Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси



бет6/6
Дата06.06.2016
өлшемі5.19 Mb.
#117510
1   2   3   4   5   6

ХУЛОСА

Журналист катта қўнғироқни чалувчига ўхшайди. Шов-шув кўтаради, бонг уради. Дунёни ларзага келтиради. Жамоатчилик фикрини шакллантиради.

Ҳозирда ахборот инсон учун табиий эҳтиёжга айланган. У доим аудиторияда тинимсиз айланиши керак. Одамларни янгиликка даъват этиши, кайфиятини кўтариши ҳамда ислоҳатлардан шукроналик билан яшашга ундаши зарур. Шундагина ОАВ ахборот майдонида ўз вазифасини бажарган бўлади.

Қорақалпоғистон интернет журналистикаси ҳам ахборот ишлаб чиқаришда шунчаки, унинг сотилиши, оммалашишини эмас, балки халқни сифатли, теша-тегмаган, фойдали товар билан таъминлаши мақсадга мувофиқ. Негаки, айни пайтда минтақанинг 64% ёшлар ташкил этади. Бу қатлам эса ахборот истеъмолида асосан телевидение ва интернетни афзал кўради. Биронта мавзуга оид маълумот қидирса, дарров уни тармоқдан излайди. Табиийки, тармоқ унга чегарасиз ахборотларни тақдим этади. Ушбу ахборотларнинг ҳаммаси ҳам ҳаққоний бўлмаслиги мумкин. Унда ахборот ҳуружи ҳам бўлиши эҳтимол. Шундай вазиятда Қорақалпоғистон интернет журналистикаси оммага шаффоф, объектив, ҳаққоний ахборот етказиб бериши керак.

Тадқиқот давомида минтақада фаолият кўрсатаётган ОАВ сайтларида шундай ахборот етказиб бериш имконияти мавжудлиги маълум бўлди. Негаки, деярли барча электрон ОАВ замонавий кўринишда, бошқа чет давлатларнинг сайтларидан қолишмайди. Аммо бу масалада муаммолар бор. Айримлар интернет журналистикасининг қудратига ҳамон ишонмаяпти. Шунчаки, анъанавий ОАВ воситалари билан чегараланаяпти. Глобаллашув жараёни авж олаётганда оммани тезкор, таъсирчан, ҳаққоний ахборот билан озиқлантириш долзарб масала. Айниқса, ёшларнинг онги, таффаккурини миллийлигимиз билан суғорилган ахборот билан тўлдириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Глобализация жараёнини кўриб туриб унга эътиборсиз қараш, ахборот маконида ўз миллий ахборотимиз билан айрим ахборот ҳуружларига қарши жавоб қайтарадиган интернет тизимидаги минтақада фаолият кўрсатадиган электрон ОАВ сайтини кўрмадик. Бугунги шароитда бу бизга катта юқотиш бўлиши мумкин. Шунинг учун Қорақалпоғистон интернет журналистикасини ривожлантириш, ахборот айланишини яхшилаш журналистика олдида турган энг катта вазифа.

Қорақалпоғистон журналистикасидаги яна битта муаммо бу тармоқ тилини тушунадиган мутахассисларнинг йўқлигида ҳам кўришимиз мумкин. Аксарият журналистлар анъанавий ОАВ воситаларига мослашган. Шу ОАВни улар биринчи даражада деб билишади. Тўғри, анъанавий ОАВ воситаларининг жамиятдаги роли катта. Аммо XXI асрда аудиториянинг кўпроқ қайси коммуникация воситасидан фойдаланаётганлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Гап шу ерда яна интернет журналистикани ривожлантиришга бориб тақалаверади.

Тадқиқот давомида минтақадаги электрон нашрларнинг айримлари гоҳ ишлаб, гоҳ ишламай қолишининг гувоҳи бўлдик. Масалан, “Қарақалпақстан жаслары” газетасининг сайти ишламаётганлигига икки ой бўлган. Биз таҳририят билан боғланганимизда улар сайт фаолияти молиявий масалалар ва интернет сетининг яхши эмаслиги боис вақтинчалик ишламаётганлигини маълум қилди. Ғарб журналистикасида ҳар битта коммуникация воситаси молиявий имкониятларини ахборотни сотиш орқали кучайтиради. Баъзи электрон сайтлар эса пулли рекламалар ҳисобидан тирикчилик қилади. Яъни ОАВ воситалари молиявий имкониятларини ахборот экспорти орқали яхшилайди. Шундай экан, минтақадаги ОАВ воситаларнинг бу сувдан қуруқ чиқишларини эринчоқликдан бошқасига тўнкаб бўлмайди.

Изланиш давомида Қорақалпоғистон интернет журналистикасида айрим шахсий блогларнинг электрон ОАВга нисбатан яхши фаолият кўрсатиши маълум бўлди. Аудитория ҳам шу блогларни севиб кузатиб борар экан. Масалан, Р. Аллашовнинг блогиги ҳар куни кўп фойдаланувчилар ташриф буйиради. Журналист билан ҳамсуҳбат бўлади. Таклиф, фикрларини ўртага ташлайди. Мақолаларга изоҳ беради. Шунингдек, аудитория ўз мақолалари билан унда қатнашиш имкониятини қўлга киритади. Бу аудитория учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали. Негаки, блог уларни ахборот билан таъминлайди, уларга фикр, мулоҳазаларини очиқчасига айтишдек шароит яратиб беради. Бу усул тармоқ журналистикасида ўзини оқлаган. Худди шундай афзалликларни бошқа блоглар мисолида ҳам кўрдик. Аммо шундай жонли ҳаёт минтақадаги электрон ОАВда кўринмади. Фақат, “Нукус ФМ” радиоканали сайти бошқаларига қараганда анча жонланган. Мазкур ОАВ сайтлари ушбу блоглар фаолиятидан ўрнак олса бўлади. Шунда веб- сайтлар анча ривожланади, яхшиланади.

Интернет ва анъанавий журналистика ўртасида умумийлик ҳамда ўзига хосликлар мавжуд. Масалан, интернет ахбороти билан анъанавий ОАВ ахбороти қисман ўхшаш. Аммо тармоқ ахборотида асосан лўндаликка, лиддан фойдаланишга урғу берилади. Буни аудиториянинг тўрт қатордан ортиқ ахборотни қабул қилолмаслиги билан баҳолашади. Илмий изланишда электрон сайтларга жойлаштирилган ахборотларнинг 80% анъанавий ОАВдан шундай кўчирма эканлиги маълум бўлди. Масалан, “Jetkinshek” газетаси сайтидаги янгилик ўн тўрт, ўн беш қатордан иборат. Аммо баъзида олти, етти қатордан ташкил топган янгиликлар ҳам сайтга жойланади. Шундай вазиятни “Тўрткўлнома” газетаси электрон нашрида ҳам кўрдик. Қорақалпоқ интернет журналистикасида ушбу камчиликларни бартараф этадиган онлар келди, наздимизда. Агар электрон ОАВ воситалари тармоқ журналистикаси ҳақида назарий билимга эга бўлганида, бу муаммолар кузатилмаган бўлар эди.

Ҳозирда Қорақалпоғистонда интернет журналистикаси ривожланиш босқичида кетмоқда. Мавжуд журналистик сайтлар янги интерактив дастур, эшиттириш ва қизиқарли, айниқса шов-шувли ахборотлар тарқатишга, аудиторияни жалб қилишга қисман ҳаракат қилинмоқда. Аммо ушбу сайтлар тармоқ журналистикаси талабларига тўла жавоб беролмайди. Биз сайтларни ўрганганимизда сайтларнинг кўпчилиги ўз вақтида янгиланмаганлигининг гувоҳи бўлдик. Буни мақолалар тагидаги бериладиган форум, изоҳлардан ҳам билса бўлади.

Интернет саҳифаларида қорақалпоқча персонал сайт ҳам мавжуд. Унда асосан кўнгил битиклари, мақолалар, таклиф-мулоҳазалар эълон қилинади. С. Жумағуловнинг шахсий сайтида эса яхшигина журналистика сoҳасига оид изланишлар бор.

Қорақалпоқ тилидаги интернет сайтлари иқтисод, тадбиркорлик соҳасида яхши йўлга қўйилган. Аммо журналистик сайтларда бу ҳануз муаммога айланмоқда.

Миллий қўшиқ, қорақалпоқча китоблар www.karakalpaknama.uz ва www.musstars.com сайти ҳисобланади. Ундан айрим қўшиқ, китоблар ҳақида маълумот олса бўлади.

Интернет журналистикасида ОАВ ва ОАВда интернет масаласи бир бирига жуда яқин. Аммо бу боғлиқлик Қорақалпоғистон интернет журналистикасида аниқ сезилмаяпти. Соҳадаги ёши катталар тармоқ журналистикасини тан олишни истамайди, ёшлар эса интернетсиз ҳаётини тасаввур қилолмайди.

Қорақалпоқда битта мақол бор: “Карвон бориб-келиб тузалади”. Худди шундай Қорақалпоқ интернет журналистикасининг ҳам бора-бора ривожланишига ишонамиз.

Бу йўналишда интернет ва у орқали ҳаракатга келадиган онлайн журналистиканинг ўрни ва аҳамияти муҳим бўлиб қолаверади.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент, 1992.Каримов 2. Қарақалпақстан Республикаси Конституцияси. – Нукус, 1993

3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср остонасида: хавфсизликка таҳдид, барқорорлик шартлари ва ривожланиш кафолотлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998.

4. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008.

3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Олий Мажлис Қонунчидик палатасининг XIV сессиясидаги маърузасидан, 2001.

4. Бегматов А. Маънавият фалсафаси ёхуд Ислом Каримов асарларида янги фалсафий тизимнинг яратилиши. – Тошкент: Шарқ, 2000.

5. Машарипова Т. Фотожурналистика жанрлари. – Нокис: Қарақалпақстан, 2006.

6. Марахимов А., Рахманқулова К.С. Интернет ва ундан фойдаланиш асослари. – Тошкент: ТошДТУ, 2001.

7. Мўминов Ф.А. Журналистика самарадорлиги.–Тошкент: ТошДУ, 1996.

8. Мўминов Ф. А. Журналистика ижтимоий институт сифатида. –Тошкент: ТошДУ, 1998.

9. Норов О. Интернет бошқариш манбаими?. “Ma’rifat” газетаси, 2006 13-май.

10. Рашидова Д.К. Интернет в Узбекистане: проблемы и возможности. –Тошкент, 2003.

11. Рашидова Д, Муратова Н. Интернет журналистика. –Тошкент: Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази, 2007.

12. Санжар Содиқ. Радио журналистика. -Тошкент: Шарқ, 2010

13. Интернет журналистика. –Тошкент: ЎзДЖТУ, 2005.

14. Уснатдинов Ш. Журналиститкаға кирисиу.–Нокис: Қарақалпақстан, 2009.

15. “Қарақалпақстан” радиоканали жамийети. Нокис: Қарақалпақстан, 1996.

16. “Қарақалпақстан” радиоканали жамийети. Нокис: Қарақалпақстан, 2001.
РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛИДА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Марысаев В. Интернет и мультимедиа. –Москва: Издательство: Терра - Книжный клуб, 2001

2. Калмыков А, Коханова Л. Интернет-журналистика. – Москва: Издательство: Юнити-Дана, 2005.

3. Горохов В.М. Основы журналистического мастерства. – Москва: МГУ, 1989.

4. Засурский Я. Дизайн, конвергенция и дамассификация журналистики. –Москва: Вестник МГУ, 2004, № 4, 175-бет.

5. Здоровега В.И. Слово тоже есть дело. – Минск: Наука, 1986.

6. Рэндалл Д. Универсальный журналист. –Алматы, 1996.

7. Waters, Malcolm. Globalization. –London: Routldge, 1995, page-2.

Тадқиқ қилинган ва ўрганилган сайтлар

1. www.sovminrk.gov.uz

2. www.uza.uz

3. www.museum-s.info

4. www.erkinkarakalpak.uz

5. www.karakalpak.com

6. www.jetkinshek.uz

7. www.qqjaslari.uz

8. www.turtkulnoma.uz

9. www.karstars.com

10. www.musstars.com

11. www.Nukus.net

12. www.fotojurnalistika.ru
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИГА ҚЎШИМЧА ИЛОВАЛАР

www.erkinkarakalpak.uz сайти










www.sovmink.gov.uz сайти



www.museum-s.info сайти


www.kkreporter.uz блоги

www.jetkinshek.uz сайти


www.karstars.com сайти



1 Марахимов А., Рахманқулова К.С. Интернет ва ундан фойдаланиш асослари. – Тошкент: ТошДТУ, 2001.– Б.7-8

2 Ш. Алланиязова. Интернет ва биз: глобал олам// Хабаршы. Нокис: Қарақалпақ университети. 2012.,- Б. 25-28.

3 Рашидова Д, Муратова Н. Интернет журналистика. –Тошкент: Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази, 2007.-Б. 46.

4 Waters, Malcolm. Globalization. –London: Routldge, 1995, page-2.


5 Марысаев В. Интернет и мультимедиа. –Москва: Издательство: Терра - Книжный клуб, 2001.-Б. 57

6 Рашидова Д.К. Интернет в Узбекистане: проблемы и возможности. –Тошкент, 2003.-Б. 63

7 Сатторов Ш. Мамлакатимиздаги интернет сайтлари талқини ва танқиди// Turkiston. Тошкент: 2013 йил 34 сон. –Б.5

8 Оразимбетова A. Қарақалпақстан шараятинда интернет журналистика// Қарақалпақ журналистикаси: кеше ҳам бугун. Нокис: Қарақалпақ университети. 2011. –Б. 34-39

9 Оразимбетова A. Қарақалпақстан шараятинда интернет журналистика// Қарақалпақ журналистикаси: кеше ҳам бугун. Нокис: Қарақалпақ университети. 2011. –Б. 34-39

10 http//www.gov.uz/index-php/2010.02.01

11 http//www.gov.uz/index-php/2009.11.52.01

12 http//www.erkinkarakalpak.uz /index-phl/2012.34.13.41

13 Байимбетов Б. Интернет ва унинг эволицион тарихи// Қарақалпақ университети. Нокис: Қарақалпақ университети. 2011. –Б. 3

14 Р. Аллашов. Интернет ҳам журналистика// Еркин Қарақалпақстан. Нокис: Қарақалпақ. 2012. –Б. 2

15 Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизациялаш ва фуқаролик жамиятини қуриш тўғрисидаги минг йиллик концепция// Turkiston. Toshkent: Шарқ, 2010 йил 12 ноябр

16 Рашидова Д.К. Интернет в Узбекистане: проблемы и возможности. –Тошкент, 2003.-Б. 48

17 Машарипова Т. Глобалласыу шараятында Қарақалпақ журналистикаси// Хабаршы. – Нокис: Қарақалпақ университети, 2013. № 2. –Б. 15.

18 Уснатдинов Ш. Журналиститкаға кирисиу.–Нокис: Қарақалпақстан, 2009.-Б. 14.

19 Уснатдинов Ш. Журналиститкаға кирисиу.–Нокис: Қарақалпақстан, 2009.-Б. 21.

20 Калмыков А, Коханова Л. Интернет-журналистика. – Москва: Издательство: Юнити-Дана, 2005.-Б. 79.

21 Рэндалл Д. Универсальный журналист. –Алматы: Арай, 1996.-Б.50


22 www.ziyo.uz/index/ 2012.23.12.18


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет