Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати



Pdf көрінісі
бет119/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Алимова Д.А. Жадидчилик ва диний бағрикенглик. // ж.Тафаккур. –Т: 
2005. №4. – Б. 18-20.
2. Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси. ЮНЕСКО ваколатхонаси 
нашри. Нашр учун масъуллар: А.Саидов, К.Жўраев.-Т.: Юнеско, 1999.–15 б
3. Бўронова Д. Ёшлар – давлатнинг ривожланиш стратегиясида // 
Шарқшунослик, ТошДШИ, 2006. № 2. 2006. – Б. 144-149. 
4. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури // Баркамол авлод – Ўзбекистон 
тараққиѐтининг пойдевори. – Т.: Шарқ. 1997. – 31-61-б.
5. Кадирова З. Толерантность как ключевая норма разнообразия и 
развития // «Ёшларда ижтимоий толерантликни юксалтириш масалалари» 
мавзусидаги илмий-назарий конференция материаллари. 1-китоб. Тошкент, 
2006.– Б. 4-6.
6. Шайхова Х., Назаров Қ. Умуминсоний қадриятлар ва маънавий 
камолот. – Т.: Ўзбекистон, 1992.
ТАЛАБАЛАРДА РЕПРОДУКТИВ ФИКРЛАШНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
 
Ё.М.Юсупова 
Андижон давлат университети 
 
Маълумки, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан эътиборан 
бошқа барча соҳалардаги каби таълимни ислоҳ қилиш, янгилаш масаласига 
киришилди. «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастури»нинг қабул қилиниши бунинг ѐрқин ифодасидир. Таълимнинг ислоҳ 
қилиш, унинг мазмун йўналишини янгилашдан кўзланган асосий мақсад ҳам 
ўқувчи ѐшларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, уларда мустақил 
ҳолда ижодий фикрлаш лаѐқатларини ўстириш ва ривожлантиришдан 
иборатдир. 
Дарҳақиқат ижодий фикрлаш жараѐни ҳар бир инсон ҳаѐтида муҳим 
аҳамиятга эга. У орқали ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳалари ҳақида 
тушунчага эга бўламиз. Келажак ҳаѐт тўғрисидаги ѐрқин тасаввурлар пайдо 
бўлади. ижодий фикрлаш орқали янгиликлари, ихтиролар яратилади. Демак, 
ижодий фикрлаш инсон ҳаѐтининг мазмунли бўлишига имкон беради.
Психологик адабиѐтларда ижодий фикрлашни репродуктив (ижодий, 
маҳсулдор) деб ҳам юритилади. Бу бежиз эмас, албатта. Зотан репродуктив 


215 
(ижодий, маҳсулдор) фикрлаш натижасида илм-фанда янгидан-янги муаммо 
туғулади ва ўз ечимини топади. Тафаккурнинг мазкур қирраси ва унинг 
моҳияти масаласи таниқли рус психологлари Л.С.Виготский, П.П.Блонский, 
С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананўев, Б.М.Теклов, В.А.Крутецкий, 
А.А.Люблинская, 
Н.А.Мингиская; 
Ўзбекистонлик 
психологларидан 
П.И.Иванов, М.Г.Давлетшин, М.Воҳидов, Э.Ғ.Ғозиевларнинг тадқиқот 
ишлари (дарслик, қўлланма) ҳам ўз ифодасини топган.
Замонавий касблар бўйича таълим-тарбия беришга қаратилган таълим 
муассасаларидаги 
ўқитиш 
жараѐнининг 
техникавий 
(компьютер) 
таъминланганлиги ўқитиш жараѐнига илғор педагогик технологияларнинг 
кириб келиши ўқувчиларда репродуктив фикрлашни ривожланишида муҳим 
аҳамият касб этмоқда. Репродуктив фикрлашни ривожланиши ўз-ўзидан 
юзага келмайди. Балки, у бир неча психологик шарт-шароитларни талаб 
этади.
Булар: Биринчидан: талабаларни репродуктив фикрлашга тайѐрлаш 
лозим. Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилиши керак:
-талабаларни диққатларини маълум бир нуқтага, аниқроғи қўйиладиган 
муаммога қаратилмоғи; 
-уларга ҳал этилиши лозим бўлган муаммонинг мазмуни долзарблиги 
хусусида маълумот берилмоғи; 
-мазкур муаммони ечимини топишга эришиш ҳамда мустақил ѐндашиши 
лозимлиги таъкидланиши. 
Иккинчидан: 
-талабалар мазкур муаммонинг ҳал этилиши зарурлигини англаб етиши; 
-муаммонинг (топшириқ) қўйилиш жараѐни ўқувчилар учун қизиқарли, 
тушунарли, ўз навбатида жумбоқли бўлиши; 
-топшириқнинг ечимига келиш бир неча ѐндашувларни талаб етишлиги. 
Учинчи вазият: муаммо (топшириқ) устида ишлашни бошқариш. 
-қўйилган муаммо хусусида фикрлаш жараѐнини ташкил этиш; 
-ўқувчиларни фикрлашлари учун тегишли шарт-шароитлар (эркинлик, 
мустақиллик) яратилиши; 
-уларнинг ҳар бир фаолиятини назорат қилиш, йўллаб туриш; 
-фаолият натижаларини тинглаш, таҳлил қилиш ва адолатли баҳолаш. 
Репродуктив тафаккур ҳар-бир инсон ҳаѐтида муҳим бўлиб, у бевосита 
унинг кундалик фаолиятида кўзга ташланади. Чунки ҳар бир шахс ўз 
фаолияти давомида ниманидир ижод қилади. Дархақиқат кимдир шеър ѐзиш 
ижоди билан шуғулланса, бошқаси техникага оид, кимдир қишлоқ хўжалиги, 
педагоглар эса дарс ўтиш технологиясини ижод қилади. Демак, бундан 
кўринадики ҳаѐтнинг ўзи ижодхона. Репродуктив фикрлаш, айниқса ўқувчи 
ѐшлар ҳаѐтида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, билимларни эгаллаш 
жараѐни бир неча мураккаб бўлиб, ҳар бир муаммони ечимини топиш талаб 
этилади. Бунинг учун эса ўқувчи фикрлайди, тасаввур қилади, турли 
вариантларни яратишга ҳаракат қилади, изланади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб 
ўтиш жоизки, репродуктив (махсулдор) фикрлаш инсон билиш жараѐнининг 
мураккаб кўриниши бўлиб, унинг мақсадга мувофиқ бўлишлиги бир қанча 
психологик шароитларга боғлиқдир.Бизнингча, бу шарт-шароитларга 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 
-репродуктив фикрлаш юзага келишида аввало муаммо туғилиши зарур; 


216 
-мазкур муаммо ўзининг мазмуни, долзарблиги, қизиқарлилиги 
жиҳатидан киши (ўқувчи)нинг диққатини тортиши лозим; 
-ўқитувчи томонидан ўқувчига муаммонинг ҳал этилиши юзасидан 
тегишли кўрсатмалар бериши керак; 
-репродуктив фикрлаш жараѐнида юзага келадиган ҳар бир хулоса, 
натижалар таҳлил қилиниши ҳамда рағбатлантирилиши мақсадга мувофиқ; 
-ўқувчининг репродуктив фикрлаш жараѐнидаги ҳолатлари эътиборга 
олинмоғи шарт; 
-репродуктив фикр юритиш жараѐнида ўқувчига эркинлик берилиши, 
мустақил фикрлаш учун имконият яратилмоғи зарур; 
-ўқувчида репродуктив фикрлашни ривожлантириш мақсадида ўқитиш 
жараѐнида таълимнинг илғор, замонавий усулларидан унумли равишда 
фойдаланиши зарур; 
-ўқитиш жараѐнида ўқувчилар фаоллигини оширишга доир иш турлари 
(билув топшириқлари)дан кенг кўламда фойдаланиш; 
-ўқувчиларда репродуктив фикрлашни ривожлантиришда мустақил 
таълимий ишлар ҳам катта роль ўйнайди. Шундай экан дарс ва дарсдан 
ташқари машғулотлар жаарѐнида таълимнинг бу шаклидан ҳам кенг 
фойдаланиш лозим; 
-репродуктив 
фикрлашнинг ривожланишида ўқитиш жараѐнида 
муаммоли вазиятларни яратиш муҳим бўлиб ҳисобланади, чунки ўқувчи 
мазкур вазиятни бартараф етиш, ундан чиқиш йўллари устида изланади, 
турли вариантлардаги йўл, усулларни излаб топади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, репродуктив тафаккур фан 
асосларидан ўзлаштириладиган билимларни сермазмун, махсулдор, асосли 
бўлишида бой имкониятларга эга. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия ишида 
ундан унумли равишда фойдаланиш максадга мувофиқдир.Чунки, талаба 
тафаккурини риожлантиришда, фаолиятга ижодий ѐндашиш имкониятини 
оширада ижодий тафаккурнинг роли каттадир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет