Бу имконнинг номи инсон ҳаётига “уяли телефон”, “мобиль телефон” номи билан кириб келди, шу ном билан кечаю кундузлик ажралмас ҳамроҳимизга, муболаға бўлса-да, ҳатто танамизнинг аъзосига айланиб кетди. Янада муҳими, уяли телефон кишиларнинг тафаккурига, дунёқарашига, маданияти-ю ахлоқ-одобига дахл кўрсатмоқда, миллий психологияни кутилмаган “кўча”ларга бошлаб бормоқда.
Автоулов, мобиль телефон ва инсон ҳаёти
Автоулов ҳайдаб бораётиб телефонда гаплашишга хавфсизлик нуқтаи назаридан йўл қўймаслик чораларини жорий этиш энг тараққий этган давлатларда ҳам жиддий муаммолар қаторидан ўрин олган. Миллий қонунчилигимизда худди шунга доир жазо чораларининг қонун бандларига киритилгани тўғри бўлди. Бироқ масаланинг бошқа томони очиқлигича қолмоқда: автоулов ҳаракати тиғиз кўчаларда пиёда йўловчиларнинг уяли телефонда гаплашишлари, бу билан транспорт ҳаракатига беписандларча халал бериш ҳолларига чек қўйиш чоралари етарли даражада ишлаб чиқилганича йўқ.
уяли телефон фильмлари “ижодкорлиги”
Кейинги йилларда аҳоли орасида уяли телефон фильмлари “ижодкорлиги” авжига минмоқда. Унда ғайриахлоқий тасвирларни кўпайтириш, исталган машҳур шахсни бадном этиш, ясама ва бўхтон лавҳалар билан тушунган-тушунмаган одамларни чалғитиш, очиқдан-очиқ ёлғон ахборот тарқатишларни “ёппасига маънавий заҳарлаш” дея таърифласак муболаға бўлмайди. Шахс ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш алоҳида масала, лекин, “мобиль телефони” номли янги техник имкониятдан юксак маданият меъёрларини сақлаган ҳолда фойдаланишни йўлга қўйишда азалий миллий ва инсоний одобимиз жуда-жуда асқотиши турган гап.
ахборот индивидуаллашаётганидан. Бу ҳол анъанавий оммавий ахборот воситаларига, ҳатто телевидение-радиога бўлган ишончнинг, эътиборнинг заифлашувига олиб келиш хавфини туғдираётганидан;
– уяли телефондан фойдаланиш маданиятини умумэтиканинг, касб этикасининг узвий бўлаги сифатида ўрганиш, унинг натижаларини кенг оммалаштириш зарурати туғилаётганидан;
– уяли телефондан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар, тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилиши кечиктириб бўлмас муаммога айланаётганидан.
Аҳолиси 32 миллиондан, уяли телефондан фойдаланувчи абонентлар сони 25 миллиондан ошиб бораётган мамлакатимизда ҳам мазкур муаммонинг олдини олишга қаратилган ишлар олиб боришни кечиктирмаслик зарур.