этилган қандайдир янги ғоя ёритилади.
Иккинчи ёндашувда, алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро таъсири, уларнинг бирламчи, рақобати ва натижада бирининг ўрнини иккинчи -си эгаллашидир.
Педагогика адабиётларида инновацион жараённинг схемаси кўрсати - лади ва унинг босқичлари қуйидагича:
Янги ғоя туғилиши ёки янгиликнинг пайдо бўлиши (кашфиёт босқичи) деб юритилади.
Ихтиро қилишлик - янгилик яратиш босқичи;
Яратилган янгиликларнинг амалда қўллай билиш босқичи;
Янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи;
Муайян соҳада янгиликка хукмронлик қилиш босқичи.
Педагогик инновацияда “янги” тушунчаси марказий ҳисобланиб, педаго -гик фанда - хусусий, шартли, махаллий ва субъектив янгиликка қизиқиш уйғотади.
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. Янгилик - бу восита, янги метод, методика, технология ва бошқ.
“Инновация” - бу таълим; маълум босқичлари бўйича ривожланади - ган жараён.
Р. Н. Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва қайд этилмаган ҳолат, натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи ўзгариб турадиган педагогик воқийлик деб қарайди.
Достарыңызбен бөлісу: |