Доривор ўсимлик хом-ашёларини куритиш бирламчи ишлов бериш, кадоклаш ва саклаш



бет5/11
Дата03.01.2022
өлшемі24.11 Kb.
#451885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Dorivorlar

ДОРИВОР МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚУРИТИШ

Тайёрланган доривор маҳсулотларни бошқа ўсимлик аралашмалари, лой, тупроқ, қум ва бошқалардан тозалангандан сўнг тезда қуритишга киришилади.

Қуритишнинг энг оддий ва осон усули табиий шароитда, яъни очиқ ҳавода қуритишдир. Лекин ўсимликларнинг ер устки қисмларини (пўстлоқ, мева ва уруғларидан ташқари) очиқ ҳавода, қуѐшда қуритиб бўлмайди. Акс ҳолда ўсимликнинг ер устки органлари ҳужайраларидаги яшил ранг берувчи хлорофилл ҳамда гул қисмларидаги ранг берувчи пигментлар парчаланиб кетиб, поя, барг ва қисман гуллар сарғайиб (кўпинча гуллар рангсизланиб) қолади. Хлорофилл пигменти парчаланиши билан бирга ўсимлик таркибидаги бошқа кимѐвий бирикмалар ҳам гидролизланиши мумкин. Шунинг учун ҳам одатда қуѐш иссиғида фақат ер остки органлар, пўстлоқ, мева ва уруғлар қуритилади.

Ўсимликнинг ер устки қисмлари (поя, барг ва гуллар) махсус қурилган бостирма, шийпон ѐки чердакларда қуритилади. Бу жойлар тоза ва шамол ўтиб турадиган бўлиши керак. Доривор маҳсулотлар махсус ишланган стелажларга юпқа қилиб ѐйилади.

Мева куритиладиган қуритгичларни ҳам доривор маҳсулотларни қуритишга мослаштириш мумкин. Бундан ташқари, ҳўл меваларни, масалан, черника, малина, клюквани рус печида (нон ѐпиб бўлгандан сўнг) қуритса ҳам бўлади.

Сўнгги йилларда доривор ўсимлик маҳсулотларини табиий усулда қуритиш билан бир қаторда турли типдаги қуритгичларда сунъий қуритиш кенг қўлланилмокда.  Айрим доривор ўсимликлар таркибидаги таъсирчан қимматбаҳо кимѐвий бирикмалар (масалан, гликозидлар) табиий равишда узоқ қуритилганда парчаланиб кетиши мумкин. Шунинг учун уларни сунъий равишда қуритган яхши. Бундан ташқари, сунъий равишда қуритилганда доривор маҳсулот тез қурийди ва сифатли бўлади.

Таркибида эфир мойи бўлган доривор маҳсулотлар 25—30°C да, алкалоидлар, гликозидлар ва бошқа моддалар бўлган доривор маҳсулотлар 50—60°C да қуритилишини эсда тутиш керак. Маҳсулотни жуда қуритиб юбормаслик лозим. Акс ҳолда у кукунга айланиб кетади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет